Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига гувоҳнома бериш Тартиби (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 497-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

497-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони"

жамоатчилик тузилмаси раҳбарига

гувоҳнома бериш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ушбу Тартиб фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси (кейинги ўринларда Жамоатчилик тузилмаси деб аталади) раҳбарига гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.



2-БОБ. ГУВОҲНОМАНИНГ ШАКЛИ, ГУВОҲНОМА

БЛАНКАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


2. Гувоҳнома муқоваси ва бланкалари ушбу Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) буюртмаси бўйича тайёрланади.


3. Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланиб, Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимга тайинлангандан сўнг Кенгаш қарори асосида тўлдирилади.


4. Белгиланган тартибда лавозимга тайинланган Жамоатчилик тузилмаси раҳбарини гувоҳнома билан таъминлаш тўғрисида фуқаролар йиғини раиси томонидан уч иш кунидан иборат муддатда Кенгашга буюртма тақдим этилади.


5. Гувоҳномани тўлдириш вақтида фойдаланишга яроқсиз деб топилган бланкалар Кенгашнинг ташкилий-услубий гуруҳи бош мутахассиси томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.


6. Гувоҳнома Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади ва муҳри билан тасдиқланиб, Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига лавозимга тайинланган кундан эътиборан 15 кун ичида уч йил муддатга берилади.


7. Гувоҳномалар аниқ кетма-кетликдаги тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳноманинг рақамланиши ушбу Тартибнинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.


8. Берилган гувоҳнома ушбу Тартибнинг 3-иловасига мувофиқ Кенгаш томонидан юритиладиган "Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига гувоҳнома бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтари"да (кейинги ўринларда Ҳисобга олиш дафтари деб аталади) рўйхатдан ўтказилади.


9. Ҳисобга олиш дафтарида гувоҳноманинг тартиб рақами, гувоҳнома эгасининг ҳамда уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, гувоҳнома эгасининг фотосурати, гувоҳнома олинганлиги тўғрисида имзо ва сана, гувоҳномани қайтариш санаси, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси, гувоҳномани йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами) кўрсатилади.


10. Ҳисобга олиш дафтари Кенгашларда камида 5 йил сақланади.


11. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ҳисобга олиш дафтарига гувоҳномани олганлиги тўғрисида имзо қўяди.


12. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, амал қилиш муддати тугаган ёки Жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган ҳолларда Жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг аризасига биноан унинг гувоҳномаси янгисига алмаштирилади.


13. Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганлиги, амал қилиш муддати тугаганлиги ёки Жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги сабабли янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага асосан эски гувоҳнома ҳамда 3х4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.


14. Яроқсиз ҳолга келган, амал қилиш муддати тугаган ёки эски фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган гувоҳнома янги гувоҳнома берилган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ушбу Тартибнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, Кенгаш томонидан йўқ қилинади.


15. Гувоҳноманинг сақланиши учун жавобгарлик гувоҳнома эгаси зиммасига юкланади. Гувоҳноманинг йўқотиб қўйилганлиги ёки эҳтиётлаб сақланмаганлиги оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳолларда гувоҳномани тайёрлаш учун кетган сарф-харажатлар айбдор шахслар ҳисобидан қопланади.


16. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимидан озод этилганда (ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда) беш кун ичида гувоҳномани Кенгашга қайтаради. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари суднинг қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ҳолат бундан мустасно.


17. Жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари учун тайёрланган гувоҳнома бланкалари Кенгашларда сақланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг ўз гувоҳномасини бошқа шахсларга бериши қатъиян тақиқланади.


19. Мазкур Тартиб талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.






Тартибга

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик

тузилмаси раҳбари гувоҳномасининг

ШАКЛИ

           

    


Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик

тузилмаси раҳбари гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари гувоҳномасининг муқоваси 60х90 миллиметр катталикдаги тўқ яшил рангда тайёрланади. Гувоҳноманинг олд томони марказ қисмининг юқорисида зарҳал рангда 14 шрифтда "FUQAROLARNING O'ZINI O'ZI BOSНQARISН ORGANI", қуйида "MAНALLA POSBONI" ва 16 шрифтда "GUVOНNOMA" деган матнлар жойлашган.

Гувоҳноманинг ички томонидаги матнлар икки саҳифага бўлинади.

Гувоҳноманинг ички чап томонидаги ёзувлар лотин алифбосида ёзилади. Гувоҳноманинг ички чап қисмининг юқоридаги марказида икки қаторда тегишли вилоят ва туман (шаҳар) номи кўрсатилади, ундан кейин марказ қисмида "Mahalla posboni jamoat tuzilmasi rahbarining guvohnomasi N" сўзи ёзилиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, ёнидан пастга чап томонда 3х4 см. ўлчамли фотосурат жойлаштирилади. Фотосуратнинг ўнг томони марказида "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми икки қаторда, тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади.

Пастроқ қисмида гувоҳноманинг амал қилиш муддати ёзилади. Гувоҳноманинг ички чап томонига "Lavozimdan bo'shaganda qaytarilishi shart" сўзлари ёзилади ҳамда гувоҳнома берган шахснинг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда "М.O'." ҳарфлари жойлашади.

Матн мазмуни бир хил бўлган давлат тилида лотин алифбосида (чап томонида) ва рус тилида (ўнг томонида) тўлдирилади.

Гувоҳноманинг ички томонлари оч сарғиш рангли махсус қоғоздан тайёрланади ва шаффоф плёнка билан қопланади. Гувоҳномадаги матн ва рақамлар қора рангда ёзилади.





Тартибга

2-ИЛОВА



"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси

раҳбари гувоҳномасининг рақамланиш

ТАРТИБИ

    

Т/р

Ҳудудлар

  

Гувоҳнома бош рақами

Маҳаллалар сони

1.

Тошкент шаҳри

1

0 - 505

2.

Тошкент вилояти

2

1 - 1006

3.

Сирдарё вилояти

3

1 - 221

4.

Жиззах вилояти

4

1 - 285

5.

Самарқанд вилояти

5

1 - 1089

6.

Фарғона вилояти

6

1 - 1028

7.

Наманган вилояти

7

1 - 770

8.

Андижон вилояти

8

1 - 868

9.

Қашқадарё вилояти

9

1 - 726

10.

Сурхондарё вилояти

10

1 - 714

11.

Бухоро вилояти

11

1 - 541

12.

Навоий вилояти

12

1 - 303

13.

Хоразм вилояти

13

1 - 498

14.

Қорақалпоғистон Республикаси

14

1 - 407

      

Изоҳ: 0/0/0 Бунда 1-рақам вилоят индексини, 2-рақам туман индексини, 3-рақам туманда жойлашган маҳалла индексини билдиради.

Туманлар ва фуқаролар йиғинларининг индекс рақамлари ўз навбатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари томонидан белгиланади.






Тартибга

3-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик

тузилмаси раҳбарига гувоҳномани бериш ва

қайтаришни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

   

   




(Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши)



Т/р

Гувоҳноманинг

тартиб рақами

Эгасининг Ф.И.О.

Амал қилиш

муддати

Гувоҳнома

эгасининг

фотосурати

Гувоҳнома олинганлиги

тўғрисида

имзо, сана

Қайтариш санаси, олган шахснинг Ф.И.О.,

лавозими, имзоси

Йўқ қилиш тўғрисида

белги (далолат-

нома санаси ва тартиб рақами)

1.








2.








3.








     





Тартибга

4-ИЛОВА




ТАСДИҚЛАЙМАН"



(Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши)



(Кенгаш бошқаруви раисининг Ф.И.О, имзоси)

     



20___ йил "___" ___________

 

 

ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

  

Ушбу далолатнома 20___ йил "___" ___________ куни соат _____ да фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши ижро аппарати ходимлари томонидан "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари _________________________га тартиб рақами __________-сон бўлган гувоҳноманинг __________________________________ сабабли йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.

    

Йўқ қилиш жойи ва санаси


    

Йўқ қилишда иштирок этганлар:

  




(Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)




(Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)




(Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)




(Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)




(Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)




  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль










































Время: 0.0138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск