ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2018 й. ПҚ-3815-сон "Ипак йўли" туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2018 й.

N ПҚ-3815



"ИПАК ЙЎЛИ" ТУРИЗМ ХАЛҚАРО

УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон бой табиий, маданий ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш туризм соҳасини янада ривожлантириш учун қулай иқтисодий ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга хизмат қилди.

Шу билан бирга, туризм босқичма-босқич мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғига айланаётганлигини ҳисобга олган ҳолда минтақаларнинг салоҳиятини туризм соҳасига тўлиқ жалб этишни, хизматлар соҳасини ривожлантиришни, Буюк ипак йўлида туризм йўналишининг жозибадор маркази сифатида республиканинг ижобий қиёфасини шакллантиришни таъминлайдиган, юқори малакали ва жаҳон туризм индустрияси бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлашга объектив зарурат юзага келмоқда.

Халқаро туризм соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари ва ижодий ишларни олиб бориш бўйича республиканинг ташаббусларини амалий рўёбга чиқариш, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг тарихий ва маданий-гуманитар алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" туризм халқаро университетини (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаган ҳолда, туризм соҳасида юқори малакали профессионал кадрларни миллий ва халқаро таълим стандартларига мувофиқ сифатли тайёрлашни таъминлаш;

таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, ёш талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, туризм соҳасида таълим тизимига етакчи хорижий таълим муассасалари тажрибасини жорий қилиш;

туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

истиқболли ёш битирувчиларни чет эл олий таълим муассасаларига ва илмий-тадқиқот марказларига магистратура ҳамда докторантурада ўқишга мунтазам равишда юбориш орқали Университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш, педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларини фаол такомиллаштириш;

таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан узвий интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;

туризм соҳаси субъектлари мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

туристик фаолиятни ва туризм соҳасида йўловчиларни ташиш фаолиятини амалга ошириш;

етакчи республика ва хорижий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни, жумладан, уларнинг мутахассис ҳамда экспертларини ўқитиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш жараёнларига жалб қилиш орқали ривожлантириш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Университет олий таълим муассасаси - юридик шахс шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулк билан жавоб беради;

Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнини юритиш илғор инновацион ҳамда илмий-педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда Туризм қўмитаси томонидан таъминланади;

Университет Туризм қўмитасининг ташкилий тузилмасига киради;

Университет ректори ёки ушбу вазифани бажариш юклатилган шахсга қонунчиликка мувофиқ олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва миқдори татбиқ этилади;

Университетнинг Васийлик кенгашига Туризм қўмитаси тавсиясига асосан Университет ректори билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ваколати берилади;

Университетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими қўлланилади;

Университетда ўқиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади, бакалавриатда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда иккита чет тили: биринчиси - инглиз (француз, немис) тили, иккинчиси - Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг расмий тилларидан (рус, хитой) бири ўқитилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.


4. Қуйидагилар:

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Университетнинг Васийлик кенгашига Университет тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Университетнинг Васийлик кенгаши қуйидаги йўналишлар бўйича Университетнинг ривожланишига кўмаклашувчи жамоатчилик бошқарувининг олий органи этиб белгилансин:

туризм соҳасида олий таълимни ривожлантиришга кўмаклашувчи янги шакллар, дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасидаги субъектлар фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этиш;

битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича давлат, жамоат ва бизнес тузилмалар билан янада самарали ҳамкорлик қилиш;

ҳамкорлик тўғрисидаги шериклик битимларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;

таълим ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантириш;

Университет педагог ва бошқа ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш;

Университетга молиявий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбаларни жалб қилишда кўмаклашиш.


6. Университетнинг Васийлик кенгаши:

манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича иши мувофиқлаштирилишини, ўқув мажмуаси тайёрланишини ва 2018 йил 1 октябрдан ўқув жараёни бошланишини;

Университетга ажратилаётган биноларни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий маблағлар сафарбар этилишини, ушбу биноларнинг замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, инвентарь, компьютер ва бошқа ташкилий техника, кутубхона фонди билан жиҳозланишини;

Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш учун малакали профессор-ўқитувчилар, жумладан, хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар жалб этилишини таъминласин.

8. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2018/2019 ўқув йилида Университетга абитуриентларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади;

б) абитуриентларни, чет эл фуқаролари бундан мустасно, Университет бакалавриатига қабул қилиш тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади;

в) чет эл фуқаролари Университет бакалавриатига белгиланган қабул квотасидан ташқари суҳбат ўтказиш орқали тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

г) 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Университетга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш квоталари сони туризм соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозидан ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мақсадли буюртмаларидан келиб чиққан ҳолда, Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг "Меҳмонхона хўжалигини ташкил қилиш ва бошқариш" ҳамда "Туризм (фаолият йўналишлари юзасидан)" таълим йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратурага қабул тугатилади.


9. Университетнинг Васийлик кенгаши уч ой муддатда:

2019/2020 ўқув йилидан Университетнинг бакалавриати ва магистратурасига абитуриентларни, шунингдек, мазкур қарор билан белгиланаётган талабларни инобатга олган ҳолда чет эл фуқароларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни;

Университетда халқаро туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


10. Қуйидагилар Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Университетда кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмачиларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

туризм соҳасида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни республика ҳудудлари кесимида аниқлаш;

талабаларнинг туристик инфратузилма ва намойиш объектлари ҳамда мажмуаларида, жумладан, маданий мерос объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, музейлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларида амалиёт ўташларини ташкил қилиш ҳамда унинг "устоз-шогирд" услубида ўтказилишини таъминлаш;

туристик инфратузилма ва намойиш объектлари ҳамда мажмуаларида, жумладан, маданий мерос объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, музейлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларида амалиёт ўташ учун малака базаларини тақдим этиш.

Кадрлар буюртмачилари, талабалар учун Университетни тамомлагандан кейин 5 йил давомида кадрлар буюртмачиси томонидан белгиланган ташкилотларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбуриятларини ўрнатган ҳолда, улар ва талабалар ўртасида шартнома тузиш орқали талабалар контрактининг базавий қиймати тўловини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилсин.


11. Университетга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

истисно тариқасида, илғор тажрибани ва ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциясини инобатга олиб таълим стандартлари, малакавий талаблар, ўқув режалари ва ўқув дастурлари, шунингдек, талабалар билимларини баҳолаш тизимини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва Университет Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда тасдиқлаш;

профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш;

Университет таълим йўналишлари бўйича педагог кадрларни, шунингдек, туризм соҳаси субъектлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш режалари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

туризм соҳасида кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Университет Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда янги истиқболли ўқув йўналишлари ва мутахассисликларини очиш;

бакалавриат, магистратура ва олий ўқув юртидан кейинги таълим йўналишлари бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини жорий этиш;

Университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун бюджетдан ташқари (жумладан, тўлов-контракт асосидаги таълимдан тушаётган) маблағларни улардан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш шарти билан белгиланган тартибда тасарруф этиш;

Университетнинг фаолият йўналишлари бўйича шартнома асосида консалтинг ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва инновацион-инвестициявий тузилмаларни ташкил этиш.


12. Белгилаб қўйилсинки:

Университет учун кундузги таълим шакли бўйича бир ўқитувчига талабалар сонининг нисбий нормативи 1:8,0 этиб белгиланади;

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишилган ҳолда, Университетга сиртқи ва кечки бўлимларда таълим олиш учун абитуриентлар қабул қилиниши мумкин;

бюджет маблағлари ҳисобидан Университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибига ҳар ой лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида, туризм соҳаси бўйича халқаро миқёсда тан олинган хорижий олий таълим муассасалари дипломига эга бўлган ва Университет ўқув жараёнига тўлиқ ставкада жалб қилинган ўқитувчиларга - 150 фоизи миқдорида устама тўланади;

туристик инфратузилма ва намойиш объектлари ҳамда мажмуалари, жумладан, маданий мерос объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, музейлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларидан Университет талабалари ва илмий ходимларининг амалиёт ўташ жойлари сифатида фойдаланиш тавсия этилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

