Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /

Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2004 й. 138-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 мартдаги

138-сон қарорига

2-ИЛОВА


Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда суд бошқарувчилари сифатида фаолиятни амалга оширувчи шахсларга малакавий ва профессионал талабларни, уларни аттестациядан ўтказиш, аттестат бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ва тўхтатиш тартибини, шунингдек Суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказади ва Суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади.

Аттестация жисмоний шахсларнинг суд бошқарувчиларига қўйиладиган малакавий ва профессионал талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


3. Суд бошқарувчиси сифатида фаолиятни амалга ошириш учун Қўмита тўрт тоифали:

юридик шахслар банкротлигининг соддалаштирилган тартиботларини амалга ошириш учун - тўртинчи тоифали аттестат;

кузатиш ва тугатиш тартиботларини амалга ошириш учун - учинчи тоифали аттестат;

кузатиш, суд санацияси ва тугатиш тартиботларини амалга ошириш учун - иккинчи тоифали аттестат;

кузатиш, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатиш тартиботларини амалга ошириш учун - биринчи тоифали аттестат беради.


4. Тўртинчи тоифали аттестат олишни хоҳловчи шахсларга нисбатан аттестациядан ўтказишнинг Қўмита томонидан белгиланадиган соддалаштирилган тартиби қўлланади.


5. Барча тоифали аттестатларнинг амал қилиш муддати - 5 йил.



II. СУД БОШҚАРУВЧИЛАРИГА

ПРОФЕССИОНАЛ ВА МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР


6. Суд бошқарувчиси қуйидаги профессионал талабларга жавоб бериши керак:

корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиш;

бухгалтерия ҳисоби, мол-мулкни баҳолаш ва менежментга оид билимлар асосига эга бўлиш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосларини билиш.

Суд бошқарувчиси:

қарздор корхонани молиявий соғломлаштириш ва кредиторлар талабларини мутаносиб равишда қондириш юзасидан ечимлар топиши;

корхонани инқирозга йўл қўймасдан бошқариш соҳасида профессионал билимларга эга бўлиши, уларни доимий равишда такомиллаштириши;

юксак ахлоқий сифатларга эга бўлиши - топширилган ишга виждонан муносабатда бўлиши, ўз фаолиятини амалга оширишда ижрочи, ташаббускор, интизомли, босиқ ва руҳий барқарор бўлиши;

суд бошқарувчиларига мазкур Низомга мувофиқ белгиланадиган малака талабларига жавоб бериши керак.


7. Қуйидаги малака талабларига жавоб берувчи:

олий маълумотга эга бўлган;

мутахассислиги бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланишлари мумкин.


8. Мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатиб ўтилган асосий талаблардан ташқари суд бошқарувчиларига қуйидаги қўшимча малака талаблари қўйилади:

а) кузатиш ва тугатиш тартиботларини амалга оширувчиларга - ўрта бўғин раҳбари (цех бошлиғи, участка бошлиғи, бўлим бошлиғи ва бошқалар) сифатида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш;

б) суд санацияси тартиботларини амалга оширувчиларга - раҳбарлик лавозимида (ташкилотнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош бухгалтери ва бошқалар) камида икки йиллик иш стажига ёхуд учинчи тоифали суд бошқарувчиси сифатида камида ўн икки ойлик иш стажига эга бўлиш;

в) ташқи бошқарув тартиботларини амалга оширувчиларга - ўрта бўғин раҳбари сифатида ва раҳбарлик лавозимида камида беш йиллик иш стажига, шу жумладан раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик иш стажига ёхуд иккинчи тоифали аттестатга эга бўлган даврда камида икки марта суд санациясини ва (ёки) тугатиш жараёнини амалга оширишда суд бошқарувчиси сифатида иш стажига бўлиш;

г) банкротликнинг соддалаштирилган тартиботларини амалга оширувчиларга - ушбу ҳолда тегишли тоифали аттестатга эга бўлган солиқ инспекцияси ходимлари тайинланади.


III. АТТЕСТАТ ОЛИШГА ТАЛАБГОР ШАХСЛАРНИНГ

АРИЗАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Учинчи тоифали аттестат олишга талабгор шахс (кейинги ўринларда аттестат талабгори деб аталади) Қўмитага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) аттестат бериш тўғрисида ариза;

б) анкета (1-иловага мувофиқ шакл бўйича);

в) олий маълумоти тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;

г) меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

д) тегишли тоифали суд бошқарувчилари дастури бўйича ўқиганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (аттестатнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан аттестациядан ўтишда шарт эмас);

е) ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

ж) тегишли давлат органининг судланганликнинг бекор бўлиши ёки судланганликнинг олиб ташланиши тўғрисидаги маълумотномаси;

з) паспортнинг нусхаси.

10. Иккинчи тоифали аттестат олиш учун раҳбарлик лавозимида камида икки йиллик иш стажи бўлмаган тақдирда ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари Қўмитага иқтисодий суднинг:

аттестат талабгорининг суд бошқарувчиси этиб илгариги тайинланишлари тўғрисидаги;

суд бошқарувчисининг банкротлик тартиботларини ўтказиш бўйича ҳисоботини тасдиқлаш, учинчи тоифали суд бошқарувчиси сифатида жами камида ўн икки ой вазифаларни ижро этганлигини тасдиқловчи ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримлари нусхалари тақдим этилади.


11. Ўрта бўғин раҳбари сифатида ва раҳбарлик лавозимида камида беш йиллик иш стажи, шундан раҳбарлик лавозимида камида уч йиллик иш стажи мавжуд бўлмаганда биринчи тоифали аттестат олиш учун ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, Қўмитага иқтисодий суднинг:

аттестат талабгорининг суд бошқарувчиси этиб илгариги тайинланишлари тўғрисидаги;

суд бошқарувчисининг аттестат талабгорининг иккинчи тоифали аттестатга эга бўлган иш даврида камида иккита тугалланган суд санацияси ва (ёки) тугатишга доир иш тартиботлари тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримлари нусхалари тақдим этилади.


12. Аттестат талабгорининг аризасини кўриб чиқишда операция харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади, тўртинчи тоифали аттестат талабгори бундан мустасно. Ариза кўриб чиқилганлиги ва аттестат берилганлиги учун тўлов Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармасига тушади.

13. Аттестат олиш учун тақдим этилган барча ҳужжатлар суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади. Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати нусхаси аттестат талабгорига берилади. Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди. иқтисодий судлар ажримларидан ташқари, ҳужжатлар нусхалари нотариус томонидан тасдиқланган бўлиши ёки асл нусха кўрсатилиши керак.

14. Ҳужжатлар улар аттестация комиссиясига топширилган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Аттестация комиссияси аттестат талабгорини аттестациядан ўтишга қўйишни рад этишга ҳақлидир ва унга ариза тушган вақтдан бошлаб уч иш кунидан кечикмай ёзма равишда асосланган рад жавобини жўнатади.

Қуйидагилар рад этиш учун асос ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур даражада расмийлаштирилмаганлиги ёки ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;

аттестат талабгори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;

аттестат талабгорининг малакавий ва профессионал талабларга мувофиқ эмаслиги.

Бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Рад этилган тақдирда ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов қайтарилмайди.



IV. АТТЕСТАЦИЯДАН (ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯДАН)

ЎТКАЗИШ ВА АТТЕСТАТ БЕРИШ ТАРТИБИ


15. Аттестат талабгори тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар мавжуд бўлмаган тақдирда аттестациядан ўтишга қўйилади.


16. Аттестат олиш учун барча аттестат талабгорлари аттестация комиссияси томонидан белгиланган дастур бўйича ва муддатларда тест имтиҳони топширадилар.


17. Аттестация (қайта аттестация) тест имтиҳони методи бўйича ўтказилади. Тест имтиҳони қабул қилиш ҳужжатлар берилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечикмай амалга оширилади. Тест имтиҳонларини ўтказиш тартиби Қўмита томонидан белгиланади.

Тест имтиҳони компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда тест саволларига жавоблар шаклида амалга оширилади.


18. Тест имтиҳони топширишда тўртинчи тоифали аттестат учун камида 50% ижобий жавоблар олиш, учинчи тоифали аттестат учун - 60%, иккинчи тоифали аттестат учун 70%, биринчи тоифали аттестат учун 75% ижобий жавоблар олиш ижобий натижа ҳисобланади.

19. Тест имтиҳони якунларига кўра аттестат талабгори (натижа ижобий бўлганда) аттестациядан ўтган ёки (натижа салбий бўлганда) аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилади.

Аттестат талабгорлари тест имтиҳони топширишда маълумотномалардан, махсус ёхуд бошқа адабиётлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Кўрсатиб ўтилган талаблар бузилган тақдирда аттестат талабгорлари аттестациядан чиқариб юборилади.


20. Аттестация натижалари аттестация комиссияси протоколи билан расмийлаштирилади, протокол аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади. Аттестация натижалари аттестация комиссияси протоколидан кўчирма тарзида, тест имтиҳони топшириш маълумотлари билан бирга аттестат талабгорларига аттестация ўтказилган санадан бошлаб беш иш кунидан кечикмай етказилади.


21. Аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган шахс тест имтиҳонини охирги аттестация ўтказилган кундан бошлаб бир ойдан эрта бўлмаган муддатда такрорий топшириш ҳуқуқига эга.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган шахсни такрорий аттестациядан ўтказиш кунини белгилайди. Илгари аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган шахс тест имтиҳонини такрорий топшириш натижаларига кўра аттестациядан ўтган деб ҳисобланган тақдирда унга аттестат умумий асосларда берилади.

Аттестат талабгори тест имтиҳонини такрорий топширишда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ҳақ тўлайди, тўртинчи тоифали аттестат талабгори бундан мустасно.

22. Тест имтиҳонини такрорий топшириш якунларига кўра салбий натижа олинганда, шунингдек Қўмита қарорига биноан суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиш муддати тўхтатилганда аттестат талабгори навбатдаги тест имтиҳонига фақат белгиланган тартибда тегишли тоифадаги суд бошқарувчилари дастури бўйича ўқув курсини такрорий ўтагандан кейингина қўйилади.

23. Аттестат талабгорлари аттестация комиссиясининг аттестация натижалари юзасидан охирги аттестация ўтказилган кундан бошлаб бир ой мобайнида шикоят аризаси бериши мумкин.

Шикоят аризаси бериш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

аттестат талабгорининг тест имтиҳони натижаларидан рози эмаслиги;

тест имтиҳонини ўтказиш тартибининг бузилиши.


24. Аттестат талабгори асосий эътирозлар асосли равишда баён қилинган шикоят аризасини аттестация комиссияси раиси номига беради. Шикоят аризасини кўриб чиқиш муддати шикоят аризаси берилган кундан бошлаб уч кундан ошмаслиги керак. Кўриб чиқиш натижаси протокол билан расмийлаштирилади.

Такрорий шикоят аризаси берилишига йўл қўйилмайди.


25. Аттестация комиссияси қарорига рози бўлмаган тақдирда аттестат талабгори аттестация комиссияси қарори юзасидан суд тартибида шикоят аризаси тақдим этиши мумкин.


26. Аттестатлар 2-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади. Аттестатни бериш аттестация ўтказилган санадан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.


27. Аттестатлар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади. Бланкаларни сотиб олиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш Қўмита томонидан амалга оширилади.



V. СУД БОШҚАРУВЧИЛАРИНИНГ ЯГОНА

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


28. Қўмита Суд бошқарувчиларининг ягона реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) юритади.

Реестр қуйидаги шаклларда юритилади:

қоғозли манбаларда (Қўмитанинг тикилган ва муҳрланган журналлари шаклида, тикилган саҳифалар миқдори кўрсатилган ҳолда);

электрон манбаларда, маълумотлар базасига ёзиш шаклида.

Қоғозли ва электрон манбалардаги маълумотлар номувофиқ бўлган тақдирда қоғозли манбадаги ёзувларга устунлик берилади.


29. "Суд бошқарувчиларининг ягона реестри" журнали қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади ва Қўмитада сақланади.

Журналда ва маълумотлар базасида суд бошқарувчилари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) фамилияси, исми, отасининг исми;

б) яшаш жойи ва паспортига доир маълумотлар;

в) аттестатнинг берилган жойи, тартиб рақами, санаси ва амал қилишининг тугаш муддати;

г) аттестат бланкасининг тартиб рақами;

д) аттестат олинган сана ва уни олган шахснинг имзоси (аттестациядан ўтказилган шахсларни рўйхатга олиш журналида);

е) суд бошқарувчиларини ягона дастур бўйича ўқитиш тўғрисида;

ж) суд бошқарувчиси сифатида тайинлаш тўғрисида ва унинг фаолияти натижалари тўғрисида;

з) аттестатнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тиклаш, узайтириш ёки тўхтатиш ҳамда дубликат бериш тўғрисида;

к) суд бошқарувчисини Реестрдан чиқариш ва чиқариш учун асослар тўғрисида;

л) суд бошқарувчисини Реестрдан чиқариш санаси;

м) изоҳлар, унда аттестацияни амалга оширувчи орган компьютер дастурига киритишни зарур деб ҳисоблайдиган ҳар қандай қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши керак.


30. Реестрга киритиш унда тегишли ёзувларни қайд қилиш йўли билан амалга оширилади.


31. Реестрдаги маълумотлар очиқ ҳисобланади, суд бошқарувчиларининг паспортига доир маълумотлар ва уй манзили бундан мустасно. Юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда ҳақини тўлаш асосида Реестр маълумотлари билан танишиш ҳуқуқига эга. Маълумотлар берилганлиги учун Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.

Паспортга доир маълумотлар ва уй манзили фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, уларнинг ваколатларига мувофиқ расмий сўровларига биноан берилиши мумкин.


32. Реестрдаги маълумотларни бериш муддати Қўмита томонидан тегишли сўровнома олинган кундан бошлаб беш кундан ошиши мумкин эмас.


33. Суд бошқарувчиси Реестрдан Қўмитанинг фаолият тури учун аттестатнинг амал қилиши тўхтатилгани тўғрисидаги қарори асосида, ушбу Низомда назарда тутилган асослар бўйича чиқарилади.


34. Қўмита томонидан суд бошқарувчисини Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан кейин уч кун мобайнида Реестрда тегишли ёзув қайд қилинади.

Реестрдан чиқарилган суд бошқарувчисининг ҳужжатларини сақлаш муддати чиқариш кунидан бошлаб беш йилдан кам бўлиши мумкин эмас.



VI. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ ИШ ТАРТИБИ


35. Аттестация комиссияси жисмоний шахсларни суд бошқарувчиси аттестати олиш учун аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказишни амалга оширувчи коллегиал орган ҳисобланади. Аттестация комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Қўмита томонидан тасдиқланади.


36. Аттестация комиссияси мажлислари заруриятга кўра ўтказилади. Аттестация комиссияси котиби аттестация комиссияси мажлисини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.


37. Аттестация комиссияси мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган тақдирда ўтказилади.

Аттестация комиссияси қарорлари аттестация комиссияси мажлисида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссиясининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Аттестация комиссияси қарори протокол билан расмийлаштирилади.


38. Аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш (санаси, жойи ва вақти) тўғрисида аттестация комиссияси аъзолари аттестация комиссияси котиби томонидан хабардор қилинади.



VII. АТТЕСТАТЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА АТТЕСТАТЛАР ДУБЛИКАТЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


39. Аттестатни қайта расмийлаштириш суд бошқарувчисининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризаси асосида амалга оширилади.

Атттестатни қайта расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Аттестатни қайта расмийлаштириш даврида унинг эгаси фаолиятни Қўмита томонидан илгари берилган аттестат асосида амалга ошириши мумкин.


40. Илгари берилган аттестатда кўрсатилган маълумотларнинг ўзгарганлиги муносабати билан аттестатни қайта расмийлаштириш учун Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Қўмитага аттестатни қайта расмийлаштириш учун ариза;

б) малака аттестатининг асл нусхаси;

в) киритилган ўзгартиришлар ва тузатишлар (ФҲДЁ органи томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномадаги фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгартирилганлиги муносабати билан қайдлар) тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

г) аттестатнинг қайта расмийлаштирилганлиги учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.


41. Аттестат қайта расмийлаштирилганда тегишли тоифа ва амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолдаги аттестатнинг янги бланкаси берилади. Илгари берилган аттестат бланкаси йўқ қилинади.


42. Аттестат йўқолган тақдирда аттестат эгаси томонидан Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) аттестат дубликати бериш тўғрисида ариза, унда илгари берилган аттестатнинг йўқолиши сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилади;

б) йўқолган аттестатнинг бекор қилинганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларидаги (аризачининг маблағлари ҳисобига) эълоннинг нусхаси;

в) аттестат дубликати берилганлиги учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.


43. Аттестат бланкаси яроқсиз бўлиб қолган тақдирда аттестат эгаси томонидан Қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) аттестат дубликати бериш тўғрисида ариза, унда илгари берилган аттестатнинг яроқсиз бўлиб қолганлиги сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилади;

б) аттестат дубликати берилганлиги учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

в) илгари берилган аттестатнинг яроқсиз бўлиб қолган бланкаси.


44. Аттестат дубликати беришда Қўмита суд бошқарувчисига аттестат амал қилишининг илгари белгиланган муддати ёзилган, "ДУБЛИКАТ" ёзуви қайд қилинган аттестатнинг янги бланкасини беради. Дубликат берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади. Аттестат йўқолганда ёки илгари берилган аттестат бланкаси яроқсиз бўлиб қолганда унинг эгаси фаолиятини аттестация комиссияси томонидан бериладиган вақтинчалик рухсатнома асосида амалга ошириши мумкин.


45. Аттестатни қайта расмийлаштириш ёки аттестат дубликатини бериш Қўмита томонидан ариза олинган вақтдан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.


46. Илгари берилган аттестатнинг яроқсиз бўлиб қолган бланкаси дубликат берилгандан кейин йўқ қилинади.


47. Аттестат дубликати олингандан кейин аттестатнинг илгариги йўқолган асл нусхаси топилган тақдирда аттестат дубликатини олган суд бошқарувчиси кўрсатиб ўтилган ҳолат рўй бергандан кейин беш кундан кечикмай Қўмитага аттестатнинг асл нусхасини йўқ қилиш учун қайтариши керак.


48. Аттестатни қайта расмийлаштириш ва аттестат дубликатини олиш учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.

Аттестат дубликати олиш учун зарур ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаган тақдирда ариза эгасига асосланган ҳолдаги рад этиш ариза берилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида ёзма шаклда етказилади.



VIII. АТТЕСТАТЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТЎХТАТИШ


49. Қўмита аттестатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш ҳуқуқига эга.


50. Қўмита аттестатнинг амал қилишини қуйидаги асосларга кўра тўхтатиб туришга ҳақлидир:

а) аттестат олингандан кейин аттестацияга илгари тақдим этилган ҳужжатларда маълумотларнинг нотўғри кўрсатилганлиги аниқланганда;

б) банкротлик тартиботларида қатнашувчи суд бошқарувчиси мажбуриятлари бажарилмаганда;

в) Қўмитанинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги ёзма буйруқлари ёки фармойишлари суд бошқарувчиси томонидан бажарилмаганда;

г) суд бошқарувчилари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳоллари аниқланганда;

д) суд қарори асосида.


51. Қўмита уч кун муддатда суд бошқарувчисига аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши тўғрисида ёзма билдиришнома жўнатади, унда тўхтатиб туриш асослари ва Қўмита томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар кўрсатилади.


52. Аттестат эгаси Қўмита томонидан белгиланган муддатларда билдиришномада кўрсатилган чора-тадбирларни бажариши ва улар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда Қўмитага ёзма равишда хабар қилиши шарт.


53. Аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган чора-тадбирлар белгиланган муддатларда бажарилган тақдирда Қўмита ушбу аттестатнинг амал қилишини уч кун мобайнида тиклайди.


54. Қўмита аттестатнинг амал қилишини қуйидаги асосларга кўра тўхтатишга ҳақлидир:

а) қонун ҳужжатларининг бир неча марта (бир мартадан кўп) бузилиши ҳоллари аниқланганда;

б) Қўмитанинг ёзма буйруқлари ёки фармойишлари бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда;

в) банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчисига юкланган мажбуриятлар бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, шунингдек суд бошқарувчисининг хатти-ҳаракатлари қарздор корхона ёки кредиторлар учун зарар етказганда;

г) суд бошқарувчисининг аризасига кўра;

д) суд қарори асосида.


55. Қўмита аттестатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб уч кун муддатда ушбу қарор тўғрисида суд бошқарувчисига ва иқтисодий судга тасдиқловчи асослар билан ёзма равишда хабар қилади.

Қўмита томонидан аттестатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида аттестат талабгори тест имтиҳонларини қайта топширишга қўйилмайди.

56. Амал қилиши тўхтатиб турилган ва тўхтатилган аттестатлар тўғрисидаги маълумотлар Қўмита томонидан Реестрга киритилади.


57. Қўмита қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят аризаси берилиши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Суд бошқарувчиси аттестатига талабгорнинг

АНКЕТАСИ


1. Фамилияси, исми, отасининг исми _________________________________


2. Туғилган йили, куни, ойи _________________________________________


3. Паспортига оид маълумотлар (серияси, тартиб рақами, берилган

вақти, ким томонидан берилган _____________________________________


___________________________________________________________________


4. Яшаш жойи: ____________________ вилояти, _________________ шаҳри,


______________________ кўчаси, ____ уй, _________________ квартира


телефони ___________________ факси _____________


5. Маълумоти ______________________________________________________

қув юртининг номи кўрсатилган ҳолда)


мутахассислиги __________________ тугатган йили _________


6. Меҳнат фаолияти:

Йил ва ой


Муассаса, ташкилот,

корхона кўрсатилган

ҳолда лавозими


Муассаса, ташкилот,

корхонанинг жойлашган

жойи


ишга

кирган

вақти


ишдан

кетган

вақти


7. Суд бошқарувчиси сифатидаги меҳнат фаолияти:

Йил ва ой


Муассаса, ташкилот,

корхона кўрсатилган

ҳолда лавозимга

тайинланиши


Муассаса, ташкилот,

корхонанинг жойлашган

жойи


тайинланган

вақти


бўшатилган

вақти


Тўлдирилган сана ____________ Шахсий имзоси ___________






Низомга

2-ИЛОВА


ГЕРБ

N 000000

Серия ААА

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат қўмитаси


____ тоифали

СУД БОШҚАРУВЧИСИ АТТЕСТАТИ


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш комиссиясининг 200 ___ йил _____________ да ўтказилган тест имтиҳонлари асосидаги қарорига биноан


га

(фамилияси, исми, отасининг исми)


       

"Суд бошқарувчиси" малакаси берилади.


Мазкур суд бошқарувчиси аттестати унинг эгасини:

          

       

      

        

сифатида

тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.


Аттестат 200 ____ йил ___________ _______ гача амал қилади.


Муҳр ўрни Аттестат 200___ йил __________ да берилган.



Аттестация комиссиясининг раиси ______________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 142-модда.
















































Время: 0.2221
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск