язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Бошқа масалалар/ ЎзР ВМ 25.07.2000 й. 283-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (3-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 25.07.2000 й. 283-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (3-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 1-илова 3-бандининг олдинги таҳрири


3. Илмий даража дипломининг нотариал тасдиқланган нусхаси.

Фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражалар берилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқлаган таржимаси.




ЎзР ВМ 22.11.2017 й. 937-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Хорижий давлатлар  аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида  доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий даража ҳақидаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Нострификация учун ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан қабул қилинади.

Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши кўриб чиқиб, ўз хулосасини беради.

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ҳайъати эксперт кенгаши хулосаси ва илмий-аттестация бўлими фикри асосида ўз тавсиясини Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсати муҳокамасига тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ҳайъати қарори билан тегишли илмий муассаса ёки ихтисослашган кенгашга жамоавий тақриз учун юборилиши мумкин.



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг олий малака ҳақидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ҳудудида кучга киради. Ҳужжат эгаларига Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг илмий даражалар дипломлари берилади.



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида илмий даража  ҳақидаги дипломларни нострификациялаш муддатлари фан доктори илмий даражаси дипломи учун 3 ойдан, фан номзоди илмий даражаси дипломи учун 2 ойдан ошмаслиги керак. Зарур ҳолларда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Ҳайъати қарори билан 3 ойгача узайтирилиши мумкин.



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Илмий даража ҳақидаги дипломларни тенглаштириш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсати чиқарган қарордан норози бўлган даъвогар қарор чи??aн кундан бошлаб икки ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига шикоят аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.



Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



Илмий даража дипломини нострификациялаш

бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий

аттестация комиссиясига юбориладиган

аттестация иши ҳужжатларининг

РЎЙХАТИ


1. Даъвогар ишлаётган ташкилот раҳбари (агар у ишлаётган бўлса) имзолаган йўлланма хат ёки даъвогарнинг имзоси нотариал тасдиқланган аризаси (1 нусха). Хатда (аризада) даъвогар қачон ва қайси давлатда илмий даража дипломини олганлиги, диссертация мавзуи, қайси ихтисослик бўйича ҳимоя қилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.


2. Диссертацияни хорижий давлатларда ҳимоя қилиш юзасидан илмий иш тайёрланган ташкилот раҳбарининг тегишли ихтисослашган кенгашга мурожаатномаси (аспирант ва докторантлар учун эса - уларни чет элда аспирантура ва докторантурада ўқишга юбориш учун буйруқ) нусхаси ҳамда агар илмий иш Ўзбекистонда тайёрланган бўлса - Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси диссертациянинг хорижий  давлатларда ҳимоя қилинишига рухсат бериб, хорижий давлатлар Олий аттестация органларига юборган йўлланма хатининг нусхаси.


3. Илмий даража дипломининг нотариал тасдиқланган нусхаси.


4. Иш жойидан тасдиқланган ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (1 нусха).


5. Даъвогарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (паспорт бўйича), шунингдек, диссертация ҳимояси ўтган муассасанинг ҳамда ихтисослик номининг даъвогар томонидан имзоланган ва илмий котиб имзоси билан тасдиқланган ўзбекча ва инглизча шакллари (1 нусха).


6. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма.


7. Даъвогар ҳимоя қилган диссертация нусхаси ва икки нусха автореферат.


8. Даъвогар илмий ишларининг даъвогар томонидан имзоланган ва иш жойидан тасдиқланган рўйхати (1 нусха).


9. Даъвогарнинг илмий журналларда эълон қилинган мақолалари нусхалари.


10. Рўйхатдан ўтказиш-ҳисобга олиш варақаси (1 нусха).


11. Аттестация ишидаги ҳужжатлар рўйхати (1 нусха).



Низомга 2-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

2-ИЛОВА


Мазмуни

Муддати

(кунларда)


Бажариш

учун маъсуллар


1.

Фуқаролар ўзларининг чет мамлакатларда олган фан номзоди, доктори дипломлари нострификация қилиниши учун тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига (бундан кейин - ЎзАОК) топширадилар.


Фуқаролар

2.

Ҳужжатлар нострификация қилиниши учун ЎзАОК томонидан фуқаролардан қабул қилинади.

Ҳужжатлар топширилган куни

ЎзАОК

3.

Фуқаролардан қабул қилиб олинган ҳужжатлар ЎзАОКнинг тегишли соҳа соҳа бўйича экспер кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва ЎзАОК Ҳайъатига хулоса берилади.

Берилган муддатларда

ЎзАОКнинг тегишли соҳа бўйича эксперт кенгаши


4.

ЎзАОК Ҳайъати эксперт хулосаси ва илмий-аттестация бўлими фикри асосида ўз тавсиясини ЎзАОК Раёсати муҳокамасига тақдим этади.

Берилган муддатларда

ЎзАОК Ҳайъати

4а.

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, ЎзАОК Ҳайъати қарори билан тегишли илмий муассаса ёки ихтисослашган кенгашга тақриз олиш учн юборилиши мумкин.

Берилган муддатларда

ЎзАОК Ҳайъати, тегишли муассаса

5.

ЎзАОК Раёсати фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломларини нострификациялаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Берилган муддатларда

ЎзАОК Раёсати

6.

Ҳужжат эгаларига ЎзАОК Раёсатининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг илмий даражалари дипломлари берилади.

Берилган муддатларда

ЎзАОК Раёсати

1

    

Фуқароларнинг чет мамлакатларда олган фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломлари нострификация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар ЎзАОКга топширилади

    







2

    

Фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломлари нострификация қилиниши учун топширилган тегишли ҳужжатлар ЎзАОК томонидан қабул қилинади

       







3

     

ЎзАОК эксперт кенгаши томонидан фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломларини нострификация қилиш бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилади ва ЎзАОК Ҳайъатига хулоса берилади

      







4

      

ЎзАОК Ҳайъати фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломларини нострификация қилиш бўйича ўз тавсиясини ЎзАОК Раёсати муҳокамасига тақдим этади

          

-

     

Тақдим этилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, ЎзАОК Ҳайъати қарори билан тегишли илмий муассаса ёки ихтисослашган кенгашга тақриз олиш учун юборилиши мумкин

      






5

      

ЎзАОК Раёсати фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломларини нострификациялаш тўғрисида қарор қабул қилади

     







6

       

Фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломлари эгаларига ЎзАОК Раёсатининг қарори асосида Ўзбекистон Республикасининг фан номзоди, доктори илмий даражалари дипломлари берилади