а) бир ой муддатда Университетнинг таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, келишилиши ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 15 сентябрга қадар муддатда:

тасдиқланган тузилмага мувофиқ Университетнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедралари шакллантирилишини, унинг таълим тизими ва туризм соҳасида замонавий билимларга, шунингдек, амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар, жумладан, хорижий мамлакатлар мутахассислари билан тўлдирилишини, ўқитувчи ва мутахассисларнинг профессионал кўникмалари ва билим даражаларини узлуксиз ошириш учун шарт-шароитлар яратилишини;

зарур ўқув режалари ва ўқув дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ишлаб чиқилиши ва кафедраларга тақдим этилишини таъминласин.


14. Университет тузилмасида:

Туризм соҳасида инновациялар маркази ташкил этилсин, унга туризмни ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш, шунингдек, уларни ҳал қилишнинг инновацион йўлларини ишлаб чиқиш, туризм соҳасида стартапларни қўллаб-қувватлашнинг тўлиқ циклини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифалари юклансин;

Туризм соҳасида ахборот технологиялари маркази ташкил этилсин, ушбу марказ рақамли туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш ва ушбу йўналишда замонавий дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун масъул ҳисобланади.


15. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолияти бўйича ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

хорижий мамлакатлар, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мақсадли маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

2018 йилда Университетни сақлаб туриш учун бюджет маблағлари ижтимоий соҳа учун назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрларида назарда тутилади.


15-1. Белгилансинки, "Ипак йўли" туризм халқаро университети бўлим бошлиқлари, марказ ва дирекция раҳбарлари, бош юрисконсульти, бош аудитори, матбуот котиби, бош ҳисобчи мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани ўринбосари базавий лавозим маошига, бўлим бошлиқ ўринбосарлари мос равишда олий таълим муассасасининг катта ўқитувчи базавий лавозим маошига, бош мутахассис, бош иқтисодчи, психолог, маркетолог мос равишда олий таълим муассасасининг ўқитувчи ва етакчи мутахассиси, услубчилар, илмий тадқиқот ишлари бўйича муҳандислар, кабинет мудири, ўқув ишлаб чиқариш маркази супервайзерлари мос равишда олий таълим муассасасининг ўқитувчи-стажер базавий лавозим маошига тенглаштирилади.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Университетга 4 та автотранспорт воситаси, жумладан, 2 та хизмат, 1 та навбатчи ва 1 та туризм тоифасига оид автобусни сақлаш учун лимит ажратсин.


17. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Самарқанд шаҳри, Университет шоҳкўчаси, 17-уй манзилида жойлашган Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейининг бино ва иншоотларини туташ ҳудуди билан биргаликда Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи билан беғараз бериш;

Самарқанд шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 57-уй манзилида жойлашган Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини туташ ҳудуди билан биргаликда Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицейига оператив бошқариш ҳуқуқи билан беғараз бериш;

Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежига 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қабул тўхтатилганлигини инобатга олиб, Самарқанд қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежини Сиёб қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи билан бирлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


18. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 15 сентябрга қадар муддатда биринчи босқичда Университетдаги зарур ишларнинг қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин:

Университет бино ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини - Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;

Университетни компьютер ва бошқа ташкилий техника, жумладан, масофадан ва онлайн ўқитишни ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув техника воситалари, туризм масалалари бўйича ўқув адабиётлар ва кутубхона фонди билан жиҳозлашни - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Университетни мебель (парталар, столлар, стуллар ва бошқалар), инвентарь, замонавий лаборатория жиҳозлари, шунингдек, ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан жиҳозлашни - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.


19. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Университет фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтлари, донорлар ва бошқа хорижий ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра 2019 йилда ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда Университетнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, туташ ҳудудларни ободонлаштириш учун зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин.

20. Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Университет профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг хорижий туризм компаниялари, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларида малакасини оширишини, жумладан, иқтидорли мутахассислар ушбу муассасаларнинг магистратура ва докторантурасига ўқишга юборилишини, шунингдек, юқори малакали хорижий ўқитувчилар, олимлар, ва мутахассисларни Университет таълим жараёнига кенг жалб қилинишини ташкил этсин.

Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш халқаро молия институтларининг грантлари, бюджет маблағлари ва Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

21. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Университетнинг буюртмалари бўйича белгиланган тартибда:

ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Университетга жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини;

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан бўлган талабаларга уларнинг Университетда бутун таълим олиш даврига узоқ муддатли кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Университет буюртмаларига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан бўлган талабаларга, Университетда ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларга давлат божлари тўлашдан озод этилган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилиши, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


23. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Университет буюртмаларига биноан Университетга юклатилган вазифаларни бажариш учун хориждан ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини таъминласин.


24. Университет 2021 йил 1 январга қадар муддатда Университетни жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, инвентарь ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


25. Университет:

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа соҳавий вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мажбурий (бир нусхада) юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;

босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул нусхалари (бир нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиган рўйхатга киритилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


27. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 28 июндаги

ПҚ-3815-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг

ТУЗИЛМАСИ










Университетнинг Васийлик кенгаши





























































Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

раиси - Университетнинг бош менежери



































































Университет кенгаши



Ректор























































































Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор



Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор



Ривожлантириш ва халқаро алоқалар бўйича проректор*




Ишлар бошқармаси



Режа-молия бўлими





























































Бухгалтерия


Ўқув-методик бўлим



Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими



Халқаро ҳамкорлик бўлими




Ўқув-техника воситалари бўлими





































Таълим сифатини назорат қилиш бўлими
























Ахборот-ресурс

маркази





Хорижий ўқитувчилар, мутахассислар ва талабалар билан ишлаш бўлими




Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими




















Туризм соҳасида инновациялар маркази






















Мониторинг ва ички назорат бўлими
















Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими






























Техник-эксплуатация ва хўжалик бўлими






Туризм соҳасида ахборот технологиялари маркази



Университет фаолиятини илгари суриш бўлими




















Маркетинг бўлими
















Магистратура бўлими




































Талабалар турар жойи



Кадрлар бўлими


























Таҳририят-нашриёт бўлими**













Амалиёт, бандлик ва ишга жойлаштиришни ашкил этиш бўлими




































Канцелярия ва архив

















































Факультетлар









Ўқув-ишлаб чиқариш комплексларини бошқариш дирекцияси**







Биринчи бўлим
















































Туризм менежменти


Туризм хизматлари


Сервисни ташкил этиш














Бош юрисконсульт









































Кафедралар


Кафедралар


Кафедралар
























           

*)  Университетнинг ривожлантириш ва халқаро алоқалар бўйича проректори Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятининг тавсиясига биноан ШҲТга аъзо давлатлар фуқаролари орасидан тайинланади.


**) Юридик шахс мақомисиз фаолият юритади, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига сақланади.

Университетнинг штатлар жадвали олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 28 июндаги

ПҚ-3815-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети

фаолиятини ташкил этиш бўйича биринчи

навбатдаги чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг

номланиши


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар


I. "ИПАК ЙЎЛИ" ТУРИЗМ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИДА (КЕЙИНГИ

ЎРИНЛАРДА - УНИВЕРСИТЕТ) ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ

ВА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

1.

Зарур ўқув режалари ва дастурлари, ўқув-методик материаллар ва дарсликлар ишлаб чиқишни ташкил этиш.


1. Профессор-ўқитувчилар таркиби ва жалб қилинган экспертлар орасидан ишчи гуруҳини тузиш.


2. Таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек, талабалар билимини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2018 йил

20 сентябргача


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Университет

2.

Талабаларнинг туризм соҳасидаги муайян корхоналар ва ташкилотларда амалий машғулотлар ҳамда малакавий амалиётлар ўтишини ташкил қилиш.

1. Тармоқнинг назарий ва амалий муаммоларидан келиб чиқиб, шунингдек, илғор хорижий тажриба ва илмий тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун малакавий талаблар, ўқув режаси, илмий дастурлар ва ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш.


2. Таҳсил олаётган талабалар контингентини тегишли корхоналар ва ташкилотларга бириктириш, шунингдек, таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шартномалар тузиш.


3. Шартномалар ва жадвал асосида талабаларнинг амалий машғулотлари ва малакавий амалиётини ташкил қилиш, мазкур жараённи назорат қилиш учун Университетнинг масъул вакилларини тайинлаш.


2018 йил

15 декабргача

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, корхоналар ва ташкилотлар - кадрлар буюртмачилари, Университет


3.

Университет профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларининг хорижий туристик компаниялар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларда стажировкаларини ва малака оширишини ташкиллаштириш.


1. Хорижий мамлакатларнинг соҳадаги етакчи ОЎЮ ва илмий-таҳлилий марказлари билан туризм соҳасида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш ва чуқурлаштириш бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш.


2. Тегишли хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.


3. Стажировка ва малака оширишни ташкил қилиш жадвалини тузиш ва келишилган графикни тасдиқлаш.


4. Стажировка ва малака ошириш ташкил қилинишини таъминлаш.


2019 йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари, ХМИ грантлари, Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Университет


4.

Курс ишлари ва битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларининг маълумотлар базасини яратиш.


1. Таълим йўналишлари ва мутахассислари курс ишлари ва битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларининг маълумотлар базасини яратиш.


2. Туристик ташкилотларнинг етакчи мутахассисларини туризм соҳасининг муаммоларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган мавзулар бўйича битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг илмий раҳбарларига бириктириш.


3. Университетдаги битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг якуний давлат аттестацияси ва ҳимоясида комиссиялар таркибида корхоналарнинг вакиллари иштирокини таъминлаш.


2019 йилдан

бошлаб


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет


5.

Университетда электрон ўқитиш тармоғини яратиш.


1. Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини электрон шаклга ўтказиш.


2. Таълимнинг электрон ресурсларини ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимига жойлаштириш.


2018-2019

йиллар


Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Университет


6.

Ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари асосида ўқитишнинг илғор технологиялари ва методларини татбиқ этиш.


Университетнинг хорижда стажировка ва малака ошириш курсларидан ўтган профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимлари томонидан маҳорат дарслари ташкил қилиш, ўқитишнинг илғор технологиялари ва методларини татбиқ этиш.


2018-2019

йиллар


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет


7.

Университетда ўқитишнинг тегишли мутахассисликлари ва йўналишлари бўйича таълим жараёнини таъминлаш мақсадида республикамизнинг етакчи илмий ходимлари, мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилиш.


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, бошқа муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларининг шартнома асосида Университетда дарс бериши масаласини ишлаб чиқиш.


2. Амалий машғулотлар ўтиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018/2019

ўқув йилидан

бошлаб


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси; Университет, манфаатдор ташкилотлар ва муассасалар


8.

Истеъдодли талабаларнинг халқаро туризм масалаларига бағишланган илмий-ижодий форумини ташкил қилиш.


1. Университетнинг фаол ва истеъдодли талабаларини илмий-тадқиқот ва ижодий гуруҳларга жалб қилиш механизмини яратиш.


2. Университет ҳудудида "Бук-кафе" фаолиятини ташкил қилиш.


2019 йил

1 апрелгача


Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, бошқа манбалар


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Университет


9.

Туризм соҳасидаги таълим муассасаларига методик ва амалий кўмак кўрсатиш.


Туризм соҳасидаги таълим муассасалари билан, шу жумладан қуйидагилар орқали яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш:

меморандумлар тузиш;

қўшма назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш;

туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳаларда қатнашиш.


2018/2019

ўқув йилидан

бошлаб


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Университет


10.

Амалиётда талаб юқори бўлган мутахассисларни мақсадли тайёрлашни таъминлаш ҳамда шу асосда таълим мутахассисликлари ва йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашга ҳар йиллик мақсадли буюртмалар портфелини шакллантириш.


Туризм соҳасидаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тижорий тузилмалар ва нодавлат ташкилотларнинг кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини комплекс таҳлил қилувчи доимий ишлайдиган тизимни яратиш.


2018 йил

10 декабргача


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Университетни профессор-ўқитувчилар таркиби, тегишли мутахассислар билан бутлаш.


1. Номзодларни ўрганиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.


2. Номзодлар билан суҳбатлар ўтказиш ҳамда танловни ташкил қилиш.


3. Тегишли номзодларни Университетга ишга қабул қилиш. тўғрисида қарорлар қабул қилиш.


2018 йил

август ва

сентябрь

ойлари

давомида


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


12.

Туризм соҳасидаги инновациялар маркази фаолиятини самарали ташкил қилиш.


Туризм соҳасида янги лойиҳалар, илмий тадқиқотлар ва ғояларни шакллантириш, тажриба, тадқиқотлар билан алмашинув учун майдон яратиш.


2019 йил

1 январгача


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновациялар вазирлиги, Университет


13.

Туризм соҳасидаги ахборот технологиялари маркази фаолиятини самарали ташкил қилиш.


Зарур комплекс ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш.


2019 йил

1 январгача


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Университет


II. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ,

ТУРИЗМ СОҲАСИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ ВА

ИННОВАЦИОН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

14.

Олий таълим - илм-фан - ишлаб чиқаришни интеграциялаштирган ҳолда илмий фаолиятни йўлга қўйиш.


1. Туризмнинг тармоқ ташкилотлари ривожидаги илмий-техникавий йўналишдаги муаммоларга бағишланган тематик базани шакллантириш.


2. Хўжалик шартномалари (грантлар, лойиҳалар), битирув малакавий ишлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларини тематик базадан фойдаланган ҳолда бажариш.


2019 йил

15 январгача


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет


15.

Профессор-ўқитувчилар таркиби, олимларни туризмнинг долзарб муаммоларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилиш.


1. Туризм соҳасидаги илмий-техникавий муаммолар базасини шакллантириш ва унинг доимий янгилаб борилишини таъминлаш.


2. Университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни туризм соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.


3. Олинган натижаларни, ўрганилган материаллар асосида хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этилган мақолаларни татбиқ қилишда амалий ёрдам бериш.


2018-2019

йиллар


Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Университет


16.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш

1. Ёш ўқитувчиларни хорижий ва республика таълим муассасаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига бириктириш.


2. Университетнинг ахборот-ресурс марказини хорижий илмий журналлар, етакчи даврий нашрлар билан таъминлаш.


3. Университет профессор-ўқитувчилар таркибининг халқаро туризм ривожининг долзарб масалалари бўйича хорижда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда иштирок этишини таъминлаш.


2019 йил

1 майгача


Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Университет


III. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

17.

Университетда маънавий-маърифий ишларни мустаҳкамлаш, уларнинг самарадорлигини янада ошириш.


1. Бошқа олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича илғор тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, аниқ мақсадлар қўйилган йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш.


2. Ахборот-ресурс маркази, факультетлар, кафедраларнинг методик материаллар, кўргазмали қуроллар, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан таъминланганлик даражасини аниқлаш.


3. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан ахборот-ресурс марказида маънавий-маърифий адабиётлардан фойдаланишини мониторинг қилиш ва натижаларни университет (факультет) йиғилишида муҳокама қилиш.


4. "Янги китоблар ва методик материаллар кўргазмаси" тадбирини ўтказиш.


5. Талабалар ўртасида сайёҳлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тадбирлар, танловларни тизимли асосда ўтказишни йўлга қўйиш.


2018 йил

давомида


Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет


18.

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича сўров ўтказиш, натижаларни университет (факультет) йиғилишида муҳокама қилиш асосида тегишли чора-тадбирларни ташкиллаштириш.


1. Университет маъмурияти томонидан талабаларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" тадбирни ташкил қилиш.


2. Таълим-тарбия жараёнининг сифати тўғрисида сўров ўтказиш ва унинг натижаларига кўра аниқ вазифаларни белгилаш.


ҳар ой ҳар

чоракда


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Университет, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


19.

Талабалар яшаш жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш.


1. Талабалар яшаш жойларида истиқомат қилувчи Университет талабаларини жалб қилган ҳолда маънавий-маърифий ишларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Талабалар яшаш жойларига маънавий-маърифий руҳдаги шиорлар ўрнатиш, ахборот-ресурс маркази, дам олиш хоналари, спорт-соғломлаштириш бинолари, компьютер заллари ва маиший хизмат пунктларида зарур шарт-шароитлар яратиш.


3. Талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш.


доимий

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Университет, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


20.

Яшаш жойларини ижарага олувчи талабалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.


Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари вакилларини жалб қилган ҳолда, талабаларнинг турмуш кечириш, дарсларга тайёрланиш, дам олиш ва бошқа ҳаётий аҳамиятга молик шарт-шароитларини ва ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш.


доимий


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Университет, ИИВ, "Маҳалла" жамғармаси


21.

Университет ҳудудида туризм бўйича амалий ишлаб чиқариш майдонлари (медиа марказ, бук-кафе, Wi-Fi зоналар, мунозара клублари ва бошқалар)ни ташкил қилиш.


1. Туризм бўйича амалий ишлаб чиқариш майдонлари лойиҳасини (дизайнини) яратиш.


2. Туризм бўйича амалий ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш мақсадида грантлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб қилиш.


3. Объектларнинг тўлақонли ишлашини таъминлаш.


2018-2020

йиллар

давомида


ХМИ ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Университет

22.

"Туризмни ривожлантириш учун энг яхши ташаббуслар" республика танловини ташкил қилиш.


1. Танловни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Танловни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритган ҳолда ташкил қилиш ва ўтказиш.


ҳар ўқув

йилида


-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Университет


IV. УНИВЕРСИТЕТ ҲУДУДИДА ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ

ИШЛАРИ ВА УНИНГ ҲУДУДИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ,

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

23.

Зарур инфратузилмани яратиш ва Университет фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун биринчи босқичда керакли комплекс ишларни амалга ошириш.


1. Университет бино ва иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.


2. Университетни компьютер ва бошқа оргтехника, ўқитишнинг техник воситалари, шу жумладан масофавий ва онлайн таълимни ташкил қилиш учун зарур бўлган техникалар, туризм масалалари бўйича ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан таъминлаш.


3. Университетни мебель (доскалар, парталар, столлар, стуллар ва бошқалар), инвентарь, замонавий лаборатория жиҳозлари, шунингдек, ўқув адабиётлари ва кутубхона фонди билан жиҳозлаш.


2018 йил

30 сентябргача


Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджет маблағлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Матбуот ва ахборот агентлиги


24.

Университет бино ва иншоотларини ҳамда туташ ҳудудларни реконструкция қилиш ишларини бажарган ҳолда, ундаги ўқитиш шароитларини янада яхшилаш.


Университет бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ишларини бажариш, унга туташ ҳудуддаги йўллар сифатини яхшилаш, тегишли инфратузилма, коммуникация тармоқлари, йўл-ахборот кўрсаткичлари билан таъминлаш.


2019 йил

давомида


Давлат ривожланиш дастурлари доирасида капитал қўйилмалар лимитлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, ИИВ, Молия вазирлиги, Университет


25.

Университетни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш.


Тегишли ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш бўйича барча зарур ишларни бажариш.


2018 йил

1 сентябргача


Фойдаланувчи ташкилотларнинг маблағлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Университет


26.

Университетни оптик толали линия орқали Интернет тармоғига ва ахборот-таълимий порталларга улаш.


Мазкур вазифани бажариш учун барча ташкилий-техник масалаларни ҳал қилиш.


2018 йил

15 сентябргача


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Университет


27.

Университетнинг ўз веб-сайтини яратиш.


1. Веб-сайтни ишлаб чиқиш бўйича ижрочиларни қидириш ва шартнома тузиш.


2. Веб-сайтнинг Интернет тармоғида тўлақонли ишлашини таъминлаш.


3. Веб-сайтни долзарб ва зарур ахборот билан доимий равишда янгилаб бориш.


2019 йил

1 январдан

бошлаб 2019

йилдан бошлаб

мунтазам

равишда


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Университет


                    


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 июнь


"Халқ сўзи", 2018 йил 29 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 июль, 26-сон, 517-модда










































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск