ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2018 й. ПФ-5482-сон "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.07.2018 й.

N ПФ-5482



СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА СУД ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИГА ИШОНЧНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.

Ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилди, суд ҳокимиятининг ягона олий органи - Ўзбекистон Республикаси Олий суди, маъмурий судлар ташкил этилди, шунингдек, судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий этилди.

Барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилганлиги аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимиятининг очиқлигини ошириш йўлида кўрилган муҳим чора бўлди.

Шу билан бирга, суд ҳокимияти органлари фаолиятининг таҳлили улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.

Хусусан, судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлари қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги суд фаолиятини лозим даражада ёритиш имконини бермаяпти ҳамда аҳолининг суд ҳокимиятига ишончи пасайишига олиб келмоқда.

Судьяларни моддий таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими суд ҳокимиятининг алоҳида мавқеи ва обрўсига, судьялар мустақиллиги принципларига мувофиқ эмаслиги касбий ўсишни янада рағбатлантиришга тўсқинлик қилиб, кадрлар қўнимсизлигига олиб келмоқда.

Одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг қуйидагилар орқали суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш;

қабул қилинган суд ҳужжати ўқиб эшиттирилганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтирилишини суд амалиётига жорий этиш;

судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан суд ишларини назорат тартибида, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан суд ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти обзорларини ҳар чоракда эълон қилиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ва шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Молия вазирлигининг:

судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш;

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарималар тўлашдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушаётган суммаларнинг, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилган суммаларнинг, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно, 40 фоизи (2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса - 5 фоизи) миқдорида ажратмалар белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

5. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 августдан бошлаб:

малака даражаси ва мансаб даражасига эга бўлган судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўланади;

судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун, лавозим маошларига (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) устамалар ҳамда малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади.

Бунда Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, Олий суд ахборот хизмати раҳбари, Судьялар олий мактаби директори ва унинг ўринбосари, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорига алоҳида меҳнат шароитлари учун устама тўланмайди.

Ушбу банднинг амал қилиши давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларга белгиланган тартибда, шу жумладан, ушбу Фармон кучга киргунга қадар сайланган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тайинланган, шунингдек, судьялик малака даражаларига эга судьяларга ушбу давлат органлари ва ташкилотларида назарда тутилган барча устамалар ва қўшимча ҳақларни сақлаб қолган ҳолда татбиқ этилади.

Ушбу банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган судьяларнинг давлат органлари ва ташкилотларида ишлаган вақти уларнинг ушбу орган ва ташкилотлардаги меҳнат фаолияти бошланган пайтдан бошлаб судьялик стажига киритилади.


6. Ушбу Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Олий суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг юқори малакали, ташаббускор, хизмат мажбуриятларини ҳалол ва самарали бажараётган судьялари ва ходимларига Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача миқдорда устама (пул таъминоти) тўлаш ҳуқуқи берилсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, махсус унвон ва даражалар мавжуд бўлиши назарда тутилган назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан тайинланган (сайланган) судьяларга малака даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 6-иловага мувофиқ судьялар малака даражаларининг бошқа органлар унвонлари ва даражаларига нисбатини ҳисобга олган ҳолда, лекин эгаллаб турилган лавозим учун назарда тутилганидан юқори бўлмаган ҳолда берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди икки ой муддатда:

а) Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига судьялар ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби, шунингдек, уларнинг пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ва тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини киритсин;

б) Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифларни киритсин;

в) Судьялар олий кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II-сонли қарори билан тасдиқланган Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Судьялар олий кенгаши ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 июлдаги

ПФ-5482-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Судьялар малака даражаларининг бошқа

органлар унвонлари ва даражаларига

НИСБАТИ

      

N

Судьялар малака

даражалари


Ҳарбий

унвонлар


Божхона

органлари махсус

унвонлари


Прокуратура

органлари (шу

жумладан ҳарбий

прокуратура) мартаба

даражалари


Адлия органлари

мартаба даражалари


Ички ишлар

органлари махсус

унвонлари


Миллий гвардия

органлари махсус

унвонлари

Суд органлари

мансаб даражалари


1.

Бешинчи малака даражаси

Лейтенант


Божхона хизмати лейтенанти


3-даражали

юрист, адлия

лейтенанти


3-даражали юрист

Лейтенант


Лейтенант


3-даражали юрист


2.

Катта лейтенант


Божхона хизмати катта лейтенанти


2-даражали

юрист, адлия

катта лейтенанти


2-даражали юрист

Катта лейтенант


Катта лейтенант


2-даражали юрист


3.

Тўртинчи малака даражаси


Капитан


Божхона хизмати капитани


1-даражали

юрист, адлия

капитани


1-даражали юрист

Капитан


Капитан


1-даражали юрист


4.

Учинчи малака даражаси


Майор


Божхона хизмати майори


Адлия кичик

маслаҳатчиси,

адлия майори


3-даражали адлия маслаҳатчиси

Майор


Майор


3-даражали адлия

маслаҳатчиси


5.

Иккинчи малака даражаси


Подполковник


Божхона хизмати подполковниги


Адлия

маслахат-

чиси. адлия

подполковниги


2-даражали адлия маслаҳатчиси

Подполковник


Подполковник


2-даражали адлия

маслаҳатчиси


6.

Биринчи малака даражаси


Полковник


Божхона хизмати полковниги


Адлия катта

маслаҳатчиси,

адлия полковниги


1-даражали адлия маслаҳатчиси

Полковник


Полковник


1-даражали адлия

маслаҳатчиси


7.

Олий малака даражаси

Генерал-майор


Божхона хизмати генерал-майори


3-даражали

давлат адлия

маслаҳатчиси,

адлия генерал-

майори


3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-майор


Генерал-майор


3-даражали

давлат адлия

маслаҳатчиси


8.

Генерал-лейтенант


Божхона хизмати генерал-лейтенанти


2-даражали

давлат адлия

маслаҳатчиси,

адлия генерал-

лейтенанти


2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-лейтенант


Генерал-лейтенант


2-даражали

давлат адлия

маслаҳатчиси


9.

Генерал-полковник


Божхона хизмати генерал-полковниги


1-даражали

давлат адлия

маслаҳатчиси


1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-полковник


Генерал-полковник


1-даражали

давлат адлия

маслаҳатчиси


        

Изоҳ: бошқа органлар унвонлари ва даражаларини судьяларнинг олий малака даражасига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 июлдаги

ПФ-5482-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги "Суд тизими ходимларини ижтимоий мухофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4459-сон Фармонида:


а) 1 - 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 5-илованинг "устама ҳақ миқдори" устунида "35" ва "10" рақамлари тегишли равишда "50" рақамлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3240-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "16" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида "24" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;


б) 5-банд "судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ бинолари ва хоналарини қуриш ва таъмирлаш" сўзларидан сўнг "судларни транспорт воситалари билан таъминлаш" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июль


"Халқ сўзи", 2018 йил 14 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 574-модда













































Время: 0.1382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск