язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Буйрук расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 21.05.2018 й. 173-сон "Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.07.2018 й. 3038-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.07.2018 й.

N 3038




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА

КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

ВАЗИРИНИНГ

21.05.2018 й.

N 173


БУЙРУҒИ



Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан

Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир                                                             А. Ахмедхаджаев






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 25 августдаги 285-сон "Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1417, 2004 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 441-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 16 майдаги 25-мҳ-сон "Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1417-1, 2013 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 275-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 21 майдаги 123-мҳ-сон "Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш коидаларининг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1417-2, 2015 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 277-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 июль, 28-сон, 584-модда