ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2018 й. ПҚ-3831-сон "Корея Республикаси компаниялари билан эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2018 й.

N ПҚ-3831



КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ КОМПАНИЯЛАРИ

БИЛАН ЭРИШИЛГАН КЕЛИШУВЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Корея Республикаси компаниялари билан ўзаро фойдали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш. савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш. шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) 2018 йил 18-22 июнь кунлари Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) Корея фонд бозори иштирокчилари уюшмаси (KOSDAQ), Корея халқаро савдо уюшмаси (KITA), Миллий агромаданий кооперативлар федерацияси (Nonghyup), Кореянинг блокчейн-тадбиркорлар уюшмаси ва Кореянинг йирик компаниялари билан музокаралар ўтказилди;

б) ўтказилган музокаралар якунлари бўйича қуйидагилар тўғрисида келишувларга эришилди:

2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Тошкент шаҳрида Корея фонд бозори иштирокчилари уюшмаси (KOSDAQ) билан ҳамкорликда бизнес-форум ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Корея халқаро савдо уюшмаси (KITA) ўртасида Стратегик шериклик тўғрисида битим имзолаш;

Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда кўмаклашиш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун Миллий агромаданий кооперативлар федерацияси (Nonghyup) раҳбариятининг ташрифи;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг айрим объектларини ва соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, Тошкент вилоятида болалар кўнгилочар богини, Тошкент шаҳрида тижорат ва турар жой кўчмас мулк объектларини қуриш лойиҳаларини, энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш, ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ва улар учун концентраторлар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш бўйича тажриба лойиҳаларини Корея компаниялари билан рўёбга чиқариш;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Кореянинг блокчейн-тадбиркорлар уюшмаси ўртасида Ўзбекистон Республикасида блокчейн технологияларни жорий этишда Корея томонидан техник кўмак берилишини назарда тутадиган Ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ушбу бандда назарда тутилган тадбирлар ва лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиши белгилаб қўйилсин.


2. Ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2021 йил 1 июлга қадар муддатга:

бош лойиҳа, пудрат ва субпудрат ташкилотлари - лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилаётган ҳажмлари бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;

буюртмачи, бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар ва субпудрат ташкилотлари томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар), жумладан хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар - қўшилган қиймат солиғидан;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича буюртмачи, бош пудрат ва субпудрат ташкилотлари томонидан олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар), жумладан хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар - божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижлик мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буюртманомаларига биноан консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижлик мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги буюртманомаларига биноан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги буюртманомаларига биноан ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш учун республикага юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш учун рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, жалб этиладиган хорижлик мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини ) таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, заруратга кўра, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари берилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 546-модда








































Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск