язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, докторантура, ординатура)/ ЎзР ВМ 27.10.2015 й. 305-сон Қарори билан тасдиқланган Уставнинг (1-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 27.10.2015 й. 305-сон Қарори билан

тасдиқланган Уставнинг (1-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 12.05.2018 й.

ПҚ-3720-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот беради.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, шунингдек бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш Марказнинг асосий мақсади ҳисобланади.



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари ҳисобланади:

корпоратив бошқарув соҳасида, Германия ва бошқа иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари профессор-ўқитувчи кадрларининг кенг иштирокида бошқарув кадрларининг малакасини ошириш, уларнинг менежмент, маркетинг ва маъмуриятчилик бизнесининг замонавий усулларини эгаллаши бўйича махсус қисқа муддатли дастурларни амалга ошириш;

хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва хусусий корхоналар учун "Master of Business Administration" (МБУ) мутахассислиги бўйича иқтисодий ривожланган мамлакатларда фойдаланиладиган магистратура таълим дастурлари асосида бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига бошқарув кадрлари тайёрлашнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этиш;

бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида илғор хорижий тажрибани тизимли асосда чуқур ўрганиш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини синовдан ўтказиш ва республикада жорий этиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, акциядорлик жамиятларини бошқариш тузилмасини тубдан қайта ташкил этишни илмий-методик таъминлаш, уларнинг ташкилий шаклларини замонавий халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ бўлган намунавий тузилмага мувофиқлаштириш;

етакчи хорижий таълим муассасалари ва компаниялар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш, улар билан корпоратив бошқарув соҳасида бошқарув кадрлари тайёрлаш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш бўйича ўқув-методик ишларни янада такомиллаштириш юзасидан қўшма ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш.



13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк билан доимий асосда ўзаро ҳамкорлик қилади; (ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 14.02.2018 й. 109-сон Қароридан олдинги таҳрири



38-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган грантлар олиш танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар; (ЎзР ВМ 08.11.2017 й. 898-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)