Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.1991 й. 104-сон "Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.1991 й.

N 104



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

ТАЪМИНОТИ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ

ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида моддий-техника таъминотини такомиллаштириш мақсадида ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг "Ўзбекистон ССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитасини Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига айлантириш тўғрисида" 1991 йил 1 мартдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси ҳамда унинг жумҳурият ва вилоят бўлинмалари негизида Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ташкил этилсин.


2. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка ва жамоа тарзида аъзо бўлиши, кооператив, давлат, ижара, хусусий ва жамоат ташкилотлари ҳамда корхоналарининг ва якка тартибда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви принципларида амалга оширилиши, бунда уларнинг қўшадиган улушлари ва биргаликдаги хўжалик фаолиятининг натижаларига боғлиқ ҳолда дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши белигилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

битимлар, хўжалик шартномалари ва ҳукуматлараро келишувлар, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун йўналтириладиган халқ истеъмоли молларини Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган корхоналардан харид қилиб олиш асосида халқ хўжалиги тармоқларини (агросаноат комплекси бундан мустасно), шунингдек, давлат, жумҳурият ва жумҳуриятлараро илмий-техникавий, экологик ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни моддий-техникавий таъминлаш;

битимлар тузиш ҳамда иттифоқ ва жумҳурият органлари ажратадиган квоталар бўйича давлат эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотлар юзасидан буюртмаларни жойлаштириш, ўз маҳсулотларини эркин сотадиган корхоналар билан бевосита шартномалар тузиш орқали қўшимча ресурсларни қидириб топиш;

иккиламчи ресурсларни тайёрлашни ташкил этиш ва саноат чиқиндиларини оборотга жалб қилиш, идиш-қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар билан таъминлаш, ортиқча хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналар қолдиқларини ўзаро фойдали шартларда айирбошлаш ва сотишда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва бирлашмаларга ёрдам бериш;

фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш ва ишлаб чиқариш воситалари бозорини барқарорлаштириш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳамда жумҳурият ресурслар бойлигидан фойдаланиш шартларида эҳтиёт заҳираларини ва моддий-техника ресурслари резервини яратиш;

истеъмолчилар ва тайёрловчилар ўртасидаги хўжалик алоқаларини мувофиклаштириш ва бошқариб бориш чораларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни экспортга ҳамда ҳукуматлараро келишувлар бўйича етказиб беришни назорат қилишни таъминлаш;

ахборот-тижорат ва ишлаб чиқариш хизматлари кўрсатиш, истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришга ёрдам бериш ва бозор инфраструктурасини ривожлантириш, савдо-воситачилик фирмаларини, тижорат марказларини, товар биржалари ва улгуржи ярмаркаларни, брокерлик ва лизинг компанияларини тузиш, хорижий фирмалар билан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

қурилаётган ва қайта барпо этилаётган ижтимоий ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни шартнома асосида ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси сотадиган номенклатура бўйича ускуналар, асбоблар, электротехника ва бошка маҳсулотлар билан комплектлашни таъминлаш, савдо ва ишлаб чиқариш-технология ускуналари бундан мустасно.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон ССЖ ҳудудида жойлашган корхоналар, уларнинг кимга тобелигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тайёрланадиган ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотни ва халқ истеъмоли молларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига йўналтириладиган қисмини, қоидага кўра, шартнома асосида ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси органлари орқали сотадилар.


5. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси:

тизимга кирувчи корхоналар ва ташкилотлар (пайчилар) ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан бевосита шартномалар асосида, шунингдек, умумиттифоқ ва жумҳурият давлат дастурларини моддий-техникавий таъминлаш билан боғлиқ ишларни бажариш учун бюджет ажратмалари ҳисобидан молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолиятнинг барча масалаларини ҳал қилади;

банк муассасаларида етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар бюджет билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул ва хорижий валюта маблағлари ҳисобини очади, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлардан фойдаланади;

пайчилар вакиллари йиғилишининг қарорига кўра суғурта, резерв фондларни тузиш учун маблағларни марказлаштиради ва уларни умумтармоқ вазифаларини ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтиради.


6. ЎзССЖ Молия вазирлиги жумҳурият бюджети ҳисобидан Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасининг битимлар тузиш, буюртмаларни жойлаштириш ҳамда жумҳуриятлараро ва жумҳурият давлат дастурлари учун моддий-техника ресурслари етказиб бериш вазифаларини бажаришга харажатларини ҳар йили молиявий таъминлашни назарда тутсин.


7. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига ўз маблағлари, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг, корхоналар ва бирлашмаларнинг маблағлари ҳисобидан мамлакатнинг йирик иқтисодий минтақаларида ва иттифоқдош жумҳуриятларда ресурсларни ўзаро етказиб бериш масалаларини зудлик билан ҳал қилиш учун ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилсин.


8. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасига ўзига юклатилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ва пайчилар билан келишув асосида структурани, ходимлар сонини ва иш ҳақи фондини мустақил белгилашга, раиснинг 6 нафар ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари, 11 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.


9. ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида шартномалар ва битимлар тузишнинг аҳволи ҳамда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни етказиб беришнинг бажарилиши ҳақида объектив маълумотга эга бўлиш учун статистик ҳисоботнинг керакли шаклларини ишлаб чиқсин ва уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.


10. Ўзбекистон ССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


11. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1979 йил 31 августдаги 614-сон (ЎзССР ҚТ, 1979 й., 8-сон, 34-модда), "ЎзССР Давлат моддий-техника таъминоти қўмитасининг ташкилий структурасини ва фаолиятини қайта қуриш тўғрисида" 1988 йил 14 июлдаги 241-сон, "ЎзССР Давлат моддий-техника таъминоти қўмитасининг ташкилий тузилишидаги ўзгаришлар тўғрисида" 1989 йил 18 октябрдаги 348-сон қарорлари, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзагроснабремонт" республика ишлаб чиқариш бирлашмасини Ўзбекистон ССР агросаноат комплексининг моддий-техника ва инженерлик таъминоти бош бошқармаси - "Ўзглавагроснабремонт"га айлантириш тўғрисида" 1990 йил 19 январдаги 42-сон қарорининг 5 ва 6-бандлари, шунингдек, ушбу қарорнинг 7 ва 8-бандларидаги ЎзССР Давлат моддий-техника таъминотига тегишли қисмлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






























Время: 0.1434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск