Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 500-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

3-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи

ташкилотлар ходимларини моддий

рағбатлантириш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.


2. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:

а) бюджет маблағлари ҳисобидан:

йилига икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдоридаги мукофотлар;

йилига бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам тўловлари;

давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш учун қонунчиликда белгиланган миқдорда лавозим маошига устамалар;

ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдордаги тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига устамалар;

Моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағларининг 15 фоизи миқдорида ходимларнинг меҳнатини моддий тақдирлаш ва рағбатлантириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:

ходимнинг кўп йиллик хизматлари ва умумий иш стажи давомийлиги учун ҳар ойлик лавозим маошига устамалар;

байрам кунлари учун мукофотлар;

ходимларга хизмат мажбуриятларини ташаббускорона ва виждонан бажарганлиги учун лавозим маошларига устамалар;

ходимларнинг соғлигини тиклаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида моддий ёрдам;

йилига бир марта қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун моддий ёрдам;

алоҳида тоифадаги ходимларга қонунчиликда белгиланган бошқа устамалар.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимлари мукофотланади ва уларга моддий ёрдам кўрсатилади.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА

ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

МИҚДОРИ ВА ШАРТЛАРИ


4. Ходимларнинг кўп йиллик хизматлари ва умумий иш стажи давомийлиги учун лавозим маошига устамалар ҳар ойда штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорларда тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 20 йилгача - 30 фоиз;

20 йилдан ортиқ - 40 фоиз.


5. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Янги йил, Халқаро хотин-қизлар куни (аёлларга), Хотира ва қадрлаш куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Наврўз, Рамазон ва Қурбон ҳайитлар, шунингдек, касб байрами учун ходимлар лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда) бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.

6. Хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ташаббускор ходимларга лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизигача ҳар ойлик устамалар белгиланади. Устаманинг аниқ миқдори вазирлик ходимлари ва ушбу Низомнинг 3-бандидаги ташкилотлар раҳбарлари учун Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан, ушбу Низомнинг 3-бандидаги ташкилотлар ходимларига тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири алоҳида ўрнак кўрсатган марказий аппарат ходимларига мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган миқдордан ташқари лавозим маошининг (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) 100 фоизигача миқдорда устамалар белгилаши мумкин, бундай ходимлар сони марказий аппарат умумий ходимлари сонининг 15 фоизидан ошмаслиги лозим.

7. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади.

8. Зарур ҳолларда, (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) икки ойлик лавозим маоши миқдорида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, 50, 55, 60 юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули берилади.

9. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.


3-БОБ. ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


10. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини рағбатлантиришни молиялаштириш манбаси - бюджет маблағлари, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибига кирувчи бюджет ташкилотлари ходимларни рағбатлантиришни молиялаштириш манбаи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хўжалик ҳисобидаги ташкилотлари ходимларини рағбатлантиришни молиялаштириш манбаи - уларнинг фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойда маблағларининг бир қисми;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


11. Ходимларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси, бюджетдан ташқари жамғармалар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль










































Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск