Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Суд бошқарувчилари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2004 й. 138-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 мартдаги

138-сон қарорига

1-ИЛОВА


Суд бошқарувчилари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қарздор корхонанинг банкротлиги тартиботларини амалга оширишда суд бошқарувчилари томонидан ваколатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги аниқ иш бўйича қуйидаги турдаги суд бошқарувчилари тайинланади:

кузатиш тартиботи жорий этилганда - муваққат бошқарувчи;

суд санацияси тартиботи ўтказилганда - санация бошқарувчиси;

ташқи бошқарув жорий этилганда - ташқи бошқарувчи;

тугатишга доир иш бошланганда - тугатиш бошқарувчиси.


3. Суд бошқарувчиси:


кузатиш тартиботи жорий этилганда - кредитор (кредиторлар) томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади. Кредитор (кредиторлар) томонидан муваққат бошқарувчи номзоди тавсия қилинмаган тақдирда, у Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия қилинган номзодлардан тайинланади;

суд санацияси тартиботи ўтказилганда - кредиторлар йиғилиши ёки мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланишини зиммасига олган шахслар томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади;


ташқи бошқарув жорий этилганда ва тугатишга доир иш бошланганда - кредиторлар йиғилиши ёки Қўмита ёхуд унинг ҳудудий бошқармаси томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади.

Суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиботи жорий этилганда ёхуд тугатишга доир иш бошланганда муваққат бошқарувчи ваколатини амалга ошириб турган шахснинг номзоди суд бошқарувчиси сифатида кўриб чиқилиши мумкин.


4. "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ суд бошқарувчиси сифатидаги фаолиятни амалга оширишига чеклашлар мавжуд бўлган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин эмас.


5. Суд бошқарувчиларининг фаолияти "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.



II. БАНКРОТЛИК ТАРТИБОТЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА СУД БОШҚАРУВЧИЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


2.1. Муваққат бошқарувчи фаолияти тартиби


6. Муваққат бошқарувчи иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:

намунавий календарь иш режасини тузади;

уч кун мобайнида расмий нашрларга қарздор корхонага нисбатан кузатиш тартиботи жорий этилганлиги тўғрисида хабар йўлланишини таъминлайди;

матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда аниқланган барча кредиторларни кузатиш тартиботи жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилади, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича кредиторлар бундан мустасно. Хабарни эълон қилиш ва кредиторларни хабардор қилишга доир барча харажатлар қарздор корхона ҳисобига амалга оширилади;

қарздор корхонанинг бошқарув органларини кузатиш тартиботи жорий этилганлиги ва муваққат бошқарувчи тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, шунингдек қарздор корхона бошқарув органларининг мансабдор шахсларини кузатиш даврида уларнинг вазифалари рўйхати билан имзо қўйдириб таништиради;

қарздор корхона раҳбарининг қарздор корхона ходимларини, муассисни (қатнашувчини) ёки қарздор корхона мол-мулки эгасини қарздор корхонага нисбатан кузатиш тартиботи жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари устидан назоратни таъминлайди;

қарздор корхонанинг мол-мулкини сақлаш таъминланишини ташкил этади. Зарур ҳолларда қарздор корхонанинг мол-мулки сақланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш тўғрисида иқтисодий судга илтимоснома билан мурожаат қилади;

қарздор корхона битишувлари қарорларига розилик беради. Қарздор корхона мурожаат қилгандан кейин уч кун муддатда унинг битишув тузишига ёки қарздор корхона томонидан "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 64-моддасига мувофиқ қарорлар қабул қилишига ёзма равишда розилик (рад жавоби) беради;

қарздорнинг сохта банкротлиги ва банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди.

7. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг бухгалтерия ва молиявий ҳужжатлари (баланс, шартномалар, ҳисоботлар ва бошқалар) асосида қарздор корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинишини ташкил этади. Бунда муваққат бошқарувчи ушбу ишларни ташкил этиш учун бошқа шахсларни қарздор корхонанинг маблағлари ҳисобига жалб қилиши мумкин.


8. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонага тегишли бўлган мол-мулкни таҳлил қилади ва пул маблағларини (қарздор корхонанинг ликвидли активларини) аниқлайди, шунингдек қарздор корхонага тегишли бўлган бошқа мол-мулкнинг, унинг ҳам баланс қийматини, ҳам сотишдан тахминан тушиши мумкин бўлган қийматини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади, ушбу тушумдан суд харажатларини қоплашга, суд бошқарувчисига мукофот пули тўлаш ҳамда кредиторлар талабларини қондириш учун фойдаланилиши мумкин. Зарур ҳолларда муваққат бошқарувчи қарздор корхона мол-мулкини хатловдан ўтказади.


9. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш учун зарур ва етарли бўлган ахборот базасини аниқлаши ва шакллантириши зарур.

Молиявий таҳлил учун зарур ахборот мавжуд бўлмаган ёхуд қарздор корхона томонидан бундай ахборот тақдим этилмаган тақдирда муваққат бошқарувчи тегишли солиқ хизмати ҳудудий органларига, бюджетдан ташқари фондларга, кўчмас мулкка оид битишувларни рўйхатдан ўтказувчи органларга ҳамда қарздор корхона ҳамда унга тегишли мол-мулк тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа ваколатли органларга сўров билан мурожаат қилиши лозим.


10. Олинган маълумотлар асосида муваққат бошқарувчи, қарздор корхонага тегишли мол-мулкнинг суд харажатларини қоплаш, суд бошқарувчисига мукофот пули тўлаш ва кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли эканлигини (етарли эмаслигини) аниқлаш учун, қарздор корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилади.

Қарздор корхонанинг молиявий аҳволини ўрганиш жараёнида муваққат бошқарувчи қарздор корхона томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарар учун мажбурият бўйича уларга тўланадиган сумма, шунингдек қарздор корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлари суммаси аниқланади.


11. Муваққат бошқарувчи томонидан ликвидли мол-мулкни сотишдан тушадиган тахминий тушум миқдорини ҳамда кредиторнинг қондирилиши лозим бўлган талаблари миқдорини солиштириш асосида қарздор корхонага тегишли ликвидли мол-мулкининг кредиторлар талабларини қоплаш учун етарли эканлиги (ёхуд етарли эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. Қарздор корхонанинг ликвидли мол-мулки кредиторлар талабларини қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда муваққат бошқарувчи қарздор корхона молиявий аҳволининг таҳлили ва унинг хўжалик фаолияти натижалари асосида қарздор корхонага нисбатан кейинчалик банкротликнинг қуйидаги - суд санацияси, ташқи бошқарув, томонларнинг келишуви ёхуд тугатишга доир иш қўзғаш тартиботини танлаб олишни иқтисодий жиҳатдан асослаши зарур.


12. Қарздор корхонанинг молиявий аҳволи ва унинг тўловга қодир эмаслиги сабабларининг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда муваққат бошқарувчи томонидан қарздор корхонада ташқи бошқарув доирасида тўловга қодирликни тиклаш ёхуд қарздор корхонанинг томонлар келишуви шартларини бажаришни таъминлаши учун ички ресурсларнинг мавжудлиги ёки бундай манбаларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса чиқарилади.

Ташқи бошқарувни ёхуд томонлар келишувини амалга ошириш учун ички манбалар мавжуд бўлмаган тақдирда муваққат бошқарувчи ушбу тартиботларни амалга оширишнинг ташқи манбаларини (қарздор корхона мажбуриятларини бажариш учун учинчи шахсларни жалб этиш имкониятини) кўриб чиқиши ва таҳлил қилиши керак.


13. Муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг тўловга қодир эмаслиги сабабларининг таҳлилига асосланган ҳолда қарздор корхонанинг тўловга қодирлигини тиклашга йўналтирилган, шу жумладан томонлар келишуви доирасида қарздор корхонанинг мажбуриятларини таркибий ўзгартириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиши ва тавсия этиши мумкин.

Қарздор корхонанинг мажбуриятларини таркибий ўзгартириш қарздор корхона мажбуриятларининг бажарилишини кечиктириш ёки уларни бўлиб-бўлиб бажариш, қарздор корхона талаблари ҳуқуқини ўзгаларга бериш, унинг мажбуриятлари учинчи шахслар томонидан бажарилиши, қарзидан чегириш, талабларни акцияларга алмаштириш, кредиторлар талабларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усуллар билан қондириш сифатида бўлиши мумкин.


14. Молиявий таҳлил тугаллангандан кейин муваққат бошқарувчи қарздор корхонанинг тўловга қодирлигини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида, банкротликнинг кейинги тартиботларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослаб таклифлар тайёрлайди.


15. Муваққат бошқарувчи томонидан ўтказилган таҳлилларнинг натижалари билан кредиторларнинг танишиш имкониятини таъминлаш, шунингдек уларни иқтисодий судга тақдим этиш учун таҳлиллар натижалари қарздор корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисидаги хулоса шаклида расмийлаштирилади.

16. Муваққат бошқарувчи кредиторлардан тушган талаблар асосида уларнинг талабларини қондириш миқдори ва навбатини белгилаш ишларини олиб боради, зарурият бўлганда иқтисодий судга кредиторларнинг талаблари юзасидан эътироз юборади.

17. Муваққат бошқарувчи кредиторлар талаблари реестрини юритади ва кредиторларга ушбу реестр билан танишиш учун имконият яратади.


18. Муваққат бошқарувчи қарздор корхона кредиторларининг биринчи йиғилишини "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 71-моддасида белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.


18-1. Вақтинча бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:

сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;

сохта банкротлик ва банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этади.

19. Муваққат бошқарувчи иқтисодий судга ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, қарздор корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда қарздор корхонанинг тўловга қодирлигини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида таклифларни, кредиторлар йиғилишининг зарур ҳужжатлар илова қилинган протоколини тайёрлайди ва "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда тақдим этади.


2.2. Санация бошқарувчиси фаолияти тартиби


20. Санация бошқарувчиси иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:

намунавий календарь иш режасини тузади;

қарздор корхонанинг бошқарув органларини суд санацияси тартиботи жорий этилганлиги ва санация бошқарувчиси тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади, шунингдек қарздор корхона бошқарув органларининг мансабдор шахсларини суд санацияси даврида уларнинг вазифалари рўйхати билан имзо қўйдириб таништиради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) мажлиси ўтказилишини ташкил этади.


21. Санация бошқарувчиси кредиторлар талаблари реестрини юритади ва кредиторларга ушбу реестр билан танишиш учун имконият яратади.


22. Санация бошқарувчиси ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот ва қарздор корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида ахборот тақдим этади. Бунинг учун санация бошқарувчиси суд санацияси режаси ҳамда қарзни тўлаш жадвали бажарилиши устидан доимий назоратни ташкил қилади ва таъминлайди, қарздор корхона раҳбари томонидан суд санацияси режаси ҳамда қарзни тўлаш жадвали бажарилиши юзасидан ҳисобот ва қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолиятининг таҳлили ўз вақтида тақдим этилишини талаб қилади.

Санация қилувчи бошқарувчи олинган ахборотлар асосида кредиторлар йиғилишига тегишли хулосаларни тақдим этади. Санация қилувчи бошқарувчи кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида пул оқимлари ҳаракатини ўрганади, жорий (шу жумладан муддати ўтган) кредиторлик ва дебиторлик қарзларнинг пайдо бўлиш сабабларини таҳлил қилади, қарздор корхонанинг ҳисоб рақамида кредиторлар талаблари бўйича ҳисоб - китоб қилиш учун пул маблағлари йиғилишини кузатиб боради.


23. Санация бошқарувчиси қарздор корхона раҳбари томонидан суд санацияси режаси бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги ёхуд унинг томонидан қарздор корхонанинг, кредиторларнинг, мажбуриятлар бажарилишини зиммасига олган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилиш ҳолларини аниқлаган тақдирда санация бошқарувчиси қарздор корхона раҳбарини ўз вазифасидан четлатиш тўғрисида иқтисодий судга илтимоснома юборади. Иқтисодий суд томонидан қарздор корхона раҳбари ўз вазифасидан четлатилган тақдирда қарздор корхона раҳбари вазифаси санация бошқарувчиси зиммасига юкланиши мумкин.

24. Суд санациясини муддатидан олдин тугатиш вазияти мавжуд бўлган тақдирда санация бошқарувчиси муддатидан олдин тугатиш учун асос пайдо бўлган вақтдан бошлаб икки ҳафта мобайнида суд санациясини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида иқтисодий судга илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишини чақириши шарт. Мазкур масалани кўриб чиқишда санация бошқарувчиси кредиторлар йиғилишига қарздор корхона раҳбарининг ҳисоботи бўйича ўзининг хулосасини тақдим этади.

25. Суд санацияси тугаганда ёки у муддатидан илгари тугатилганда санация бошқарувчиси барча кредиторларни қарздор корхона раҳбарининг суд санациясини ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш юзасидан суд мажлисининг санаси, вақти ва ўтадиган жойи тўғрисида хабардор қилиши шарт.


26. Санация бошқарувчиси ўз фаолияти тўғрисида ҳамда қарздор корхона мажбуриятларининг бажарилишини зиммасига олган шахслар томонидан ўз мажбуриятларини бажариши якунлари тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва белгиланган муддатларда иқтисодий судга тақдим этади.


2.3. Ташқи бошқарувчи фаолияти тартиби


27. Ташқи бошқарувчи иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:

намунавий календарь иш режасини тузади;

қарздор корхонанинг бошқарув органларини ташқи бошқарув тартиботи жорий этилганлиги ҳамда ташқи бошқарувчи тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади;

қарздорнинг банкротликни яшириш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди.

28. Ташқи бошқарув тартиботи жорий этилган пайтдан бошлаб қарздор корхона бошқарув органларининг ваколатлари тўхтатилади. Қарздор корхона раҳбари ва қарздор корхонанинг бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтади, кредиторлар йиғилишига (қўмитасига) ўтадиган ваколатлар бундан мустасно.


29. Ташқи бошқарувчи уч кун муддатда қарздор корхона раҳбарининг ўз вазифаларини бажаришдан четлатилишини таъминлайди, қарздор корхона раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Бунда қарздор корхона раҳбари унинг розилигига кўра раҳбар ўринбосари, ташқи бошқарувчи ёрдамчиси ёхуд ушбу корхонада бошқа ишга ўтказилиши мумкин.


30. Қарздор корхонанинг бошқарув органлари ташқи бошқарувчи тайинланган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида юридик шахснинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлар ва штамплар, моддий ва бошқа бойликларнинг ташқи бошқарувчига берилишини таъминлаши шарт.


31. Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарувни жорий этиш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисоб рақами очади.


32. Ташқи бошқарувчи ўзи тайинланган вақтдан бошлаб бир ой муддатда ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиши керак, уни тасдиқлаш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этади.

Ташқи бошқарув режасида қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари, кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш шарт-шароитлари ва тартиби, уларни амалга ошириш учун харажатлар ва қарздор корхонанинг бошқа харажатларини, шунингдек қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати назарда тутилиши лозим.

Қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилиши мумкин:

ишлаб чиқаришни қайта ихтисослаштириш;

рентабелсиз (фойда келтирмайдиган ва зарар билан ишлаётган) ишлаб чиқаришни ёпиш;

дебиторлик қарзларни ундириш;

қарздор корхона мол-мулкининг қарздор корхона фаолиятининг амалга оширилишига тўсқинлик қилмайдиган қисмини сотиш;

қарздор корхона талаблари ҳуқуқини ўзгаларга бериш;

қарздор корхона мажбуриятларининг учинчи шахслар томонидан бажарилиши;

қарздор корхонанинг қўшимча акцияларини жойлаштириш;

қарздор корхона учун манфаатли бўлмаган бир қанча шартномалардан воз кечиш;

қарздор корхонани (унинг бизнесини) сотиш;

қарздор корхонанинг активларини алмаштириш;

қарздор корхонанинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари.

Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси тақдимномасига кўра иқтисодий суд томонидан устав фондида давлат улуши бўлган корхонанинг ишламаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида ажрим чиқарилиши мумкин.

Ташқи бошқарув режаси ташқи бошқарувчи томонидан ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан икки ойдан кеч бўлмаган муддатда белгиланган тартибда чақириладиган кредиторлар йиғилишида кўриб чиқилади.


33. Ташқи бошқарувчи ўз фаолиятида:

кредиторлар талаблари реестрини юритади ҳамда кредиторларга ушбу реестр билан танишиш учун имконият яратади.

барча кредиторларга ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан бошлаб уларнинг талабларига мораторий жорий этилганлиги тўғрисида билдиришнома юборади;

қарздор корхона мол-мулки хатловдан ўтказилишини, зарурият бўлганда эса уни баҳолашни ташкил этади;

қарздор корхонанинг учинчи шахслардаги мол-мулкини аниқлаш ва уни қайтариш чора-тадбирларини кўради;

қарздор корхонани молиявий соғломлаштириш ва қарздор корхонанинг кредиторлари талабларини мутаносиб равишда қондириш мақсадида ташқи бошқарув режасини бажариш ишларини ташкил қилади;

қарздор корхонанинг бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлайди;

ташқи бошқарув режасининг бажарилиши ва якунлари тўғрисида ҳисобот тақдим этган ҳолда кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) мажлислари ўтказилишини ташкил этади.


34. Ташқи бошқарувчи кредиторларнинг тақдим этилган талабларини кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш якунларига кўра кредиторлар талаблари реестрига тегишли талаб олингандан кейин икки ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда тегишли ёзувни ёзиб қўяди. Ташқи бошқарувчи кўриб чиқиш натижалари тўғрисида кредиторнинг талаби олингандан кейин бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тегишли кредиторни хабардор қилади.

Ташқи бошқарувчи томонидан кредиторларнинг талабларини кўриб чиқиш натижалари бўйича эътирозлар кредитор томонидан билдиришнома олинган пайтдан бошлаб бир ой муддатда банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган иқтисодий судга берилиши мумкин.

34-1. Ташқи бошқарувчи имзоланганидан кейин ўн иш кунидан кечикмай:

банкротликни яшириш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;

банкротликни яшириш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этади.

35. Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарув тугаши муносабати билан ёки уни муддатидан олдин тўхтатиш учун асослар мавжуд бўлганда унинг якунларига кўра ҳисобот тайёрлайди ва уни кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этади.

Ташқи бошқарувчи ҳисоботни "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда йиғилишга тақдим этиши шарт.


36. Ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилган ҳисоботни ва кредиторлар йиғилиши протоколини кредиторлар йиғилиши ўтказилгандан кейин беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда иқтисодий судга тақдим этади. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи иқтисодий суд томонидан тасдиқланиши керак.

37. Қарздор корхонанинг тўловга қодирлиги тикланганлиги муносабати кредиторлар йиғилиши томонидан ташқи бошқарувни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ташқи бошқарувчи ташқи бошқарувчининг ҳисоботи иқтисодий суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳақлидир.

Ташқи бошқарувчи томонидан кредиторлар билан ҳисоб-китоблар кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ амалга оширилади.


38. Ташқи бошқарувнинг тўхтатилиши, қарздор корхона бошқа органларининг ҳамда қарздор корхона мол-мулки эгасининг ваколатлари тикланган ҳолда, ташқи бошқарувчи ваколатларининг тўхтатилишига олиб келади.

Агар ташқи бошқарув томонлар келишувига кўра ёки кредиторлар талаблари қопланиши муносабати билан тугалланса ташқи бошқарувчи янги раҳбар тайинлангунгача (сайлангунгача) қарздор корхона раҳбари ваколатлари доирасида ўз вазифаларини бажариб туради.


39. Агар иқтисодий суд томонидан қарздор корхонани банкрот деб эълон қилиш ва уни тугатишга доир иш бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинса, тугатиш бошқарувчиси этиб эса бошқа шахс тайинланса, ташқи бошқарувчи ишларни тугатиш бошқарувчисига топширгунгача ўз вазифаларини бажариб туради. Ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай ишларни тугатиш бошқарувчисига топшириши шарт.


2.4. Тугатиш бошқарувчиси фаолияти тартиби


40. Тугатиш бошқарувчиси иқтисодий суд томонидан тайинланган вақтдан бошлаб:

намунавий календарь иш режасини тузади;

юридик шахс - қарздорнинг бошқарув органларини, шунингдек ходимларини тугатишга доир иш бошланганлиги ҳамда ташқи бошқарувчи тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади;

мулк солиғини, ер солиғини, шунингдек илгари ҳисоблаб ёзилган ҳамда ундирилмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималарни ҳисоблаб ёзишни тўхтатиб туриш мақсадида иқтисодий суднинг юридик шахсни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги қарорини илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда хабардор қилади;

қарздорнинг банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш ҳаракатларини амалга оширади ва уларнинг якунлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли хулоса тайёрлайди.

Юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар тўхтатилганда ва тўловга қодирлиги тикланганда, иқтисодий суднинг банкротлик тўғрисидаги ишлар тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори қабул қилинган санадан бошлаб тугатиш бошқарувчиси бу тўғрида давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб ёзиш учун ёзма равишда хабардор қилади.

41. Тугатиш бошқарувчиси расмий нашрларда қарздор корхона банкрот деб эълон қилинганлиги ва "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 127-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш бошланганлиги тўғрисидаги хабар эълон қилинишини таъминлайди.


42. Тугатиш бошқарувчиси уч кун муддатда қарздор корхона раҳбарининг ўз вазифаларини бажаришдан четлатилишини таъминлайди.


43. Тугатиш бошқарувчиси тасдиқланган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида банкрот корхонанинг бухгалтерияга оид ва бошқа ҳужжатларини, муҳрларини ва штампларини, моддий ва бошқа бойликларини қабул қилиб олади. Юридик шахс - қарздор корхона раҳбари тугатиш бошқарувчиси талабига кўра унга қарзлар суммасини кўрсатган ҳолда ўз кредиторлари ва дебиторларининг тўлиқ рўйхатини, активлар ва пассивларнинг батафсил балансини, молиявий аҳвол тўғрисидаги ҳисоботни, китобларда, ҳисоб рақамларида ҳамда бошқа ҳужжатларда молиявий-хўжалик ва иқтисодий фаолият тўғрисидаги мавжуд барча зарур ахборотларни тақдим этиши шарт.


44. Акциядорлик жамияти шаклидаги банкрот корхона тугатилганда тугатиш бошқарувчиси ўзи тасдиқланган вақтдан бошлаб икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига акциядорлик жамияти бошқарув органлари ваколати тўхтатилганлиги ва эмитентнинг ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида ахборот юбориши шарт. Агар эмитентнинг акциялари фонд бозорларида муомалада бўлса тугатиш бошқарувчиси икки кун муддатда фонд биржасига ҳам ахборот тақдим этиши шарт.

45. Тугатишга доир иш бошланганда битта банкдаги сўмлардаги ва валютадаги ягона ҳисоб рақамларидан фойдаланилади. Тугатиш даврида пул-касса операцияларини юритиш учун тугатиш бошқарувчиси банкнинг ҳисоб карточкасидаги имзони ўз номига ва бухгалтерия ҳисобини юритиш учун масъул бўлган шахс номига қайта расмийлаштиради.


46. Тугатиш бошқарувчиси қарздор корхонанинг тугатишга доир иш бошланган вақтда маълум бўлган ҳамда тугатишга доир иш жараёнида аниқланган банклардаги бошқа барча ҳисоб рақамларини ёпади. Қарздор корхонанинг бошқа ҳисоб рақамлари аниқланган тақдирда қарздор корхонанинг пул маблағлари қолдиғи кўрсатиб ўтилган ҳисоб рақамларидан асосий ҳисоб рақамига ўтказилади.


47. Тугатиш бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб юридик шахс - қарздор корхонанинг ходимларини улар бундан буён ишдан бўшатилиши тўғрисида хабардор қилиши шарт. Юридик шахс - қарздор корхонанинг ходимларини ишдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ амалга оширилади. Тугатиш бошқарувчиси жойлардаги меҳнат органларига юридик шахс - қарздор корхонанинг ходимлари ишдан бўшаб қолаётганлиги тўғрисидаги маълумотни етказади.


47-1. Тугатувчи бошқарувчи имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай:

банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига;

банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани - кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этади.

48. Тугатиш бошқарувчиси банкрот корхонани тугатиш режасини ишлаб чиқади ва кредиторлар йиғилиши билан келишиб олади.

Банкрот корхонани тугатиш режасига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тугатиш массасини шакллантиради, қарздор корхонанинг мол-мулки сотилишини, дебиторлик қарзлари ундириб олинишини, кредиторлар талабларини мутаносиб равишда қондириш учун пул маблағларининг банкдаги ягона ҳисоб рақамига жамланишини таъминлайди, шунингдек қарздор корхонанинг учинчи шахслардаги мол-мулкини аниқлаш ва уларни қайтариб олиш чора-тадбирлари кўрилишини ташкил этади.


49. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш даврида кредиторлар талаблари реестрини юритади.

Кредиторлар талаблари реестрида ҳар бир кредитор, унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талаблари миқдори, ҳар бир талабни қондириш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Талабларнинг таркиби, миқдори ва уларни қондириш навбати тўғрисида кредиторлар ва тугатиш бошқарувчиси ўртасида юзага келадиган келишмовчиликлар иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.

Кредиторларга кредиторлар талаблари реестри билан танишиш имконияти таъминланиши керак.


50. Тугатишга доир ишлар давомида тугатиш бошқарувчиси қарздор корхона мол-мулки қийматини хатловдан ўтказади ва унинг қийматини аниқлайди. Ушбу мақсадлар учун тугатиш бошқарувчиси аудиторларни, баҳоловчи ташкилотларни, шунингдек мутахассисларни, агар кредиторлар йиғилиши қарорида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, улар хизматига тугатиш харажатлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.

Тугатиш бошқарувчиси балансда бошқа мақсадларда, шу жумладан тижорат мақсадларида ҳам фойдаланилиши мумкин бўлмаган ижтимоий ва коммунал инфратузилма объектлари мавжуд бўлган тақдирда ушбу объектларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларига далолатнома бўйича беришга мажбур. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўрсатиб ўтилган объектларни қолдиқ қиймати бўйича балансга қабул қилиб олади.


51. Юридик шахс - қарздор корхона мол-мулкини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш якунлари бўйича тугатиш бошқарувчиси кўрсатиб ўтилган мол-мулкни, агар кредиторлар йиғилишида мол-мулкни сотишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, очиқ савдоларда сотишга киришади.

Мол-мулк дастлабки савдоларда сотилмаган тақдирда тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилишининг розилиги билан қарздор корхонанинг мол-мулкини олди-сотди шартномаси асосида, шу жумладан ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида, сотиб олувчи томонидан хизмат кўрсатувчи банк кафолатини тақдим этиш шарти билан сотишга ҳақлидир.

Тугатиш бошқарувчиси маблағларни тугатиш харажатларини тўлаш учун топшириш мақсадида кредиторлар йиғилишининг розилиги билан кам қимматли ва тез эскирадиган мол-мулкни, шунингдек хом ашё ва тайёр маҳсулот қолдиқларини ким ошди савдолари ўтказмасдан, олди-сотди шартномаси асосида сотишга ҳақлидир.


52. Тугатиш бошқарувчиси савдолар ташкилотчиси бўлишга ёхуд шартнома шартларига кўра савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш зиммасига юкланган ихтисослаштирилган ташкилотлар билан шартнома тузишга ҳақлидир.


53. Тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилиши розилиги билан қарздор корхонанинг талаб қилиш ҳуқуқини (дебиторлик қарзларни) савдога қўйишга ҳақлидир. Талаб қилиш ҳуқуқларини сотишни истисно ҳолларда, талаб қилишнинг ушбу ҳуқуқларини тегишли мажбуриятларда қарздор корхона номидан иш кўрувчи шахсларга тақдим этиш йўли билан сотишнинг реал имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда қўлланиш лозим.


54. Тугатиш бошқарувчиси қарздор корхонанинг мол-мулки сотилгандан кейин "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қарздор корхона талаблари бўйича ҳисоб-китоб қилишга киришади.


55. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан кейин тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир ишларни амалга ошириш натижалари тўғрисида якуний ҳисобот тузади ва уни кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этади.

Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишларини амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни иқтисодий судга тақдим этади.

Тугатиш бошқарувчиси ҳисоботга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

қарздор корхона мол-мулки сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

кредиторлар реестри, унда ҳар бир кредитор қарзининг миқдори ва талабларни қондириш навбати кўрсатилади;

кредиторлар талаблари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (улар қопланмаган тақдирда сабаблари кўрсатилган ҳолда);

қарздорнинг мол-мулки тўғрисида "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 143-моддасида назарда тутилган маълумотлар;

тугатиш ишини ўтказишга тааллуқли бошқа ҳужжатлар, иқтисодий суд талабига кўра.

56. Кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин сотилмаган мол-мулк қолган тақдирда, тугатиш бошқарувчиси беш кун муддатда муассисларни (қатнашчиларни) ёки қарздор корхона эгасини ушбу мол-мулкни балансга қабул қилиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.

Агар тугатиш бошқарувчиси томонидан хабар юборилган санадан бошлаб икки ҳафта мобайнида муассислар (қатнашчилар) ёки қарздор корхона эгаси қолган мол-мулкка ўз ҳуқуқлари тўғрисида ариза бермаса, тугатиш бошқарувчиси маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ушбу мол-мулкни балансга қабул қилиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қолган мол-мулк тўғрисида хабар олингандан кейин ўн беш кун мобайнида ушбу мол-мулк балансдан балансга қабул қилинишини таъминлайдилар ва унинг таъминоти бўйича барча харажатларни зиммасига оладилар.

57. Иқтисодий суднинг тугатишга доир иш тугалланганлиги тўғрисидаги ажрими давлат реестрига қарздор корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни ёзиб қўйиш учун асос ҳисобланади. Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига акциядорлик жамияти шаклидаги банкрот корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув ёзиб қўйилганда тугатиш бошқарувчиси эмитент фаолияти тугатилганлиги ҳақида икки кун мобайнида хабар эълон қилади.

58. Давлат реестрига қарздор корхона тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув ёзиб қўйилган вақтдан бошлаб тугатиш бошқарувчисининг ваколатлари тўхтатилади, тугатишга доир иш тугалланган, қарздор корхона эса - тугатилган ва қарзлардан озод ҳисобланади.



III. СУД БОШҚАРУВЧИСИНИНГ ПУЛ МУКОФОТИ


59. Суд бошқарувчиси пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга. Суд бошқарувчисининг ҳар ойлик пул мукофоти миқдори ўз функцияларини:

муваққат бошқарувчи сифатида амалга оширганда - иқтисодий суд томонидан белгиланади ва кейинчалик кредиторлар йиғилиши илтимосномасига кўра ўзгартирилиши мумкин;

санация бошқарувчиси, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси сифатида амалга оширганда - кредиторлар йиғилишида белгиланади ва иқтисодий суд томонидан тасдиқланади.

60. Кредиторлар йиғилиши қарорига кўра суд бошқарувчисига унинг фаолияти натижаларига кўра тўланадиган қўшимча пул мукофоти белгиланиши мумкин.



IV. СУД БОШҚАРУВЧИСИ

ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


61. Суд бошқарувчиси томонидан ўз вазифаларига риоя этилиши устидан назорат Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


62. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида:

суд бошқарувчиси фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ текшириш;

текширишлар ўтказишда пайдо бўладиган масалалар юзасидан суд бошқарувчисидан зарур тушунтиришлар ва материалларни сўраш;

текширишлар натижаларига кўра, аниқ бузилишларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;

суд бошқарувчисига аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш ҳамда уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

суд бошқарувчисини огоҳлантириш;

суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилишини тўхтатиб туриш;

суд бошқарувчиси томонидан унга юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш бўйича бошқа ваколатларни амалга ошириш.


63. Суд бошқарувчиси Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан текширишлар ўтказиш учун шарт-шароитларни таъминлаши, шу жумладан зарур ахборот ва материалларни тақдим этиши шарт.



V. СУД БОШҚАРУВЧИСИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


64. Қарздор корхона, кредиторлар суд бошқарувчисидан унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашни талаб қилишга ҳақлидирлар.


65. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган суд бошқарувчиси белгиланган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 142-модда.


































Время: 0.1428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск