Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.1991 й. 107-сон "Ўзбекистон ССЖ Президентининг "Шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўлган деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.1991 й.

N 107



ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРИ БЎЛГАН

ДЕҲҚОНЛАРГА МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ БЕРИШ

ВА УЛАР УЮШМАСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон ССЖ Президентининг "Шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўлган деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Фармонини бажариш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кескин кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш ва бозор муносабатларига кириш даврида деҳқонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ЎзССЖ Молия вазирлиги (ўртоқ Муротов) 1991 йилда жумхурият Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг уюшмасига қишлоқни янгилаш жамғармаси маблағларидан бир миллиард сўм, шундан П кварталда 250 млн сўм, III кварталда 250 млн сўм ва IV кварталда 500 млн сўм пул ажратсин.

Уюшмага шахсий ёрдамчи хўжаликларга мадад жамғармасини ташкил этиш учун ажратиладиган маблағлар, биринчи навбатда, ўз моддий-техника базасини ривожлантиришга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар қурилишига, шунингдек, деҳқон хўжаликлари эҳтиёжларини ҳисобга олиб, уларга қарз беришга сарфланади.


2. Уюшманинг мадад жамғармаси маблағлари фойдаланиш йўналишлари бўйича 1-иловага мувофиқ суммаларда тақсимлансин, улардан:

а) моддий-техник базани яратиш ва мустаҳкамлашга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларга хизмат кўрсатишга - 500 млн сўм, шу жумладан, Қорақалпоғистон МССЖ ва вилоятлар уюшмалари бўййча 2-иловага мувофиқ, кварталлар бўйича;

б) корхоналар ва ташкилотларнинг ўз оборот маблағларини ташкил этишга - 200 млн сўм, шу жумладан, Қорақалпоғистон МССЖ ва вилоятлар уюшмалари бўйича 3-иловага мувофиқ, кварталлар бўйича;

в) шахсий ёрдамчи хўжалиги бўлган деҳқонларга қарз беришга - 200 млн сўм, шу жумладан, Қорақалпоғистон МССЖ ва вилоятлар уюшмалари бўйича 4-иловага мувофиқ, кварталлар бўйича.


3. Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга мадад жамғармасининг мақоми ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).

Вилоят уюшмалари мадад жамғармаси маблағларини ноҳиялар бўйича, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг миқдоридан келиб чиқиб тақсимласинлар.


4. Уюшмага ва унинг вилоятлар, ноҳиялар, қишлоқлар, овуллар ва посёлкалардаги органларига мадад жамғармасидан ажратиладиган маблағлардан маъмурий-бошқарув ходимларига ҳак, тўлашда, асбоб-ускуналар, идора буюмлари, хўжалик моллари ва бошқа нарсаларни сотиб олишда, шунингдек, бошқарув фаолияти билан боғлиқ харажатлар учун фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Бошқарув аппаратига ҳақ тўлаш ва уни сақлаш бўйича бошқа харажатлар шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларининг кириш ва аъзолик бадаллари ҳисобига қопланади.


5. Жумҳурият уюшмасига ҳар бир минтақанинг жорий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, мадад жамғармасидан ажратилган маблағларни вилоятлар ўртасида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки (ўртоқ Аҳадов) банкнинг жумҳурият, вилоят ва ноҳия муассасаларида уларнинг маблағларини ҳисобга ўтказиш, сақлаш ва сарфлаш учун уюшманинг, унинг вилоят ва ноҳия муассасаларининг ҳисоб-китоб счётларини очсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, вилоят ва ноҳия уюшмалари мадад жамғармасидан ажратиладиган маблағларни бевосита шахсий ёрдамчи хўжаликлар ўртасида тақсимловчилар ҳисобланадилар.


8. Шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига посёлка, қишлоқ (овул) Советларининг кафолати билан ва аниқ бир шахснинг белгиланган тартибдаги кафиллиги билан қарз берилади. Қарз миқдори оиланинг иқтисодий аҳволини, меҳнатга лаёқатли оила аъзоси қанча эканлигини, ем-хашак ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминланганлигини ҳамда қарзларни қайтариш бўйича шартномаларнинг расмийлаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Товар-моддий бойликлар, қарз олувчининг етиштирган маҳсулоти ва мол-мулки Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларида белгиланган тартибда берилган қарз бўйича гаров сифатида қабул қилинади.

Шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари олинган қарзларни ўз вақтида қайтаришмаган тақдирда қарз қишлоқ, овул ва посёлка Советларининг счётларидан муқаррар тартибда ундириб олинади ёки кафилликка олувчи қарзни тўлаш юзасидан жавобгарликни ўз зиммасига олади.


9. Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки (ўртоқ Аҳадов) зиммасига шахсий ёрдамчи хўжаликларга мадад жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни, шу жумладан, мазкур қарор билан тасдиқланган йўналишлар бўйича фойдаланишни назорат қилиш юклатилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки муассасалари юқорида кўрсатилган жамғарма маблағлари мақсадсиз сарфланган ҳар бир ҳол учун тўла жавобгардирлар. Мадад жамғармаси маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлик борасидаги ҳар бир ҳолат Ўзбекистон дехдончилик-саноат банки муассасалари даромадлари ҳисобидан қопланади;

шахсий ёрдамчи хўжаликларга мадад жамғармаси маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳар кварталдаги ҳисобот белгиланган тартибда банкнинг ноҳия муассасалари томонидан вилоят бошқармаларига тақдим этилади, вилоят бошқармалари эса уни Жумҳурият деҳқончилик-саноат банкига тақдим этадилар;

Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасининг мадад жамғармаси маблағлари қандай сарфланаётгани тўғрисида ҳар кварталда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб туради.


10. Уюшмага ва унинг жойлардаги бўлинмаларига шахсий ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ортиқчасини сотиб олиш ва сотишда воситачилик қилиш ҳуқуқи берилсин.


11. Уюшманинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларига "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқ тўғрисида" Ўзбекистон ССЖ Қонунининг 6-моддаси 5-пунктининг "б" бандида кўзда тутилган солиқ бўйича имтиёзлар берилсин.


12. Ўзбекистон ССЖ Президентининг юқорида қайд этилгаи Фармонига мувофиқ белгилаб қўйилсинки, уюшма хусусий соҳа учун моддий-техника ресурсларининг фонд сакловчиси ҳисобланади.

ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, ЎзССЖ Дехқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси, Ўзбекистон ССЖ Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, ЎзССЖ Қишлок; хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Дон маҳсулотлари вазирлиги, Ўзбекбирлашув, "Ўзглавлегснабсбит", "Ўзплодоовошчвинпром" ва "Ўзпишчепром" концернлари, "Сортсемовошч" ва "Ўзагрострой" бирлашмалари ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмалари учун алоҳида сатрда тегишли номенклатурага мувофиқ моддий-техника ресурслари ажратсинлар.


13. Белгилаб қўйилсинки, смета қиймати 100 минг сўмгача бўлган кичик цехлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш учун техника ҳужжатларини ноҳия уюшмаси, смета қиймати 500 минг сўмгача бўлганини вилоят уюшмаси, 500 минг сўмдан ортиқ бўлганини уюшманинг Жумҳурият кенгаши тасдиқлайди.


14. "Ўзгипрозем", "Ўзгипросельстрой", "ЎзНИПградостроительства", "Ўзгипроводхоз", "Ўзгипросельхозводоснабжение", "Ўзмежколхозпроект", "Средазгипроагропромстройиндустрия", "Ўзгипроплодоовошч" институтлари ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаллари уюшмаси иншоотларини устивор тарзда лойиҳалашни таъминласинлар.


15. "Ўзагрострой" жумҳурият давлат-кооператив бирлашмаси ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасининг буюртмалари асосида кичик корхоналар, кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланадиган базалар, шунингдек, бинокорлик материаллари ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳамда бошқа иншоотлар қурилишини биринчи навбатда амалга оширишни таъминласин.


16. Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки (ўртоқ Ақадов)га 1991-1992 йиллар учун капитал маблағлар умумий ҳажми доирасида алохида лойиҳалар ва сметалар бўйича ишлар ҳажмини амалда бажариш юзасидан, уюшманинг ишлаб чиқариш иншоотларини қуриш мақсадида. истисно тариқасида маблағ билан имтиёзли равишда таъминлашга рухсат берилсин.

Қурилишнинг боришини ва муддатларини, моддий ва пул маблағларидан шартнома асосида мақсадли фойдаланишни назорат қилишни Жумҳурият деҳқончилик-саноат банки муассасалари амалга оширадилар.


17. Уюшмага унинг Уставига мувофиқ аппарат структурасини ва лавозим окладларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


18. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Исломов) ва ЎзССЖ Деҳқончилик-саноат комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси 1991 йилда ЎзССЖ Шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари уюшмасига унинг вилоят ва ноҳия бўлинмалари учун 15 та ИЖ 21-15 ва УАЗ-452 автомашиналари ажратиш имкониятини кўриб чиқсинлар. Кейинги йилларда шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгалари қишлоқ (овул) уюшмаларига ана шундай маркали машиналар ва биттадан кажавали мотоцикл ажратиш назарда тутилсин.


19. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Ахметов) раҳбариятга хизмат кўрсатиш учун уюшмага шартнома асосида қўшимча равишда битта ГАЗ-2410 енгил автомашинаси ажратсин.




Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 19 апрелдаги

107-сон карорига

1-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга

моддий ёрдам бериш жамғармасини фойдаланиш

йўналишлари бўйича

ТАҚСИМЛАШ


                (млн сўм)


Шу жумладан



Ҳаммаси


II кв.


III кв.


IV кв.


Моддий-техник базани яратиш ва

мустаҳкамлаш ҳамда шахсий ёрдамчи

хўжаликларга хизмат кўрсатиш


500

125

125

250

Уюшма корхоналари ва

ташкилотларининг ўз оборот

маблағларини шакллантириш


200

50

50

100

Шахсий ёрдамчи хўжаликлар

эгаларига имтиёзли шартлар

билан қарз бериш


200

50

50

100

Жумҳурият уюшмасининг резерв

жамғармаси


100

25

25

50

ЖАМИ

1000

250

250

500

Вазирлар Махкамасининг

1991 йил 19 апрелдаги

107-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга моддий

ёрдам бериш жамғармасини шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг

моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш

ҳамда уларга хизмат кўрсатиш учун

ТАҚСИМЛАШ


(млн сўм)

Ҳаммаси


Шу жумладан


II кв.


III кв.


IV кв.


Қорақалпоғистон МССЖ


38

9

10

19

вилоятлар:






Андижон


55

14

13

28

Бухоро


42

10

11

21

Жиззах


22

5

6

11

Қашқадарё


40

10

10

20

Наманган


45

12

11

22

Самарқанд


61

15

15

31

Сурхондарё


40

10

10

20

Сирдарё


14

4

3

7

Тошкент


50

12

13

25

Фарғона


69

18

17

34

Хоразм


24

6

6

12

ЎзССЖ бўйича жами


500

125

125

250

Вазирлар Махкамасининг

1991 йил 19 апрелдаги

107-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга моддий

ёрдам бериш жамғармасини корхоналар ва ташкилотларнинг

ўз оборот маблағларини шакллантириш учун

ТАҚСИМЛАШ

(млн сўм)


Ҳаммаси


Шу жумладан


II кв.


III кв.


IV кв.


Қорақалпоғистон МССЖ


15

4

3

8

вилоятлар:






Андижон


22

5

6

11

Бухоро


17

4

4

9

Жиззах


9

2

3

4

Қашқадарё


16

4

4

8

Наманган


18

5

4

9

Самарқанд


24

6

6

12

Сурхондарё


16

4

4

8

Сирдарё


6

1

2

3

Тошкент


20

5

5

10

Фарғона


28

7

7

14

Хоразм


9

3

2

4

ЎзССЖ бўйича жами


200

50

50

100

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 19 апрелдаги

107-сон қарорига

4-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришга моддий

ёрдам бериш жамғармасини шахсий ёрдамчи хўжаликлари

бўлган деҳқонларга имтиёзли шартлар бўйича қарз бериш учун

ТАҚСИМЛАШ

(млн сўм)


Ҳаммаси


Шу жумладан


II кв.


III кв.


IV кв.


Қорақалпоғистон МССЖ


15

4

3

8

вилоятлар:






Андижон


22

5

6

11

Бухоро


17

4

4

9

Жиззах


9

2

3

4

Қашқадарё


16

4

4

8

Наманган


18

5

4

9

Самарқанд


24

6

6

12

Сурхондарё


16

4

4

8

Сирдарё


6

1

2

3

Тошкент


20

5

5

10

Фарғона


28

7

7

14

Хоразм


9

3

2

4

ЎзССЖ бўйича жами


200

50

50

100


Время: 0.1829
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск