Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2018 й. 500-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2018 й.

N 500



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5330-сон, "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон фармонларини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларини рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тузилмасига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхати 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги Низом, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 7, ва 7б-иловаларга мувофиқ;

Сув хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тугатилаётган, қайта ташкил этилаётган сув хўжалиги ташкилотларининг илгари ажратилган асосий фондлари, моддий-техника ресурслари лимитлари, механизмлари, автотранспорт воситалари, штат бирликлари, бюджетдан ажратиладиган маблағларини янгидан ташкил этилаётган ва фаолият юритаётган бюджет ташкилотларига белгиланган тартибда лимитлар ва нормативлар доирасида қайта тақсимланишини икки ой муддатда таъминласин.


4. Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалигининг фойдаланиш ташкилотлари томонидан иссиқлик электр энергияси ва саноат моллари ишлаб чиқарувчи истеъмолчилар эҳтиёжларига сув етказиб бериш хизматлари учун тўлов миқдорини ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигини белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси ва кенг полосали интернет тармоғи билан таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

таркибига кирадиган бюджет ташкилотлари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Ташкилотнинг номи

Ташкилот сони

Бошқарув ходимларининг чекланган сони


1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати

1

19

"Каттагар-Бўзатов" ирригация тизими бошқармаси

1

5

"Қуанишжарма" ирригация тизими бошқармаси

1

7

"Қизкеткен-Кегейли" ирригация тизими бошқармаси

1

9

"Пахтаарна-Найман" ирригация тизими бошқармаси

1

10

"Суенли" ирригация тизими бошқармаси

1

13

Оролбўйи дельта бошқармаси

1

4

Туманлар ирригация бўлимлари*

15

62

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

8


Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

8

Жами:

25

154

2.

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

"Андижонсой" ирригация тизими бошқармаси

1

5

"Қорадарё-Майлисой" ирригация тизими бошқармаси

1

4

"Савай-Оқбурасой" ирригация тизими бошқармаси

1

4

"Улуғнор-Мазгилсой" ирригация тизими бошқармаси

1

6

"Шаҳрихонсой" ирригация тизими бошқармаси

1

6

Туманлар ирригация бўлимлари*

14

58

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

22

118

3.

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

"Аму-Қоракўл" ирригация тизими бошқармаси

1

8

"Тошработ-Жилвон" ирригация тизими бошқармаси

1

6

"Хархур-Дуоба" ирригация тизими бошқармаси

1

7

"Шохруд-Дўстлик" ирригация тизими бошқармаси

1

7

Туманлар ирригация бўлимлари*

11

43

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

8

Жами:

18

105

4.

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

16

"Зомин" ирригация тизими бошқармаси

1

7

"Туятортар-Қли" ирригация тизими бошқармаси

1

4

"Учтом" ирригация тизими бошқармаси

1

5

Туманлар ирригация бўлимлари*

11

28

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

17

74

5.

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

"Қарши магистрал канали" ирригация тизими бошқармаси

1

17

"Миришкор" ирригация тизими бошқармаси

1

11

қсув" ирригация тизими бошқармаси

1

8

"Эскианҳор" ирригация тизими бошқармаси

1

8

"Яккабоғ-Ғузор"ирригация тизими бошқармаси

1

7

Туманлар ирригация бўлимлари*

13

54

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

10

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

8

Жами:

21

142

6.

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

16

"Кармана-Конимех" ирригация тизими бошқармаси

1

5

"Тошработ-Ўртачўл" ирригация тизими бошқармаси

1

5

Туманлар ирригация бўлимлари*

4

11

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

6

Жами:

9

50

7.

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

"Зардарё" ирригация тизими бошқармаси

1

7

"Норин-Ҳаққулобод" ирригация тизими бошқармаси

1

5

"Подшоота-Чодак" ирригация тизими бошқармаси

1

7

Катта Наманган магистрал канали бошқармаси

1

7

Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси

1

8

Туманлар ирригация бўлимлари*

11

53

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

10

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

19

123

8.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

қ-Қорадарё" ирригация тизими бошқармаси

1

8

"Дарғом" ирригация тизими бошқармаси

1

11

"Мианкал-Тос" ирригация тизими бошқармаси

1

5

"Мирза-Пай" ирригация тизими бошқармаси

1

9

"Нарпай" ирригация тизими бошқармаси

1

8

Туманлар ирригация бўлимлари*

12

33

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

6

Жами:

20

108

9.

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

"Сурхондарё" магистрал тизим бошқармаси

1

10

"Аму-Занг" ирригация тизими бошқармаси

1

11

"Сурхон-Шеробод" ирригация тизими бошқармаси

1

9

"Тўпаланг-Қоратоғ" ирригация тизими бошқармаси

1

11

Туманлар ирригация бўлимлари*

13

34

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

20

110

10.

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

16

"Боёвут" ирригация тизими бошқармаси

1

14

"Шўрўзак-Сирдарё" ирригация тизими бошқармаси

1

11

Туманлар ирригация бўлимлари*

8

24

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

9

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

13

81

11.

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

Тошкент магистрал канал бошқармаси

1

6

ҳангарон-Далварзин" ирригация тизими бошқармаси

1

12

"Бўзсув" ирригация тизими бошқармаси

1

10

"Паркент-Қорасув" ирригация тизими бошқармаси

1

13

Туманлар ирригация бўлимлари*

15

68

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

22

142

12.

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

"Исфайрам-Шоҳимардон" ирригация тизими бошқармаси

1

9

"Исфара-Сирдарё" ирригация тизими бошқармаси

1

7

"Норин-Фарғона" ирригация тизими бошқармаси

1

9


"Сўх-Оқтепа" ирригация тизими бошқармаси

1

7

Туманлар ирригация бўлимлари*

16

75

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

8

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

23

141

13.

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати

1

19

"Қарамази-Қиличбай" ирригация тизими бошқармаси

1

5

"Полвон-Ғазоват" ирригация тизими бошқармаси

1

8

"Тошсақа" ирригация тизими бошқармаси

1

8

"Шовот-Қуловат" ирригация тизими бошқармаси

1

10

Туманлар ирригация бўлимлари*

9

22

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси

1

7

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция

1

7

Жами:

16

86

Ҳаммаси:

245

1434

    

*) Туманлар ирригация бўлимлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорига 5а-иловада келтирилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

4а-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг

бошқа сув хўжалиги бюджет ташкилотлари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Т/р

Ташкилотнинг номи

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

1.

1.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

20

2.

2.

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси

12

3.

2.1

Электр тармоқлари бошқармаси

4

4.

2.2

Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси

6

5.

2.3

Автотранспорт корхонаси

4

6.

2.4

Аму-Бухоро машина канали Қизилтепа туман бошқармаси

6

7.

3.

Фарғона водийси каналларидан фойдаланиш бошқармаси

9

8.

3.1

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси

8

9.

3.2

Жанубий Фарғона магистрал канали бошқармаси

7

10.

3.3

Катта Андижон магистрал канали бошқармаси

6

13.

4.

Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

8

14.

5.

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси

10

15.

6.

Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси

5

16.

7.

Ўнгқирғоқ коллектори тизимидан фойдаланиш бошқармаси

5

17.

8.

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси

9

18.

9.

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

5

19.

10.

Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

9

20.

11.

Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси

5

21.

12.

Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

9

22.

13.

Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

5

23.

14.

Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

4

24.

15.

Тошкент вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

5

25.

16.

Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

6

26.

17.

Андижон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси

5

27.

18.

Чимқўрғон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси

4

28.

19.

Ҳисорак сув омборидан фойдаланиш бошқармаси

6

29.

20.

Тўполанг тизими сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси

4

30.

21.

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси

10

31.

22.

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати

9

32.

23.

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази

10

33.

24.

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

26

34.

25.

Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси

24



Жами:

265





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан иш тажрибасига ва касбий малакага эга бўлган, ўз фаолиятида юксак натижаларга эришиб фидойи меҳнати билан соҳада ажралиб турган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланади.


2. Кўкрак нишони билан мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан мукофотлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Кўкрак нишони билан мукофотлаш мазкур Низомнинг 1-бандида назарда тутилган ташкилотлар ва таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан амалга оширилади.

5. Мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг расмий сайтида эълон қилинади.


6. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси байрам ва тантанали маросимлар кунлари арафасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ёки унинг номидан ва унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.

7. Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига, Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларидан кейин тақилади.


8. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Бирйўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланган шахслар ишлайдиган ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


9. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахс, қоидага кўра, бир марта мукофотланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

7а-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги

аълочиси" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ

          

   

     

"Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг олд томони марказига тоғлар орқасидан чиқаётган қуёш, пахта, буғдой, дарахтлар ва сув иншооти тасвири саккиз бурчакли юлдуз ичига жойлаштирилган. Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган мовий рангдаги эмал доира ичида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SUV XO'JALIGI A'LOCНISI" сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида зарҳал рангдаги саккиз қиррали юлдуз тасвири туширилган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида "SOНADAGI KO'P YILLIK SAMARALI MEНNATLARI UCНUN" ёзуви битилган.

Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қавариқ доира билан ўралган.

Кўкрак нишони ҳалқа ва илмоқчалар ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадагичга уланган.

Қадагичнинг эни - 26 миллиметр, бўйи - 17 миллиметрдан иборат. Қадағич тўқ мовий рангда. Қадағич марказида эни - 20 миллиметр, бўйи  13 миллиметр бўлган 6 та япроқ ва 5 та шохчадан иборат зарҳал рангли дафна новдаси жойлашган.

Қадагичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

7б-ИЛОВА


"Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси"

кўкрак нишони гувоҳномасининг

ТАВСИФИ

         

       

     

"Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.

Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) мовий рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.

Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ мовий рангли ҳошия билан ўралган.

Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "SUV XO'JALIGI A'LOCНISI", учинчи сатрда "ko'krak nishoni" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда "GUVOНNOMASI" (катта ҳарфларда, "Times new Roman Bolt" шрифти,17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) "Тангир" тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда "_____-sonli guvohnoma" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзи (15 миллиметрли чизиқ билан бирга) жойлашган.

"Guvohnoma" сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган раҳбар ёки ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда "O'zbekiston Respublikasi Suv xo'jaligi vazirining" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "20__ y. "___" ___________dagi", иккинчи сатрда "____-sonli buyrug'iga asosan" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI", иккинчи сатрда "SUV XO'JALIGI A'LOCНISI" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда "ko'krak nishoni bilan mukofotlandi." ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли бир сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда "VAZIR" ("Times new Roman Bolt" шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.

"VAZIR" сўзидан сўнг, имзо учун 20 миллиметрли чизиқ чизилган. Унинг тагига "(Imzo)" сўзи ёзилган. Ундан пастда чап томонда муҳр ўрни учун "M.O'." сўзлари ёзилган.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

500-сон қарорига

8-ИЛОВА



Сув хўжалигини бошқариш тизимини янада

такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Сув

хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари

фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича

чора-тадбирлар режаси

      

Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати

Масъул ижрочилар

I. СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича намунавий шартномаларни, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйичашартномаларни ҳисобга олиш тартибини (коммунал сув таъминоти тизими бундан мустасно) белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

ноябрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Адлия вазирлиги

2.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли жараёнида сув ресурсларининг ҳисоб-китоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини ишлаб чиқиш (коммунал сув таъминоти тизимидан ташқари).

Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Сув хўжалиги объектларининг қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш ва қирғоқ бўйи минтақалари ерларидан сув хўжалиги ташкилотларининг оқилона фойдаланишини рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

январь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давергеодезкадастр қўмитаси

  

II. СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА СУВНИ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР


4.

Сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари фонди лимитлари доирасида Аму-Бухоро машина канали ва Қарши магистрал каналининг сув олиб келадиган участкаларида ишлайдиган земснарядлар ишини узлуксиз таъминлаш мақсадида "Гидромеханизация" давлат унитар корхонасига ёқилғи-мойлаш материаллари фонди лимитларини ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

"Гидромеханизация" ДУК

5.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда халқаро ривожланиш агентликларининг техник кўмак маблағларини жалб қилган ҳолда сувни тежовчи суғориш технологияларини қўллаш, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича маслаҳат бериш гуруҳини тузиш ва унинг самарали фаолиятини ташкил этиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2018-2020

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш

вазирлиги, Ўзбекистон

миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот

агентлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ирригация ўрмон хўжаликларининг барча мол-мулкини, объектлари ва ер участкаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалига давлат қўмитасига ўтказиш.

Ташкилий тадбирлари

2018 йил июль-август

Сув хўжалиги вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,

Ўрмон хўжалига давлат

қўмитаси, Давергеодезкадастр


III. СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ХОДИМЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИ ВА ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

7.

Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида сув хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил

август

Сув хўжалиги вазирлиги

8.

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибий ташкилотлари билан сув хўжалиги соҳасида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш орқали сув хўжалиги соҳасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил

сентябрь


Сув хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги

9.

Хорижий илғор тажриба ва ҳавза тамойилларини жорий этиш асосида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш.


Илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш


2018-2020

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш

вазирлиги, ТИҚХММИ

     

  

IV. СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ВА ХАЛҚАРО АМАЛИЁТНИ ҚЎЛЛАШ


10.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторингининг автоматлаштирилган тизимини яратиш, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб мелиоратив хариталарни ишлаб чиқиш орқали ерлар мелиорациясини бошқариш соҳасига илғор хорижий амалиётни жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018-2020

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Мелиорация жамғармаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси

11.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги доимий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини янада ривожлантириш ва хорижий давлатлар (Хитой, Туркия, Жанубий Корея ва бошқалар) илғор тажрибасини ўрганиш асосида сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, гидротехника иншоотларини модернизация қилиш, шунингдек, сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларининг сифатини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Комплекс чора-тадбирлар режаси

2018 йил

ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш

вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

лойиҳа институтлари

12.

Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш бўйича Конвенция (БМТ ЕИК, 1992 й.) ва Халқаро сув оқимларидан кемалар қатновисиз фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенция (БМТ, 1997 й.) (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) фаолиятида ва тадбирларини амалга оширишда фаол иштирок этиш:

Конвенцияни давлат тилига таржима қилиш ва оммалаштириш;

Конвенциялар бўйича ҳисобот беришнинг миллий механизмини яратиш;

Конвенциялар котибияти билан биргаликда Конвенция нормаларини миллий сув қонунчилигига татбиқ этиш имкониятлари тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018-2019

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Экология ва

атроф муҳитни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси, Давлат

геология ва минерал ресурслар

қўмитаси, "Ўзгидромет"

    

V. СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ

ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

13.

Вазирлик марказий аппарати жойлашган бинони (Тошкент шаҳар М.Улуғбек туман Қори Ниёзий кўчаси 39 "А" корпус) мукаммал таъмирлаш ва унга тегишли ҳудудни ободонлаштириш ҳамда хизмат хоналарини зарур мебель, компьютерлар, офис жиҳозлари ва ускуналари билан жиҳозлаш учун зарур харажатлар вазирликка ажратилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида амалга ошириш

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

апрель


Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги


14.

"Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бошқармасининг мулклари ва асосий воситаларини "Ўзсувкурилиштаъминот" республика бирлашмасига ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

июль

Сув хўжалиги вазирлиги

15.

Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳрида жойлашган Вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар ходимлари учун кўп қаватли 120 хонадонга эга бўлган яшаш комплексини қуриш учун Тошкент шаҳрида ер участкасини ажратиш.

Тошкент шаҳар

ҳокими қарори

2018 йил

июль

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ергеодезкадастр" давлат

қўмитаси

16.

"Сувлойиҳа" ДУКнинг моддий-техника базаси негизида Сув хўжалиги вазирлигининг автотранспорт воситалари учун Қибрай тумани, Шаббода кўчаси, 2-уй манзилида 0,62 гектар майдонда гараж биносини қуриш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил

июль

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

17.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларидаги йиллик индексацияни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2019 йилда 15 136 200 минг.сўм миқдоридаги маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўз вақтида тушишини таъминлаш.


Маблағлар тўлови


2018 йил

1 августдан бошлаб

мунтазам

равишда

Молия вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги


     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль










































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск