Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 500-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ва унинг сув хўжалиги бюджет ташкилотлари моддий-техника базасини ривожлантириш;

сув хўжалигида инновацион технологияларни жорий қилиш;

сув хўжалиги бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида кўзда тутилмаган харажатларини молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларидаги йиллик индексацияни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2019 йилда 15 136 200 минг.сўм;

сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллашдан, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарималардан тушган тушумларнинг 30 фоизи;

Вазирлик таркибига кирувчи ўзини ўзи молиялаштирадиган ташкилотлар соф фойдасининг ўз ихтиёрида қолдириладиган қисмидан тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;

Вазирлик сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотларининг улар томонидан сув ресурсларини иссиқлик электр энергияси ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг эҳтиёжлари учун етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган тушумлардан ажратмалар;

сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматига қўшимча киритилган 10 фоизигача миқдордаги маблағларнинг 50 фоизи;

вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;

халқаро грантлар ва техник кўмак маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус шахсий ҳисобварағида жамланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


5. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:

а) Вазирлик ва унинг сув хўжалиги бюджет ташкилотлари моддий-техника базасини ривожлантириш, шу жумладан:

техника ва технологияларни, жиҳозлар, компьютер дастурлари ва алоқа воситаларини харид қилиш;

меъёр доирасида бюджет маблағлари етишмаган ҳолатларда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш;

сув хўжалиги соҳасида ўқув-намойиш участкаларини яратиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш, олий таълим муассасалари талабалари ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўқув-танишиш машғулотларини ўтказиш;

марказий аппарат бинолари ва иншоотларини таъмирлаш;

б) сув хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш, шу жумладан:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, инновацион лойиҳалар ва замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш;

сув ресурсларини интеграллашган бошқариш режалари ва улардан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ҳамда сув хўжалигини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-тажриба ишларини молиялаштириш, илмий ютуқлар, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш;

сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш мақсадида республика таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига грантлар ажратиш;

конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва "давра суҳбатлари"ни, шунингдек, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;

брошюралар, буклетлар, китоблар, тўпламлар ва бошқа ахборот-маърифий материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба ўрганишларини ташкил этиш;

сув хўжалиги соҳасига оид халқаро кўргазмалар, тадбирлар, лойиҳалар ва дастурларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасига ташрифи даврида хорижий ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларини қабул қилиш ва кузатиш билан боғлиқ тадбирларнинг харажатларини қоплаш;

в) Вазирлик марказий аппарати, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан ходимларни ички туризмга юбориш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

г) сув хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича профессионал таълим муассасаларида амалий машғулотларни ўтказиш учун уларни замонавий мелиоратив техника ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш базаси билан таъминлаш;

д) Вазирлик марказий аппаратининг фаолияти учун жорий харажатлар шу жумладан, байрам (Янги йил, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, касб байрами) тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга;

е) қонунчиликда белгиланган тартибда кўзда тутилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа мақсадларни бажариш.


6. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳолатларда бошқа мақсадларга Жамғарма маблағларини сарфлаш фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилиши мумкин.


7. Жамғарма маблағлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида сарфланади. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.


8. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар доирасида ва бажарилиши лозим бўлган тадбирлардан келиб чиқиб тузилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲИСОБОТИ,

НАЗОРАТИ ВА МАСЪУЛИЯТИ


9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.


10. Бухгалтерия ҳисоботларининг тўғри юритилиши, ҳисоботларни тузиш ва Жамғармага маблағларининг келиб тушиши ва унинг ишлатилиши ҳақидаги ҳар чораклик ҳисоботи учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ваколатли ўринбосари ва Вазирликнинг бош ҳисобчиси жавоб беришади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль










































Время: 0.2124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск