ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.07.2018 й. ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2018 й.

N ПҚ-3856



АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

БОРАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада ҳар йили аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тасдиқланадиган дастурларни амалга ошириш, бўш ва квоталанадиган иш ўринларига ишга жойлаштириш механизмларини такомиллаштириш, ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларини ривожлантириш борасида таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Аҳолининг ишчанлик фаоллигини ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга, ижтимоий заиф қатламлар бандлигини таъминлашга, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти, сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шунга қарамай, ҳудудлардаги меҳнат бозорида ҳали-ҳамон юқори даражада кескинлик сақланиб қолмоқда, доимий иш ўринларини ташкил этиш, ёшлар, хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар аъзолари бандлигини, айниқса, қишлоқ жойларда таъминлаш, шунингдек, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш масалалари ҳал этилмаяпти.

Ишга жойлаштириш соҳасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун кредит, молиявий, маслаҳат-ахборот бериш хизматлари ва бошқа зарур хизматлар даражаси пастлигича қолмоқда.

Ишлаб чиқариш кадрлари кўпинча иқтисодиёт тармоқларининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини, уларнинг имкониятлари ва ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда касбга тайёрланмоқда ва қайта тайёрланмоқда. Оқибатда меҳнат бозорида айрим мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тақчиллиги кузатилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ишлари самарадорлигини ошириш, аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга доир "Йўл харитаси" иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси деб юритилади) учун 2018 йилда Республика бюджетига қўшимча тушумлар ҳисобига 150 миллиард сўм ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса бюджет параметрларида 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар ажратиш назарда тутилади;

2018 йил 15 июлдан бошлаб Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Меҳнатни рағбатлантириш жамғармаси) маблағларини шакллантириш манбалари Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг Меҳнатни рағбатлантириш жамғармасига ажратмалари ҳажмларининг 5 фоиздан 10 фоизгача оширилиши ҳисобига кенгайтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларининг бўш қолдиқларини тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштиришдан тушадиган 50 фоиз миқдордаги даромадлар Меҳнатни рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат муассасалари шаклида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларини (кейинги ўринларда - ҳудудий жамғармалар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантирувчи манбалар этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;

хайрия қилувчилар - жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қуйидагилар ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

айниқса, қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун республиканинг тижорат банкларида кредит линиялари очиш;

ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари бўйича иш ўринлари ташкил этишга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.


5. Ҳудудий жамғармалар даромад қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин, бўшаб қолган маблағлар ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифаларини амалга оширишга йўналтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳудудий жамғарманинг намунавий устави тасдиқланишини таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудий жамғармалар уставларини тасдиқланган намунавий устав асосида тасдиқласин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

а) ушбу қарорнинг 2 ва 3-бандларига мувофиқ шакллантириладиган Бандликка кўмаклашиш жамғармасига Республика бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари, асосан, "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ва Халқ банки АТБда кредит линияларини очиш ва кейинчалик мазкур банклар томонидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадида йўналтирилади;

б) микрокредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар учун ажратилади:

шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ва паррандалар, қишлоқ хўжалиги инвентари ва ускуналари, суғориш мосламалари (насослар, артезиан қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хом ашё харид қилиш;

хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш;

қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш;

туман ва шаҳарларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишлар;

в)

микрокредитлар 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан;

2019 йил 31 декабрга қадар - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкада;

2020 йил 1 январдан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида;

2022 йил 1 январдан - тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз (шундан 4 фоиз банк маржаси) ставкада ажратилади.

Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.

7. Белгилансинки:

қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади;

якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади;

юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақли;

ушбу қарорнинг 6-бандига мувофиқ биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади;

якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлайди.

8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидагиларга бир марталик субсидиялар берилишини назарда тутадиган ишсизлик бўйича суғурталаш тизимини жорий этсин:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга - якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун харажатларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлаш;

ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш;

иш берувчиларга - аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида тўловни амалга ошириш.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни, айниқса, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратилишини;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида катта синф ўқувчилари учун улар эгаллашни хоҳлаган касбларнинг асосий хусусиятлари ва касб стандартларини таърифловчи мультимедиа воситалари билан жиҳозланган ситуацион хоналарни ташкил этган ҳолда касбга йўналтириш курсларини ўтказишни назарда тутадиган касбга йўналтириш дастурини жорий этиш масаласи ишлаб чиқилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг тасдиқловчи маълумотлари ва фуқароларнинг аризалари асосида шахсий томорқа хўжаликларида ишловчи фуқароларни банд бўлган шахс сифатида ҳисобга олиш механизми жорий этилишини;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикасининг молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 14 июлдаги

ПҚ-3856-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳоли бандлигини таъминлаш

бўйича ишларни такомиллаштириш

ва самарадорлигини оширишга доир

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номланиши


Ижро механизми


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагилар учун иш берувчининг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: Вакант иш ўринларини яшириш ёки уларни вақтида тақдим қилмаслик; бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан вакант иш ўринларига ишга жойлашиш учун юборилган ишсизларга асоссиз рад жавобини бериш.


Қонун лойиҳаси

2018 йил

ноябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Бош прокуратураси (О. Муродов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


2.

ҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида" ги Қонуни янги таҳрирда ишлаб чиқиш, унда шу жумладан аҳолини иш билан таъминлашнинг замонавий самарали шаклларини, аҳоли бандлигини таъминлашда хусусий ташкилотларнинг ролини ошириш,жамоат ишларини ташкил қилиш ва ташқи миграция масалаларини кўзда тутиш.


Қонун лойиҳаси

2019 йил

март


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


3.

Қуйидагиларни ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш: Халқаро тажрибани инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган касб-ҳунар коллежларда замонавий касб-ҳунар таълими марказларини; мамлакатимиз минтақаларида касаначи хотин-қизлар меҳнатига кўмаклашиш, шунингдек бизнес-режаларни тузиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, солидар жавобгарлик гуруҳларини шакллантириш, керакли кичик жиҳозлар, хом Аше ва материаллар сотиб олиш, ҳунармандчилик ва касбий кўникмаларга ўқитиш бўйича марказлар ташкил қилиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Савдо-саноат палатаси (А. Икромов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари


4.

Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Тартибини Янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


II. ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА САМАРАЛИ

ШАКЛЛАРИНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШ

5.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий бўлинмалари, ўзини-ўзи бошқариш органлари уланишини таъминлаб, "Ўзини ўзи бошқариш органларида аҳолини ишга жойлаштириш" маълумотлар ахборот базасини жорий этиш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

сентябр


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Қуронбоев), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)


6.

Уяли алоқа операторлари томонидан "Ish.mehnat.uz" ва www.olx.uz ресурсларидан фойдаланишнинг "нолланган" жадвалини тақдим этиш эҳтимолини кўриб чиқишни назарда тутган ҳолда, вакант жойлар тўғрисида маълумотлар Билан ўзаро алмашинувини инобатга олиб, вакант ишчи ўринлар тўғрисида эълонлар жойлаштириш учун онлайн-майдончаларни тақдим этаётган бошқа интернет ресурслар билан "Ish.mehnat.uz" бўш иш ўринлари базаси ҳамкорлиги механизмини жорий этиш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

октябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А.Ахмедходжаев)


7.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, маълумотлар базаси, солиқ тўловчилар - жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида маълумот базаси ҳамда Ish.mehnat.uz "бўш иш ўринлари миллий базаси Билан интеграллаштирилган меҳат бозори тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш имконини берувчи" Ягона миллий меҳнат бозори тизими ахборот тизимини жорий қилиш.


Ташкилий тадбирлар

2019 йил

март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев)


8.

Меҳнат инспекциялари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш инспекциялари томонидан корхоналарда текширувлар ўтказишнинг унификациялашган механизмини назарда тутган, шу жумладан Мобил илова кўринишида "Текширув модули" ахборот тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш.


Концепцияни ишлаб чиқиш

2018 йил

ноябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


9.

"Бандлик хизмати" ахборот базасига ишга жойлаштириш бўйича инспекторлар томонидан уйма-уй юриш маълумотларини онлайн режимда киритиш имконини берувчи "Меҳнат бозори диагностикаси" Мобил илова яратиш.


Ташкилий тадбирлар

2019 йил

март


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


10.

Иш берувчиларнинг буюртмалари ҳамда фрилансерлар томонидан кўрсатилаётган хизматларни бепул жойлаштириш имконини берувчи, ишга ёллаш бўйича (болалар, беморлар ва кексаларни парвариш қилиш, репетиторлик, турар жой биноларини тозалаш, уй хўжалигини юритиш хизматлари) бўйича хусусий фаолият олиб бораётган фрилансерлар учун "freelancer.mehnat.uz" махсус веб-сайт яратиш.


Ташкилий тадбирлар

2019 йил

январь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш.Кудбиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


11.

Туркия меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги ўқув курсларида ва Италиянинг Турин шаҳрида Халқаро Меҳнат ташкилотининг Халқаро ўқув марказида м?ҳнат органлари ва бошқа мутахассислар касбий ?алакаси даражасини ошириш.


Ташкилий тадбирлар

2019 йил

давомида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)


12.

Сергели тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида тадбиркорлар учун экспериментал коворкинг-марказни ташкил қилиш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев)


13.

Кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини ҳамда Фрилансинг хизматлари ҳамда бошқа ташкилотларга ишчи кучини тақдим қилиш бўйича аутсортинг ва аутстаффинг хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш.


Чора-тадбирлар дастури

2018 йил

декабрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Ходжаев)


III. ИШСИЗЛАР КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

14.

Зарурият туғилганида, касб-ҳунар таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ўқув дастурларини шакллантириш ва ўқув-ишлаб чиқариш ускуналар харидини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширишни назарда тутган, ишлаб чиқариш корхоналарида, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва касб-ҳунар коллежларида ишчи касблар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва малака беришда касб-ҳунар таълимининг дуалтизимини жорий қилиш масаласини ўрганиш.


Давлат таълимининг концепциясини ишлаб чиқиш.

2018 йил

октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Тармоқ бирлашмалари


15.

Тартибли ташқи миграциясини кенгайтириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги ҳузурида хорижий иш берувчиларнинг буюртманомалари асосида ўқув марказларини ташкил этиш, уларда касб-ҳунарга ўқитиш Билан бирга талабгор хорижий тилларга, жумладан корейс тилига ўргатишни йўлга қуйиш.


Ташкилий тадбирлар

2018-2019

йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


16.

Нодавлат таълим муассасаларида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш


Ташкилий тадбирлар

доимий

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), ЎзбекистонРеспубликаси Молия вазирлиги (А.Хайдаров)


17.

Энг намунали касб-ҳунар таълими муассасаси республика танловини ўтказиш.


Ташкилий тадбирлар

2019 йил

июнь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)


18.

Ходимларни оммавий равишда бўшатиш ҳолатларда, меҳнат бозорида талабгор касблар бўйича касб-ҳунарга ўқитиш ва малака ошириш курсларини молиялаштириш масаласини ўрганиш.


Ташкилий тадбирлар

2018-2019

йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Корхоналар ишберувчилар


19.

"Микрокредитбанк" АТБ томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги шартларда ҳунармандчилик, касаначилик ҳамда аёллар тадбиркорлигини микрокредитлаш тизимини жорий этишни ўрганиш: фаолиятнинг бита турига бирлашган, жумладан 5 кишигача бўлган аёллар гуруҳларининг солидар жавобгарлиги асосида гаровсиз кредитлар ажратиш; маркетинг, бухгалтерия, солиқ ва молиявий ҳисоб ва ҳисоботлар, бизнес-режани тузиш асослари ва молиявий саводхонлик курсларида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлимлари томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси грантлари ҳисобидан кредит олаётган хотин-қизларни дастлабки ўқитиш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

давомида


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Савдо-саноат палатаси (А. Икромов), "Микрокредитбанк" АТБ (О. Алмардонов)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 июль


"Халқ сўзи", 2018 йил 17 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 580-модда









































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск