ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2018 й. ПФ-5476-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.07.2018 й.

N ПФ-5476



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон

тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 июлдаги

ПФ-5476-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармони билан тасдиқланган Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомнинг 4-банди "электрон тижорат орқали реализация қилинган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар) экспорти бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарорининг 1-банди қуйидагича мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Товар ва хизматларни электрон тижорат, шу жумладан интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали реализация қилувчи электрон тижорат субъектлари ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) кўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 572-модда








































Время: 0.0283
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск