Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.1991 й. 103-сон "Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиясини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиясига айлантириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.1991 й.

N 103



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА КОМИССИЯСИНИ

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА КОМИССИЯСИГА

АЙЛАНТИРИШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон ССЖда ижроия ва бошқарув ҳокимияти тузилишини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон ССЖнинг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига биноан, тинчлик даврининг экстремал шароитларида аҳолини ҳимоя қилишнинг янада самарали системасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясига айлантирилсин.


2. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси фавқулодда вазиятлар бўйича шаҳар ва ноҳия комиссияларини тузсинлар.


3. ЎзССЖнинг потенциал хавфли объектлари бўлган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари, концернлари ва бирлашмалари фавқулодда вазиятлар бўйича тармоқ ва объект комиссияларини тузсинлар.


4. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Раисининг Биринчи ўринбосари ўртоқ Жўрабеков Исмоил Ҳакимович Ўзбекистон ССЖ фуқаро мудофааси Бошлиғи этиб тайинлансин ва у Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг Раиси этиб тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Мақкамаси Раисининг ўринбосари - ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар комплексининг раҳбари ўртоқ Шарипов Тоҳир Яҳёевич Комиссия Раисининг биринчи ўринбосари этиб;


Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси штабининг бошлиғи ўртоқ Ражибоев Валикиян Юнусович Комиссия Раисининг ўринбосари этиб;


Ўзбекистон ССЖ Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Раиси Комиссия Раисининг ўринбосари этиб тасдиқлансин.


Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси аъзолари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия Раисига Комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқлаш юклатилсин.


Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси ҳақидаги Вақтинчалик низом (2-илова) тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг структурасига Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясининг уч кишидан иборат сектори киритилсин.


7. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг ахборот органи функцияси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1980 йил 31 октябрдаги 730-78-сон қарорига мувофиқ тузилган структуравий бўлинмага юклатилсин.


8. Белгилансинки, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталари фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг раислари Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси мажлисида тегишли масалалар кўриб чиқилаётганда ушбу Комиссия аъзолари ҳуқуқи билан қатнашадилар.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 9 августдаги 286-сон қарорининг 9-пункти ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасннинг

1991 йил 17 апрелдаги

103-сон қарорига

1-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА


КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИ



Ўзбекистон ССЖ Автомобиль йўллари вазири

Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазири

Ўзбекистон ССЖ Ички ишлар вазири

Ўзбекистон ССЖ Уй-жой-коммунал хўжалиги вазири

Ўзбекистон ССЖ Монтаж ва махсус қурилиш ишлари вазири

Ўзбекистон ССЖ Бинокорлик материаллари саноати вазири

Ўзбекистон ССЖ Алоқа вазири

Ўзбекистон ССЖ Қурилиш вазири

Ўзбекистон ССЖ Мелиорация ва сув хўжалиги вазири

Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазири

Ўзбекистон ССЖ Савдо вазири

Ўзбекистон ССЖ Энергетика ва электрлаштириш вазири

Ўзбекистон ССЖ Соғлиқни сақлаш вазири

Ўзбекистон ССЖ Адлия вазири

ЎзССЖ Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва 

кончилик назорати давлат қўмитаси раиси

Ўзбекистон ССЖ Давлат қурилиш ишлари қўмитасининг раиси

Ўзбекистон ССЖ Давлат сув хўжалиги курилиши қўмитасининг раиси

Ўзбекистон жумҳурият матлубот жамиятлари уюшмасининг раиси

Ўзбекистон гидрометеорология жумҳурият бошқармасининг бошлиғи

Ўзбекистон ССЖ Иқтисодиёт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон ССЖ Давлат хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Туркистон Ҳарбий округи қўшинлари Қўмондонининг биринчи ўринбосари

Ўрта Осиё Темир йўли бошқармасининг бошлиғи

Ўзбекистон Фуқаро авиацияси бошқармасининг бошлиғи

Ўзбекистон ССЖ Ҳарбий комиссари

Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси Сейсмология институтининг сейсмиклик

ва сейсмик районлаштириш минтақавий лабораториясининг мудири


Комиссия котибияти: Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар

     Маҳкамаси аппаратининг ходими, Ўзбекистон ССЖ Фуқаро мудофааси

     штабининг ходими





















Время: 0.1617
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск