Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.1991 й. 108-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 19 апрелдаги

108-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон ССЖнинг умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортига раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни амалга оширади, унинг ишини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришни таъминлайди, юкларни ташишни, шу жумладан, шаҳарлараро юкларни ташишни, шаҳарларда, шаҳарлар ўртасида, бошқа аҳоли пунктларида ва қишлоқларда юк ташишни, йўловчилар ташишни, халқаро юк ташиш ва аҳолига, халқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларига транспорт-экспедиция хизмати кўрсатишни ташкил этади ва амалга оширади.


2. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўзига бўйсунувчи ишлаб чиқариш ва илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, концернлар, корхоналар, "Ўзавтоқурилиш" трести, малака ошириш бош институти, "Мадина" реклама-ахборот фирмаси ва бошқа корхоналар ҳамда ташкилотлар (бундан кейин матн бўйича "бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар") билан биргаликда вазирликнинг ягона тизимини ташкил этади.


3. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз ваколати доирасида ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида ташкил этади.


4. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз фаолиятида қуйидагиларни таъминлайди:

халқ хўжалиги ва аҳолининг автомобилларда юк ташишга бўлган эҳтиёжларини энг тўла қондириш учун умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортини бутун чоралар билан ривожлантиришни;

шартнома мажбуриятларининг бажарилишини ва давлат интизомини;

меҳнат жамоаларининг ташаббус ва омилкорлик кўрсатишларини, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик жиҳатдан мустақилликларини ривожлантириш, хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан бутун чоралар билан фойдаланиш учун шароитлар яратишни;

мулкчиликнинг турли кўринишларига асосланган ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг илғор шаклларини ривожлантиришни;

асосий ишлаб чиқариш фондлари ва оборот маблағларидан, шунингдек, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарув, иш ҳақи, хўжалик ҳисобининг асосий элементларидан бири бўлган рағбатлантириш тизимидан самарали фойдаланишни;

тармоқнинг йирик муаммоларини ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортини устун даражада ривожлантиришни таъминловчи илмий асосланган инвестиция сиёсатини ўтказишни;

фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш ва тармоқ фанининг самарадорлигини оширишни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг юқори бўлишини ва рақобат қила олишини таъминловчи янги техникани, юқори самарали технологияни, материаллар ва бошқа техника янгиликларини ишлаб чиқиш ва улардан кенг фойдаланишни;

тармоқ даражасида ижтимоий ҳимояланганлик бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни ва амалга оширишни, тармоқ ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашни, уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш масалаларини комплекс равишда ҳал қилишни;

автотранспортда хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларининг сифат жиҳатдан янги босқичига ўтишни ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни иложи борича камайтиришни;

умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигини юқори даражада тутишни;

бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар учун фаол кадрлар сиёсати олиб борилишини, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини қўллашни;

табиий бойликларни тежаб-тергаб сарфлаш, табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, ресурсларни тежаш юзасидан катта ишлар олиб бориш ва иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланишни.


5. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги тармоқ корхоналарининг мол-мулкини бошқарувчи, давлат томонидан вакил қилинган орган ҳисобланади, у Ўзбекистон ССЖда автомобилда юк ва йўловчилар ташиш учун лицензиялар бериш ҳуқуқига эга, белгиланган тартибда мулкчиликнинг турли шакллари асосида корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади.


6. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, бунда вазирлик уларнинг "Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни билан берилган ҳуқуқларига қатъий риоя қилган ҳолда давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқукидан фойдаланади.


7. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги бозор иқтисодига ва фондсиз савдо қилишга тўлиқ ўтгунга қадар давлат буюртмаларига марказлаштирилган тартибда сотиб олинган ишлаб чиқариш-техника ресурслари бўйича фонд эгаси ҳисобланади ва уларни тақсимлаш масалаларини ҳал қилади.

Техникаларни, мотор ёқилғиси ва тўғридан-тўғри алоқалар бўйича бошқа ресурларни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузади.


8. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ тармоқ бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари билан тузилган бевосига шартномалар асосида:

умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортини юқори даражада ривожлантиришни ва унинг ишини бошқа турдаги транспортларнинг иши билан мувофиқлаштиришни ҳисобга олиб тармоқни ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболини, корхоналарни оқилона жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқади;

чет мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларнинг янги илғор шаклларини ривожлантиради, тармоқ корхоналари ва ташкилотларининг бошқа мамлакатлар корхоналари ва ташкилотлари билан бевосита ишлаб чиқариш ва илмий-техника алоқаларини ўрнатишга фаол кўмаклашади. Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитаси билан келишган ҳолда қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни ташкил этади ва уларнинг иш фаолиятини таъминлайди;

тармоқлардаги илмий-техника ва инвестиция сиёсатини белгилайди, фан-техника тараққиёти ютуқларини ҳамда илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш жараёнларини ташкилий жиҳатдан бошқаришни таъминлайди;

табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, моддий ва меҳнат ресурсларини сарфлашнинг самарали нормаларини ва нормативларини қўлланишни ташкил этади;

бошқа вазирликлар ва идораларга нисбатан уларни жаҳон стандартларига мувофиқ келувчи замонавий автотранспорт техникаси билан таъминлаш бўйича тармоқ бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари манфаатларини кўзловчи вакил сифатида иш кўради, бунда бозор муносабатлари шароитларида корхоналар ва ташкилотларнинг самарали ишлашларини таъминлаш мақсадида нархлар ҳосил қилиш сиёсатини ишлаб чиқади;

тегишли давлат органлари ва бошқа органларда бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларини ҳимоя қилади;

бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан чиқарилган ва тармоқларда фойдаланиладиган техникани танлашни амалга оширади, иссиқ иқлим талабларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги моделларнинг бош буюртмачиси ва ишлаб чиқувчиси ҳисобланади;

давлат корхоналарини, фирмаларни, ташкилотларни, шу жумладан, кичикларини ҳам, белгиланган тартибда тузади, қайта тузади ва тугатади, улар тўғрисидаги уставларни тасдиқлайди;

кичик корхоналарга уларнинг ишлаб чиқариш базаларини ривожлантиришда ёрдам кўрсатади, уларнинг илтимосларига кўра ишлаб чиқариш ва яшаш учун мўлжалланмаган хоналарни, қурилиши тўхтатиб қўйилган, чала ва фойдаланилмаётган объектлар ва иншоотларни, шунингдек, фойдаланилмаётган асбоб-ускуналарни беради, моддий-техника ва ахборот жиҳатидан таъминлашни, консультациялар беришни, кадрлар тайёрлашни ва ёрдамнинг бошқа турларини кўрсатишни ташкил этишда барча чоралар билан кўмаклашади;

давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини ёллаш ҳамда ишдан озод қилиш тўғрисида контрактлар тузади;

бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг раҳбарларини мулкчининг олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини характерловчи уларнинг меҳнат ҳақлари ва кўрсаткичлари миқдорлари ўртасида бевосита алоқа ўрнатган ҳолда хўжалик фаолиятининг узоқ муддатли натижалари ютуқларига қараб моддий таъминот ва рағбатлантириш тизимини белгилайди;

кўзда тутилмаган ва фавқулодда ҳоллардаги харажатларни ҳамда тадбирларни, барқарорлаштириш ва тармоқ фондларини пул билан таъминлашнинг мақсадли фондларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг тўғри қўлланилишини таъминлайди;

корхоналар, ташкилотлар кенгашлари (бошқарувлари)га вакиллар тайинлайди ёки уларни бирлашмаларга, концернларга вакил қилиб юборади;

бозор муносабатлари шароитларида тармоқ ишини регламентловчи норматив ҳужжатлар ва қонунчилик актларининг лойиҳаларини тайёрлайди;

Ўзбекистон ССЖ автомобиль транспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси МҚ билан бирга бирлашмалар ва корхоналарнинг фаолиятлари натижаларини якунлайди ва ғолиб жамоаларга кўчма Қизил байроқлар, пул мукофотлари беради, меҳнатнинг илғор усулларини ўрганишни, умумлаштиришни ва ёйишни ташкил этади, белгиланган тартибда ходимларни фахрий ёрлиқлар, кўкракка тақиладиган нишонлар билан мукофотлайди, рағбатлантиришнинг бошқа шаклларини қўллайди.


9. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз ишини умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортига раҳбарлик қилишнинг барча масалаларини муҳокама қилиш ва ҳал этишда коллегиаллик, ошкораликнинг демократик принципларини бирга қўшиб олиб бориш асосида ташкил этади, мансабдор шахсларга топширилган участкалардаги ишнинг аҳволи ва алоҳида топшириқларнинг бажарилиши учун уларнинг масъулиятини белгилайди.


10. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ўз фаолиятида ССЖИ қонунларига, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президенти фармонларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига, қарорларига ва фармойишларига, ушбу актларда назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур низомга ва бошқа норматив актларга амал қилади.

ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги Вазирлик системасида амалдаги қонуннинг қўлланилишини таъминлайди, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашига киритади.


11. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқишни ташкил этади, уларда қўйилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига эришади, шунингдек, меҳнаткашларнинг хатларида хабар қилинган қонун бузишларни, Вазирлик тизимидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.


12. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигига Ўзбекистон ССЖ Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармони билан тайинланадиган ва кейинчалик Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади.

Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазирининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарлари бўлади.


13. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигида Вазир (раис), лавозимлари бўйича Вазир ўринбосарлари ва бошқа раҳбар ходимлардан иборат таркибда коллегия тузилади. Вазирликнинг коллегия аъзолари Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


14. Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазирлик бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотларининг фаолияти учун Вазир ўринбосарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди.


15. Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири амалдаги қонун асосида ва уни ижро этиш мақсадида буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ҳамда Вазирлик бирлашмалари, корхоналари ва ташкилотлари учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади.

Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖнинг бошқа вазирликлари ва идораларининг раҳбарлари билан бирга қўшма буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.


16. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги коллегияси автомобиль транспортига раҳбарлик қилиш, ижрони текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланишнинг асосий масалаларини, муҳим буйруқлар ва йўриқномаларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади, Вазирлик аппарати функционал хизматлари ва идоравий бўйсунувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳксоботларини эшитади. Коллегиянинг қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир билан коллегия ўртасида келишмовчиликлар чиққан тақдирда Вазир рўй берган келишмовчилик тўғрисида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига хабар қилиб ўз қарорини амалга ошираверади, коллегия аьзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин. Коллегия тармоқ ишларининг самарадорлиги ва пировард натижалари учун масъулдир, у қарорлар қабул қилишда умумдавлат манфаатларига амал қилади.


17. Фан ва техникани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тармоқда ягона техника сиёсатини белгилаш, фан ва техника тараққиётининг энг янги ютуқларидан ва илғор тажрибадан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш юзасидан тавсияларни ишлаб чиқиш учун ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигида юқори малакали мутахассислар, ишлаб чиқариш новаторлари, шунингдек, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат техника-иқтисодиёт кенгаши тузилади.

Техника-иқтисодиёт кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири томонидан тасдиқланади.


18. Тармоқ ишларининг муҳим масалаларини кўриб чиқиш учун ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигида кенгаш тузилади. Кенгашга коллегия аъзолари, Ўзбекистон ССЖ автотранспорти ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмаси МҚ вакиллари, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, илғор ҳайдовчилар ва ишчилар кирадилар. Кенгаш, асосан, тармоққа ижтимоий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш-техник стратегик раҳбарлик қилиш вазифасини бажаради, мақсадли ва тармоқ фондлари, харажатлар сметаларини аниқлайди ва тасдиқлайди, уларнинг ижросини назорат қилади, шунингдек, бутун тармоқ фаолиятига баҳо беради. Кенгаш мажлислари, одатда, йилига бир марта ўтказилади. Кенгаш таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти Вазири томонидан тасдиқланади.

20. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги марказий аппаратни, унинг ишини янги функционал йўналишларга жамлаш, бошқарувнинг устун даражадаги иқтисодий усулларидан фойдаланиш мақсадида қайта қуриш ва такомиллаштиришни амалга оширади. Вазирликнинг марказий аппарати структураси, штат жадвали, шунингдек, ходимларга иш ҳақи тўлаш ва уларни рағбатлантириш тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Вазирлик марказий аппарати ходимларининг сони ва меҳнат ҳақи фонди Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


21. ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлигининг фаолияти йилига камида бир марта белгиланган тартибда тафтиш қилинади. Қонун актлари билан Вазирлик фаолиятининг айрим томонларини текшириш вазифаси юклатилган солиқ солиш ва бошқа давлат органлари заруратга қараб ва қатъий ўз компетенцияси доираларида бундай текширишларни ўтказишлари мумкин. Вазирлик бундай органларнинг уларнинг компетенциясига кирмайдиган масалалар бўйича талабларини бажармаслик ва уларни назорат қилишга тааллуқли бўлмаган материаллар билан таништирмаслик ҳуқуқига эгадир.


22. Ўзбекистон ССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ҳамда рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.












































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск