Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.06.2018 й. 434-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 июндаги

434-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон автомобиль транспорти

агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг (кейинги ўринларда "Ўзавтотранс" агентлиги деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал вазифалари ва мажбуриятларини белгилайди.


2. "Ўзавтотранс" агентлиги таркибий ва институционал ўзгартиришлар, хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда автомобилда ташишлар соҳасида хавфсизлик масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш учун махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. "Ўзавтотранс" агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


4. "Ўзавтотранс" агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. "Ўзавтотранс" агентлигининг ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий.


6. "Ўзавтотранс" агентлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилидаги ўз номи ёзилган бланкага, муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик, банк, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга.


7. "Ўзавтотранс" агентлигининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, қисқартирилгани - "Ўзавтотранс" агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ - The Uzbek Agency for road transport, қисқартирилгани - "Uzroadtrans" agency;

в) рус тилида:

тўлиқ - Узбекское агентство автомобильного транспорта, қисқартирилгани - агентство "Узавтотранс".


8. "Ўзавтотранс" агентлигининг жойлашган жойи ва почта манзили: 100128, Тошкент шаҳри, Зулфияхоним кўчаси, 3-уй.


9. "Ўзавтотранс" агентлиги ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда белгиланган намунадаги таниш белгилари бўлган идоравий формали кийим-бош киядилар. Идоравий формали кийим-бош бериш қоидалари, нормалари ва кийиш муддатлари "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан белгиланади.



2-БОБ. "ЎЗАВТОТРАНС" АГЕНТЛИГИ

ТУЗИЛМАСИ


10. "Ўзавтотранс" агентлиги тизимига:

а) марказий аппарат;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалар;

в) "Ўзавтотранстехника" илмий-ишлаб чиқариш маркази" давлат корхонаси;

г) "Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти" давлат корхонаси;

д) касб-ҳунар таълим муассасалари - Нукус автомобиль йўллари ҳўжалиги ва хизматлар кўрсатиш коллежи, Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш коллежи, Самарқанд автомобиль йўллари коллежи киради.



3-БОБ. "ЎЗАВТОТРАНС" АГЕНТЛИГИ

ВА УНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. "Ўзавтотранс" агентлигининг

вазифалари ва функциялари


11. Қуйидагилар "Ўзавтотранс" агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

автомобиль транспорти соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш;

автомобиль ташишларини амалга оширишнинг норматив-ҳуқуқий ва методик базаларини, шунингдек йўловчилар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этишни такомиллаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг, энг аввало, республиканинг чекка ҳудудларида ташишларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, автомобиль транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек, автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятини марказлаштирилган бошқариш ва мувофиқлаштириш тизимини ташкил этиш;

автовокзаллар ва автостанциялар, шунингдек жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланиш йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни ташкил этиш;

ташиш жараёни, ҳаракатланиш схемалари, режалари, жадвалларига риоя этилиши юзасидан марказлаштирилган диспетчерлик назорати ва бошқаруви тизимини жорий этиш, аниқ вақт режимида кенг ахборот хизматлари кўрсатиш;

йўловчиларни йўналишларда ташишда тендер механизмлари жорий этилишини амалга ошириш, йўловчиларни сифатли ва хавфсиз ташиш, тендер ташкилотчилари ишини мувофиқлаштириш йўли билан автомобиль транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш;

автомобиль транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни амалга ошириш, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташишни амалга оширувчи автотранспорт воситаларида лицензия варақаларининг мавжудлигини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган халқаро автомобилда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно);

автомобиль транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиш;

сафарбарлик вазиятида ва фавқулодда вазиятларда автомобиль транспорти сафарбарлик тайёргарлигини таъминлашда иштирок этиш.


12. "Ўзавтотранс" агентлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) ягона техник сиёсатни амалга ошириш соҳасида:

халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль ташишлари фаолиятини тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва усуллари бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради, автомобиль ташишлари хавфсизлигини таъминлаш, автомобиль транспортининг такомиллаштирилиши ва ишлаши, илғор ахборот технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимларидан фойдаланган ҳолда, бошқарувнинг янги тизимларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича илмий-текшириш, лойиҳа-конструкторлик, технологик ишларни амалга оширади;

автомобиль транспорти хизматлари ҳамда транспорт-экспедиторлик хизматлари соҳасида стандартлаш, метрология, ва сертификатлаш бўйича ишларни ташкил этади;

автомобиль транспортида экологик хавфсизлик ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашни таъминлаш бўйича ишларни ташкил этади;

автомобиль транспортида хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва воситалар, шунингдек, ҳарбий бўлинмаларни транзит ташишни амалга оширишда хулосалар беради;


б) автомобиль ташишларини амалга оширишнинг норматив-ҳуқуқий ва методик базаларини, шунингдек, йўловчилар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этишни такомиллаштириш соҳасида:

автомобиль транспорти объектларининг автомобиль ташишлари хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, бошқарув органлари ва хўжалик субъектлари томонидан уларга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

автомобиль транспортидан фойдаланиш соҳасида халқаро шартномаларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади;

автомобиль транспорти, шу жумладан, автомобиль ташишлари хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг норматив базасини такомиллаштириш, амалдаги халқаро автомобиль йўлакларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг янгиларини барпо этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун давлат органларига киритади;

вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, дастурлар, шунингдек, тармоқларни ривожлантириш бўйича бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятига оид қисмини эксперт баҳолайди ва уларга розилик беради;


в) иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг, биринчи навбатда, республиканинг чекка ҳудудларида ташишларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, автомобиль транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек, автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

автомобиль транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек, автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштиради;

ташиш жараёнлари, ҳаракатлар тартибига, жадвалига ва графигига риоя этилиши, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мониторинги, ҳаракат йўналишлари схемасига риоя этилиши ва аҳолига кенг миқёсдаги маълумотлар хизматлари онлайн тарзда реал вақтда тақдим этилиши юзасидан марказлашган диспетчерлик назорати ва бошқаруви тизимини жорий этади;

жамоат автомобиль транспорти фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматларнинг кенг турларини кўрсатиш мақсадида автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятини марказлашган ҳолда бошқариш ва мувофиқлаштириш тизимини ташкиллаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари таклифлари асосида ишлаб чиқилган йўловчилар автомобиль ташишларининг шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларини тасдиқлайди;


г) автовокзаллар, автостанциялар фаолиятини марказлаштирилган тартибда бошқариш ва мувофиқлаштириш тизимини ташкил этиш соҳасида автовокзаллар, автостанциялар фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича дастурий таъминотнинг жорий этилишини таъминлайди, ташув жараёни юзасидан марказлаштирилган тартибдаги диспетчерлик назорати ва бошқарувини ягона тизимга интеграция қилади;


д) автовокзаллар, автостанцияларни, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи органлар тасарруфидаги умумий фойдаланиладиган йўловчилар ташиш йўналишларида тўхташ пунктларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни ташкил этиш соҳасида Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармасидан молиялаштиришнинг жалб этилиши, ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши масалаларини назорат қилади;


е) ташув жараёни юзасидан марказлаштирилган тартибдаги назорат ва бошқаруви тизимини жорий этиш, ҳаракатланиш схемалари, режимлари, рўйхати ва жадвалларига риоя этиш, реал вақт режимида аҳолига ахборот хизматлари кўрсатишнинг кенг турларини тақдим этиш соҳасида:

он-лайн режимида ташув жараёни юзасидан назорат ва бошқарув бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этишни, уни шошилинч хизматлар кўрсатиш тизимлари билан интеграциялашни ташкил этади;

"on-line" реал вақт режимида йўловчи ташиш автомобиль транспорти фаолият кўрсатиши мониторингини амалга оширади;

аҳолига илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали йўловчилар ташиш автомобиль транспорти ишлари тўғрисида ахборотлар берилишини таъминлайди;


ж) йўловчиларни йўналишларда ташишда тендер механизмлари жорий этилишини амалга ошириш, йўловчиларни сифатли ва хавфсиз ташиш, тендер ташкилотчилари ишини мувофиқлаштириш йўли билан автомобиль транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш соҳасида:

ташишлар йўналишларини тендер бўйича амалга ошириш механизмларини жорий этади, йўловчиларни сифатли ва хавфсиз ташиш учун мақбул шарт-шароитларни назарда тутувчи шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи намунавий контрактларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, тендер ташкилотчилари фаолиятини мувофиқлаштиради;

йўловчилар ташиш бўйича шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш юзасидан очиқ тендерларни ташкил этади ва ўтказади;

Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга риоя этилиши, йўловчилар ташиш йўналишларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тендер контрактлари шартлари бажарилишини тизимли назорат қилишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда автомобиль транспорти хизматлари учун тариф сиёсатини шакллантиради;

ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига, оғирлик ва габарит кўрсаткичлари бўйича автомобиль ташишлари хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этилишини назорат қилади;

шаҳар йўловчи, автомобиль транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;

мавжуд ваколатлари доирасида автомобиль ташишлари соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади;


з) автомобиль транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

халқаро автомобиль ташишлари борасидаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди;

халқаро юк ташишларини амалга ошириш учун рухсатнома бланкаларини айирбошлашни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси номидан идоралараро халқаро шартномалар тузади;

хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан келишиб мунтазам ва номунтазам халқаро йўловчилар автобус йўналишларини Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг боришлари зарурлигини ҳисобга олган ҳолда очади;


и) автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташишни лицензиялашни амалга ошириш соҳасида:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар ва лицензия варақаларини беради;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

лицензия реестрини юритади;

автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташишни амалга оширувчи автотранспорт воситаларида лицензия варақаларининг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширади;


к) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобиль ташувларини амалга ошириш шартларига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш соҳасида (Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно) халқаро автомобиль ташувларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига ва рухсат бериш тизими талабларига риоя этилиши юзасидан назорат қилишда давлат божхона хизмати органлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлайди;


л) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, автомобиль транспорти соҳасида амалий кадрлар захирасини шакллантириш соҳасида:

оммавий касблар кадрларини, шунингдек, ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва соҳада кадрлар малакасини ошириш, шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича таянч ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ҳамкорлигини, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнига масофадан ўқитишни, сайёр дарсларнинг жорий этилишини, автотранспорт воситаларини, уларни келгусида илмий тадқиқотлар натижаларини амалда жорий этган ҳолда ташкил этиш, ривожлантириш ва фойдаланиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишни таъминлайди;

бутунжаҳон интернет маълумотлари тармоғидан фойдаланган ҳолда, курслар тингловчиларининг таҳлилий ва ижодий тафаккурини рағбатлантиришга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;

илғор маҳаллий, халқаро ва хорижий ўқув ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;


м) маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига сафарбарлик вазиятида ҳамда фавқулодда вазиятларда автомобиль транспорти махсус бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиришда кўмаклашади.



§ 2. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий

аппаратининг вазифалари ва функциялари


13. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппаратининг асосий вазифаси "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорликда "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашдан иборатдир.


14. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) "Ўзавтотранс" агентлиги ва унинг раҳбарияти фаолиятининг ташкилий ва ахборот-таҳлилий таъминланишини амалга оширади;

б) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишини мунтазам назорат қилади;

в) "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

г) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига раҳбарликни, мувофиқлаштиришни ва назорат қилишни амалга оширади;

д) лицензиялаш жараёнларини такомиллаштиришни таъминлайди, халқаро йўловчилар ва юкларни ташишни амалга оширишга лицензиялар беради;

е) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўловчи йўналишларини жойлаштиришга очиқ тендерларни ташкил этади ва ўтказади;

ж) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятини, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш соҳасини ҳуқуқий таъминлайди;

з) автомобиль транспорти соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;

и) "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрларга оид, молиявий, хўжалик-ишлаб чиқариш ва бошқа масалаларни ҳал этади.



§ 3. "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий

бошқармаларининг вазифалари ва

функциялари


15. Қуйидагилар "Ўзавтотранс" агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

а) "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, ҳудудий давлат органлари раҳбарлари томонидан раҳбарлик қилинаётган ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш.


16. "Ўзавтотранс" агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) автомобиль ташишлари, автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритади, бошқарув органлари ва ҳўжалик субъектлари томонидан уларга риоя этилишини назорат қилади;

б) мавжуд халқаро автомобиль йўлакларидан самарали фойдаланиш ва янгиларини очиш бўйича таклифлар киритади;

в) автомобиль транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурлари ва концепцияларини, шунингдек, автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

г) шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўловчилар йўналишларини жойлаштиришга очиқ тендерларни ташкил этади ва ўтказади, йўналиш ҳужжатларини тайёрлайди;

д) ташиш жараёнлари, автовокзаллар, автостанциялар иши, ҳаракат тартиби, жадвали ва графигига риоя этилиши, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мониторинги, ҳаракат йўналиши схемасига, ташиш тарифларига, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этилиши юзасидан диспетчерлик бошқаруви ва назоратини ташкил этади;

е) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва аҳолидан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларга тегишли таклифларни йиғишни ташкил этади, уларни умумийлаштиради ва "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппаратига тақдим этади, йўналиш ҳужжатлари тайёрланишини таъминлайди;

ж) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланиш йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини хатловдан ўтказади, "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппаратига тўхташ пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича таклифлар киритади;

з) автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишларда ташишларни лицензиялашни амалга оширади, лицензиялар/лицензия варақалари реестрини юритади;

и) қуйидагилар юзасидан назоратни амалга оширади:

ташувчилар томонидан йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилиши;

лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши;

автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташишни амалга оширувчи автотранспорт воситаларида лицензия варақаларининг мавжудлиги;

автотранспорт воситаларининг рейсолди техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси томонидан йўловчи автовокзаллари, автостанцияларини, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфида бўлган умумий фойдаланиш йўловчилар йўналишларидаги тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланилганлиги;

халқаро автомобиль ташишларини амалга оширишда рухсат бериш тизими талабларига риоя этилиши;

автотранспорт воситаларининг оғирлик ва габарит кўрсаткичларига риоя этилиши.



4-БОБ. "ЎЗАВТОТРАНС" АГЕНТЛИГИ ВА

УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


§ 1. "Ўзавтотранс" агентлигининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


17. "Ўзавтотранс" агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамда "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни киритиш;

б) "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

в) унитар корхоналар шаклидаги мустақил, йўловчилар ва/ёки юклар ташишлари, транспорт логистика фаолияти, тўхташ пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга махсус корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, "Ўзавтотранс" агентлиги тузилмасидаги ташкилотларни бирлаштириш ва тугатиш;

г) Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш;

д) давлат органларига автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш;

е) суд органларига ташувчилар томонидан йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимномалар киритиш;

ж) давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун бепул асосда маълумотларни сўраш ва олиш;

з) йўловчилар ташишларини ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялардан йўловчилар йўналишлари фаолияти масалалари бўйича маълумотларни сўраш ва олиш;

и) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси органлари, суд органлари ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросидан ёзма ва/ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикасида автомобиль йўлларида ва транспорт инфратузилмаси объектларида автомобиль ташишлари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назоратни амалга ошириш учун зарур маълумотларни сўраш ва текин олиш, ўз ваколатлари доирасида, белгиланган тартибда, юқорида қайд этилган идораларнинг электрон маълумотлар базасидан фойдаланиш;

к) "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат статистика органларидан зарур статистик маълумотларни текин олиш;

л) лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда режали ва қисқа муддатли текширувларни амалга ошириш;

м) ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида "Ўзавтотранс" агентлигининг давлат мулкини белгиланган тартибда, бир бошқармадан (ўзига қарашли корхонадан) бошқасига бепул асосда ўтказиш;

н) "Ўзавтотранс" агентлиги ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини, улар томонидан фаолиятининг тегишли соҳасида асосий кўрсаткичлар бўйича параметрларнинг бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган "Ўзавтотранс" агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

о) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига тегишли масалалар бўйича таклифлар киритиш;

п) "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро хусусиятли халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

р) Ўзбекистон Республикаси манфаатларини "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда, халқаро даражада ифодалаш.


18. "Ўзавтотранс" агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. "Ўзавтотранс" агентлиги қуйидагилар учун жавоб беради:

а) "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажариш ҳамда автомобиль транспорти соҳасида давлат сиёсатини амалда самарали ижро этиш;

б) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек, "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан қабул қилинаётган қарорларни амалга оширишнинг сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

г) автомобиль транспортини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва автомобиль транспорти соҳасида ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари"ни самарали амалга ошириш;

д) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлаш.



§ 2. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий

аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


20. "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппаратида муҳокама этилаётган масалаларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

б) зарур ҳолларда, белгиланган тартибда, "Ўзавтотранс" агентлигида муҳокама этилаётган масалаларни ишлаб чиқиш, маълумот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш учун ҳудудий бошқармалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;

в) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан, улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни тўлдириш ва охирига етказишни талаб қилиш, зарур бўлганда, қайта кўриб чиқиб пухталаштириш учун қайтариш;

г) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари, идоравий мансуб ташкилотлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида автотранспорт соҳасини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиш;

д) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда, Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ ва тезкор ҳал этилиши талаб қилинаётган масалалар бўйича топшириқлар бериш;

е) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини қабул қилинган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳамда Агентлик ва унинг раҳбарияти ҳужжатлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ўрганиш ва текшириш.


21. "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


22. "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати қуйидагилар учун жавоб беради:

а) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ҳамкорликда "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

б) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш юзасидан "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига кўриб чиқиш учун киритилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек, "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;

г) автомобиль транспортини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва автомобиль транспорти соҳасида ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари"нинг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш.



§ 3. "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий

бошқармаларининг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


23. "Ўзавтотранс" агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишда зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

б) автомобиль транспорти соҳасида муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва муҳокама этиш бўйича ҳудудий даражадаги идоралараро комиссия ва кенгашларни ташкил этиш;

в) автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш юзасидан хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини такомиллаштириш масалалари бўйича ташувчилар билан ҳамкорлик қилиш;

г) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига автомобиль транспортини ривожлантириш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

д) биринчи навбатда, қутқариш тузилмалари, кучлари ва фавқулодда вазиятлар ва ҳарбий бўлинмалар давлат тизимининг воситаларини, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган юкларни ташишни таъминлаш;

е) йўналишларда текширишлар ўтказиш вақтида:

транспорт воситаларининг параметрлари ва асбоб-ускуналарини аниқловчи техник воситалардан, овоз ва видео ёзиш, кино, фотосуратга олиш, нусха олишни амалга оширувчи аппаратлардан, ҳужжатларни сканерлаш (электрон ташувчилардан маълумотларни ўқиш) воситасидан фойдаланиш, қонунчиликка риоя этилиши ҳамда қонун бузилганлиги ҳолатларини тасдиқловчи далилларни йиғиш ва қайд этилишини назорат қилишни таъминлаш учун яширин тасвирлар идентификаторларидан фойдаланиш;

ҳайдовчидан қўл ишораси овозни кучайтиргич воситасида транспортни тўхтатишни талаб қилиш;

лицензия варақалари, йўл варақалари, "Тендер ғолиби" гувоҳномалари, йўналиш схемаси ва бошқа ҳужжатларнинг қалбакилаштирилгани ёки сохталаштирилганининг асосланган гумони мавжуд бўлган тақдирда ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни текшириш материалларига қўшиш;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 146-1, 165, 176-3-моддалари ва 176-4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган қонунбузарликка йўл қўйган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончасига юбориш.

"Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


24. "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари қуйидагилар учун жавоб беради:

а) "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

б) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

в) "Ўзавтотранс" агентлигига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларни амалга оширишнинг сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

г) автомобиль транспортини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрлаш;

д) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида автомобиль транспортини ривожлантириш, муаммоли масалаларини ҳал этиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа ҳужжатларни самарали амалга ошириш;

е) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этилишини таъминлаш.



5-БОБ. "ЎЗАВТОТРАНС" АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарияти


25. "Ўзавтотранс" агентлигига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тавсия этиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


26. Бошлиқнинг, белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


27. "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи мақомига кўра вазирга, бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


28. "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатлари ўринбосарларидан бири томонидан, вазифалар тақсимотига мувофиқ амалга оширилади.


29. "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ходимлари ва агентлик тизимига кирувчи идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари белгиланган тартибда Агентлик бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари тақдимномасига мувофиқ "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


30. Ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ўз фаолиятини "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан тасдиқланадиган низомлар ва уставлар асосида амалга оширади.


31. "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмасига ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.



§ 2. "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарларининг

асосий функционал вазифалари


32. Қуйидагилар "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

б) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан тасдиқланган "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар бажарилишининг танқидий ва пухта таҳлилини амалга ошириш;

г) "Ўзавтотранс" агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ автомобиль транспорти соҳасидаги прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

д) Ўзбекистон Республикаси Президенти девони хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан автомобиль транспортини ривожлантириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

е) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш;

ж) ўз ўринбосарларининг ваколатларини аниқлаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, "Ўзавтотранс" агентлиги бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва "Ўзавтотранс" агентлигининг алоҳида қисмларига раҳбарлик учун бошқа мансабдорларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

з) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, "Ўзавтотранс" агентлиги ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши бўйича назоратни таъминлаш;

и) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг ташкил этилиши ва мониторингининг амалий тизимини яратиш, "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, тузилмалар ва ҳудудий бошқармалар, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

к) "Ўзавтотранс" агентлиги ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

л) "Ўзавтотранс" агентлиги тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш, "Ўзавтотранс" агентлигининг кадрлар захирасини шакллантириш;

м) бўш лавозимларга тавсия этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасига кирувчи кадрларнинг ҳамда "Ўзавтотранс" агентлигига қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, билимдонлиги, амалий тажрибаси, иш ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқорилиги кафолатланишини таъминлаш;

н) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунлар талабларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламентига (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти деб аталади) мувофиқ қатъий равишда, ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида қайта ишлаб чиқилишида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида муҳокама этилишида иштирок этиш;

о) давлат бошқаруви органи ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, зарур бўлган ҳолларда, бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

п) Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларини тайёрлашга доир фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ "Ўзавтотранс" агентлигининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

р) "Ўзавтотранс" агентлигига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлақонли ва ҳар томонлама муҳокама этилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизалардан пухта ўтказилиши ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси регламентлари билан белгиланган муддатларда келишиш (имзолаш);

с) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ташкил этиш ва бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

т) назоратдаги таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, улар томонидан уларга ишониб топширилган автомобиллар, мулклар ва бошқа қимматли буюмлардан оқилона фойдаланиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини "Ўзавтотранс" агентлиги Ҳайъат йиғилишларида эшитиш, якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

у) "Ўзавтотранс" агентлиги ходимларини рағбатлантириш ва интизомий чора кўриш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чора кўриш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида қолиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини муҳокама этиш ҳақида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

ф) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига Агентлик ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

х) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонун ва қонунчиликни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаблар ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

ц) "Ўзавтотранс" агентлиги ва унинг таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш, марказий аппарат, марказий аппарат таркибий тузилмалари ва ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги низомларни, "Ўзавтотранс" агентлигига қарашли ташкилотлар уставларини тасдиқлаш;

ч) давлат хизматлари кўрсатиш, шу жумладан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликни амалга оширганда "ягона дарча" принципини жорий этиш йўли билан самарадорлигини, сифатини ва ҳаммабоплигини ошириш ва Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш доирасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

ш) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларининг шахсий қабулларини, шу жумладан сайёр қабулларни белгиланган тартибда ва муддатларда мунтазам ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда самарали ишлашни ташкил этиш, "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштироки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

э) давлат сири мақомидаги ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш;

ю) "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари, шунингдек, "Ўзавтотранс" агентлиги таркибига кирувчи идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

я) "Ўзавтотранс" агентлиги, ҳудудий бошқармалар, идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

ў) "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармаларининг штат жадвалини тасдиқлаш.


33. Қуйидагилар "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

б) "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи тегишли буйруқ асосида вақтинча бўлмаганда унинг вазифаларини бажариш;

в) "Ўзавтотранс" агентлигининг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан тасдиқланган "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепция, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар бажарилишини танқидий ва пухта таҳлил қилиш;

д) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлаш чораларини кўриш, тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва қайд этилган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

е) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

ж) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, "Ўзавтотранс" агентлигининг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, тузилмалар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

з) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳайъати йиғилиши қарорлари, "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

и) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғига тавсиялар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, билимдонлиги, амалий тажрибаси, иш ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқорилиги кафолатланишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

к) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи томонидан муҳокама этиш, имзолаш учун кўриб чиқиш ва визалаш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига мувофиқ қатъий равишда ва ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қайта кўриб чиқилиб тайёрланишида иштирок этиш;

л) "Ўзавтотранс" агентлигига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлақонли ва ҳар томонлама муҳокама этиш;

м) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ, хизмат сафарларини бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

н) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги таъминланишини назорат қилиш, улар томонидан уларга ишониб топширилган автомобиллар, мулклар ва бошқа қимматбаҳо буюмлардан оқилона фойдаланиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини "Ўзавтотранс" агентлиги ҳайъати йиғилишларида эшитиш, якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

о) "Ўзавтотранс" агентлигининг автомобиль транспортига тегишли масалалари бўйича фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғига тақдим этиш;

п) "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғига мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чора кўриш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида қолиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини муҳокама этиш ҳақида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

р) "Ўзавтотранс" агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш, қайд этилган қоидаларга мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

с) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ, "Ўзавтотранс" агентлиги тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонун ва қонунчиликни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаблар ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

т) "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғига давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини, сифатини ва ҳаммабоплигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

у) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан шахсий қабулларни, шу жумладан сайёр қабулларни Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда ва муддатларда мунтазам ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда самарали ишлашни ташкил этиш, "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ф) давлат сири мақомидаги ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш;

х) "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи томонидан ўзларига юкланган бошқа вазифаларни амалга ошириш.


34. Қуйидагилар "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

б) таркибий тузилма ходимлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, мазкур тузилмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

в) ўз ваколатлари доирасида "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

г) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини доимий таҳлил қилиш ва "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғининг мутасаддилик қилувчи ўринбосарларига таркибий тузилмалар ва ҳудудий бошқармалар томонидан қайд этилган кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифлар киритиш;

д) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, "Ўзавтотранс" агентлигининг таркибий тузилмаларида ходимларнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, тузилмалар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

е) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳайъати йиғилиши қарорлари, буйруқлари ҳамда "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи ва унинг ўринбосарлари топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ж) таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифа ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

з) таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

и) таркибий тузилмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;

к) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғига тавсиялар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, билимдонлиги, амалий тажрибаси, иш ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқорилиги кафолатланишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

л) мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини келгусида "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарияти томонидан имзолаш учун кўриб чиқиш ва визалаш, "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарларининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

м) "Ўзавтотранс" агентлигига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлақонли ва ҳар томонлама муҳокама этиш;

н) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини бажариш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

о) таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якуни бўйича зарур чоралар кўриш;

п) "Ўзавтотранс" агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини назорат қилиш, кўрсатилган қоидаларга таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

р) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзавтотранс" таркибий тузилмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонун ва қонунчиликни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаблар ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

с) "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбариятига давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини, сифатини ва ҳаммабоплигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

т) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан шахсий қабулларни, шу жумладан, сайёр қабулларни Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда ва муддатларда мунтазам ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда самарали ишлашни ташкил этиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

у) давлат сири мақомидаги ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.


35. Қуйидагилар "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

б) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда "Ўзавтотранс" агентлиги буйруқлари билан мазкур бошқармаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

в) ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, ҳудудий бошқармаларда ходимларнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

д) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳайъати йиғилиши қарорлари, буйруқлари ҳамда "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

е) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятига тегишли масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

ж) ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқ ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини белгилаш, бошлиқ ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятидаги алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

з) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармаларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

и) кадрларни танлаш ва уларни лавозимга тайинлаш учун "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбариятига тавсия этиш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

к) "Ўзавтотранс" агентлиги номенклатурасига кирувчи бўш ўринларга тавсия этилаётган, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, билимдонлиги, амалий тажрибаси, иш ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юқорилиги кафолатланишини таъминлаш;

л) "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий чора кўриш, шу жумладан, ўзларининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий чора кўриш ҳақида, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида қолиши мақсадга мувофиқлигини муҳокама этиш бўйича масалаларни ҳал этиш, ҳудудий бошқармалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

м) ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан "Ўзавтотранс" агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

н) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзавтотранс" агентлиги тизимида коррупциянинг ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабабларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш;

о) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва ҳудудий бошқармалар томонидан мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича "Ўзавтотранс" агентлигининг мутасаддилик қилувчи ўринбосарларига таклифлар киритиш;

п) ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

р) ҳудудий бошқармалар фаолияти масалалари юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда автомобиль транспорти соҳасида давлат хизматларининг самарадорлигини, хизмат кўрсатиш сифатини ва ҳаммабоплигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғига кўриб чиқиш учун киритиш;

с) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан шахсий қабулларни, шу жумладан сайёр қабулларни Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда ва муддатларда мунтазам ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда самарали ишлашни ташкил этиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

т) ҳудудий бошқармалар ходимларига мукофот пули тўлаш, лавозим маошига устама, моддий ёрдам, мукофотлаш, рағбатлантириш ва интизомий чора кўриш ҳақида қарорлар қабул қилиш, давлат мукофоти ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш ҳақида "Ўзавтотранс" агентлигига таклифлар киритиш;

у) давлат сири ёки бошқа қонун билан ҳимояланадиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.



§ 3. "Ўзавтотранс" агентлиги ва идоравий

мансуб ташкилотлар раҳбарларининг

жавобгарлиги


36. "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи қуйидагилар учун шахсан жавоб беради:

а) "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

б) мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган "Ўзавтотранс" агентлигининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

в) мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.


37. "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан жавоб берадилар:

а) "Ўзавтотранс" агентлигининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;

б) мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган "Ўзавтотранс" агентлигининг соҳалар бўйича назорат масалалари қисми юзасидан;

в) мазкур Низомнинг 33-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.


38. "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларига қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юкланади:

а) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

б) мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппаратига соҳалар бўйича;

в) мазкур Низомнинг 34-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.


39. "Ўзавтотранс" агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари бошлиқларига қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юкланади:

а) ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

б) мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

в) мазкур Низомнинг 35-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун.


40. "Ўзавтотранс" агентлиги таркибига кирувчи ҳамда "Ўзавтотранс" агентлиги томонидан тузиладиган ташкилотлар раҳбарларига, ташкилотларнинг уставларида назарда тутилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, асосий маблағларни, мол-мулкни, пул маблағларини ва бошқа қимматбаҳо буюмлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсий жавобгарлик юкланади.



§ 4. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати таркибий

тузилмалари, унинг ҳудудий бошқармалари билан

ҳамкорлик қилиш тартиби


41. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати таркибий тузилмалари, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ҳамкорликни марказий аппарат таркибий бўлинмалари бошлиқлари томонидан таъминланади.


42. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўз фаолияти йўналиши бўйича ҳамкорлик қилишда:

а) ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга топшириқларни етказади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

б) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти бўйича расмий сўровлар юборади ва унинг бажарилишини назорат қилади;

в) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўрганади ва текширувлар ўтказади, амалиётни умумлаштиради, уни такомиллаштиришга йўналтирилган чоралар ишлаб чиқади ва тегишли чоралар кўради;

д) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг фаолиятини ташкил этишни ва иш натижаси бўйича таҳлилий материаллар, статистик ва бошқа ҳисобот маълумотларини ўрганишни ташкил этади;

е) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг иш режаларини таҳлил қилади, улар фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

ж) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

з) "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашдаги иштирокини ташкил қилади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан келган таклифларни кўриб чиқади.


43. "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, жумладан:

а) "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбариятининг топшириқларининг бажарилиши бўйича ахборот берадилар;

б) белгиланган фаолият соҳасида қонунларнинг амалга оширилиши натижаси бўйича ахборотларни марказий аппаратга тақдим этадилар;

в) уларнинг фаолиятини ўрганиш ва текшириш натижасида аниқланган ишдаги камчилик ва нуқсонларнинг бартараф этилганлиги бўйича ахборот берадилар;

г) ўз иш натижалари бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатда "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппаратига тақдим этадилар;

д) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш бўйича таклифларни "Ўзавтотранс" агентлигининг марказий аппаратига юборадилар;

е) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорликда ривожланишининг натижалари бўйича ахборот берадилар;

ж) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабардор қиладилар.


44. "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ҳамкорлиги жараёнида вужудга келган келишмовчиликлар "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғининг топшириғига асосан, унинг тегишли ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи томонидан қабул қилинади.



§ 5. "Ўзавтотранс" агентлигининг бошқа давлат

ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлиги


45. "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига кирадиган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


46. "Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида бошқа ҳудудий давлат ва хўжлик органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар.

"Ўзавтотранс" агентлигининг ҳудудий бошқармалари иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш комплекси секторлари билан тегишли ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ўзаро яқин ҳамкорлик қиладилар.


47. "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари ҳамда Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан назорат қилинади.



§ 6. "Ўзавтотранс" агентлиги ҳайъати


48. "Ўзавтотранс" агентлигида бошлиқ (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзолари сони ва шахсий таркиби "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


49.Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

а) таркибий ва институционал қайта ўзгартириш масалаларини ҳал этишни давом эттириш, хизматлар бозори шаклланиши ва ривожланишига ҳамда автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига кўмаклашиш, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш фаолияти бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишлар юзасидан таклифларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

б) автобусларда йўловчиларни, шу жумладан халқаро йўналишларда юкларни автомобиль транспортида ташишларни амалга ошириш, транспорт-логистик фаолиятни, тўхташ жойларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини ҳамда фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган ташкилотлар ташкил этиш;

в) ихтисослаштирилган ташкилотларга моддий-техник таъминот бўйича масалаларни ҳал этишда, автотранспорт воситалари билан таъминлашда ишлаб чиқараётган заводлар ёки уларнинг расмий диллерлари билан тўғридан-тўғри шартномалар, заём битимини, контрактларни тузиш, он-лайн режимида автобуслар ва микроавтобусларнинг ишини масофадан назорат қилиш, дастурлаш, маҳсулот ва жиҳозлар, механизм, материаллар, эҳтиёт қисмлар олиш ва йўловчи транспортида электрон тўловлар тизимлари бўйича ишларни амалга оширишда кўмаклашиш;

г) марказий аппарат таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўрилган ҳолда, тизимли равишда эшитишни ташкил этиш;

д) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти соҳасида ҳудудий ва тармоқ дастурлари бажарилиши самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;

е) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти соҳасидаги долзарб масалаларнинг жойларда муҳокама этилишини таъминлаган ҳолда, кенгайтирилган сайёр ҳайъат мажлислари ўтказиш, шунингдек юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ж) "Ўзавтотранс" агентлиги марказий аппарати ва унинг тизими штат тузилмасига кирувчи лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

з) ходимларни "Ўзавтотранс" агентлиги номенклатурасига киритилган лавозимларга танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

и) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.


50. Ҳайъат мажлисига "Ўзавтотранс" агентлиги ваколатига тегишли масалалар бўйича бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.


51. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳайъат қарорлари бошлиқнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


52. Бошлиқ ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бошлиқ пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.


53. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламентида белгиланади.



6-БОБ. "ЎЗАВТОТРАНС" АГЕНТЛИГИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШЧИ ИНДИКАТОРЛАРИ


54. "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.


55. "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси томонидан тасдиқланадиган "Ўзавтотранс" агентлиги самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.


56. "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

а) "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарияти ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жавобгарлик;

б) "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.


57. "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.



7-БОБ. "ЎЗАВТОТРАНС" АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ,

УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


58. "Ўзавтотранс" агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, автомобилда йўловчи ва юк ташиш ҳуқуқига лицензия олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар, халқаро автомобиль ташувларини амалга оширишга берилган рухсатнома бланкалари учун тўловлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган смета доирасида амалга оширилади.


59. "Ўзавтотранс" агентлиги ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларида назарда тутилган лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлардан иборат бўлади.

"Ўзавтотранс" агентлиги ходимларини ойлик лавозим маошларига устама ва қўшимча тўловлар орқали рағбатлантириш "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширилади.



8-БОБ. "ЎЗАВТОТРАНС" АГЕНТЛИГИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ОЛДИДАГИ ҲИСОБОТИ


60. "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи "Ўзавтотранс" агентлиги фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида мунтазам равишда ҳисобот беради.


61. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари "Ўзавтотранс" агентлигига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича агентлик раҳбарларнинг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради, "Ўзавтотранс" агентлиги фаолиятининг самарадорлигига объектив баҳо беради.


62. Фаолият мониторинги ва баҳолаш якунлари бўйича алоҳида намуна кўрсатган "Ўзавтотранс" агентлиги раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлари учун белгиланган тартибда, эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


63. "Ўзавтотранс" агентлигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июнь














































Время: 0.0188
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск