Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 498-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

498-сон қарорига

2-ИЛОВА



ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба

даражалари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари шунингдек никоҳ уйлари (бундан буён матнда ФҲДЁ деб юритилади) ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражаларни бериш тартибини белгилайди.


2. ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мартаба даражаларидан иборат бўлади:

3-даражали адлия маслаҳатчиси;

1-даражали юрист;

2-даражали юрист;

3-даражали юрист.


3. ФҲДЁ бўлимлари ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.

ФҲДЁ бўлимлари ходимларига мартаба даражаларини бериш тартиби уларнинг эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


4. 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг тавсиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан берилади.


5. ФҲДЁ бўлимлари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

3-даражали адлия маслаҳатчиси - ФҲДЁ бўлими мудирларига;

1-даражали юрист - ФҲДЁ бўлими мудирларига;

2- даражали юрист - ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспекторларига.

3-даражали юрист - ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспекторларига

5. Ҳар бир мартаба даражасида бўлиш муддати:

3, 2, 1-даражали юристлар учун - 2,5 йил;

3-даражали адлия маслаҳатчиси мартабасида бўлиш муддати белгиланмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:

а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;

б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;

в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.


7. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 6 ой ўтгач берилади.


8. ФҲДЁ бўлимлари ходимларига бир мартаба даражасида белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимларига навбатдаги мартаба даражаси берилмайди.


9. ФҲДЁ бўлинмалари ходимларига берилган мартаба даражалари уларда умрларининг охиригача сақланади ҳамда фақат иш фаолиятига мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлари учун ишдан бўшатилган тақдирда улардан маҳрум қилиниши мумкин.


10. Хизмат бурчини қўпол равишда бузганлиги, бадном қилувчи ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги ёки хизмат вазифаларини мунтазам равишда етарлича бажармаганлиги учун ФҲДЁ бўлинмалари ходимларнинг мартабаси пасайтирилиши мумкин, лекин улар эга бўлган мартаба даражасидан икки даража паст бўлиши мумкин эмас.


11. Мартаба даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан амалга оширилади.


12. ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль











































Время: 0.0098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск