ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2018 й. 471-сон "Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2018 й.

N 471




ШУМАНАЙ, ҚОНЛИКЎЛ, ШАҲРИСАБЗ

ВА ФОЗИЛМОН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Республикамиздаги мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш, тупроққлим шароитларига мос бўлган манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута турларини кўпайтириш, ҳудудларда маданий ўрмонларни барпо этиш, доривор ва озуқабоп ўсимликларни етиштириш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг иловага мувофиқ ер майдонларида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарорининг 5-иловасига мувофиқ шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

бюджетдан ташқари маблағлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг уставлари ва штатлар жадваллари бир ой муддатда тасдиқланиши ҳамда уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари учун маъмурий бинолар ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари учун ер участкаларини ажратиш ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини ва ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 июндаги

471-сон қарорига

ИЛОВА



Шуманай, Қонликўл, Шаҳрисабз

ва Фозилмон ихтисослаштирилган давлат

ўрмон хўжаликларининг ер майдонлари

        

N

Давлат ўрмон хўжалиги номи

Ташкил этилаётган

ҳудуд номи

Давлат ўрмон хўжалигига

доимий фойдаланишга

бериладиган ер

майдонлари (га)

       

1

Шуманай ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Қорақалпоғистон Республикаси

Шуманай тумани

2050,5

2

Қонликўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Қорақалпоғистон Республикаси

Қонликўл тумани

1993,3

3

Шаҳрисабз ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз тумани

18672

4

Фозилмон ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги

Самарқанд вилояти

Қўшработ тумани

24005


Жами

46720,8

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 июнь







































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск