Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 500-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

1-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари ва ҳуқуқларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Вазирлик сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга оширувчи, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Вазирлик ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, улар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларига, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги ҳисоб рақамларига эга.


6. Вазирликнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, қисқартирилган номи - СХВ;

б) рус тилида:

тўлиқ - Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Минводхоз;

в) инглиз тилида:

тўлиқ - Ministry of water resources of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - МWR.

7. Вазирликнинг жойлашган манзили (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй, "А" бино.



2-БОБ. ВАЗИРЛИК ТУЗИЛМАСИ


8. Вазирлик тузилмасига қуйидагилар киради:

вазирликнинг марказий аппарати;

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари;

магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари;

ирригация тизими бошқармалари;

туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари (кейинги ўринларда туманлар ирригация бўлимлари деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициялар;

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси;

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси;

Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси;

Жанубий Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси;

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси;

Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан ростловчи иншоотлар бошқармаси;

Ўнг қирғоқ коллекторидан фойдаланиш бошқармаси;

Сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари;

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси;

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати;

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази;

"Сувлойиҳа" давлат унитар корхонаси;

"Ўзсувэкспертиза" давлат унитар корхонаси;

Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси;

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти;

профессионал таълим муассасалари.


3-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ВАЗИФА

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Вазирликнинг вазифа ва функциялари


9. Вазирликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

2) ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини сув ресурслари билан барқарор ва оқилона таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

3) ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини муҳофаза қилишни ташкил этиш;

4) сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан эҳтиётлаб ва оқилона фойдаланиш учун жавобгарлигини кучайтириш, сувдан фойдаланиш маданияти даражасини ошириш;

5) сув хўжалиги соҳасига илм-фан ютуқларини, сувни тежовчи замонавий технологиялар ва илғор тажрибаларни, сув хўжалиги ва сувдан фойдаланиш тизимини бошқаришнинг инновацион усулларини жорий қилиш;

6) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш чораларни кўриш;

7) трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, чет эл инвестициялари ва техник кўмак маблағлари (грантлар)ни жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш.


10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) сув ресурсларини бошқариш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш соҳасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

сув хўжалиги ва ирригацияни ривожлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқади;

глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг аҳоли ҳаёти ва фаолияти ривожланишига салбий таъсирини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

сув ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва давлат сув кадастрини юритишни ташкил қилади;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, иқтисодиётнинг барча тармоқларида (коммунал соҳадан ташқари) сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича маълумотлар базасини яратади;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини тузиш ва уларни ривожлантиришда, шунингдек, улар хизмат кўрсатадиган зонада сув ресурсларини бошқариш ва ҳисобга олишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

тегишли давлат бошқаруви органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда сув ресурсларини бошқариш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва тугатиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

Ирригация ва дренаж халқаро комиссиясида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди;

давлат сиёсатининг сув хўжалиги соҳасидаги асосий йўналишлари, уларни амалга оширишнинг стратегия ва механизмлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;


б) ҳудудларни ва иқтисодиёт тармоқларини сув ресурслари билан барқарор ва оқилона таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш соҳасида:

сув ресурсларининг интеграциялашган бошқариш режаларини, улардан комплекс фойдаланиш, мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди;

мамлакат сув хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурсларини самарали бошқариш ва фойдаланишни таъминлаш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатларга мўлжалланган комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилади;

сув ресурсларининг ҳавза тамойили ва бутун вертикал бўйлаб самарали бошқариш асосида ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан ишончли ва барқарор таъминлашни амалга оширади;

сув ресурслари прогнозларини комплекс таҳлил қилади ва сув ресурслари балансларини ишлаб чиқади, сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича, ер ости сувлари бўйича эса геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда сув олиш лимитларини белгилайди;

сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибининг амалда қўлланилишини таъминлайди;

сунъий сув объектлари сувидан махсус фойдаланиш васувни махсус истеъмол қилиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар беради ва таклифларни кўриб чиқади, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, геология ва минерал ресурслар органларига табиий сув объектлари сувидан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномалар бериш бўйича таклифлар киритади;

корхоналар, иншоотлар ҳамда сув ва сув объектлари ҳолатига таъсир қиладиган бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишиб олади;


в) ирригация ва мелиорация тизимлари, сув омборлари, насос станциялари ва бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларининг ишончли ишлашини таъминлаш, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларини муҳофаза қилишни ташкил этиш соҳасида:

ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг ҳамда сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг идоравий экспертизаси ўтказилишини назорат қилади;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда тугатилган ишларни белгиланган тартибда қабул қилишни таъминланишини ташкил этади;

сув хўжалиги тизимига кирадиган лойиҳа-қидирув, пудрат, саноат ва бошқа корхона ва ташкилотларнинг фаолиятларини мувофиқлаштиради;

ирригация ва мелиорация тизимлари, йирик гидротехника иншоотлари ва сув омборлари, насос станциялари ҳамда бошқа давлат сув хўжалиги объектларининг ишончли ишлатилишини таъминлайди;

сув хўжалик объектлари, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари техник ҳолатининг тизимли мониторингини юритади, уларни паспортлаштириш ишларини бажаради ва давлат сув кадастрини тузади;

суғориладиган ерларнинг гидрогеологик ва мелиоратив ҳолатини, коллектор-дренаж тизимларидан самарали фойдаланиш, уларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлашни, суғориладиган ерларнинг қулай мелиоратив ҳолати барқарорлигини таъминлашнинг тизимли мониторингини юритади;

сув, энергетика ва бошқа моддий-техник ресурсларни тежаш чораларини кўради;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларини техник ишлатиш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;


г) сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан эҳтиёткорлик билан ва оқилона фойдаланишлари учун жавобгарлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданияти даражасини ошириш соҳасида:

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг масъулиятини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва уларни такомиллаштиришда иштирок этади;

вазирликнинг сув хўжалигидан фойдаланиш ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя қилишлари бўйича жавобгарлигини ошириш чораларини кўради;

оммавий ахборот воситалари, шунингдек, анжуманлар, семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали сув ресурсларини асраш ва улардан тежамли фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб боради;

таълим муассасаларининг ёш авлодни сувдан авайлаб-асраб фойдаланиш руҳида тарбиялаш ва сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича тадбирларида иштирок этади;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда сув бўйича оммабоп ресурслар билимлар базасини яратиш ва ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилади;


д) сув хўжалиги соҳасига илм-фан ютуқларини, замонавий сувни тежовчи технологиялар ва илғор тажрибаларни, сув хўжалиги ва сувдан фойдаланиш тизимини бошқаришнинг инновацион усулларини жорий қилиш соҳасида:

сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида долзарб муаммоларнинг инновацион илмий-техник ечимларини ишлаб чиқиш ва замонавий техника ва технологияларни фаол равишда жорий этишга қаратилган давлат илмий дастурларини шакллантиришда қатнашади;

сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкторлик ишларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва уларга ёрдам кўрсатади;

сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди ҳамда шартнома асосида уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

замонавий фан-техника ютуқларини ҳамда илғор тажрибаларни қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашга, шунингдек, сув хўжалиги тизимини бошқаришнинг инновацион усуллари ва сувни тежайдиган илғор технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилади;

қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш тизими ва бошқа сувни тежайдиган суғориш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашади;


е) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий муассасалар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш чораларни кўриш соҳасида:

сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар, мутахассислар, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини республиканинг ихтисослаштирилган сув хўжалиги ташкилотлари, таълим ва илмий муассасаларида, профессионал таълим муассасаларида, шунингдек, чет элда мунтазам равишда ташкил этади;

сув хўжалиги ташкилотларининг таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари профессор ва ўқитувчиларининг малакасини оширишни ва талабаларнинг ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини сифатли ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;

сув хўжалиги соҳасида замонавий ва илғор технологияларни жорий этиш ва кенг қўллаш бўйича стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашга ёрдам беради;


ж) трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, чет эл инвестициялари ва техник кўмак маблағлари (грантлар)ни жалб қилиш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш соҳасида:

Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси ва унинг Сув хўжалиги комплекси халқаро комиссияси фаолиятида фаол иштирок этади;

трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда трансчегаравий сув объектларини ишлатишни яхшилаш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

инвестицион лойиҳаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатлар инвестициялари, имтиёзли кредитлари ва техник кўмак маблағлари (грантлар) ни жалб қилишда иштирок этади;

хорижий давлатлардаги сув хўжалиги объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг қурилишида иштирок этади;

трансчегаравий сув ресурсларини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш, сув хўжалигини ривожлантириш ва ерлар мелиорацияси бўйича давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда республика номидан иштирок этади;

халқаро шартномалар, хорижий мамлакатлар билан сув хўжалиги ва мелиорация соҳасидаги ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистон томонининг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган халқаро тадбирларнинг республикада ўтказилишини ташкил этади, сув хўжалиги масалалари бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокараларда қатнашади;

Орол денгизини қутқариш Халқаро жамғармаси ва унинг таркибий бўлинмалари, Бутунжаҳон сув Кенгаши, Ирригация ва дренаж Халқаро комиссияси, Йирик тўғонлар бўйича Халқаро комиссия, Сув ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича Ислом давлатлараро тармоғи ва бошқа халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол иштирок этади.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг

вазифа ва функциялари


11. Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

3) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

4) вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида ва унинг Раёсатида тегишли масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири унинг маслаҳатчилари ва ўринбосарларининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

6) Вазирлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

7) Вазирлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига кўра зарур чоралар кўриш;

8) Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш;

9) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали фаолиятни таъминлаш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш;

10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

11) халқаро ва давлатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича тадбирларда халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллар иштирокини, сув хўжалиги соҳасига хорижий инвестиция ва грантларнинг жалб қилинишини таъминлаш;

12) Вазирлик ҳайъати қарорларини, сув хўжалиги вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

13) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг касбий маҳорати, амалий тажрибаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий сифатлари кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

14) сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалаларига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш.


12. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятининг ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминотини амалга оширади;

2) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг бажарилиши мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда уларни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил қилади;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни амалга оширади;

5) Вазирликнинг барча фаолиятларини, шу жумладан, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш йўналишидаги фаолиятининг ахборот-ҳуқуқий таъминотини амалга оширади;

6) Вазирликнинг ваколатига кирувчи тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш - хўжалик ҳамда бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

7) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чоралар кўради;

8) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;

9) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлайди;

10) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

11) сув хўжалиги соҳасида анжуманлар, семинарлар ва халқаро тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларини бажаради;

12) сув хўжалиги соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг илғор ютуқларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритишга доир ишларни амалга оширади.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ва Вазирлик ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаларининг вазифа ва функциялари


13. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг бўлинмасига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариш;

2) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласида, тегишли равишда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳар) ҳокимлари билан ҳамкорлик қилиш;

3) сув хўжалиги соҳасини комплекс модернизациялаш, минтақанинг сув хўжалиги объектларига фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

4) сув хўжалигига хорижий инвестициялар, грантлар ва техник ёрдам маблағларини жалб этиш чораларини кўриш, лойиҳаларни бошқариш тамойилларига мувофиқ улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

5) сув ресурсларини бошқаришнинг тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектлари ва гидротехника иншоотларини қайта тиклаш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш;

6) кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш, сув хўжалиги тармоғининг юқори малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини, таълим ва илм-фаннинг фаол интеграциясини ҳисобга олган ҳолда, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мунтазам равишда, самарали ташкил этилишини таъминлаш.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:

сув хўжалиги соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ривожлантириш механизмлари ва стратегияси амалга оширилишини таъминлайди;

сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурларни самарали амалга оширилишини таъминлайди;

Вазирлик ҳайъати қарорларини бажариш бўйича ишларни ташкил этади;

халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг инвестициялари, имтиёзли кредитлари, грантлари ва техник ёрдам маблағларини жалб этишга кўмаклашади, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлайди;

маҳаллий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашади ва улардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди;

Вазирликка сув хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритади ҳамда уларни амалга ошириш бўйича ишларни ташкил қилади.

сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, уларни бошқариш самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини фаол жорий этишни, сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларни тузиш, уларни ривожлантиришда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларини техник эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини мувофиқлаштиради;

ер усти сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни амалга оширади;

ирригацияни ривожлантириш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

ирригация ва мелиорация тизимлари, насос станциялари, сув омборлари ва бошқа давлат сув хўжалиги объектларидан самарали ва ишончли фойдаланишни ташкил қилади;

сув ресурсларидан фойдаланиш ҳисобини юритишни ташкил этади, давлат сув кадастрининг "Сувдан фойдаланиш" бўлимини юритишда иштирок этади;

суғориладиган ерларнинг гидрогеологик ва мелиоратив ҳолатини, суғориш ва коллектор-дренаж сувларининг сифати мониторингини юритади;

сув ресурслари башоратини таҳлил қилади ва ирригация тизимлари, маъмурий туманлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини белгиланган тартибда ўрнатади, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан тежаб фойдаланганликлари учун рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритади;

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича шартномалар тузиш, сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;

сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва мувофиқлаштиради;

сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассислар, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни мунтазам равишда ташкил қилади;

идоравий мансуб ташкилотлар билан сув хўжалиги соҳасидаги олий таълим муассасалари талабалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув-танишиш ва ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади;

туманлар ирригация бўлимларига кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда амалий ёрдам беради.



§ 3-1. Магистрал каналлар (тизимлар)

бошқармаларининг вазифа ва функциялари

14-1. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига юклаган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш;

2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

3) сув хўжалиги тизимини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш;

4) магистрал каналга қарашли барча сув ҳўжалиги объектларида сув ресурсларини оқилона бошқариш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, магистрал канал бўйича сувни бошқаришнинг белгиланган тартибига риоя қилиш, магистрал канал ва гидротехника иншоотларининг техник хавфсизлигини ҳамда ишончли фойдаланишни таъминлаш;

5) сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, магистрал канал ва гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда замонавийлаштириш чораларини кўриш.


14-2. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) сув ресурсларини бошқариш ва белгиланган сув олиш лимитларига мувофиқ ирригация тизими бошқармаларига ҳамда бошқа алоҳида сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотларига сув етказиб беришни таъминлаш;

2) ирригация тизими бошқармалари ва алоҳида сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлар билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномалар тузиш, тизимдаги насос станциялар ва агрегатларнинг иш режимини келишиш;

3) сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмалари жорий этилишини таъминлаш;

4) магистрал канал бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобини ва ҳисоботини юритиш;

5) магистрал канални тезкор ишлатиш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этиш;

6) сув ресурсларини бошқаришда алоқа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳамда уларни такомиллаштириш.



§ 3-2. Ирригация тизими бошқармаларининг

вазифа ва функциялари

14-3. Ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг ирригация тизими бошқармаларига юкланган вазифа ва функцияларини самарали амалга ошириш;

2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

3) ирригация тизими бўйича сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилишини таъминлаш;

4) ирригация тизими бўйича сув ресурсларини оқилона бошқариш;

5) ирригация тизими ва гидротехника иншоотларини техник хавфсизлиги ва ишончли фойдаланишни таъминлаш;

6) сувдан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботни олиб бориш;

7) сув ресурсларини иқтисод қилувчи технологияларни қўллаш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ажратилган маблағлардан, моддий техника ресурсларидан, техника жиҳозларидан мақсадли фойдаланиш.


14-4. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ирригация тизими бўйича сув ресурсларини оқилона бошқариш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан ирригация тизими бошқармасига ўрнатилган сув олиш лимити доирасида туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларига ва алоҳида сув хўжалигии эксплуатация ташкилотларига сувни етказиб бериш ҳамда тизимдаги насос станциялар ва агрегатларнинг иш режимини келишиш;

3) ирригация тизимини тезкор ишлатиш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этиш;

4) туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ва алоҳида сув хўжалигии эксплуатация ташкилотлари билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномаларни тузиш;

5) умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига таклифлар киритиш.



§ 4. Туманлар ирригация бўлимларининг

вазифалари ва функциялари


15. Туманлар ирригация бўлимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг туманлар ирригация бўлимларига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш;

2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

3) туман сув хўжалиги тармоғини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш;

4) сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектлари ва гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш.


16. Туманлар ирригация бўлимлари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

сув хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича тармоқ ва минтақавий дастурларнинг самарали амалга оширилишини таъминлайди;

иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ишларини мувофиқлаштиради;

сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни, уларнинг самарадорлигини оширишни, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг инновацион технологиялари ва механизмларини фаол жорий этиш, сув ресурсларини ҳисобга олишни ташкил этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа бирлашмаларини тузишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларини техник эксплуатация, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини мувофиқлаштиради;

ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;

илмий асосланган суғориш режимларини, томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни ташкил қилишга кўмаклашади;

ички хўжалик суғориш тизимларини таъмирлаш ва уларни ривожлантиришни, шунингдек, сувни тежовчи технологияларни жорий этишни мувофиқлаштиради;

сув ресурсларидан фойдаланишни таҳлил қилади ва маъмурий туманлар бўйича сув бериш лимитларини белгилаш, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сувдан тежаб фойдаланишларини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритади;

сув истеъмолчилари уюшмаларига сув истеъмоли бўйича шартномалар тузиш, суғориш тармоқларини сувни бошқариш ва сув ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш ишларига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;

сув хўжалиги объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича концепциялар, стратегиялар ва комплекс чора-тадбирларнинг, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишида иштирок этади;

ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини ва қарздорликларнинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва кенгайтириш асосида сув истеъмолчилари ва сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

сув истеъмолчилари ва хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасида тузилган шартномаларнинг бажарилиши мониторингини юритади;

сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассислар, шу жумладан, сув истеъмолчилари уюшмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини оширишни ташкил қилишга ёрдам беради;

сув хўжалиги соҳасидаги олий ўқув муассасалари талабалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этишда ҳамкорлик қилади.


4-БОБ. ВАЗИРЛИК ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


§ 1. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


17. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

2) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жойлардаги давлат органларининг фаолиятларини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жойлардаги давлат органларидан Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

4) давлат статистика органларидан Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни тўловларсиз олиш;

5) Вазирлик ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи муассасалар тасарруфидаги давлат мулкини ўзининг ташкилий тузилмасидаги бир бўлинмадан бошқа бир бўлинмага бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ўтказиш;

6) Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан сув хўжалиги соҳасидаги фаолияти асосий кўрсаткичларининг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ходимларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жойлардаги давлат органларига Вазирлик ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш;

8) Вазирлик ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда идоралараро халқаро шартномалар тузиш;

9) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро муносабатларда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалаш;

10) Вазирликка келишиш учун киритилган сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар ва таклифлар лойиҳалари бўйича ўз хулосаларини бериш;

11) сув манбаларининг сувлилик даражаси ўзгарган ҳолатларда сув олиш лимитларига тузатишлар киритиш;

12) лимитдан ортиқча сув олинганда, сув ресурсларидан нооқилона ва хўжасизларча фойдаланилган ҳолатларда сув беришнинг тўхтатилиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

13) сув қонунчилиги, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиблари бузилган ҳолатларда мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жавобгарлик чораларини қўллаш;

14) сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини иқтисодий рағбатлантиришни ташкил этиш;

15) юкланган вазифалар доирасида бевосита ёки Вазирликнинг идоравий мансуб бўлинмалари орқали хорижий соҳа ташкилотлари ҳамда илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;

16) сув хўжалиги соҳасидаги кадрлар ва мутахассисларнинг, шу жумладан, сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ва ўқув курсларини республиканинг ихтисослаштирилган сув хўжалиги ташкилотлари, таълим ва илмий муассасалари, профессионал таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда белгиланган тартибда ташкил этиш;

17) сув хўжалиги соҳасидаги жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

18) биноларга хизмат кўрсатиш, хўжалик инвентарлари ва ашёларини, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва офис жиҳозларини сақлаш ва ишлатиш, дастурий таъминотни сотиб олиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

19) Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ечишга илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

20) Вазирлик ва унинг тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриш;

21) амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Вазирликнинг ижтимоий инфратузилмасини тузиш ва уни ривожлантириш, Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришнинг ягона тизимини шакллантириш;

22) Вазирлик мукофотлари, кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқларини белгиланган тартибда таъсис этиш ва сув хўжалиги соҳасидаги илғор ходимларни улар билан тақдирлаш;

23) сув хўжалиги соҳасида муносиб фидокорлик ва меҳнатсеварлик кўрсатган, ўзининг касбий фаолиятида юксак натижаларга эришган ходимлар номзодларини белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этиш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига кўра бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Вазирлик:

1) Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши ҳамда сув хўжалиги соҳасида самарали давлат сиёсати амалга оширилиши;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишнинг сўзсиз таъминланиши;

3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳамда қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

4) сув хўжалигини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни амалга ошириш, шунингдек, сув хўжалиги соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоларнинг ечилиши учун масъулдир.



§ 2. Вазирлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


19. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) Вазирлик ўзининг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалалар ҳамда норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш учун зарур бўладиган материаллар ва маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

2) Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни аниқлаштириш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларини зарур ҳолларда белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қайта тайёрланишини талаб қилиш, зарур ҳолларда ҳужжатларни қайтадан ишлаб чиқишга қайтариш;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

5) Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ ва тезкор ечиш талаб этиладиган масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ва улар томонидан амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ҳамда Вазирлик ва унинг раҳбарияти қарор ва топшириқларининг бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.

Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига кўра бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Вазирликнинг марказий аппарати:

1) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг фаолиятини ташкил этиш;

3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати ва экспертизадан ўтказилганлиги ҳамда Вазирлик томонидан қабул қилинаётган қарорлар;

4) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ўзининг фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, иш ва чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини ташкил учун масъулдир.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ва Вазирлик ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


21. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирувчи масалаларни ечиш учун зарур бўладиган маълумотларни ҳудудий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатлари доирасига кирадиган соҳадаги муҳим муаммоларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун идоралараро ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар ташкил қилиш;

3) ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

4) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида маъқуллаш учун тақдим қилинаётган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;

5) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бўлинмалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

5) туманларда (Қувасой ш.) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

6) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.



§ 3-1. Магистрал каналлар (тизимлар)

бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

22-1. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;;

2) сувдан фойдаланиш масалалари бўйича келишиш учун тақдим этиладиган қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;

3) бошқа ирригация тизимлари ва гидромелиоратив тармоқларда тозалаш ва таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;

4) магистрал канал ва ундаги гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича тақдимнома киритиш;

5) умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига таклифлар киритиш;

6) фавқулодда ҳолатларда магистрал канал бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун жалб қилиш;

7) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.


22-2. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

5) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;

6) сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.



§ 3-2. Ирригация тизими бошқармаларининг

ҳуқуқ ва мажбуриятлари

22-3. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туманлар (шаҳарлар) бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва маҳаллий ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

3) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида келишиш учун тақдим қилинадиган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;

4) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;

5) хўжалик судларига сув хўжалиги ташкилотларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи даъво аризаларини бериш;

6) фавқулодда ҳолатларда ирригация тизими бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун жалб қилиш;

Ирригация тизими бошқармалари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


22-4. Ирригация тизими бошқармалари:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

5) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

6) сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.



§ 4. Туманлар ирригация бўлимларининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


23. Туманлар ирригация бўлимлари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ечиш учун зарур бўладиган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туманлар (шаҳарлар) бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

3) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида маъқуллаш учун тақдим қилинаётган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;

4) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;

5) иқтисодий судларга сув хўжалиги ташкилотларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи даъво аризаларини бериш.

Туманлар ирригация бўлимлари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


24. Туманлар ирригация бўлимлари:

1) ўзларига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда туманлар ирригация бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

3) сув хўжалиги ташкилотлари манфаатларига дахлдор бўлган долзарб муаммоларни ҳамда туманларнинг (Қувасой ш.) инфратузилмасини ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган тизимли камчиликларни аниқлаш, туманлар (Қувасой ш.) сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

4) туманларда (Қувасой ш.) сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ечиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш учун масъулдирлар.

Туманлар ирригация бўлимлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



5-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


25. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардир:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазирлик фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли расмий ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

4) Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятларига оид прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясиинг тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири унинг маслаҳатчилари ва ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

7) ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўринбосарлари ва мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилиши учун уларнинг шахсий масъулияти даражаларини белгилаш;

8) Вазирлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий ҳужжат ва топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан, вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

10) Вазирлик ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассислигига талабларни белгилаш ва самарали фаолият юритишлари учун зарур шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг бўш ўринларига тавсия қилинган ходимларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва билим даражаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатларини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш;

13) сув хўжалиги масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқишни, Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида ишлаб чиқилишида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) Вазирликнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти"га мувофиқ ташкил этиш;

15) Вазирлик фаолиятига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлган ҳолларда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

16) Вазирликка киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва батафсил кўриб чиқилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (виза қўйилишини) таъминлаш;

17) Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларини асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

18) Вазир ўринбосарлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Вазирликнинг ҳайъат мажлисларида эшитиш, якуний натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

19) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

21) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;

22) Вазирлик, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятларининг замонавий шаклларда ташкил этилишини таъминлаш;

23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишнинг мунтазам равишда ўтказилишини, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишнинг белгиланган муддатда ва тартибда амалга оширилишини таъминлаш;

24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишида Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг фаол иштирокини таъминлаш;

25) давлат сирлари ва махфий ахборотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;

26) штат бирликларининг белгиланган сони ҳамда Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган марказий аппарат ва идоравий мансуб ташкилотларнинг харажатлар сметаси асосида Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлаш;

27) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари низомларини ва идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

28) Вазирлик марказий аппарати ходимлари, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

29) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг мансабдор шахслари учун мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

30) зарурият бўлганда, Вазирлик органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган миқдор доирасида ўзгартиришлар киритиш;

31) сув хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, тегишли вазирлик, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

32) сув хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, сув хўжалиги ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича чоралар кўриш;

33) сув хўжалиги ходимлари ва мутахассисларини уларнинг узоқ ва самарали фаолият кўрсатганлиги, алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун белгиланган тартибда таклифлар киритишни таъминлаш ва тавсиялар бериш.

Қонун ҳужжатларига кўра Вазирга бошқа функционал мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


26. Вазир биринчи ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;

3) Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) давлат бошқаруви органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларни давлат бошқарув органининг ўзи бошқарадиган йўналишлари бўйича амалга оширилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

5) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

6) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан, Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

10) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Вазирнинг кўриб чиқиши ва виза қўйиши учун батафсил кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;

11) хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарларини самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

12) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

13) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга тақдим этиш;

14) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

15) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

16) Вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунини талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

17) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;

18) давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш;

19) сув хўжалиги соҳасида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

20) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича устувор ва истиқболли лойиҳалар ва дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

21) сув хўжалиги объектларида пудрат ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш, Вазирликнинг қурилиш ва пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

22) сув хўжалигида саноатни ривожлантириш бўйича чоралар кўриш;

23) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ер ости сувларининг мақбул сатҳларини таъминлаш ва суғориладиган ерларнинг шўрланишини камайтириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

24) лойиҳаларни амалга оширишнинг тизимли мониторингини ташкил этиш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш;

25) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишга замонавий технологияларни жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

26) сув хўжалигини механизациялаш, Вазирликнинг сув хўжалиги ва пудрат ташкилотларининг мелиоратив машиналар ва механизмлар паркини янгилаш бўйича амалий чоралар кўриш;

27) Вазирлик тузилмасига кирадиган лойиҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа ишлари сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш;

28) сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этиш, уларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш мақсадида инвестиция дастурларига киритиш учун сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш дастурларини кўриб чиқиш, уларни шакллантиришга ва мониторингини юритишни таъминлашга раҳбарлик қилиш;

29) инвестицияларни жалб қилиш мақсадида сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда қатнашиш.


27. Вазир ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда тегишли буйруқ асосида Вазир вазифасини бажариш;

3) Вазирликнинг ўзлари бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепция, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларнинг Вазирлик бошқарадиган йўналишлари бўйича амалга оширилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;

5) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

6) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва топшириқларини бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан, Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазирнинг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш, ходимларнинг касбий малакасини ошириш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмаларда ходимлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

10) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Вазирнинг кўриб чиқиши ва виза қўйиши учун батафсил кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида кўриб чиқилишида Вазирнинг топшириғига асосан иштирок этиш;

11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

12) хизмат сафарларига боришни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарларини самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мос равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланган, самарали ва натижали бўлишини, хизмат сафари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

13) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятининг самарали ва натижалилигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

15) ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирга таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

16) Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиш, ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

17) Вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунини талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа жиноятларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан уларга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

18) давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича Вазирга таклифлар киритиш;

19) "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

22) сув ресурсларини ҳавза тамойили асосида бошқаришни таъминлаш ва сувни чекланган тарзда ишлатиш ҳамда ундан фойдаланиш тартибини амалда рўёбга чиқаришни, сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш, давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш, барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантиришни таъминлаш;

23) ирригация ва мелиорация тизимларидан, бошқа сув хўжалиги ва гидротехника иншоотларидан лозим даражада фойдаланилишни, уларнинг узлуксиз ишлашини ва мунтазам равишда модернизация қилинишини таъминлаш, Вазирлик тасарруфида бўлган йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофазасини ташкил этиш, уларнинг техник жиҳатдан ишончлилигини ошириш;

24) сувни тежайдиган суғориш технологияларини ривожлантириш, шу жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари қўлланилиши, шунингдек, сувни тежаб ишлатишни тақдирлаш ва рағбатлантириш механизмлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ички хўжалик суғориш тармоқлари ҳамда уларнинг гидротехника иншоотларини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш ишларини ташкил этиш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

25) Вазирликнинг сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларини зарур замонавий техникалар билан таъминлаш, уларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши, сув хўжалиги соҳасига замонавий, инновацион ҳамда ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ахборот-коммуникация технологияларини ва илғор хорижий усулларни кенг қўллаш бўйича зарур чоралар кўриш;

26) соҳага халқаро молия институтлари ва хорижий мамлакатларнинг инвестициялари, грантлари ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, халқаро ташкилотлар фаолиятида Вазирликнинг фаол иштирокини таъминлаш;

27) кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, сув хўжалиги ташкилотларининг таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро интеграциясини кучайтириш бўйича ишларни ташкил қилиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш чора-тадбирларини кўриш.


28. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) тегишли бўлинма фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, мазкур бўлинмага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Вазирлик ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;

3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ, таркибий бўлинма ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чоралар кўриш ҳамда топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорларини, вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

6) Вазирлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

7) тегишли бўлинмалар мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмаси фаолиятининг муайян йўналишларини бошқариш учун уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

8) ҳудудий бўлинма фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳудудий бўлинма чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

9) ҳудудий бўлинмада кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинманинг кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Вазирлик раҳбари номенклатурасига кирувчи лавозимларнинг бўш ўринларига тавсия қилинган ходимларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмага ишга қабул қилинадиган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати ва билим даражаси, юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатларининг кафолатланганлигини таъминлаш;

11) ҳудудий бўлинма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

12) ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

13) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, ҳудудий бўлинмаларда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шартларни бартараф этиш;

14) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуний натижалари асосида зарур чоралар кўриш;

15) ҳудудий бўлинмалар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатиш самараси ва сифатини, улардан фойдаланиш имкониятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;

16) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шахсан қабул қилишни, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги  ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналаридан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

18) ҳудудий бўлинмалар ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

19) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий ахборотлар тоифаларига киритилган маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш.


29. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Вазирликнинг тегишли ҳужжатлари билан мазкур бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бўлинмаларнинг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

4) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чораларни амалга ошириш ҳамда топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

6) Вазирлик ҳайъатининг қарорлари, Вазир, Вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг қарор ва фармойишлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш;

7) Вазирлик ваколати ва фаолият доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

8) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида хизмат вазифаларини тақсимлаш, ҳудудий ташкилотлар бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш,ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳудудий ташкилотлар фаолиятининг айрим йўналишлари учун шахсий масъуллик даражасини белгилаш;

9) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

11) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларини Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимларининг бўш ўринларига маҳаллий давлат бошқаруви органлари томонидан тавсия қилинган, шунингдек, ишга қабул қилинаётган бошқа ходимларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш;

13) ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг хизмат вазифалари ва берилган топшириқлар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

14) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

15) Вазирлик ҳудудий бўлинмалари миқёсида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

16) ҳудудий бўлинмалар прогноз кўрсаткичлар сўзсиз бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ва Вазирнинг тегишли ўринбосарларига (шу жумладан, биринчи ўринбосарга) ҳудудий бўлинманинг белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифлар киритиш;

17) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

18) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Вазирлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ олиб бориш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, белгиланган муддатда ва тартибда фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларининг жойларда қабул қилинишини йўлга қўйиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига асосан уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;

21) ҳудудий бўлинмалар ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

22) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.


30. Туманлар ирригация бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

1) туман ирригация бўлимига раҳбарлик қилиш;

2) функционал вазифаларни ходимлар ўртасида ва фаолиятнинг алоҳида йўналишлари бўйича тақсимлаш, уларнинг масъуллик даражасини белгилаш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига асосан туманлар ирригация бўлимлари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш учун комплекс амалий чораларни амалга ошириш, туманлар ирригация бўлимлари ходимларининг топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўриш;

4) Вазирлик ҳайъати қарорлари, буйруқлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари, Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларининг буйруқ ва топшириқлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг қарор ва фармойишларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишни таъминлаш;

5) Вазирлик фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритиш;

6) Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига туманлар ирригация бўлимларига кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, билим даражаси, амалий тажрибаси ва юқори даражадаги ишчанлик ва ахлоқий-маънавий фазилатлари кафолатланганлигини таъминлаш ҳамда уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, туманлар ирригация бўлимларида кадрлар захирасини шакллантириш;

7) туманлар ирригация бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарорига мувофиқ чиқарилган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқи намунавий қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

8) туманлар ирригация бўлимларида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

9) Вазирликнинг туманлар ирригация бўлимлари ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

10) давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлаш.



6-БОБ. ВАЗИРЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

МАСЪУЛИЯТИ


31. Вазир қуйидагилар учун шахсан масъулдир:

1) Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

2) мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Вазирлик масъул бўлган соҳалар;

3) мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши.


32. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва Вазир ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар:

1) Вазирликнинг ўзи бошқарадиган таркибий бўлинмалари томонидан уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Вазирлик масъул бўлган ва мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўзлари бошқарадиган соҳалар;

3) мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


33. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари қуйидагилар учун масъулдирлар:

1) тегишли таркибий бўлинмага юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Вазирлик марказий аппарати масъул бўлган мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган соҳалар;

3) мазкур Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўзларининг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


34. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари раҳбарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар:

1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

2) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари масъул бўлган мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган соҳалар;

3) мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўзларининг функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши.


35. Туманлар ирригация бўлимлари раҳбарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдирлар:

1) туман ирригация бўлимларига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

2) туманлар ирригация бўлимлари масъул бўлган мазкур Низомнинг  24-бандида кўрсатилган соҳалар учун;

3) мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўзларининг функционал вазифалари сифатли бажарилиши.



7-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Вазирлик раҳбарияти


36. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Вазир бошқаради.

37. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси ҳисобланади.


38. Вазирнинг учта ўринбосари бўлиб, уларнинг биттаси вазирнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади.


39. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўз лавозимларига тайинланадилар ва лавозимларидан озод қилинадилар.


40. Вазир вақтинчалик бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини бажариш Вазир ўринбосарларига мажбуриятларни тақсимлаш асосида амалга оширилади.


41. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ходимлари тегишли вазир ўринбосарининг (вазир биринчи ўринбосарининг) таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимларига тайинланадилар ва лавозимларидан озод қилинадилар.


42. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан қуйидагилар лавозимларга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади:

1) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда - Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари таклифларига кўра - Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосарлари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари бошлиқлари, ирригация тизими бошқармалари бошлиқлари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари бошлиқлари, мелиоратив экспедициялар бошлиқлари, сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Сувқурилишинвест" ДУК директорлари;

3) тегишли маҳаллий ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда - вилоятлараро ҳамда йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги ташкилотлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

4) Вазирнинг тегишли ўринбосари таклифига кўра - Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати бошлиғи, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази бошлиғи, "Сувлойиҳа" ДУК директори, "Ўзсувэкспертиза" ДУК бошлиғи, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директорини ва унинг ўринбосарини, "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарини.

43. Туманлар ирригация бўлимлари бошлиқлари тегишли туманлар ва Қувасой шаҳри ҳокимлари ва Вазирлик билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири, тегишли ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


44. Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари Низомлари белгиланган тартибда Вазирлик томонидан тасдиқланади.



§ 2. Вазирлик марказий аппарати таркибий

бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий

бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик

қилиш тартиби


45. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари амалга оширадилар.


46. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари унинг ҳудудий бўлинмалари билан Вазирлик фаолиятининг йўналишлари бўйича ҳамкорлик қиладилар:

1) ҳудудий бўлинмаларга ва идоравий мансуб ташкилотларга топшириқларни етказадилар ва уларнинг бажарилишини назорат қиладилар;

2) таркибий бўлинмаларнинг фаолиятига бевосита тааллуқли масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларига расмий сўровномалар жўнатадилар ва уларнинг бажарилиши назорат қиладилар;

3) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иш режаларини таҳлил қиладилар, улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўрадилар;

4) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш самарадорлиги ва натижалари тўғрисидаги статистик ва бошқа маълумотларни, ҳисобот ва ахборот материалларини ўрганишни ташкиллаштирадилар;

5) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари амалий фаолиятини текширадилар, ўрганиб чиқадилар ва умумлаштирадилар, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар;

6) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқадилар;

7) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашишини уюштирадилар, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқадилар;


47. Вазирликнинг идоравий мансуб ташкилотлари Вазирликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан:

1) Вазирлик раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ахборот берадилар;

2) Вазирлик марказий аппаратига сув хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш бўйича иш фаолияти натижалари тўғрисида маълумот тақдим этадилар;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш давомида аниқланган иш фаолиятидаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

4) ўзининг фаолияти натижалари тўғрисида белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига ҳисобот берадилар;

5) Вазирликнинг марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни тақдим этадилар;

6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш натижалари тўғрисида ахборот берадилар;

7) ваколатли органлар томонидан ўзининг фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот берадилар.


48. Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро муносабатлари жараёнида вужудга келган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига кўра, тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Агар келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам бартараф этилмаган бўлса, улар бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.



§ 3. Вазирликнинг давлат ва хўжалик бошқарувининг

бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлар билан

ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби


49. Вазирлик ўзининг вазифа ва функцияларини бажаришда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


50. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қиладилар.


51. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ҳамда унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.


§ 4. Вазирликнинг ҳайъати, соҳавий илмий-техник

кенгаши ва  жамоатчилик-маслаҳат кенгаши


52. Вазирликда унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштириш учун таркибида Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, сув хўжалиги соҳасининг етакчи мутахассислари ва олимлари ҳамда таркибий тузилмалар раҳбарлари бўлган 9 кишидан иборат ҳайъат тузилади.

Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


53. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

сув хўжалигини барқарор ривожлантириш, сув хўжалиги соҳасида янги технологияларни жорий қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш, сув хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, сув хўжалиги инфратузилмаси объектларини ривожлантириш, ирригация тизимларини ҳавзавий бошқариш тамойили асосида ер усти сувларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мазкур Низомда белгиланган Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

мамлакат сув хўжалиги, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда Вазирлик ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва ўзаро узвий ҳамкорлигини таъминлаш;

қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда сув хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган амалга оширилаётган комплекс, соҳавий ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш самарадорлигини ошириш учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилган ва тузатишлар киритилган ҳолда уларнинг натижадорлигини баҳолаш;

Вазирлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг уларга юкланган қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар қабул қилган ҳолда Вазирлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил этиш;

Вазирлик фаолияти соҳасининг ҳудудий ва соҳавий дастурларини амалга ошириш натижадорлигини чораклик ва тизимли асосда кўриб чиқиш;

жойларда сув хўжалиги соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, вужудга келган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиққан ва қабул қилган ҳолда кенгайтирилган сайёр ҳайъат мажлисларини ўтказишни ташкил этиш;

Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимларни танлаш ва жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.

Шунингдек, ҳайъат Вазирлик ваколатларига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқишга ҳақлидир.


54. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.


55. Ҳайъат мажлисида унинг аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғи иштирок этса ҳайъат мажлиси қонуний ўтказилган деб ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


56. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруғи (Вазирлик қарорлари) билан амалга оширилади.


57. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юзага келган келишмовчиликлар ҳақида хабар берган ҳолда, мустақил қарор қабул қилади. Бундай вазиятда ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини билдиришлари мумкин.


58. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби ҳайъат тасдиқлаган регламент асосида белгиланади.


59. Вазирлик таркибида Вазир (кенгаш раиси), соҳанинг юқори малакали мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари, мустақил компаниялар ва бошқа сув хўжалиги ташкилотлари ходимлари бўлган соҳавий илмий-техник кенгаш тузилади.

Соҳа илмий-техник кенгаши аъзолари сони, шахсий таркиби ва Низоми Вазирнинг буйруғи билан тасдиқланади.


60. Вазирлик таркибида Вазир ўринбосари (Кенгаш раиси), Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва бизнес-уюшмалар вакиллари бўлган жамоатчилик маслаҳат кенгаши ташкил қилинади.

Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг Низоми, аъзолари рўйхати ва сони Вазирнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланади.


61. Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

сув хўжалигини янада ривожлантириш ҳамда сув хўжалигида ишчанлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;

сув хўжалигини ривожлантиришга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга ошириш механизмларини танқидий кўриб чиқиш, сув хўжалиги масалалари бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;

хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролардан тушадиган муаммо ва таклифларни таҳлил қилиш, шунингдек, илғор хорижий тажрибани ўрганиш натижаларига кўра сув хўжалигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

қонунчилик базасини такомиллаштиришда, шу жумладан, сув хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ишлаб чиқиладиган ва кўриб чиқиш учун Вазирликка киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш орқали иштирок этиш.



8-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШЧИ

ИНДИКАТОРЛАРИ


62. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.


63. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланган Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида амалга оширилади.

64. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш натижалари асосида:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.



9-БОБ. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ, ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


65. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида белгиланган тартибда сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) юридик шахс мақомисиз тузилади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида йиллик индексацияни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2019 йилда 15 136 200 минг. сўм;

сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллашдан, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарималардан тушган тушумларнинг 30 фоизи;

Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;

Вазирлик сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларининг улар томонидан сув ресурсларини иссиқлик электр энергияси ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг эҳтиёжлари учун етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан тушган тушумлардан ажратмалар;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча киритилган 10 фоизигача миқдордаги маблағларнинг 50 фоизи;

вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


66. Вазирлик марказий аппарати, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолияти бюджетдан ажратилган маблағлар, вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги вазирлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига, сув хўжалигининг бошқа бюджет ташкилотлари фаолияти эса - бюджетдан ажратилган маблағлар ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Бунда иш ҳақи, икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар ва бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги моддий ёрдам тўловлари, шунингдек, бошқа харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

67. Вазирлик ходимларининг лавозим иш ҳақига ходимларнинг узоқ йиллик хизматлари асосида ҳар ойлик устама ва моддий рағбатлантириш тўловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.



10-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ ТЕГИШЛИ

ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ОЛДИДАГИ ҲИСОБОТИ

68. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига мунтазам равишда ҳисобот беради.


69. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Вазирликка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлик раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Вазирлик фаолиятининг натижадорлигига объектив баҳо беради.

70. Вазирлик фаолиятининг мониторинги ва баҳолаш натижаларига кўра Вазирликнинг алоҳида намуна кўрсатган мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан уларни рағбатлантириш ёки жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортиш, эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш каби чоралар кўрилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


71. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль












































Время: 0.2350
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск