Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.07.2018 й. 3036-сон билан рўйхатга олинган Инновацион ривожланиш вазирининг 04.06.2018 й. 14/5-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 5 июлда 3036-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш

вазирининг 2018 йил 4 июндаги

14/5-сон буйруғига

ИЛОВА



Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда

(марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан

илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган

юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини

ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга

юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга (бундан буён матнда илмий стажировкалар деб юритилади) юбориш билан боғлиқ харажатлар Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


2. Илмий стажировкаларни молиялаштириш тегишли молия йили учун Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларининг прогноз параметрларида кўзда тутилади.



2-БОБ. ИЛМИЙ СТАЖИРОВКАЛАРГА ЮБОРИШ

БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ


3. Илмий стажировкаларга юбориш бўйича таклифларни умумлаштириш, номзодларни саралаш танловини ташкил этиш ва ўтказиш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


4. Жамғарманинг Кузатув кенгаши илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг асослантирилган таклифлари бўйича танлов ўтказмасдан туриб қарор чиқариш ҳуқуқига эга.


5. Илмий стажировка ўташга илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ва техник-муҳандис ходимлари номзод сифатида тавсия этилади.


6. Етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировка ўташга қуйидаги талабларга жавоб берадиган илмий ва техник-муҳандис ходимлар юборилади:

хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган ҳажмда биладиган;

номзоднинг ёши 25 дан 45 гача бўлиши.


7. Вазирлик илмий стажировкаларга юбориш бўйича танлов ҳақидаги эълонни танлов ўтказишдан 1 ой олдин оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет-нашрлар ва Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.


8. Танловни ўтказиш ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

танловни ўтказиш муддатлари;

танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;

зарур ҳужжатлар рўйхати;

боғланиш учун телефонлар ва электрон манзиллар.


9. Илмий стажировка ўташга номзодларнинг ҳужжатлари илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) расмий хати асосида Вазирликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низом иловасига мувофиқ шаклдаги илмий стажировка режаси;

илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши қарори;

ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури;

номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета);

олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси;

илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

фуқаролик паспортининг нусхаси;

номзоднинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги рангли фотосурати (4 дона);

чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.


10. Ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган зарур ҳужжатларни кўриб чиқиш, мутахассислик фанидан чет тилида суҳбат ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини аниқлаш бевосита буюртмачи томонидан амалга оширилади.


11. Буюртмачиларнинг илмий стажировкалар бўйича таклифлари 10 кунлик муддатда Вазирлик томонидан умумлаштирилиб, Махсус эксперт гуруҳига хулоса олиш учун киритилади.


12. Махсус эксперт гуруҳи инновацион ривожланиш вазирининг буйруғи асосида ҳар йили янги таркибда тузилади.


13. Махсус эксперт гуруҳи ўз йўналишида камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий ва илмий тадқиқот муассасалари) камида 7 нафар мутахассислардан иборат таркибда тузилади. Бунда махсус эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлардан) экспертиза ишига жалб қилиши мумкин.


14. Махсус эксперт гуруҳи якуний хулоса тайёрлашда қуйидаги мезонларга амал қилади:

мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлигига;

хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган ҳажмда билиши ва қўллай олишига;

илмий стажировканинг мақсад ва вазифаларининг долзарблигига ҳамда илмий ёки иқтисодий самарадорлигига;

илмий стажировканинг илмий-тадқиқот ва/ёки олий таълим муассасасининг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослигига.


15. Махсус эксперт гуруҳи мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этиши лозим. Махсус эксперт гуруҳининг барча мажлислари ва барча қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади.


16. Махсус эксперт гуруҳи бир ойлик муддатда киритилган таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиб, номзодларнинг илмий стажировка дастурлари ҳимоясини ўтказиб (бунда, номзодлар ўз илмий стажировка дастурларини чет тилида презентация кўринишида ҳимоя қилишлари талаб этилади), якуний хулосани Вазирликка тақдим этади.


17. Вазирлик танлов натижаларини умумлаштиради ҳамда тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига тақдим этади.


18. Илмий стажировка ўташга юбориш Жамғарма томонидан танлов якунига мувофиқ Жамғарма Кузатув кенгашининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.



3-БОБ. ИЛМИЙ СТАЖИРОВКАЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


19. Махсус эксперт гуруҳининг якуний хулосасига мувофиқ танлаб олинган номзодларнинг илмий стажировкаси билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг тегишли молия йили учун Жамғарманинг ушбу мақсадлар учун режалаштирилган маблағлари доирасида бўлиши зарур.


20. Илмий стажировкалар бўйича харажатлар Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, Вазирлик, ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилот ўртасидаги шартнома билан тартибга солинадиган илмий стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда

(марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан

илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган

юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини

ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий

стажировкаларга юбориш

РЕЖАСИ

     

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойива лавозими

(илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси)

Илмий стажировканинг мақсад ва вазифалари

Илмий стажировка ўтказиладиган давлат, қабул қилувчи ташкилотлар

Илмий стажировканинг давомийлиги

Илмий стажировка учун талаб этиладиган маблағ

(транспорт, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатлар ҳар бири алоҳида кўрсатилиши зарур)

Кутилаётган натижалар

Ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкалари (6 ойгача)

1.








2.








3.








Илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик

асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганиш бўйича илмий стажировкалар (3 ойгача)

1.








2.








3.








Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 564-модда










































Время: 0.0201
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск