Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.07.2018 й. ПҚ-3852-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2018 й.

N ПҚ-3852



ЖАҲОН БАНКИ ВА ХАЛҚАРО МОЛИЯ

КОРПОРАЦИЯСИНИНГ "БИЗНЕС ЮРИТИШ" ЙИЛЛИК

ҲИСОБОТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

РЕЙТИНГИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда бизнес юритиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш ва инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг кўлами ва самарадорлиги нафақат мамлакатимиздаги инвестицион фаолликнинг ортиши билан, балки нуфузли халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликлари томонидан берилаётган муносиб баҳо билан ҳам ўз исботини топмоқда.

Хусусан, сўнгги 5 йил давомида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинги 2 баравардан ортиқ яхшиланиб, мамлакатимиз жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 2012 йилдаги 166-ўриндан 2017 йилда 74-ўринга кўтарилди. Бундан ташқари, сўнгги ҳисоботда мамлакатимиз бизнес юритиш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўрсаткичи бўйича ислоҳотчи мамлакатларнинг биринчи ўнталигидан жой олди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги бизнес юритиш учун мавжуд шарт-шароитлар халқаро нормалар ва стандартлар талабларига ҳанузгача тўлиқ жавоб бермайди. Айрим давлат органлари тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида эълон қилинган ислоҳотларнинг амалдаги ижросини етарли даражада таъминламаяпти.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятининг аниқ мувофиқлаштириб борилмаслиги, шунингдек, улар раҳбарлари жавобгарлигининг паст даражадалиги сабабли айрим соҳаларда бизнес юритиш шароитларини яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалиётда рўёбга чиқариш устувор вазифалар ва ислоҳотларнинг ўзаро боғлиқ йўналишларини эътиборга олмасдан амалга оширилмоқда ҳамда барча ҳолларда ҳам кутилган самарани бермаяпти.

Энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, халқаро ҳамжамиятда мамлакатнинг ижобий қиёфасини шакллантириш, ҳудудларда бизнес юритиш шароитларини яхшилаш юзасидан якуний натижаларга эришиш учун ваколатли органлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади  тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун мамлакатда 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" ҳисоботидаги (кейинги ўринларда "Бизнес юритиш" ҳисоботи деб юритилади) жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни яратишдир;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги "Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада ошириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда бу йўналишда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

2. Қуйидагилар:

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича "Йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда "Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг тегишли кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" ҳисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва лозим даражада бажариш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни;

"Бизнес юритиш" ҳисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро амалий ҳамкорликни;

Жаҳон банки гуруҳи экспертлари ва "Бизнес юритиш" жамоаси билан Ўзбекистон Республикасининг ўрнини асослаш бўйича музокаралар ўтказиш учун ҳар йили идоралараро ишчи гуруҳни Вашингтон шаҳрига (АҚШ) юборишни;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда энг муҳим халқаро рейтингларни ва таркибий индикаторларни, уларни шакллантириш методологиясини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индексларда охирги икки йилда эгаллаб турган мавқеини чуқур ўрганишни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда тегишли халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикасининг мавқеини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрлашни таъминласин.


5. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ҳар йили:

февраль-март ойларида "Бизнес юритиш" ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки экспертлари томонидан юбориладиган саволномаларни ўрганилаётган йўналишларда амалга оширилган ислоҳотлар ва қонун ҳужжатлари нормаларини инобатга олган ҳолда сифатли ва ўз вақтида тўлдиришни;

15 ноябрга қадар эълон қилинган "Бизнес юритиш" ҳисоботи натижаларини ўрганишни ҳамда у бўйича кейинчалик Жаҳон банки ва "Бизнес юритиш" жамоасига тақдим этиш учун ўрганилаётган ҳар бир йўналиш кесимида асослантирилган далиллар ва статистик маълумотлардан иборат шарҳларни тайёрлашни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

"Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида* кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиб борсин, кейинчалик тегишли йўналишларда бизнес юритиш учун шарт-шароитларни яхшилашни таъминламаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш юзасидан таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичи рейтинг тузиш методологияси талабларига мувофиқлигини баҳолаган ҳолда "Бизнес юритиш" ҳисоботларини танқидий ўрганиб борсин ва ҳар йили 1 декабрга қадар "Бизнес юритиш" ҳисоботида республиканинг алоҳида кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ишбилармонлик муҳити ва қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси"ни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича "Йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириладиган тадбирлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия ташкилотларининг техник кўмаги, грантлари ва кредитларини жалб этиш юзасидан зарур ташкилий-амалий чора-тадбирларни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда "Бизнес юритиш" ҳисоботи йўналишлари юзасидан қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини холисона баҳолаш учун ҳар йили тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан, уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус портал орқали сўровлар ўтказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича "Йўл харитаси"ни амалга ошириш доирасида қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини тизимли равишда ўрганиб борсин, бунда тасдиқланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминламаган ҳамда кечикишларга йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан аниқ таъсир чораларини қўлласин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 июлдаги

ПҚ-3852-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес

юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг

кўрсаткичларини яхшилаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Амалга

ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


I. КОРХОНАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

1.

Қуйидаги тартибни ўрнатиш бўйича таклифлар киритиш, унга мувофиқ:

барча давлат ва банк-молия ташкилотларининг ахборот тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторлари - хизматлар кўрсатишда уларни идентификация қилиш учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)дан фойдаланилади;

Идоралараро ахборот айирбошлашда бошқа идентификаторлардан фойдаланиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан идентификаторлари бошқа бўлган қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш тақиқланади.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), ДПМ (Н. Тураходжаев), ИИВ (П. Бобожонов), ДСҚ (Б. Мусаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Марказий банк (М. Нурмуратов)


2.

Аризачиларни сиртдан идентификация қилиш учун Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) талабларига мувофиқ зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси резидентлари - жисмоний шахслар муассис бўлганлари тақдирда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга масофадан туриб банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқини бериш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Марказий банк (М. Нурмуратов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ССП (А. Икрамов), Бош прокуратура (О. Муродов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


3.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ давлат органлари ва бошқа ташкилотларга тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босишни талаб қилиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш тўғрисида талаб қўйиш тақиқланади.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

сентябрь


ССП (А. Икрамов), Марказий банк (М. Нурмуратов), ДСҚ (Б. Мусаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)


4.

Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда аризачилар давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризасида:

солиққа тортиш тартибини (умумўрнатилган солиқларни тўлаш ёки солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш);

янги ташкил этилаётган юридик шахс директори функцияларини амалга ошираётган шахсни кўрсатадилар.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

октябрь


Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), ДСҚ (Б. Мусаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Марказий банк (М. Нурмуратов)


5.

Устав фондининг минимал миқдорини шакллантириш лицензия талабларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно қилинган ҳолда, устав фонди (устав капитали)нинг минимал миқдори юридик шахслар учун мажбурий равишда мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабни бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш.


Таҳлилий маълумотнома

2018 йил

сентябрь


Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ЛБМА (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), ДСҚ (Б. Мусаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)


6.

Ҳужжатларда бухгалтер имзоси қўйилиши мажбурийлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиш хусусида қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш унга мувофиқ бухгалтерлик ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб этилган бухгалтер хизматларидан фойдаланиш бухгалтерлик ҳисоби субъекти раҳбарининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДСҚ (Б. Мусаев), Марказий банк (М. Нурмуратов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)


7.

Юридик шахс тўғрисидаги асосий ахборот (фирма номи, идентификация рақами, рўйхатга олинган сана, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзил (жойлашган манзили), директорлар ва муассислар тўғрисидаги (уларнинг улушлари кўрсатилган) маълумотларга қўшимча равишда Интернет тармоғидан очиқ фойдаланишни таъминлаш.


Ташкилий тадбирлар


2018 йил

август


Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов)


II. ҚУРИЛИШГА РУХСАТНОМА ОЛИШ

8.

Юридик шахсларга ер участкаларини муайян мақсадсиз, аммо мазкур ер участкасида қурилиши тақиқланган объектларни кўрсатган ҳолда доимий фойдаланишга тақдим этиш масаласини ўрганиш ва унинг тартибини белгилаш бўйича асосланган таклифлар киритиш.


Таҳлилий маълумотнома

2018 йил

сентябрь


Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ССП (А. Икрамов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


9.

Объектларнинг физика кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича объектлар мураккаблиги тоифаларининг Классификаторини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ЛБМА (Ш. Содиқов)


10.

Давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган фаолият турлари Рўйхатини қайта кўриб чиқиш ҳамда атроф-муҳитга маҳаллий таъсир қилувчи тоифага кирадиган айрим объектларни экологик экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев)


11.

Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ қурилиш органлари қурилиш лойиҳаларини бошқа органлар, жумладан, аризачиларни жалб этмасдан идоралараро ҳамкорлик, шу жумладан электрон кўринишидаги ҳамкорлик воситасида "ягона дарча" принципи бўйича давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан келишиш функциясини бажарадилар.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


12.

Шундай тартиб ўрнатиш бўйича таклифлар киритиладики, унга мувофиқ:

қурилиш-монтаж ишлари келишилган қурилиш лойиҳаси асосида бошланади; қурилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияларнинг назорат функциялари буюртмачи томонидан қурилиш-монтаж ишлари бошлангани тўғрисида юбориладиган билдиришнома асосида бошланади; қурилиши тугалланган бино ва иншоотга эгалик ҳуқуқи қабул қилиш акти асосида давлат рўйхатига олинади.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

сентябрь


Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


13.

Муҳандислар миллий уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш. Шундай талаб ўрнатиш бўйича таклифлар киритилсинки, унга мувофиқ қурилиш вақтида техник назоратни амалга ошираётган ходим муҳандислар миллий уюшмаси аъзоси бўлиши ёхуд тегишли малака имтиҳонидан ўтиши лозим.


Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

сентябрь


Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахманов), ЛБМА (Ш. Содиқов)


III. ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИГА УЛАНИШ

14.

Тадбиркорлик субъектларини "батамом тайёр ҳолда" электр тармоқларига улаш бўйича ишларни бажаришга ихтисослашган ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш орқали тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларига уланиш сарф-харажатларини оптималлаштириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), "Ўздавэнергоназорат" ДИ (Д. Исақулов) Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), ЛБМА (Ш. Содиқов)


15.

Ҳар бир янги истеъмолчи - тадбиркорлик субъекти билан алоҳида-алоҳида шартнома тузиш тартибини бекор қилган ҳолда ошкора оферта (таклиф) асосида электр таъминоти шартномаларини тузиш тизимини жорий этиш имкониятини ўрганиш.


Таҳлилий маълумотнома


2018 йил

сентябрь


"Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (Д. Қўчқоров), Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), ЛБМА (Ш. Содиқов)


16.

Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ ваколатли орган томонидан электр таъминоти тармоқларига уланиш лойиҳаларини белгиланган муддатларда келишишни таъминламаган тақдирда мазкур лойиҳа келишилган деб ҳисобланади.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ўздавэнергоназорат" ДИ (Д. Исақулов), "Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), УЖКХКВ (М. Солиев)


17.

Электр тармоқларига уланадиган электр қурилмаларнинг кучланиш қувватига қараб истеъмолчилар - тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти лойиҳаларини ва электр қурилмаларини улашни келишишнинг табақалаштирилган муддатларини белгилаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ўздавэнергоназорат" ДИ (Д. Исақулов), "Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), ЛБМА (Ш. Содиқов)


18.

Чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда келгуси йил учун электр энергияси истеъмолининг прогноз қилинадиган ҳажмига буюртма бериш талабини бекор қилиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), ЛБМА (Ш. Содиқов)


IV. МУЛКНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

19.

Давлат солиқ хизмати, қурилиш органлари, нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар органларининг "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий органлари билан электрон ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, зарур ахборотни ички идоравий айирбошлаш тартибини такомиллаштириш.

Солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ер солиғи ва мулк солиғи бўйича солиққа тортиш объектларини ҳисобга қўйиш тўғрисида аризалар тақдим этишларини бекор қилиш юзасидан таклифлар киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ДСҚ (Б. Мусаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Бош прокуратура ҳузуридаги бюро (Б. Қудратхўжаев) ИИВ (П. Бобожонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


20.

Ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарган тақдирда кўчмас мулкнинг жорий параметрларини янгилаш мақсадида фақат мулкдорнинг сўровномаси бўйича техник текширувни амалга ошириш тартибини белгилаган ҳолда техник инвентаризацияни ўтказиш тартибини бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш.


Таҳлилий маълумотнома


2018 йил

сентябрь


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ЛБМА (Ш. Содиқов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


21.

Тадбиркорлик субъектларининг мулкини Интернет тармоғида жойлаштириш орқали кўчмас мулк ҳуқуқи ва улар билан бўладиган битимларнинг Давлат реестри маълумотларини эркин олишни таъминлаш. Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ Давлат реестри тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулкка бўлган рўйхатга олинган ҳуқуқлари тўғрисидаги расмий ахборот манбаи ҳисобланади, ундаги мавжуд ахборотнинг ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади.


Ташкилий тадбирлар. Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ДСҚ (Б. Мусаев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


22.

Қуйидаги механизмни жорий этиш:

реал вақт режимида кўчмас мулк бўйича мураккабликлар мавжудлиги фактини кўрсатган ҳолда кўчмас мулк ҳуқуқи ва у билан бўлган битимларнинг Давлат реестридан кўчирмалар бериш;

кўчмас мулк ҳуқуқи ва у билан бўлган битимларнинг Давлат реестридаги мавжуд маълумотларни масофавий тарзда электрон шаклда актуаллаштириш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ДСҚ (Б. Мусаев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


23.

Кўчмас мулк ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномани қоғоз ҳолида бериш тартибини бекор қилиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


24.

Кўчмас мулк ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш соҳасидаги низоларни судгача тартибга солишнинг мустақил механизмини яратиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

ноябрь


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ЛБМА (Ш. Содиқов)


25.

Бинолар ва иншоотларнинг Давлат кадастрида ва Давлат ер кадастрида мавжуд бўлган маълумотларни рақамли форматга ўтказишни таъминлаган ҳолда Миллий географик ахборот тизими ва Ягона давлат кадастрлари тизимини яратиш борасидаги ишларни ниҳоясига етказиш.


Чора-тадбирлар комплекси


2018 йил

декабрь


"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


26.

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олган орган томонидан тасдиқланган ишонарсиз ахборот асосида кўчмас мулк бўйича ҳалол битим тузган томонга етказилган зарар ўрнини қоплаш механизмини яратиш масаласини ўрганиш. Натижалар бўйича асосланган таклифлар киритиш.


Таҳлилий маълумотнома


2018 йил

ноябрь

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДСҚ (Б. Мусаев), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


27.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш соҳасидаги низомлар бўйича суд ишлари тўғрисидаги статистик маълумотларни мажбурий эълон қилиш тартибини ўрнатиш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

ноябрь


Олий суд (К. Комилов)


V. КРЕДИТЛАР ОЛИШ

28.

Кредитлар тўғрисидаги ахборот айирбошлаш тизимини такомиллаштириш ва қуйидагилар орқали кредит бюролари фаолиятини ташкил этиш:

кредит бюросига қўшимча хизматлар кўрсатиш, республика ҳудудларида филиаллар ва ваколатхоналар очиш;

кредит ахбороти етказиб берувчилар доирасини кенгайтириш;

кредит бюроси билан бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ахборот айирбошлашнинг замонавий усулларини татбиқ этиш ҳуқуқини бериш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

август


Марказий банк (М. Нурмуратов), ЛБМА (Ш. Содиқов), УЖКХКВ (М. Солиев), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Банклар ассоциацияси (Б. Хамидов)


VI. МЕРОСХЎР (МИНОРИТАР) ИНВЕСТОРЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

29.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритиш:

қарашли бўлган шахслар билан битим тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни 72 соат мобайнида жамият томонидан Ягона корпоратив ахборот порталида, жамиятнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

жамиятга зарар етказишда айбдор деб топилган тақдирда, кузатув кенгашининг аъзоси, директор ёки жамият бошқаруви аъзосини акциядорлик жамияти бошқаруви органларидаги лавозимидан (камида бир йил муддатга) суд томонидан четлаштириш;

катта ҳажмдаги битимни ёки қарашли бўлган шахс билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган акциядорга ушбу битимга тааллуқли барча ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш, давлат сири ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сир мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно;

жамият томонидан жойлаштириладиган қўшимча акцияларни сотиб олишда акциядорларнинг устун ҳуқуққа эга бўлиши;

акциялари фонд биржасининг котировкали варағига киритилган жамиятнинг кузатув кенгаши ҳузурида фақат мазкур кенгаш аъзоларидан иборат бўлган аудит бўйича қўмита ташкил этиш;

акциялари фонд биржасининг котировкали варағига киритилган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзони киритиш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача йигирма бир кундан кечиктирмай акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни, акциялари фонд биржасининг котировкали варағига киритилган акциядорлик жамиятининг мажбурияти ҳақидаги хабарни жамият томонидан Ягона корпоратив ахборот порталида ва жамиятнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, бошқа юридик шахслар акциялари (улушлари, пайлари)нинг 5 фоизи ва ундан кўпроқ фоизларига эгалик тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш;

жамиятга:

1) чалғитувчи ёки била туриб ёлғон ахборот бериш;

2) катта ҳажмдаги битимлар ва (ёки) қарашли бўлган шахслар билан жумладан улар ёхуд уларга қарашли бўлган шахслар томонидан фойда (даромад) олиш мақсадида битим тузишга таклиф ва (ёки) уларни тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш натижасида жамиятга етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши аъзосини, директори ёки жамият бошқарув аъзосини жавобгарликка тортиш мумкинлиги.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

сентябрь


Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), ССП (А. Икрамов), Бош прокуратура (О. Муродов), Олий суд (К. Комилов)


30.

Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ, 2018 йил 1 августдан бошлаб:

акциядорлик жамиятининг устав капиталида улуши ўн беш фоиздан кам бўлмаган хорижий инвесторнинг мавжуд бўлиши мажбурийлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинади;

ташкил этилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини харид қилиш (сотиш) учун хорижий инвесторлар - норезидентлар (юридик шахслар) Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисобварақларни очиш ва хорижий валютани харид қилиш (сотиш)га ҳақлидирлар, уларнинг инвестициявий воситачилари эса мижоз - норезидент номидан ва унинг ҳисобидан хорижий валюта харид қилиш (сотиш) учун тижорат банкларига буюртма бериш ҳуқуқига эгадирлар;

жамиятларнинг акциялари, корпоратив ва инфратузилмавий облигацияларини реклама қилиш ва таклиф этиш уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатига олингунга қадар амалга оширилиши мумкин.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

июль


Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), ЛБМА (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), ССП (А. Икрамов)


31.

Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритиш;

жамият қатнашчиси ўз улушини (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга сотишга ҳақлидир, фақат бунда жамиятнинг бошқа аъзолари ва жамиятнинг ўзи улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлиши керак;

жамият улушининг 50% ва ундан кўпроқ фоизига эгалик қилаётган шахс (давлат бундан мустасно), ўттиз кун мобайнида қолган улушларнинг эгаларига, агар бунга қадар шахс мазкур жамият улушларига эгалик қилмаган ёки 50%дан камроқ улушларга эгалик қилган тақдирда унга ўз улушларини бозор қийматида сотиш таклифини эълон қилиши шарт; дивидендларни тўлаш муддати уларни тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирилмаслиги зарур.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

сентябрь

Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), ССП (А. Икрамов), Бош прокуратура (О. Муродов), Олий суд (К. Комилов)


VII. ХАЛҚАРО САВДО

32.

Товарлар экспорти ва импортида божхона расмийлаштирувидан ўтиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

экспорт ва импорт операцияларини "ягона дарча" принципи асосида амалга ошириш механизмини ҳамма жойда татбиқ этишни таъминлаш;

халқаро савдо-сотиқни юритиш талабларини савдо шериклари бўлмиш мамлакатларнинг талаблари билан уйғунлаштириш;

электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш, шунингдек, бож тўловлари тўлаш тизимини интерактив режимда жорий этиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

сентябрь


ТСВ (Ж. Ходжаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), ДБҚ (М. Азимов), "Ўзстандарт" агентлиги (А. Қурбанов), ССП (А. Икрамов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


33.

Автотранспорт воситаларига, технологик ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларига Россия Федерациясининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


"Ўзстандарт" агентлиги (А. Қурбанов), ЛБМА (Ш. Содиқов), ТСВ (Ж. Ходжаев), ДБҚ (М. Азимов)


34.

Экспорт қилишда ваколатли орган томонидан мувофиқлик сертификатини тақдим этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


ТСВ (Ж. Ходжаев), ДБҚ (М. Азимов), ССП (А. Икрамов)


35.

Экспорт контракти бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) тижорат банкларининг ахборот тизимларини ТСОЯЭАТ билан интеграциялаш орқали киритиш учун экспорт қилувчиларнинг банкка мурожаат этиш амалиётини тугатиш масаласини ўрганиш.


Таҳлилий маълумотнома


2018 йил

сентябрь


Марказий банк (М. Нурмуратов), ЛБМА (Ш. Содиқов), ДБҚ (М. Азимов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


36.

Шундай тартиб жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқиладики, унга мувофиқ ваколатли орган томонидан товарнинг келиб чиқиш сертификатини тақдим этиш ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг декларацияси асосида ариза берилгандан сўнг бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


ТСВ (Ж. Ходжаев), ДБҚ (М. Азимов), ССП (А. Икрамов), ЛБМА (Ш. Содиқов)


37.

Товарларни импорт қилишда ТИФ ТН кодлари тўғри қўлланилгани тўғрисидаги эксперт хулосасини талаб қилиш амалиётини бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш.


Ташкилий тадбирлар


2018 йил

август


ТСВ (Ж. Ходжаев), ДБҚ (М. Азимов), "Ўзбекэкспертиза" АЖ (У. Абдуганиев), ССП (А. Икрамов)


VIII. ШАРТНОМАЛАР БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

38.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида қонуний кучга кирган суд қарорларини эълон қилиш мажбурийлиги тўғрисида норма белгилаш йўли билан иқтисодий ишлар бўйича суд тафтишининг ошкоралигини таъминлаш, ёпиқ суд мажлисларида чиқарилган қарорлар бундан мустасно.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил

сентябрь


Олий суд (К. Комилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Адвокатлар палатаси (Ш. Содиқов)


39.

Суммаси катта бўлмаган низолар бўйича даъвони иқтисодий судлар томонидан соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Олий суд (К. Комилов), Бош прокуратура (О. Муродов)


40.

Қуйидаги аниқ муддатларни белгилаб, унинг мобайнида;

иқтисодий суд судьяси иш юзасидан биринчи мажлисни ўтказишга мажбур;

жавобгар даъвогарнинг даъво аризасини чақириб олишни талаб қилишга ҳақли


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Олий суд (К. Комилов), Бош прокуратура (О. Муродов)


41.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий себ-сайтида:

иқтисодий ишларни кўриб чиқиш давомийлиги тўғрисидаги;

қарор чиқарилган иқтисодий ишлар миқдорининг рўйхатга олинган ишлар сонига нисбати ҳақидаги маълумотлар эълон қилинишини таъминлаш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

сентябрь


Олий суд (К. Комилов)


42.

Ишда қатнашувчи судьялар ва шахсларга қуйидагиларни таъминлайдиган электрон иш юритиш тизимини жорий этиш:

суд амалиёти маълумотларидан фойдаланиш;

судга тақдим этиш лозим бўлган ҳужжатларнинг шаклларини монесиз олиш;

юритилаётган барча ишлар бўйича суд тафтиши жадвали тўғрисидаги ахборотни автоматик режимда олиш имконияти;

даъво аризаси (электрон шаклдаги даъво аризаси) берилган тақдирда суд бўйича иш юритишнинг боришини кузатиш мумкинлиги.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

декабрь


Олий суд (К. Комилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


43.

Судлар томонидан иқтисодий ишлар кўриб чиқилаётганда жавобгарга электрон шаклда, махсус тизим ёки электрон почта орқали, факсимил алоқа ёҳуд матнли хабар тарзида даъво аризасини топшириш тартибини татбиқ этиш имкониятини ўрганиш. Натижаларга кўра асосли таклифлар киритиш.


Таҳлилий маълумотнома

2018 йил

сентябрь


Олий суд (К. Комилов), ЛБМА (Ш. Содиқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


44.

Иқтисодий судларнинг қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида эълон қилишнинг дастурий таъминотини жорий этишни ниҳоясига етказиш. Иқтисодий ишларга оид қонуний кучга кирган суд ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтига эркин уланишни таъминлаш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

ноябрь


Олий суд (К. Комилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


45.

Иқтисодий ишларни судьялар ўртасида автоматлаштирилган тартибда тақсимлаш механизмини татбиқ этиш бўйича ишларни тугаллаш.


Ташкилий тадбирлар

2018 йил

декабрь


Олий суд (К. Комилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев)


IX. ТЎЛАЙ ОЛМАСЛИК МАСАЛАСИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

46.

Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритиш:

банкротлик тўғрисидаги қонунчилик атамаларини умумэътироф этилган стандартларга мувофиқлаштириш;

қарздорга банкротлик тартиб-таомиллари вақтида қарздорнинг фаолият юритиши учун зарур шартномаларни бажаришни давом эттириш ҳуқуқини бериш;

шубҳали битимлар (нархи ёки бошқа шартлари таққосланаётган ҳолатларда амалга оширилаётган айни шундай битимларнинг нархи ёки бошқа шартлари бўйича қарздор учун анча ёмон томонга фарқ қиладиган битим), шунингдек, банкротлик тўғрисидаги иш юритила бошлангунга қадар қарздор томонидан бир кредитор олдида бошқа кредиторга нисбатан афзаллик берилишига олиб келадиган битимларга эътироз билдириш мумкинлиги;

таклиф этилган санация ёки ташқи бошқарув режасини маъқулламаган кредиторларга қарздор тугатилган тақдирда олиши мумкин бўлган миқдорга деярли тенг бўлган кафолатланган тарзда қопланган миқдорини олиш ҳуқуқини тақдим этиш; санация ёки ташқи бошқарув режасини маъқуллаш бўйича овоз беришда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган кредиторларни тоифаларга ажратиш, ҳар бир тоифадаги кредиторларнинг алоҳида-алоҳида овоз беришини ва айни бир тоифага киритилган кредиторларга нисбатан ягона режим қўлланилишини назарда тутиш;

банкротлик тартиб-таомилларининг ҳар бир босқичи ўтиш муддатларини оптималлаштириш; тугатиш тартиб-таомили муддатини иқтисодий суд узайтиришга ҳақли бўлган ҳодисалар ва шарт-шароитларнинг узил-кесил рўйхатини белгилаш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2018 йил

сентябрь


Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), ЛБМА (Ш. Содиқов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий суд (К. Комилов), ССП (А. Икрамов)


       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 июлдаги

ПҚ-3852-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда

"Бизнес юритиш" ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг

рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш учун раҳбарлари шахсан

масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Кўрсаткич номи


Кўрсаткич учун масъул бўлган

ваколатли орган (ташкилот)


Маъмурий тартиб-таомилларда иштирок

этувчи давлат органлари ва ташкилотлар


1.

Корхонани рўйхатга олиш


Адлия вазирлиги


Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2.

Қурилишга рухсатнома олиш

Қурилиш вазирлиги

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, "ЎзГАШКЛИТИ" Давлат унитар корхонаси


3.

Электр таъминоти тизимига уланиш

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти

"Ўздавэнергоназорат" Давлат инспекцияси, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


4.

Мулкни рўйхатдан ўтказиш

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


5.

Кредит олиш

Марказий банк

Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари


6.

Меросхўр (миноритар) инвесторларни ҳимоя қилиш


Молия вазирлиги

Марказий банк

7.

Солиққа тортиш


Молия вазирлиги


Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари


8.

Ташқи савдо


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси


"Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзбекэкспертиза" акциядорлик жамияти, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" акциядорлик жамияти, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти


9.

Шартномалар бажарилишини таъминлаш


Олий суд

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


10.

Тўлай олмаслик масаласини ҳал қилиш


Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси


Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий суд, Адлия вазирлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июль


"Халқ сўзи", 2018 йил 14 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 578-модда






























































Время: 0.0113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск