Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

2004-2008 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси ва Европа ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга оширишга доир асосий ташкилий чора-тадбирлари Комплекс дастури (ЎзР ВМ 22.03.2004 й. 134-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 мартдаги

134-сон қарорига

1-ИЛОВА


2004-2008 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси ва Европа

ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо давлатлар ўртасида

Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга

оширишга доир асосий ташкилий чора-тадбирлари

КОМПЛЕКС ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирларнинг номи

Муддатлари

Бажариш учун масъуллар

I. Ташкилий ва ҳуқуқий тадбирлар

1.1

"Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгаши, Парламент ҳамкорлиги қўмитаси, Ҳамкорлик қўмитаси ва тегишли қўмиталар Ўзбекистонга оид қисмиининг (умуман, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг идоралараро комиссияси сифатида) мунтазам мажлислар ўтказиш йўли билан самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш


Ҳар чоракда

Ташқи ишлар вазирлиги Олий Мажлис (келишув бўйича) ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

1.2

Кичик қўмиталар фаолияти соҳаларига мувофиқ Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг йиллик тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш


Ҳар йили, 15 декабргача

Ҳамкорлик қўмитасининг ва кичик қўмиталарнинг Ўзбекистонга оид қисми бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда


1.3

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда


1.4

Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар (2004 йил 1 майда Европа Иттифоқига янги мамлакатлар киришини ҳисобга олган ҳолда) билан шартномавий-ҳуқуқий базасини бажариш мониторинги ва ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш


2004 йил 1 июнгача кейинчалик ижро этган ҳолда

Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

1.5

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини Европа Иттифоқи қонун ҳужжатларига мослаштириш бўйича концепцияни амалга ошириш тадбирлари режасини ва Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажариш механизмини ишлаб чиқиш

Изоҳ: Концепция Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан Ҳамкорлик кенгашининг 3-мажлиси якунлари бўйича хулосада маъқулланган (2002 йил январь)


2004 йил 1 июнгача кейинчалик ижро этган ҳолда

Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

1.6

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан ҳуқуқий ахборотларни айирбошлаш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимлар тузиш бўйича масалаларни ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар

II. Сиёсий соҳадаги ҳамкорлик

2.1

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий мулоқотни юқори даражадаги ташрифларни айирбошлаш йўли билан янада чуқурлаштириш


2004-2008 йил


Ташқи ишлар вазирлиги

2.2

Олий Мажлис ва Европарламент, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар миллий парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш


2004 йил II чорак

Олий Мажлис (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги

2.3

Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона яратиш тўғрисидаги Шартномани имзолашни Европа Иттифоқи томонидан сиёсий қўллаб-қувватланишини таъминлаш


2004 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

2.4

"Ўзбекистон- Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш


Ҳар йили (январь) Брюссель ш.

Ташқи ишлар вазирлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда


2.5

"Ўзбекистон- Европа Иттифоқи" Парламентлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш


Ҳар йили (I ярим йиллик), навбати билан Тошкент, Страсбург/Брюссель шаҳарларида


Олий Мажлис (келишув бўйича), Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, Ташқи ишлар вазирлиги


2.6.

"Ўзбекистон- Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш


Ҳар йили (IV чорак), навбати билан Тошкент ва Брюссель шаҳарларида


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

2.7

Савдо ва инвестициялар бўйича кичик қўмиталарнинг навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш


Ҳар йили (IV чорак), (Ҳамкорлик кенгаши мажлисидан олдин), навбати билан Тошкент ва Брюссель шаҳарларида


Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

2.8

Кичик қўмитанинг адлия, ички ишлар, божхона ҳамкорлиги ва бошқа қўшимча масалалар бўйича навбатдаги мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш

Ҳар йили (III чорак), (Ҳамкорлик кенгаши мажлисидан олдин), навбати билан Тошкент ва Брюссель шаҳарларида


Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

2.9

Илмий-техника ҳамкорлиги, таълим, маданият ва атроф муҳит бўйича икки томонлама кичик қўмита ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш, шунингдек унинг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш

Изоҳ: Ушбу кичик қўмитанинг Ўзбекистонга оид қисми ташкил этилган


Ташкил этиш  2004 йил охиригача, мажлислар  2005 йилдан бошлаб ҳар йили (Ҳамкорлик кенгаши мажлисидан олдин)


Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

2.10

Ўзбекистон Республикасини Европа Иттифоқининг "Кенгайтирилган Европа-қўшни мамлакатлар" дастурига киритиш тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

2.11

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи уюшган аъзоси мақомини олиши тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

2.12

Европа Иттифоқи Комиссияси, Европол, ЕИБ, Евро Инфо Марказ ва бошқа Европа тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик қилиш учун сиёсий мандатини кенгайтириш имкониятини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

2.13

Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссияси ваколатхонаси (делегацияси) очиш масаласини киритиш

Европа Иттифоқи Комиссияси билан келишув бўйича

Ташқи ишлар вазирлиги, Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти

2.14

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш масалалари бўйича Тошкент шаҳрида аккредитация қилинган Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар элчилари билан учрашувларини ўтказиш


Ҳар чоракда

Ташқи ишлар вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

2.15

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи экспертлари ўртасида кичик қўмиталар доирасида мажлислар оралиғидаги даврда турли йўналишлар бўйича мунтазам алоқаларни амалга ошириш ва амалий учрашувлар ўтказиш


Европа Иттифоқи Комиссияси билан келишув бўйича мунтазам асосда


Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим Котибияти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

2.16

Республика ва хорижий мамлакатлар оммавий ахборот воситаларида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг боришини ёритиш


Доимо

ЎзА, "Ўзтелерадио" компанияси, Ташқи ишлар вазирлигининг "Жаҳон" ахборот агентлиги

2.17

Европа Иттифоқи тузилмаларини Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиш


Доимо

Ташқи ишлар вазирлиги, "Жаҳон" АА

2.18

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг жамоат ҳамда Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари ўртасида фуқаролик жамиятини шакллантириш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш


Доимо

"Маҳалла" жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги

2.19

Европа Иттифоқи тузилмаларида тажриба орттириш учун Ўзбекистон вакилларини тайёрлаш ва юбориш масалаларини Европа Иттифоқи ишчи органлари билан ишлаб чиқиш


Доимо

Ташқи ишлар вазирлиги

III. Демократия ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ҳамкорлик

3.1

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлат органлари, Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари ўртасида инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ҳамкорлик тадбирлари режасини ишлаб чиқиш


2004 йил III чорак

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (келишув бўйича)


3.2

Европа тузилмалари ва Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича хабардор қилишни таъминлаш


Заруриятга кўра

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


3.3

БМТнинг Қийноқлар солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенцияни (1984 йил, Нью-Йорк ш.) бажариш бўйича тадбирлар режасини амалга ошириш учун Европа Иттифоқи томонидан техник ёр дамни жалб этиш


2004-2006 йиллар

Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, УзБюроКЕС


3.4

Пенитенциар тизимни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва келгусида амалга оширишда Европа Иттифоқининг техник кўмагини жалб этиш


2004-2005 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ЎзБюроКЕС


3.5

Гендер масалалари бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш учун Европа Иттифоқининг техник ёрдамини жалб этиш


2005-2007 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, ЎзБюроКЕС


3.6

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва Европа Иттифоқи Омбудсмани, шунингдек Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар омбудсманлари ўртасида амалий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш


2004-2008 йиллар

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги


3.7

Тошкент шаҳрида Европа Омбудсман институти бошқаруви мажлисини ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил II ярим йиллиги

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги

3.8

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи суд органлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш


2004-2008 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суд, (келишув бўйича), Адлия вазирлиги

3.9

ТАСИСнинг "Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш" дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташкилий масалаларни ишлаб чиқиш


2004 йил

Олий Мажлис (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги, ЎзБюроКЕС

IV. Ҳуқуққа зид фаолиятнинг олдини олиш, ноқонуний иммиграциянинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ҳамкорлик

4.1

Терорризм, экстремизм, наркотрафик, ноқонуний миграция билан курашда Европа Иттифоқи (Европол, Евроюст) линияси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, чегара ва божхона хизматларининг ҳамкорлигини, шунингдек аъзо мамлакатлар билан икки томонлама асосда ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш (моддий-техник-ахборот ва кадрлар потенциалини такомиллаштириш бўйича техникавий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш масаласини ишлаб чиқиш)


2004-2005 йиллар

МХХ, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Ташқи ишлар вазирлиги

4.2

Дипломатик каналлардан фойдаланган ҳолда Европа Иттифоқи мамлакатларининг оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шакллари билан курашиш соҳасидаги сайъ-ҳаракатлари тўғрисидаги ахборотларни ёритиш


Доимо

Ташқи ишлар вазирлигининг "Жаҳон" ахборот агентлиги

4.3

Бельгия, Греция, Франция, Швеция, Буюк Британия, Словения ва Эстония билан уюшган жиноятчилик, терроризм ҳамда наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги икки томонлама битимларни имзолаш масаласини ишлаб чиқиш, шунингдек мазкур битимларни Испания, Люксембург, Нидерландлар, Португалия, Финляндия, Дания, Ирландия, Кипр, Мальта билан тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш


2004-2006 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, МХХ, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази

4.4

Европа Иттифоқи билан ноқонуний молиявий маблағларнинг "четга чиқиб кетиши"га қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан миллий қонун ҳужжатларини FATF тавсияномаларига мувофиқ мослаштиришда маслаҳат ва техника ёрдами кўрсатиш


2005-2007 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, МХХ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ЎзБюроКЕС

4.5

Ўзбекистон Республикасининг БМТ коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк шаҳри, 2003 йил) қўшилиши тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш

2004 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, МХХ, Адлия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

4.6

Жиноий фаолиятдан олинадиган даромадларнинг четга чиқиб кетиши, уларни аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясига (Страсбург ш, 1990й.) қўшилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш


2004 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, МХХ, Марказий банк, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

4.7

Тошкент шаҳрида Жиноятчиликка қарши Марказий Осиё марказини ташкил этиш бўйича ташаббусни амалга оширишда Европа Иттифоқи томонидан сиёсий ва молиявий қўллаб-қувватлашни таъминлаш


2004-2005 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази

4.8

Гиёҳвандликнинг тарқалишини олдини олиш гиёҳванд шахсларни даволаш ва тиббий-ижтиомий реабилитация қилиш соҳасида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ривожлантириш. Республиканинг наркологик даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилашда Европа Иттифоқи Комиссияси ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар томонидан ёрдамни жалб этиш


Доимо

Ташқи ишлар вазирлиги, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

4.9

Одамларни сотишга қарши курашиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш


2004 йил май

Ички ишлар вазирлиги, МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

4.10

Европа Иттифоқи дастурлари линияси бўйича ёрдамни жалб этган ҳолда ИКАО етакчи марказларида авиация хавфсизлиги хизматлари ходимларининг семинар-кенгашларини ўтказиш ва уларни ўқитиш


Доимо

"Дававианазорат" инспекцияси, МХХ, Ички ишлар вазирлиги, ЎзБюроКЕС тегишли вазирликлар ва идоралар

4.11

ИКАО хомийлиги остида Тошкент шаҳрида авиация хавфсизлиги бўйича минтақавий марказ ташкил этиш


2004-2006 йиллар

"Дававианазорат" инспекцияси, МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

4.12

Фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Европа Иттифоқининг тегишли хизматлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш


Доимо

"Дававианазорат" инспекцияси, МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

4.13

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан Европа Иттифоқи хавфсизлик институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича масалани ишлаб чиқиш: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳузурида Европа Иттифоқи ахборот марказини ташкил этиш (Европа Иттифоқи томонидан биргаликда молиялаштирган ҳолда); Европа Иттифоқи ташкилотлари ва жамғармалари грантлари бўйича илмий тажриба ошириш доирасида илм-фан айирбошлашни йўлга қўйиш; Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш масалалари, минтақавий хавфсизлик муаммолари бўйича биргаликда халқаро семинарлар ва конференциялар, шу жумладан "Европа Иттифоқи  Марказий Осиё" мавзуида конференциялар туркумини ўтказиш


2004-2006 йиллар

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги

4.14

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия унивеситети ҳузуридаги Сиёсий тадқиқотлар маркази билан Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ана шундай марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш


Доимо

Ташқи ишлар вазирлиги

V. Иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик

Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш

5.1

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан, Европа Иттифоқини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда (Дания Қироллиги, Кипр Республикаси, Мальта Республикаси, Эстония Республикаси) инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги , Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

5.2

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан Европа Иттифоқини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда иккиламчи солиққа солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш (Дания Қироллиги, Испания Қироллиги, Швеция Қироллиги, Венгрия Республикаси, Ирландия Республикаси, Кипр Республикаси, Мальта Республикаси, Словения Республикаси, Эстония Республикаси)


2004-2007 йиллар

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги , Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

5.3

Божхона ва солиқ сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини Европа Иттифоқи қонун ҳужжатлари билан ўзаро мақбул асосда ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши жараёни доирасида уйғунлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси,Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги

5.4

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти (Евроатом) ўртасида 2003 йил 6 октябрда имзоланган Битимни кучга киритиш бўйича давлат ички тартиботларини тугаллаш


2004 йил I ярим йиллиги

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси, Ташқи ишлар вазирлиги

5.5

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси қўшилиши мақсадга мувофиқ бўлган асосий халқаро шартномалари рўйхатини аниқлаш, жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий расмий ҳужжатларни эркинлаштириш бўйича талабларни бекор қилувчи 1961 йилдаги Гаага конвенциясига қўшилиши


2004-2005 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

5.6

Бельгия, Буюк Британия, Дания, Испания, Кипр, Словения, Франция, Швеция ва Эстония билан автомобиль транспортида халқаро юк ташишлар тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу битимларни Австрия, Люксембург, Португалия, Финляндия билан тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш


2004-2006 йиллар

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

5.7

Франция, Люксембург, Швеция, Дания, Венгрия, Чехия Республикаси, Кипр ва Эстония билан ҳаво йўллари соҳасидаги икки томонлама битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу битимларни Испания, Ирландия, Словения, ва Мальта билан тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш


2004-2006 йиллар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

5.8

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан темир йўл алоқаси соҳасидаги икки томонлама битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2006 йиллар

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

5.9

Австрия, Испания, Франция, Португалия, Финляндия, Ирландия, Венгрия, Словакия ва Эстония билан божхона ишларида кўмаклашиш тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу битимларни ГФР, Люксембург, Швеция, Буюк Британия, Дания, Словения, Кипр ва Мальта билан тузиш масаласини кўриб чиқиш


2004-2006 йиллар

Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

Савдо масалалари бўйича ҳамкорлик

5.10

Европа Иттифоқига янги мамлакатларнинг аъзо бўлиб киришини ва жаҳондаги энг йирик бозорлардан бирининг барпо этилишини ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқи билан ташқи савдони ривожлантириш тенденцияларини ҳамда экспортни кўпайтириш ва диверсификация қилиш истиқболларини комплекс таҳлил қилиш


2004 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

5.11

Ўзбекистон бенифециари ҳисобланадиган Европа Иттифоқи Преференциялари бош тизимини махсус рағбатлантирувчи чора-тадбирлар доирасида Европа Иттифоқига экспорт қилинадиган товарлар учун қўшимча тариф преференциялари бериш бўйича ишларни амалга ошириш


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.12

Стандартлаштириш, сертификатлаш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш масалалари бўйича Европа Иттифоқининг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш


2004-2005 йиллар

"Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

5.13

Йўл қурилиши ва темир йўллар стандартларини жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

"Ўзавтойўл" компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси

5.14

Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан стандартлаштириш, метрология, аккредитация, маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш ва ишларнинг натижаларини ўзаро эътироф этиш бўйича маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимлари масалалари юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш

Сертификатлаш ҳужжатларини, шу жумладан қўшма сертификатлаш марказларини ташкил этиш орқали ўзаро эътироф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш


Доимо

"Ўзстандарт" агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

5.15

Миллий кадрларнинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташкилотларида стандартлаштириш, метрология, аккредитация ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш мувофиқлигини тасдиқлаш соҳасида тажриба орттириши масалаларини ишлаб чиқиш


Доимо

"Ўзстандарт" агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

5.16

Ўзбекистон товарлари ва хизматларининг Европа Иттифоқи бозорига кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ҳамда уларнинг камситилиши элементларига йўл қўймаслик бўйича фаолиятни фаоллаштириш. Нотариф (техник) тўсиқларни бартараф этиш, ISO стандартларини жорий этиш


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги

5.17

Тўқимачилик бўйича битимнинг амал қилиши тўхтатилиши ва 2005 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи бозорида тўқимачилик маҳсулотлари савдосининг миқдорий чеклашлари бекор қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган тўқимачилик товарларини экспорт қилиш шарт-шароитларини таҳлил қилиш. Экспорт ҳажмларини кўпайтириш ва тўқимачилик товарларининг Европа мамлакатлари бозорларидаги рақобатга бардошлилигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш


2004 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Иқтисодиёт вазирлиги

5.18

Ўзбекистоннинг экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишда, шу жумладан:

ривожланаётган мамлакатлардан импортни қўллаб-қувватлаш маркази (Нидерландия, CBI) билан;

ривожлантириш масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик бўйича Швеция агентлиги (SIDA) билан;

Германия техникавий кўмаклашиш жамияти (GTZ) билан;

Италия ташқи савдо институти (ICE) билан ишлаб чиқишда Ташқи савдони ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Европа миллий ташкилотлари кўмагини кенгайтириш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Савдо-саноат палатаси

5.19

Хусусий сектор раҳбарларини касбий тайёрлаш ва тажриба орттириши бўйича хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни, хусусий сектор корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни Европа бозорларига чиқариш имкониятларини ривожлантириш жараёнига кўмаклашиш мақсадида Европа Иттифоқи мамлакатлари савдо-саноат палаталари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш


Доимо

Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

5.20

Ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, Европа мамлакатларига экспортни ривожлантириш мақсадида Европа мамлакатларида Ўзбекистон республикаси корхонлари томонидан савдо уйлари ва савдо ваколатхоналари ташкил этиш


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекинвест" компанияси, Давлат мулки қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

5.21

Европа Иттифоқи аграр, техник ва демпингга қарши сиёсат нормаларини Марказий ва Шарқий Европа Болтиқ давлатларига татбиқ этишда Ўзбекистон манфаатларини таъминлаш мақсадида Европа Иттифоқи ва унга янги аъзо мамлакатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш


2004-2005 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

5.22

Янги мева-сабзавотларни ва қуруқ меваларни экспорт қилиш ҳамда уларни Европа Иттифоқи стандартлари бўйича сертификатлаш масалалари юзасидан Болтиқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш


2004-2006 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси

5.23

Европа Иттифоқига янги аъзо мамлакатлар ҳудудлари ва портларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ва Европа давлатлари ўртасида мультимодаль юк ташишларни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

Инвестиция соҳасида ва молиявий ҳамкорлик

5.24

Тўғридан-тўғри инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторига жалб этишни рағбатлантириш юзасидан Европа Иттифоқи мамлакатлари инвестиция институтлари ва банклари билан биргаликда инвестиция лойиҳалари пакетини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

5.25

Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳукумат тузилмалари билан ОЭСР таснифи бўйича Ўзбекистон Республикасининг кредитга қодирлик рейтингини ошириш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

5.26

Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан биргаликда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар потенциал инвесторларини Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити ва инвестиция имкониятлари, хусусийлаштириш жараёнлари тўғрисида хабардор қилиш бўйича мақсадли инвестиция конференциялари ва бизнес-семинарлар ўтказиш масалаларини ишлаб чиқиш


Доимо

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси

5.27

Ҳамкорлик кенгаши ва қўмитасининг режалаштирилаётган мажлислари доирасида Тошкент ва Брюссель шаҳарларида "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" бизнес-форум мажлисларини ўтказиш


2004-2005 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

5.28

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ва Ўзбекистоннинг ишбилармон доиралари делегациялари ташрифларини, шу жумладан икки томонлама савдо-иқтисодий комиссияларнинг мунтазам мажлислари доирасида мунтазам ва тизимли асосда ташкил этиш (Австрия, Буюк Британия, Германия, Греция, Италия, Латвия, Литва, Польша, Финляндия, Франция, Чехия, Словакия)


Доимо

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Европа мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналари

5.29

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари ва унга янги аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик (ГФР, Бельгия, Испания, Польша)


2004-2005 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий таълим вазирлиги

5.30

Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2004-2006 йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, "Ўзмиллийбанк", тегишли вазирликлар ва идоралар

5.31

Транспорт инфратузилмаси, энергетикани ривожлантириш соҳасида устувор лойиҳаларни амалга ошириш учун узоқ муддатли кредитларни жалб этиш (Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Германия тараққиёт банки, Гермес)


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

5.32

Имтиёзли кредитлар ва грантлардан фойдаланган ҳолда қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқиш (Франция, Испания, Германия)


2004-2005 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

5.33

Ўзбекистоннинг умумтаълим мактабларини ўқув асбоб-анжомлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашни молиялаштириш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш (Франция, Германия, Бельгия, Австрия)


2004-2005 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

5.34

Кичик бизнесни ривожлантириш учун кредит линияларини жалб этиш (Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Польша, Чехия, Германия, Италия)


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

5.35

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш (Польша, Германия, Испания, Франция, Чехия)


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

5.36

Юқумли касалликлар профилактикаси бўйича, шу жумладан:


карантин ва алоҳида хавфли инфекциялар профилакти-каси бўйича;

сил касаллиги ва вирусли гепатитлар профилактикаси бўйича миллий дастур доирасида;

ВИЧ/ОИТС ва бошқа касалликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш бўйича;

ўткир ичак касалликлари, вабога қарши ва бошқаларга қарши курашиш бўйича давлат мақсадли дастурларини амалга оширишга молиявий ва техник кўмакни жалб этиш


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.37

Ресурсларни тежайдиган технологияларни жалб этишга молиявий ва техник кўмакни жалб этиш масалалари юзасидан Европа Энергетика Хартияси (Гаага, 1991 йил) доирасида Европа Иттифоқи ва унга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш


Доимо

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси , "Ўзбекнефтгаз" МХК, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

5.38

Афғонистонда иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда (энергетикани, ирригация иншоотларини тиклаш, автомобиль йўллари, кўприклар қуриш) Ўзбекистон Республикасининг иштироки бўйича масалаларни Европа Иттифоқи ва унга аъзо мамлакатлар билан ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси , "Ўзавтойўл" компанияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

5.39

Ўзбекистоннинг қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича амалий тадбирларни ишлаб чиқиш, миллий мутахассисларнинг Европа фонд биржаларида ва инвестиция институтларида тажриба орттиришини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

5.40

Молия ташкилотлари ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар билан:

солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш, давлат қарзини бошқариш;

давлат бюджетининг ижроси, дастурий-мақсадли молиялаштириш соҳасида ўрта муддатли прогнозлаш ва режалаштириш;

пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;

пул тизими фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш


2004-2005 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

5.41

Туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва:

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг туристик компанияларини Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш;

Ўзбекистонда Европа туризм компаниялари иштирокида туризм ярмаркалари ташкил этиш;

Европа бозорида Ўзбекистон туризм компаниялари фаолиятини, шу жумладан Европа Итифоқига аъзо давлатларнинг ҳар йилги ярмаркаларида уларнинг иштирокини ташкил этиш йўли билан фаоллаштириш тадбирларини тузиш (Лондондаги "World travel market", Берлиндаги "ITB", Брюсселдаги "BELASIA" ва бошқалар) масалаларини ишлаб чиқиш


Доимо

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

5.42

Потенциал шериклар (Жаҳон банкининг экспериментал карбон фонди, Германия тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Австрия, Германия, Нидерландлар) билан Парник газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича Киот протоколи доирасида "Соф ривожлантириш механизми" соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро ҳамфикрлик ҳақидаги меморандумларни имзолаш


2004-2008 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси , Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Технологиялар трансферти агентлиги

5.43

Европа Иттифоқи компанияларини замонавий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш


Доимо

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси

ТАСИС дастури доирасидаги ҳамкорлик

5.44

Лойиҳаларнинг инвестиция таркибий ҳажмини ва амалий натижадорлигини кўпайтириш масаласини ишлаб чиққан ҳолда ТАСИС доирасида техникавий кўмак дастурларини рўёбга чиқариш самарадорлигини ошириш


Доимо

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "ЎзБюроКЕС"

5.45

1992-2003 йилларда Европа Иттифоқи-ТАСИС дастури доирасида амалга оширилган лойиҳалар комплексини эксперт таҳлил қилиш


2004 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "ЎзБюроКЕС"

5.46

ТАСИСнинг техник кўмаги дастури доирасида Европа Иттифоқи билан биргаликда ҳамкорликнинг ўрта муддатли стратегик йўналишларини, шу жумладан:

маъмурий ислоҳотларни;

атроф муҳитни муҳофаза қилишни;

таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофазани;

иқтисодий ўсиш ва хусусий секторни ривожлантиришни;

транспорт, энергетика ва ахборот инфратузилмасини;

ҳуқуқ ва суд тизимини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "ЎзБюроКЕС"

5.47

ТАСИС дастури доирасида илгари келишилган йўналишлар асосида техник ҳамкорликнинг икки йиллик ва ҳар йилги дастурларини, шунингдек молиялаштириш бўйича битимларни ишлаб чиқиш ва имзолаш


2004-2008 йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "ЎзБюроКЕС", тегишли вазирликлар ва идоралар

5.48

ТАСИС дастури доирасида келишилган лойиҳаларни самарали ижро этишни таъминлаш ва рўёбга чиқарининг тизимли мониторингини амалга ошириш


2004-2008 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "ЎзБюроКЕС", тегишли вазирликлар ва идоралар

5.49

Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни самарали амалга ошириш учун ТАСИС дастури доирасида зарур эксперт кўмакни жалб этиш


2004-2006 йиллар

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, "ЎзБюроКЕС"

5.50

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар томонидан корхоналарга, шу жумладан кичик ва хусусий бизнес корхоналарига экспорт маҳсулотини сертификатлашни ташкил этишда кўмак олиш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўстандарт" агентлиги, Давлат мулки қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

5.51

Европа Иттифоқи (Евробожхона) ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар божхона хизматлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ТАСИС лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Давлат божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, "ЎзБюроКЕС"

5.52

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимларини "Транзит" Европа Ҳамжамияти маълумотлари базасига улашнинг технологик ва техник дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш


2004-2006 йиллар

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

5.53

Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида замонавий методология негизида давлат статистикаси тизимини тегишли халқаро стандартларга, шу жумладан:

Давлат статистика қўмитаси ва "Евростат" ўртасида тегишли битимни имзолаш;

давлат статистика тизимига замонавий ахборот технологияларини ва ахборот ресурсларини шакллантириш методларини жорий этиш йўли билан мослаштиришда Европа Иттифоқи кўмаги масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Давлат статистика қўмитаси, "ЎзБюроКЕС", Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти

5.54

USCAAP ва IAS халқаро стандартлари бўйича молия мутахассисларини касбий тайёрлашга кўмаклашиш


2004-2008 йиллар

"Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" компанияси, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти

5.55

Ирригация (сув таъминотини яхшилаш, қурғоқчилик ва сув тақчиллигини, чўлланишни, тупроқнинг шўрланишини бартараф этиш, селекция ишларини амалга ошириш) соҳасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг илмий-тадқиқот институтлари ҳамкорлигини ривожлантириш


2004-2006 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

5.56

Европа Иттифоқининг Келишилган олтинчи дастури (ИНКО, ИНТАС ва НТЦУ) доирасида Ўзбекистон олимлари ва мутахассисларининг иштирокини кенгайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш


2004 йил II чорак

Фан ва технологиялар маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

5.57

Европа Иттифоқининг илмий-техника ташкилотлари билан биргаликда технологиялар трансферти бўйича илмий семинарлар, конференциялар, ўқув курслари режасини шакллантириш


Ҳар йили

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

5.58

ТЕМПУС дастури доирасида:

илмталаб технологиялар, био-, нано-, опто-, микротехнологиялар ва шу кабилар соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича олий таълимнинг муҳандислик-техник йўналишларини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

Ўзбекистон учун устувор йўналишлар бўйича Европа олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик дастурларида қатнашишни таъминлаш;

компьютер технологиялари (дастурчилар), иқтисодиёт, ташқи савдо соҳасида мутахассислар, менежерлар, Европа тилларини биладиган мутахассислар тайёрлаш соҳасида техник ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2004-2006 йиллар

Олий таълим вазирлиги, "ЎзБюроКЕС"

5.59

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг манфаатдор ташкилотлари билан биргаликда ТАСИС дастури доирасида маиший ва саноат чиқиндиларини сақлаш ва қайта ишлашни тартибга солиш тадбирларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, "ЎзБюроКЕС"

5.60

Энергиянинг муқобил манбалари ишлаб чиқаришини ташкил этиш лойиҳалари концепцияларини ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун техник кўмакни жалб этиш


2004-2006 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,тегишли вазирликлар ва идоралар

5.61

ТРАСЕКА транспорт коридори доирасида ҳамкорлик қилиш ва:

ТРАСЕКА дастури вазирликлар конференциялари қарорларини амалда бажариш;

инвестиция лойиҳалари ҳажмларини, шу жумладан Ўзбекистонда кўпайтириш;

трансафғон коридорини ривожлантириш учун ТРАСЕКА ресурсларидан фойдаланиш;

халқаро юк ташишлар самарадорлигини ошириш;

Афғонистоннинг ТРАСЕКА дастурига қўшилиши истиқболларини ҳисобга олган ҳолда Афғонистоннинг транспорт ва чегара инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни Европа Иттифоқи билан ўрганиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон мутахассисларининг транспорт логистикасини ривожлантириш масалалари бўйича тажриба орттиришини ташкил этиш ва амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

ТРАСЕКА Миллий комиссияси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК, "ЎзБюроКЕС", тегишли вазирликлар ва идоралар

VI. Интеллектуал, саноат ва тижорат мулкини муҳофаза қилиш

6.1

Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Берн конвенциясига (Париж ҳужжати, 1971 йил) қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил

Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат патент идораси, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

6.2

Ижрочилар, фонограммалар тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил) қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил

Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат патент идораси, Ташқи ишлар вазирлиги

6.3

Фонограммалар ишлаб чиқарувчилар манфаатларини улар фонограммаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга (Женева, 1971 йил) қўшилиш масаласини ўрганиш


2004-2005 йиллар

Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат патент идораси, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

6.4

Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишга доир Мадрид битимига (Мадрид, 1989 йил) тааллуқли протоколга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил

Давлат патент идораси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

6.5.

Селекция ютуқларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенцияга (UPOV) қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил

Давлат патент идораси, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

6.6.

"Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш


2005 йил

Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Адлия вазирлиги

6.7.

Фирма номлари соҳасида ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш


2005 йил

Давлат патент идораси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги

6.8.

Патент ҳуқуқи тўғрисидаги шартномага (2000 йил) қўшилиш масаласини ўрганиш


2004-2006 йиллар

Давлат патент идораси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

6.9.

Саноат намуналарини халқаро таснифлашни таъсис этиш тўғрисидаги Локкарн битимига (1968 йил) қўшилиш масаласини ўрганиш


2004-2005 йиллар

Давлат патент идораси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

6.10.

Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларини Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилоти томонидан бошқариладиган халқаро битимлар ва шартномаларнинг тегишли талабларига мувофиқлаштириш бўйича таклифларни мониторинг қилиш ва тайёрлаш


2004 йил 1 июлгача

Давлат патент идораси, Адлия вазирлиги, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Олий Мажлиснинг амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти

6.11

Ўзбекистон Республикасининг 1961 йилдаги Хорижий расмий ҳужжатларни эркинлаштириш бўйича тугатилаётган талабларнинг Гаага конвенциясига қўшилиши масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

VII. Фан, техника, таълим, экология, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича ҳамкорлик

Фан ва техника

7.1

Икки томонлама битимлар доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи олимлари ва мутахассислари иштирокида танлов асосида қўшма тадқиқот дастурларини шакллантириш


2004-2008 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

 

7.2

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар илмий марказлари билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига қарашли институтлар ўртасида мавжуд лойиҳалар бўйича ишларни давом эттириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш


Доимо

Фанлар академияси

7.3

Европа Иттифоқи илмий-тадқиқот дастурлари бўйича грантларни бажариш юзасидан ўқув курслари ва илмий семинарлар ўтказишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш


Доимо

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

Таълим ва касб тайёргарлиги

7.4.

Талабалар, аспирантлар ва ўқитувчиларни кенг айирбошлаш мақсадида Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи олий ўқув юртлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш


Доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.5.

Устувор йўналишлар бўйича қўшма таълим марказлари, шунингдек Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг етакчи олий ўқув юртлари билан биргаликда ўқув-илмий-ишлаб чиқариш марказлари ва технопарклар ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2004-2008 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

7.6.

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими секторида ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш:

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўқув юртлари томонидан Ўзбекистон талабаларига бериладиган таълим стипендияларини кўпайтириш;

Европа Иттифоқининг таълим дастурлари доирасида Ўзбекистон ёшларининг Европа олий ўқув юртларида ўқишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларнинг тажриба орттириши ва малака оширишини ташкил этиш;

педагог ва муҳандис-педагог кадрларни Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи таълим муассасалари ва ўқув юртларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2004-2008 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Истеъдод" жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, "ЎзБюроКЕС"

7.7.

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар тилларини ўрганиш бўйича, шу жумладан синхрон таржимонлар малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик қилиш


Доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.8.

ГФР ер таълими вазирлари конференцияси (PAD) ва Гёте номидаги институт педагогик айирбошлаш дастури доирасида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг тажриба орттиришини ташкил этиш


Доимо

Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.9.

"Марказий Осиё мамлакатларига беғараз ёрдам кўрсатиш" дастури доирасида "АЙЕ КОНТАКТ" ва "Мерси проджект" (Буюк Британия) хайрия ташкилотлари билан махсус таълим бўйича ҳамкорликни кенгайтириш


2004-2006 йиллар

Халқ таълими вазирлиги

7.10.

Британия Кенгаши ва Гёте номидаги институт билан биргаликда республиканинг умумтаълим мактаблари учун инглиз ва немис тилида дарсликларни тайёрлаш ва нашр этиш


2004 йил

Халқ таълими вазирлиги

7.11.

Мактаб ўқувчиларининг Европа Иттифоқи мамлакатларида танловлар, викториналар, мамлакатшунослик сайёҳатларида иштирокини ташкил этиш


Доимо

Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.12.

Республика мактаблари, мактабдан ташқари муассасалари, ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ва педагогика олий ўқув юртларининг Европа Иттифоқи давлатларининг ана шундай ўқув юртлари билан шериклик алоқаларини ўрнатиш


Доимо

Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.13.

Республиканинг илмий-педагогик ишланмалар билан шуғулланувчи мутахассисларининг халқаро конференцияларда, симпозиумларда иштирокини ташкил этиш


2004-2006 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.14.

Европалик шериклар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари учун Европа сиёсати мавзуси бўйича ўқув дастури фанлари ўқитилишини ишлаб чиқиш ва жорий этиш


2004-2006 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Соғлиқни сақлаш

7.15

"Ҳомиладор аёлларнинг пренаталь скрининги учун скрининг-марказларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси"ни тайёрлаш ва амалга оширишда молиявий ва техник кўмакни жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, ЎзБюроКЕС

7.16

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Глобаль фонд доирасида Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши масаласини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

7.17

Республиканинг қуйидаги тиббиёт марказларини:

Ихтисослаштирилган республика урология маркази;

Ихтисослаштирилган республика травмотология маркази;

Ихтисослаштирилган республика кўз микрохирургияси маркази;

Ихтисослаштирилган республика кардиология марказини энг янги тиббиёт асбоб-ускуналари билан техник қайта жиҳозлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг молиявий ва техник кўмагини жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

7.18

Рак касалликларини даволашда радиоизотоп диагностикани яхшилашда Европа Иттифоқининг кўмаклашиши масаласини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.19

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларларнинг тиббиёт муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш


2004 йил 1 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.20

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда тиббий суғуртани ташкил этиш тажрибасини Ўзбекистон Республикасида амалиётда фойдаланиш учун ўрганиш


2004-2005 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Давсуғуртаназорат"

Атроф муҳит

7.21

Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқ Ўзбекистон учун чиқиндиларни бошқариш бўйича миллий стратегияни ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш


2005-2006 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги

7.22

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ташкилотлари ва компаниялари билан биргаликда экологик тоза ишлаб чиқаришлар дастурларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

7.23

Европа Иттифоқи муассасалари ва фондлари билан биргаликда Биологик ранг барангликни сақлаш бўйича миллий стратегияни ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси

7.24

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг манфаатдор илмий муассасалари билан биргаликда Орол денгизининг дастлабки тизимини ва биологик ранг баранглигини тиклаш дастурини ишлаб чиқиш


2004-2008 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси

 

7.25

Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқ атроф муҳитни ифлослантириш ва маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш бўйича ҳужжатларни нормалаштиришнинг тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш


2004 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

7.26

Европа Иттифоқи муассасалари билан ҳамкорлик асосида озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастурини амалга ошириш


2004 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

7.27

Европа Иттифоқи ва донор мамлакатлар маблағларини жалб қилган ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари чегара ҳудудларидаги кон жинсларининг қолдиқлари майдонларини реабилитация қилишни таъминлаш дастурини амалга ошириш


2004-2008 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, ЎзБюроКЕС

7.28

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар иштирокида атроф муҳит ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг аҳволи мониторинги тизимини ривожлантириш


2006-2008 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

7.29

Ўзгармас органик ифлослантириш бўйича Стокгольм конвенциясига қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш


2005-2006 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

7.30

Оролни қутқариш халқаро жамғармасини БМТ тузилмасига киритиш жараёнида Европа Иттифоқининг сиёсий қувватлашига ва амалий кўмагига эришиш


2004-2008 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

7.31

Чегара яқинидаги атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги конвенцияга (1991 йил, Эспо шаҳри) қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар

7.32

Ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари билан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш. Мазкур соҳаларда мутахассислар тайёрлаш


2004-2008 йиллар

Давлат геология қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

7.33

Европа Иттифоқи кўмагида ер ости сувлари ва аҳолини ичимлик сув билан таъминлашнинг сифатли манбалари давлат мониторинги тизимини ишлаб чиқиш. Юқори техноген юкламага эга бўлган районларда геоэкологик тадқиқотлар ўтказиш


2004-2008 йиллар

Давлат геология қўмитаси, Ҳамкорлик кенгаши котибияти

Маданият

7.34

Чехия, Кипр ва Эстония билан маданий ҳамкорлик тўғрисида икки томонлама битимларни имзолаш масаласини ишлаб чиқиш, ушбу битимларни Австрия, Бельгия, Люксембург, Нидерландлар, Португалия, Швеция, Финляндия, Дания, Ирландия, Венгрия, Словения, Мальта билан тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш


2004-2006 йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.35

Германия ва Франциядаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналари ҳузурида Ўзбекистон маданий марказларини очиш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.36

2005 йилда Мадрид, Барселона шаҳарларида Кастилия Қироллиги билан Амир Темур давлати ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 600 йиллигига бағишланган "Самарқандда Кастилия элчихонаси. Клавихо Амир Темур саройида" мавзуида музей экспонатлари кўргазмаларини ташкил этиш ва ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўзбекмузей" жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги

7.37

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда "Ўзбекистоннинг ўрта аср эпиграфияси", "XIX-XX асрларда Ўзбекистон этнографияси", "Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм халқ амалий санъати" кўргазмаларини, шунингдек Ўзбекистон тўғрисидаги (суратлар, расмлар, тасвирий санъат) кўргазмаларни ўтказиш


2004-2008 йиллар

Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ташқи ишлар вазирлиги

7.38

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларда мусиқа, рақс ва театр жамоалари гастролларини, халқаро фестивалларда, танловларда қатнашишини ташкил этиш


Доимо

Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбекрақс" бирлашмаси, "Ўзбектеатр" бирлашмаси

7.39

ТАСИС дастури линияси бўйича Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Берн конвенцияси (Париж ҳужжати, 1971 йил) ҳамда Ижрочилар, фонограммалар тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенция (Рим, 1961 йил) қоидаларини қўлланиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш


2004-2005 йилларда ва кейинчалик мунтазам асосда

Маданият ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, "ЎзБюроКЕС",

7.40

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар маданият ва санъат намоёндаларининг Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган халқаро фестиваллар, танловларда (Самарқанддаги "Шарқ тароналари", Бойсундаги (Сурхондарё) "Бойсун баҳори") қатнашишини ташкил этиш


Алоҳида режа бўйича

Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

7.41

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг молиявий ва техник кўмагини жалб этган ҳолда ижодий ва маданий муассасалари тизими ходимлари учун тренинг-семинарлар ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш


Доимо

Маданият ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "ЎзБюроКЕС"

VIII. Ижтимоий соҳадаги ҳамкорлик

8.1.

Қуйидагиларни:

ногиронлар жамоат ташкилотлари ходимлари ва раҳбарларининг малакасини, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-амалий курслар ташкил этиш;

ҳуқуқий билимлар, қонун ҳужжатларини ўрганиш, шунингдек ногирон шахслар учун ҳар хил мутахассисликлар бўйича курслар ташкил этиш;

ногиронларни ижтимоий ва психологик реабилитация қилиш, ишга ва жамоат ишларига жойлаштириш масалаларини ҳал этиш;

ногиронларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий бошқаруви ҳузурида "Ногиронларнинг ўқув-меҳнат ва ижтимоий реабилитацияси маркази"ни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Европа Иттифоқининг молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2005 йиллар

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, си Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, "ЎзБюроКЕС"

8.2.

Ўзбекистон ёшларининг Европа Иттифоқи етакчи фирмалари ўқув-ишлаб чиқариш базасида касбга ўқишини ташкил этиш. Ўзбекистон ёшларининг Европа Иттифоқи мамлакатларида ўқиши ва ишга жойлашиши учун квоталар бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида икки томонлама шартномалар тузиш масалаларини ишлаб чиқиш


2004-2006 йиллар

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

8.3.

Нодавлат пенсия тизимини шакллантиришда, шу жумладан бадал тўловчиларнинг шахслантирилган ҳисобини ташкил этиш масалаларида Европа Иттифоқи мамлакатлари тажрибасини ўрганиш. Ўзбекистон Республикасининг пенсия тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш


2004-2005 йиллар

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

8.4.

Уйда, даволаш-ижтимоий муассасаларда ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказларида ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг илғор ижтимоий технологияларини ўрганиш. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий таъминлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш


2004-2008 йиллар

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

8.5.

"Соғлом авлод учун" жамғармаси билан Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг тегишли хайрия ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш


2004-2005 йиллар

"Соғлом авлод учун" жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 139-модда.

Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск