Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзоларини хизмат кийими ҳамда раҳбарларини хизмат сумкаси билан таъминлаш Тартиби (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 497-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

497-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони"

жамоатчилик тузилмаси аъзоларини хизмат кийими

ҳамда раҳбарларини хизмат сумкаси билан таъминлаш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси (кейинги ўринларда Жамоатчилик тузилмаси деб аталади) раҳбари ва аъзоларини хизмат кийими билан таъминлаш, хизмат кийими ва сумкасини тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларига белгиланган ҳудуддан ташқарида ҳамда хизмат фаолияти билан банд бўлмаган вақтларда хизмат кийимидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



2-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ РАҲБАРИ

ХИЗМАТ КИЙИМИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Жамотчилик тузилмаси раҳбари нимча, бош кийими ва сумка билан, тузилма аъзолари эса нимча ва бош кийим билан таъминланади.


4. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларининг хизмат кийими нимча ва бош кийимидан иборат бўлиб, ундан фақат хизмат фаолияти давомида фойдаланилади.


5. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари хизмат кийими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари (кейинги ўринларда кенгашлар деб аталади) буюртмасига асосан, ушбу Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.


6. Хизмат кийимининг қатъий ҳисоби кенгашлар томонидан юритилади.


7. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимга тайинланган, аъзолари аъзоликка қабул қилинган кундан кейин уч иш кунида фуқаролар йиғини раиси томонидан Кенгашга тузилма раҳбари ва аъзоларини хизмат кийими ҳамда раҳбарига ушбу Тартибнинг 2-иловасига мувофиқ хизмат сумкаси билан таъминлаш тўғрисида талабнома тақдим этилади.


8. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари учун тайёрланган хизмат кийимлари кенгашларда сақланади.


9. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари бир ой мобайнида кенгашлар томонидан хизмат кийими, раҳбарлар алоҳида хизмат сумкаси билан таъминланади.


10. Берилган хизмат кийими ушбу Тартибнинг 3-иловасига мувофиқ кенгашлар томонидан юритиладиган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларига хизмат кийимини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида ҳисоби юритилади.


11. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларига хизмат кийимини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтари кенгашларда камида беш йил сақланади.


12. Яроқсиз ҳолга келган ёки йўқолган хизмат кийими ва хизмат сумкаси ўрнига жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларининг аризасига биноан янги хизмат кийими ва хизмат сумкаси берилади.


13. Хизмат кийими ва хизмат сумкасининг сақланиши учун жавобгарлик унинг эгасига юкланади. Хизмат кийими ва сумкаси йўқотиб қўйилган, эҳтиётсизлиги оқибатида яроқсиз ҳолга келган ҳолатларда хизмат кийимини тайёрлаш учун кетган сарф-харажатлар айбдор шахслар ҳисобидан қопланади.


14. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимидан озод этилганда (ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда) беш кун муддат ичида хизмат кийимини Кенгашга қайтаради. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари суд қарорига асосан бедарак йўқолган деб топилган ҳолатлар бундан мустасно.


15. Хизмат фаолияти жараёнида хизмат кийими яроқсиз ҳолга келган ҳолларда ушбу ҳолатга бевосита гувоҳ бўлган камида икки нафар шахслар иштирокида ушбу Тартибнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, кенгашларга топширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари хизмат кийимининг сақланиши учун шахсан жавобгардир. Хизмат кийимини ва хизмат сумкасини бошқа шахсларга бериш қатъиян тақиқланади.


17. Мазкур Тартиб талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Тартибга

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони"

жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва

аъзолари хизмат кийимининг

ШАКЛИ


      

  

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси

раҳбари ва аъзолари хизмат кийимининг

ТАВСИФИ


"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларининг хизмат кийими кўкрак ва елка қисмларида бўйи 20 мм. бўлган горизонтал кўринишда нур қайтарувчи белгилар ҳамда хизмат кийими орқа томонининг курак қисмида лотин алифбосига асосланган тилла ранг ҳарфларда "MAНALLA POSBONI" ёзувлари ёзилган кул рангдаги нимча ва бош кийимидан иборат бўлиб, нимча ҳар қандай кийимнинг устидан кийиб юришга мўлжалланган бўлади.

Хизмат кийими ўрнатилган тартибда турли ўлчамларда бўлади. Хизмат киймининг орқа томондаги "MAНALLA POSBONI" ёзуви баландлиги 30 мм бўлади.

Бош кийим нимча билан бир хил рангда бўлиб, бош кийимнинг соябонидан 10 мм. тепа қисмида айлана шакл ичида "MAНALLA POSBONI" ёзуви киритилган белги бўлиб, белгининг диаметри 40х40 мм. бўлади.






Тартибга

2-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони"

жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг

хизмат сумкаси

ШАКЛИ

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси

раҳбари ва аъзолари хизмат кийимининг

ТАВСИФИ


"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг сумкаси тўқ кўк рангдаги, тўғри тўртбурчак шаклидаги, устки ёпиб турувчи юзасидан лотин алифбосига асосланган тилла ранг ҳарфларда 50 мм баландликда "MAНALLA POSBONI" ёзувлари ёзилган, қўлда кўтаришга ҳамда елка ёки бўйиндан илиб юришга мўлжалланган бўлади.

Сумка тўғри кесимли, клапани тесьмали "велькоро" орқали ёпилади. Клапанда кичик ручка жойлашган бўлиб, тикиш жойи хольнитен билан маҳкамланган. Сумканинг бир томонига елкадан осадиган ўзгарувчан (яъни узайтирувчи ёки қисқартирувчи) елка банди тўқа орқали ўрнатилади. Бошқа томонига елка бандни тутиб турадиган шлевка рамка (ёки тўқа) орқали ўрнатилади. Ички қисмини орқа томонига тўсиқ бўлма ўрнатилган бўлиб, у ерга ручка ва ташрифномалар учун кичкина уч бўлимли чўнтак жойлашади.

Сумка баландлиги (олд томони бўйича ўлчанганда) - 320 +/- 10мм.

Сумка кенглиги (икки чети оралиғи) - 60 +/- 1 мм.

Клапанда "MAНALLA POSBONI" шелкографияси қўлланади.






Тартибга

3-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик

тузилмаси аъзоларига хизмат кийими ва раҳбарига

сумкани бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

  



(Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаш номи)

Т/р

Эгасининг Ф.И.О.

Фуқаролар йиғини номи

Олинган

хизмат

кийими сони

Хизмат кийими ва сумкаларни олган масъул шахснинг имзоси, сана

Қайтарилган хизмат кийими ва сумкалар сони ва санаси

Қайтарилган хизмат кийимларини олган масъул шахснинг Ф.И.О., лавозими, имзоси








    





Тартибга

4-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси

аъзоларининг яроқсиз ҳолга келган хизмат кийимини ва

раҳбарининг сумкасини топшириш-қабул қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

       

_____-сон


201__ йил "___" ___________

     

Мен,


фуқаролар йиғини


(лавозими, Ф.И.О.)


(фуқаролар йиғини номи)



кенгашининг 20___ йил ______ даги ___-сон қарорига асосан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг яроқсиз ҳолга келган хизмат кийимини (сумкасини) топширдим.

Мен,


юқорида қайд


(лавозими, Ф.И.О.)


(фуқаролар йиғини номи)



этилган яроқсиз ҳолга келган хизмат кийим (сумка)ини қабул қилиб олдим.

Гувоҳлар:




(Ф.И.О.)


(имзо)




(Ф.И.О.)


(имзо)




(топширувчининг Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)




(қабул қилувчининг Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)


М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль











































Время: 0.0268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск