Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига кўкрак нишони бериш Тартиби (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 497-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

497-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони"

жамоатчилик тузилмаси раҳбарига

кўкрак нишони бериш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси (кейинги ўринларда Жамоатчилик тузилмаси деб аталади) раҳбарининг кўкрак нишонини (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) бериш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишонидан фақат хизмат фаолияти вақтида фойдаланилади.


3. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимидан озод этилганда (ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда) кўкрак нишонини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) қайтаради.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИНИНГ ШАКЛИ,

УНИ ТАЙЁРЛАШ, КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ВА АЛМАШТИРИШ, УНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


4. Кўкрак нишони ушбу Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ фуқаролар йиғинлари сонидан келиб чиқиб, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши буюртмасига асосан "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган шаклда тайёрланади.

Кўкрак нишонинг бошқа шахслар буюртмасига асосан тайёрланишига йўл қўйилмайди.


5. Кўкрак нишонининг қатъий ҳисоби юритилади.


6. Кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ рақамланади.


7. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари белгиланган тартибда лавозимга тайинланган кундан кейин уч иш кунидан кечиктирмай фуқаролар йиғини раиси томонидан Кенгашга кўкрак нишони билан таъминлаш тўғрисида талабнома юборилади.


8. Кўкрак нишони Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимга тайинланган кундан эътиборан ўн беш кун ичида Кенгаш томонидан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.


9. Тайёрланган кўкрак нишонлари кенгашларда сақланади.


10. Кўкрак нишонлари кенгашлар томонидан ушбу Тартибнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда юритиладиган кўкрак нишонини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида ҳисобга олинади.


11. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган кўкрак нишони ўрнига Жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг аризасига биноан, белгиланган тартибда янги кўкрак нишони берилади.


12. Кўкрак нишонининг сақланиши учун жавобгарлик унинг эгасига юкланади. Кўкрак нишони йўқотиб қўйилганлиги ёки эҳтиётлаб сақланмаганлиги оқибатида яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳолларда кўкрак нишонини тайёрлаш учун кетган сарф-харажатлар айбдор шахслар ҳисобидан қопланади.


13. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимидан озод этилганда (ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда) беш кун муддат ичида кўкрак нишонини Кенгашга қайтаради.


14. Яроқсиз ҳолга келган кўкрак нишони фуқаролар йиғини кенгаши томонидан ушбу Тартибнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилиб, кенгашларга йўқ қилиш учун топширилади.


15. Кўкрак нишонини бошқа шахсларга бериш қатъиян тақиқланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ўзининг кўкрак нишонини бошқа шахсларга бериши қатъиян тақиқланади.


17. Мазкур Тартиб талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.






Тартибга

1-ИЛОВА



"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси

раҳбари кўкрак нишонининг

ШАКЛИ

            

    

Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси

раҳбари кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг кўкрак нишони 2.0 мм қалинликдаги темирдан тайёрланади ва эни 70 мм, бўйи 70 мм.ни ташкил этадиган саккиз қиррали юлдуздан иборат бўлади.

Саккиз қиррали юлдуз ичидаги қалқонсимон шаклнинг эни 38 мм, узунлиги 50 мм бўлиб, ички юқори қисмида 20х14 мм тўғритўртбурчак ичида ҳарфларининг баландлиги 2 мм бўлган "ICНKI ISНLAR VAZIRLIGI" лотин алифбосидаги ёзуви мавжуд, ундан пастки қисмда, юқори қиррадан 27 мм пастликда қия бурчак остида ҳарфларининг баландлиги 4 мм бўлган "MAНALLA POSBONI" ёзуви ва унинг таги 5 мм пастда қора рангдаги 4 рақамдан иборат кўкрак нишонининг тартиб рақами жойлашган.

Саккиз қиррали юлдуз ичидаги қалқонсимон шаклнинг ичи бўйлаб қирранинг марказида жойлашган ёзувларни айланаси бўйича жойлашган, ҳарфларининг қалинлиги 1,5 мм бўлган "FUQAROLARNING O'ZINI O'ZI BOSНQARISН ORGANLARI FAOLIYATINI MUVOFIQLАSНTIRISН KENGASНI" ёзуви жойлаштирилган.

Саккиз қиррали юлдуз оч кул ранг тусдаги (металлик) рангда бўлиб, кўкрак нишонининг тартиб рақамидан қолган барча ёзувлар нишоннинг устида бўртиб чиқарилган ҳолда ясалган.

Кўкрак нишонининг олд томони қирралари бўртиқ ҳошияланган, орқа томони текис бўлиб, ўртасида кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич ҳамда илгич кўринишидаги мосламалар мавжуд.






Тартибга

2-ИЛОВА



"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига

кўкрак нишонини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

    

   




(Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши)



                 

Т/р

Кўкрак нишонининг тартиб рақами

Эгасининг Ф.И.О.

Фаолият юритаётган маҳалла фуқаролар

йиғини номи

Олинганлиги

тўғрисида имзо,

сана

Қайтариш санаси, олган шахснинг

Ф.И.О., лавозими, имзоси

1.






2.






3.






     





Тартибга

3-ИЛОВА



"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг

яроқсиз ҳолга келган кўкрак нишонини топшириш-қабул қилиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

     

 

_____-сон


201__ йил "___" ___________

   

Мен,


фуқаролар йиғини


(лавозими, Ф.И.О.)


(фуқаролар йиғини номи)


     

кенгашининг 20___ йил "__" "____" даги ___-сон қарорига асосан берилаётган (берилган) ________-сон кўкрак нишонини Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича _________ туман (шаҳар) кенгаши (дан)га қабул қилиб олдим (яроқсиз ҳолга келганлиги учун) топширдим.

      

Мен,


юқорида қайд


(лавозими, Ф.И.О.)


(фуқаролар йиғини номи)


этилган (яроқсиз ҳолга келган) _____ рақамли кўкрак нишонини қабул қилиб олдим (топширдим).




(Ф.И.О.)


(имзо)




(Ф.И.О.)


(имзо)




(топширувчининг Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)




(қабул қилувчининг Ф.И.О., иш жойи ва лавозими)


(имзо)


М.Ў.



             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль











































Время: 0.0382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск