ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2018 й. ПҚ-3846-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2018 й.

N ПҚ-3846



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АҲОЛИСИГА НЕФРОЛОГИЯ ВА ГЕМОДИАЛИЗ

ЁРДАМИ  КЎРСАТИШ  САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатда нефрологик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Бир қатор республика ва барча вилоят тиббиёт муассасаларида беморлар умрининг анча узайишини ва уларнинг турмуш сифати ошишини таъминлайдиган гемодиализ бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, мавжуд аҳволнинг таҳлили гемодиализ ёрдамига муҳтож бўлган беморларга тўлиқ тиббий хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилаётган бир қанча ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан:

биринчидан, тиббиёт муассасаларида гемодиализ олиш учун ўринларнинг умумий сони реал эҳтиёждан бир неча баравар кам, гемодиализ бўлинмаларининг ярмидан ортиғи мослаштирилмаган хоналарда жойлашган, кўпгина гемодиализ машиналарининг белгиланган фойдаланиш муддати ўтиб кетган;

иккинчидан, аҳолига юқори малакали нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш, шунингдек, буйракларни трансплантация қилиш бўйича минтақавий бўлинмаларга эга бўлган ихтисослаштирилган тиббиёт марказини ташкил этишга эҳтиёж мавжуд;

учинчидан, терминал ва ўткир буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморларни даволашнинг ягона стандартлари ва протоколлари жорий этилмаган, шунингдек, нефрологик касалликларнинг барвақт олдини олиш, уларга ўз вақтида ташхис қўйишнинг самарали тизими, беморларни танлаш ва гемодиализга юбориш тартиб-таомиллари йўлга қўйилмаган;

тўртинчидан, нефролог мутахассислар, гемодиализ шифокорлар ва гемодиализ бўлинмаларининг бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича ягона дастур мавжуд эмаслиги сабабли шифокор-нефрологлар ва гемодиализ бўйича мутахассислар кескин етишмаяпти;

бешинчидан, нефрологик касалликларни даволашнинг замонавий тиббий инфратузилмасини яратиш ва ушбу соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишда давлат-хусусий шериклик имкониятларидан фойдаланилмаяпти;

олтинчидан, гемодиализ тиббиёт ускуналари ва сарфлаш материалларини олиб кириш ва сотиб олишни рўйхатдан ўтказиш, сертификатлаш ва рухсатнома олишнинг мураккаб ва шаффоф бўлмаган тартиб-таомиллари амал қилмоқда, бу бозорга киришни ва уларни ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатни чекламоқда.

Мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва камчиликларга барҳам бериш, шунингдек, замонавий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш ва нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш бўйича фаолияти қониқарсиз, деб топилсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатишни янада ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, олий тиббиёт таълим муассасалари клиникалари, республика кўп тармоқли шифохоналарининг етакчи мутахассислари иштирокида тизимли равишда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш;

профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий ҳамда самарали усулларини жорий этиш йўли билан соғлиқни сақлаш тизимининг вилоят ва туман даражаларида аҳолига ихтисослаштирилган, юқори технологик нефрологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш;

буйрак патологиясининг барвақт олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш, мавжуд беморларни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича ишларни ташкил этувчи интеграциялаштирилган тизимни соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида яратиш, шунингдек, беморларга ташхис қўйиш, танлаш ва гемодиализга юбориш жараёнини халқаро амалиётга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш йўли билан нефрологик касалликларга чалиниш ҳамда бу касалликлар сабабли вафот этишни камайтириш;

даволашнинг юқори технологик усуллари ва замонавий стандартларидан кенг фойдаланган ҳолда гемодиализ ёрдамга муҳтож беморлар умрининг узайишини ва уларнинг турмуш сифати ошишини таъминлаш;

тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида катта ёшдагилар ва болаларда буйрак касалликларига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг ягона замонавий стандартлари ва протоколларини жорий этиш, жумладан, гемодиализ сеанслари учун мажбурий клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

нефрологик ва гемодиализ муассасаларини замонавий юқори технологик ташхис қўйиш ва даволаш тиббиёт ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш, уларни эҳтиёт қисмлар, гемодиализ учун сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш ва тегишли қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш йўли билан нефрология ва гемодиализ муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

нефрологик касалликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;

аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш соҳасида хусусий секторни ва давлат-хусусий шерикликни жадал ривожлантириш.


3. Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


4. Чора-тадбирлар дастури амалга ошириладиган муддатга 2-иловага мувофиқ таркибда Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда  Комиссия) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ушбу қарор қоидаларини амалга ошириш, қўйилган вазифаларни бажаришда юзага келадиган муаммоларни ва уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни аниқлаш;

нефрология ва гемодиализ хизмати фаолияти, буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт ходимларига юкланган вазифалар бажарилишининг самарадорлиги устидан тизимли назорат олиб бориш;

сурункали буйрак касаллигига чалинган беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг ишлаб чиқилган стандартлари асосида нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасалари томонидан вазифалар бажарилиши жараёнини, жумладан, жойларга бориб ўрганиш;

амалга оширилган тадбирлар материалларини, Комиссия қарорларини аниқланган камчиликларни ва тиббиёт муассасалари фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш учун Вазирлар Маҳкамасига, прокуратура органларига ва бошқа органларга юбориш;

нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасалари фаолиятидаги тизимли камчиликлар ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, бундай ёрдам кўрсатишнинг ташкилий тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этишни;

янги ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази негизида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида "Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси" кафедрасини ташкил этишни;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва клиник ординатуранинг "нефрология" ва "болалар нефрологияси" мутахассисликлари бўйича янги йўналишларини очишни назарда тутувчи таклифлари қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар нефрология шифохонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларининг нефрология ва гемодиализ бўлинмалари Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг минтақавий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги уч ой муддатда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини жойлаштириш учун Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.


7. "Соғлом авлод учун" фонди ва кенг жамоатчиликнинг сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида "Ўзбекистон диализ жамияти" нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзбекистон диализ жамияти" нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "Йўл харитаси" тасдиқланишини таъминласин:

дастурий гемодиализ кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, шунингдек, хусусий секторни ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар;

давлат-хусусий шериклик асосида гемодиализ хизматлари кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни жорий этиш;

гемодиализ аппаратлари ва сарфлаш материаллари етказиб беришга зарур рухсатномалар беришнинг, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатишнинг амалдаги тизимини тубдан соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш;

гемодиализ хизматлари кўрсатиш тартибини, уни амалга ошириш усулларини тартибга солишни, шунингдек, ушбу соҳада давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузиш, ижро этиш ва тугатишни назарда тутувчи гемодиализ хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) икки ҳафта муддатда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг тузилмаси ва уставини ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин;

б) уч ой муддатда:

нефрология ва гемодиализ бўлинмаларининг гемодиализ ускуналари паркини танқидий таҳлил қилсин, унинг якунлари бўйича уларни янгилаш, шунингдек, гемодиализ бўлинмалари тармоғини кенгайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

дастурий гемодиализдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг мажбурий клиник протоколларини тасдиқласин;

республика ва минтақавий тиббиёт муассасалари кесимида гемодиализ олишга беморларнинг тенг миқдорда бириктирилишини таъминласин;

республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини, мутахассисларнинг функционал вазифаларини белгилаган ҳолда нефрология кабинети ва бўлимини жиҳозлаш стандартларини назарда тутувчи нефрология ихтисослиги бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқласин;

в) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда сурункали буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморлар ҳисобини юритиш ва уларнинг мониторингини олиб боришнинг ягона электрон регистри механизмини жорий этсин;

г) Чора-тадбирлар дастури сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминласин, мониторинг натижалари тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

гемодиализ ўтказиш учун сарфлаш материалларини маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва гемодиализ хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун хайрия маблағлари ва халқаро (хорижий) ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

"Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

давлат-хусусий шериклик асосида стандартлар ва нормативлар бўйича ўтказилган гемодиализ хизматлари учун ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминласин;

гемодиализга муҳтож бўлган беморлар сонининг йиллик ўсишини ҳисобга олган ҳолда зарур гемодиализ ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари асосида ўз вақтида харид қилиниши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар бажарилиши, шунингдек, ажратилган маблағлардан ўз вақтида, оқилона ва мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжaтлaрни ушбу қaрoрга мувoфиқлaштирсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 июлдаги

ПҚ-3846-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ

тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш

бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

         

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддатлари

    

Молиялаштириш

манбалари

Сумма

Ҳужжатни тақдим

этиш шакллари

Бажарувчилар

I. ПРОФИЛАКТИКА, ДИАГНОСТИКА ВА ДАВОЛАШНИНГ

КЛИНИК БАЁННОМАЛАРИ ВА СТАНДАРТЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ

ЧИҚИШ ВА ЯНГИЛАШЙЎЛИ БИЛАН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

     

1.

Даволаш-диагностика хизматларининг замонавий, исботловчи тиббиётга асосланган усуллари ва технологияларини жорий этишни, шунингдек, беморларни танлаш ва гемодиализга юборишнинг оптималлаштирилган тартиботларини ҳисобга олган ҳолда катта ёшдагилар ва болаларда (жумладан, ўрнини босувчи терапияга муҳтож бўлган беморларда) нефрологик касалликларнинг мажбурий клиник баённомалари диагностикаси ва уларни даволаш стандартларини ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш, янгилаш ва тасдиқлаш.

2018 йил

декабрь

-

-

Комплекс

чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Даволаш муассасаларида бўлиш муддатлари, кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва берилган имтиёзлар тўғрисидаги комплекс ахборотни ўз ичига олган, шунингдек, ушбу соҳада назорат қилишни ва ишларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотни тезликда олиш имконини берадиган диспансер кузатувидаги шахслар ҳисобга олиниши ва мониторинги юритилишининг ягона электрон регистри ҳақида таклифлар тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш.

 

2019 йил

февраль

АКТни ривожлантириш маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари

-

Қўшма буйруқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


3.

Гемодиализ хизмат соҳасида давлат-хусусий шерикликка босқичма-босқич ўтиш ва жорий этиш.

  

2018-2020

йиллар

мобайнида

-

-

Давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

4.

"Ўзбекистон диализ жамияти" ННТни ташкил этиш.


2018 йил

сентябрь

-

-

ННТни рўйхатдан

ўтказиш учун зарур

бўлган ҳужжатлар


"Соғлом авлод учун" Фонди, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Адлия вазирлиги

5.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ аппаратлари ва сарфлаш материаллари етказиб бериш, гемодиализ хизматлари кўрсатиш учун зарур рухсатномалар беришнинг амалдаги тизимини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

октябрь

-

-

Идоравий ҳужжат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

6.

Биринчи навбатда бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами тизимида нефрологик касалликларнинг эрта олдини олиш ва уларни даволаш тизими ишини қайта кўриб чиқиш.


2018 йил

октябрь

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари

-

Комплекс

чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.

Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар учун фильтрлар ва гемодиализ сарфлаш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар киритиш.


2018 йил

ноябрь

-

-

Аниқ таклифлар ва лойиҳалар

Фармацевтика тармоғини Иқтисодиёт вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

8.

Нефрология ва буйрак трансплантацияси соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг натижалари ва ютуқларини амалий соғлиқни сақлашга кенг жорий этиш.

доимий

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари

-

Комплекс

чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси


9.

Тошкент шаҳри тиббиёт ташкилотларининг мавжуд бюджет ўрин фонди доирасида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник касалхонасида 20 ўринли нефрология ва гемодиализ бўлинмасини ташкил этиш.

Янгидан ташкил этиладиган бўлинма учун бинони реконструкция қилиш.

2019 йил

январь






2019 йил

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


ЛСҲга мувофиқ

Ривожланиш дастури

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


  

II. ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАДБИРЛАР

10.

Тошкент шаҳар нефрология касалхонасининг мавжуд биносини реконструкцияси қилиш ҳамда Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази қошида янгисини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уни 2019 йилги ривожланиш давлат дастурига киритиш.

 

2018 йил

ноябрь

Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

-

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Қуйидагиларни амалга ошириш орқали Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Марказ бўлинмаларини капитал таъмирлаш;

Тошкент шаҳар нефрология касалхонасининг (100 ўринга мўлжалланган) мавжуд биносини реконструкция қилиш.

     




2019 йил

мобайнида

Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари


ЛСҲга

мувофиқ

Ривожланиш дастури

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2019-2020

йиллар

мобайнида

12.

Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказини тиббиёт ва диагностика ускуналари, жумладан юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш.

2019-2020

йиллар мобайнида

Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар маблағлари

2 млн. АҚШ доллари

Ривожланиш дастури

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

13.

Бутун республика бўйлаб гемодиализ хизмати узлуксиз фаолият кўрсатиши учун уларни ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ бир марталик фильтрлар, сарфлаш материаллари, шунингдек, диализ аппаратларининг эҳтиёт қисмлари билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш.

  

2019-2020

йиллар

мобайнида

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар маблағлари


226,7млрд

сўм

Ҳар йили Давлат бюджети параметрларига киритиш


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

14.

Минтақадаги мавжуд ўрин фонди ва моддий-техник базаси доирасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари тузилмасида ихтисослаштирилган бўлинмаларни босқичма-босқич ташкил этиш йўли билан туман (шаҳар) даражасида аҳолининг ихтисослаштирилган нефрологик ёрдамдан фойдаланишини кенгайтириш.

Минтақаларда давлат-хусусий шериклик шартларида гемодиализнинг туманлараро бўлинмаларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

    

2018 йил

декабрь

Ҳар йили ажратиладиган

бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар маблағлари кредитлари ва грантлари


-

Идоравий ҳужжат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


15.

Катта ёшдагилар ва болалар нефрологлари ва гемодиализ бўйича мутахассислар учун, шунингдек ўрта тиббиёт ходимлари учун малака талабларини ишлаб чиқиш.

      

2018 йил

декабрь

-

-

Идоравий ҳужжат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


16.

"JICA"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирил-ган илмий-амалий тиббиёт маркази учун зарур ускуналарнинг бир қисмини сотиб олишга грант ажратишни ишлаб чиқиш.

2018 йил

сентябрь

"JICA"нинг грант маблағлари

1,5 млнАҚШ доллари

Лойиҳани амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


17.

"TIKA"нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда гемодиализ ускуналари ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун "TIKA" томонидан грант ажратиш масаласини ишлаб чиқиш.

  

2018 йил

сентябрь

"TIKA"нинг грант маблағлари

-

Лойиҳани амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


III. ТИББИЁТ МУТАХАССИСЛАРИНИ РЕСПУБЛИКАДА ВА ЧЕТ ЭЛДА

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ, ЖУМЛАДАН ЕТАКЧИ ХОРИЖИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИ

ВА КЛИНИКАЛАРДАН МУТАХАССИСЛАРНИ ТАКЛИФ ҚИЛИШ

18.

Ҳар йили:

нефрология мутахассислиги бўйича 5 нафар;

трансплантология мутахассислиги бўйича 5 нафар;

гемодиализ мутахассислиги бўйича 20 нафар мутахассисни тайёрлаш орқали Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.

2019 йил

мобайнида

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


19.

Хорижий мамлакатлардан етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда нефрология ва буйрак трансплантацияси бўйича камида 5 та семинар-тренинг ва маҳорат дарси ўтказиш.

2019 йил

мобайнида

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Комплекс

чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Нефрология ва гемодиализ бўйича камида 40 нафар, буйрак трансплантацияси бўйича 5 нафар кадрни ҳамда ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида, Самарқанд ва Андижон давлат институтларининг малака ошириш факультетларида бирламчи ихтисослаш йўли билан кадрлар тайёрлаш.

2019 йил

мобайнида

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


21.

Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида нефролог врачлар, гемодиализ ва буйрак трансплантологлари учун малака оширишнинг мавзули туркумларини ташкил этиш.

2019 йил

мобайнида

ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


22.

Хорижий марказлар ва клиникалар билан ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномалар асосида Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларининг камида 10 нафар мутахассиси малакасини ошириш.

2018-2019 йиллар

мобайнида

ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Ҳамкорлик тўғрисида шартнома

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

IV. ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ

23.

Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига лапароскопик асбоблардан фойдаланиш йўли билан операция қилишнинг замонавий юқори технологик ва кам инвазив усулларини жорий этиш.

2019 йил

мобайнида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

24.

Кўчириб ўтказилган буйракнинг ажралиб чиқиши илк диагностика маркерларини аниқлашга йўналтирилган нефрология соҳасида илмий тадқиқотлар лойиҳаларини, нефропротекциянинг замонавий йўналишларини ишлаб чиқиш, кейинчалик манбалар бўйича грантлар ажратишни назарда тутган ҳолда белгиланган тартибда грант танловларида иштирок этиш.

2019 йил

мобайнида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

     

Чора-тадбирлар комплекси тадбирларини амалга ошириш харажатлари жами:

226,7 млрд сўм ва 3,5 млн АҚШ доллари

  

шундан:

млрд сўм

минг. евро

млн. АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағлари:

226,7

-

-

Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари:

-

-

2,0 млн

Халқаро молия институтлари маблағлари:

 

-

-

1,5 млн

   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 июлдаги

ПҚ-3846-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган

нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш

самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури

ижросининг боришини мониторинг

қилиш бўйича ишчи комиссия

ТАРКИБИ

      

Б.Т. Даминов

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, ишчи комиссия раиси

 

Г.В. Урманова

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

М.М. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси

Ф.Р. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғи

Ф.А. Рахимкулов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғи

Ш.Т. Мухтаров

-

Республика ихтисослаштирилган урология маркази директори

М.А. Собиров

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош нефрологи

И.З. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гемодиализ хизмати бўйича консультанти

У.К. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг одам аъзолари ва тўқималари трансплантацияси бўйича бош мутахассиси

У.Т. Шамсибаев

-

Гемодиализ бўйича эксперт, "UMT" МЧЖ бош директори

лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари

лавозим бўйича

-

ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари

     

Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 июль


"Халқ сўзи", 2018 йил 13 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 577-модда

























































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск