Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.2018 й. 497-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

497-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони"

жамоатчилик тузилмаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг (кейинги ўринларда Жамоатчилик тузилмаси деб аталади) асосий вазифалари, унинг фаолиятини ташкил этиш, Жамоатчилик тузилмасининг раҳбари ва аъзоларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Жамоатчилик тузилмаси шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғинида (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларда огоҳлик ва фаолликни ошириш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ички ишлар ҳамда бошқа давлат органларига кўмаклашиш мақсадида барча фуқаролар йиғинларида ташкил этилади.


3. Жамоатчилик тузилмаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга, фуқаролар йиғини ва унинг кенгаши қарорларига ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


4. Жамоатчилик тузилмаси фаолияти ихтиёрийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, қонунийлик, жамоатчилик йўли билан ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойиллари асосида ташкил этилади.


5. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига тегишли фуқаролар йиғини раисининг лавозим маошига тенг миқдорда маош белгиланади ҳамда унинг таъминоти учун зарур бўлган маблағлар туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ажратилади.

Жамоатчилик тузилмаси аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.


6. Фуқаролар йиғини раиси ва ички ишлар органларининг ҳудудий профилактика инспектори Жамоатчилик тузилмаси фаолиятига умумий раҳбарликни ўзаро ҳамкорликда амалга оширадилар.



2-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Жамоатчилик тузилмаси ички ишлар органлари таянч пунктининг профилактика инспектори (кейинги ўринларда профилактика инспектори деб аталади), фуқаролар йиғини раиси, бошқа давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

тегишли ҳудудда хавфсизликни ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар огоҳлигини ошириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш;

фуқаролар йиғинида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, бу борада аҳоли ўртасида профилактик тарғибот тадбирларини ўтказиш;

фуқароларда, айниқса вояга етмаганлар ва ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқаролар йиғинларида ҳуқуқий тарғибот ишларини тизимли амалга ошириш;

вояга етмаганлар ҳамда ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидоийлик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асрашга қаратилган тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;

ички ишлар органлари ҳисобида турувчи вояга етмаган ҳамда ёшлар билан аниқ ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказишда иштирок этиш;

мамлакатимизда қарор топган тинчлик, осойишталик ва барқарорлик натижасида аҳоли фаровонлиги таъминланаётганлиги, бу борада ўзининг фаол иштироки билан муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик ва фуқаролик бурчи эканлигини тушунтириш;

фуқаролар йиғини ҳудудидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари талаблари, умумдавлат ҳамда ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ва ушбу жараёнда кенг жамоатчилик кўмагини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

фуқаролар томонидан паспорт тизими, санитария, экология, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, электрэнергия, табиий газ ва ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловларнинг ўз вақтида тўланиши юзасидан амалга оширилаётган тадбирларда иштирок этиш;

ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка ружу қўйганларни, нотинч оилаларни, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ёки улар тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналарни, вояга етмаганларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга ундовчи шахсларни, ёшлар онгини заҳарлаб, уларни диний экстремистик ғоялар таъсирига олиш мақсадида бундай ташкилотларга аъзо бўлишга даъват этувчи, ноқонуний тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борувчи, ўсмирларга қонунга хилоф равишда диний таълим берувчи, мамлакат хавфсизлигига қарши ахборотларни тарқатувчи шахслар юзасидан маълумотлар тўплаш ҳамда уларга тегишли қонуний чоралар кўриш учун профилактика инспекторига ушбу маълумотларни тақдим қилиш, ушбу соҳада профилактик-тарбиявий ишларни жадаллаштириш;

муқаддам судланган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришда қатнашиш;

жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарлик жабрланувчисига айланиши хавфини камайтиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

узоқ муддатга хорижий давлатларга кетган ҳамда узоқ муддат давомида хорижий давлатда бўлиб, Ўзбекистон Республикасига қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, иш билан таъминлаш, таълим муассасаларига қайтариш мақсадида ҳисобини юритишда қатнашиш;

табиий офатлар, оммавий тартиббузарликлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазият хавфи туғилганда аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, аҳоли ўртасида бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни тарғиб этиш ва ушбу ҳолатларни бартараф этишда кўмаклашиш;

иш фаолиятида асосан тунги вақтларда ҳудудлардаги жамоат жойлари, маҳалла кўчалари, қаровсиз жойларда навбатчилик асосида жамоатчилик назоратини олиб бориш.

Жамоатчилик тузилмасининг раҳбари ва аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан бошқа йўналишларда ҳам ҳамкорлик қиладилар.



3-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Жамоатчилик тузилмаси фуқаролар йиғини кенгаши томонидан фуқаролар йиғини раисининг тақдимномасига асосан профилактика инспектори билан келишган ҳолда Жамоатчилик тузилмасига юкланган вазифаларни бажаришга ихтиёрий равишда ёрдам бериш истагини билдирган фуқаролардан иборат таркибда шакллантирилади.


9. Жамоатчилик тузилмасининг аъзолари сони фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда шакллантирилади:

аҳоли сони 2000 нафаргача бўлган фуқаролар йиғинида - 4 нафар;

аҳоли сони 2000-4000 нафаргача бўлган фуқаролар йиғинида - 6 нафар;

аҳоли сони 4000-6000 нафаргача бўлган фуқаролар йиғинида - 8 нафар;

аҳоли сони 6000-8000 нафаргача бўлган фуқаролар йиғинида - 10 нафар;

аҳоли сони 8000-10000 нафаргача бўлган фуқаролар йиғинида - 12 нафар;

аҳоли сони 10000-12000 нафаргача бўлган фуқаролар йиғинида - 14 нафар;

аҳоли сони 12000 нафардан юқори бўлган фуқаролар йиғинида - 18 нафар.

Аҳоли гавжум бўладиган жамоат жойлари (бозор, хиёбон, истироҳат боғи ва ҳ.к.) мавжуд ёки криминоген вазият оғир бўлган фуқаролар йиғинларида Жамоатчилик тузилмасининг аъзолари сони икки нафарга кўпайтирилиши мумкин. Бунда, Жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг умумий сони 18 нафардан ошмаслиги лозим.


10. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Жамоатчилик тузилмасининг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратадилар.


11. Жамоатчилик тузилмаси учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жойлашган биноларда алоҳида хоналар ажратилади. Ажратилган хоналарнинг моддий-техника таъминотини яхшилашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ёрдам кўрсатилади.



4-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ

АЪЗОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Жамоатчилик тузилмаси аъзолигига юкланган вазифаларни бажаришга ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган, жисмоний ва маънавий соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қиладиган, юксак инсоний ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фуқаролар йиғини кенгаши қарори билан қабул қилинади.


13. Жамоатчилик тузилмасига ўз турмуш тарзи билан аҳоли ўртасида салбий тавсифланганлар, ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турганлар, руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганлар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари қабул қилинмайди.


14. Жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзоднинг ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш учун фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори шахсан масъулдирлар.


15. Фуқаролар йиғини масъул котиби ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Фуқаролар йиғини "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолигига фуқароларни қабул қилиш ва аъзоликдан чиқаришни қайд этиш дафтарини юритади ҳамда унинг сақланишини таъминлайди.


16. Ўз вазифасини бажармаган, фаолияти салбий баҳоланган, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этган шахсларни Жамоатчилик тузилмаси аъзолари сафидан чиқариш фуқаролар йиғини раиси ҳамда профилактика инспектори тавсиясига асосан фуқаролар йиғини кенгашининг қарори билан амалга оширилади.


17. Фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори Жамоатчилик тузилмасининг раҳбари ҳамда аъзоларининг фаолиятини ҳар куни назорат қилиб боради.



5-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ

РАҲБАРИНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


18. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, қоида тариқасида, олий маълумотли, тегишли ҳудудда доимий яшаётган, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида, таълим муассасаларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган номзодлар орасидан танланади.


19. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозимига фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори тавсияномаси асосида 3 нафардан кам бўлмаган тузилма аъзолари ичидан танлаб олинган номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши ва ҳудудий ички ишлар органига келишиш учун тақдим этилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши ва ҳудудий ички ишлар органи томонидан Жамоатчилик тузилмаси раҳбарлигига маъқулланган номзодлар фуқаролар йиғини кенгашида овоз бериш йўли билан сайланиб, кенгаш қарори билан лавозимга тайинланади.


20. Фуқаролар йиғини раиси фуқаролар йиғини кенгаши қарори билан тайинланган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари билан меҳнат шартномаси тузади.


21. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига белгиланган тартибда гувоҳнома, кўкрак нишони, хизмат кийими ва хизмат сумкаси берилади.



6-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ

РАҲБАРИ ҲАМДА АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


22. Жамоатчилик тузилмасининг раҳбари ва аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жамоат тартиби, хавфсизлик, жамиятда юриш-туриш ва ахлоқ-одоб ҳамда паспорт тизими, санитария ва экология, ёнғин ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига фуқаролар томонидан риоя қилинмаган ҳолларда тегишли органлар билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш ва ташкил этишда қатнашиш;

тегишли ҳудудда содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни фуқаролардан талаб қилиш;

тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасидаги турли низоларни ҳал этишда, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни муҳокама қилишда, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этишга мойил шахслар билан ҳуқуқий-тарбиявий мазмундаги суҳбатларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа профилактика чора-тадбирларида бевосита иштирок этиш;

ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини оширишга доир таклифларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритиш;

жамоатчилик тузилмаси раҳбари, профилактика инспектори ва фуқаролар йиғини раисидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун шарт-шароит яратишни ҳамда амалий ёрдам кўрсатишни талаб қилиш.

Жамоатчилик тузилмасининг раҳбари ва аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


23. Қуйидагилар Жамоатчилик тузилмасининг раҳбари ва аъзоларининг мажбуриятлари ҳисобланади:

фуқаролар билан мулоқотда вазмин ва хушмуомала бўлиш;

шахсий хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этиш;

ўзининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш;

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ёки бахтсиз ҳодисалар содир этилганда бу ҳақда зудлик билан Жамоатчилик тузилмаси раҳбарига, ички ишлар органларига ва бошқа тегишли ташкилотларга хабар бериш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари келгунга қадар жиноят содир этилган жойларга бошқа шахсларнинг кирмаслиги, жиноят излари ва жиноятга алоқадор бўлган барча ашёвий далилларнинг йўқолмаслиги чораларини кўриш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига ушбу Низомда кўрсатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашиш ва уларнинг қонуний талабларини бажариш.

Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


24. Жамоатчилик тузилмаси аъзоларига ўзларига юкланган вазифаларни бажариш вақтида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар истеъмол қилиш, қурол ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хизмат фаолияти давомида фойдаланиладиган бошқа махсус воситаларни ишлатиш тақиқланади.


25. Жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ташкиллаштиришда Жамоатчилик тузилмаси раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамоатчилик тузилмаси аъзоларидан ўзларига юкланган вазифаларни бажаришни талаб қилиш;

ўзига юкланган вазифаларни бажармаётган Жамоатчилик тузилмаси аъзоларини аъзоликдан чиқариш юзасидан фуқаролар йиғини раисига таклиф киритиш;

ички ишлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан ҳамда фуқаролар йиғини раисидан Жамоатчилик тузилмаси аъзоларини ушбу Низомда кўрсатилмаган вазифалар ва топшириқларни бажаришга жалб этмаслик.


26. Қуйидагилар Жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг тузилма фаолиятини ташкил этишдаги мажбуриятлари ҳисобланади:

Жамоатчилик тузилмасининг тегишли ҳужжатларини юритиш;

Жамоатчилик тузилмаси ишини режалаштириш, аъзоларини тегишли ҳудуд ва йўналишлар бўйича тақсимлаш;

ҳар ойда мазкур Низомда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу Низомнинг 33-бандида назарда тутилган тартибда ҳисоботни тўлдириб, уни ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори раҳбарига, фуқаролар йиғинига (вакиллар йиғилишига) ва профилактика инспекторига тақдим этиш;

Жамоатчилик тузилмаси аъзолари билан уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича машғулотлар ўтказиш;

Жамоатчилик тузилмаси аъзолари томонидан ўзларига юкланган вазифаларнинг белгиланган тартибда бажарилишини назорат қилиб бориш;

Жамоатчилик тузилмаси аъзоларига вазифаларни бажаришга жалб этишдан олдин қонунийликка ва шахсий хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар бериш;

жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиш бўйича белгиланган вазифаларни Жамоатчилик тузилмаси аъзоларига ўз вақтида етказиш ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлаш;

ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик назорати масканлари фаолиятини ташкиллаштириш;

Жамоатчилик тузилмаси аъзолари фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни профилактика инспектори ва фуқаролар йиғини раиси билан биргаликда аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш.



7-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ

РАҲБАРИ ВА АЪЗОЛАРИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


27. Жиноятчиликнинг олдини олишда, фуқаролар осойишталигини таъминлашда, жамоат тартибини сақлашда, шунингдек, жиноят ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни аниқлашда ҳамда ўзига юкланган бошқа вазифаларни бажаришда ўрнак кўрсатган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантиришга ва давлат мукофотларига тавсия этилади.


28. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида намуна ва ибрат кўрсатаётган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириши мумкин.



8-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ

РАҲБАРЛАРИ ВА АЪЗОЛАРИНИ ИЧКИ

ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ КАДРЛАР

ЗАХИРАСИГА КИРИТИШ


29. Ички ишлар органлари ходимларига қўйилган талабларга тўғри келадиган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва унинг аъзолари фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори тавсияномасига кўра ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритилади.

Ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритилган Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва унинг аъзолари сифатида камида бир йил мобайнида намунали фаолият олиб борган шахслар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга ҳамда ички ишлар органлари хизматига устунлик асосида қабул қилинади.


30. Ички ишлар органлари кадрлар захирасига:

ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган;

соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган;

ички ишлар органлари кадрлар захирасига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган Жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзолари киритилади.



9-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


31. Жамоатчилик тузилмасининг фаолияти фуқаролар йиғини раислари, профилактика инспекторлари ҳамда ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори раҳбари томонидан мониторинг қилиб борилади.


32. Жамоатчилик тузилмаси фаолияти мониторинги натижалари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда ҳудудий ва туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда ҳар ярим йил якунида муҳокама этиб борилади.


33. Жамоатчилик тузилмаси раҳбари амалга оширилган ишлар юзасидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳисоботларини (кейинги ўринларда ҳисоботлар деб аталади) ҳар ойнинг охирги санасида профилактика инспекторига, шунингдек, маълумот тариқасида ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори раҳбари ва фуқаролар йиғини раисига тақдим қилади.


34. Профилактика инспектори ушбу ҳисоботларни ўрганиб, таҳлил қилиб, 3 кун муддатда туман (шаҳар) ички ишлар органи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимига (бўлинмасига) тақдим этади.


35. Туман (шаҳар) ички ишлар органи ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) томонидан ушбу ҳисоботлар ўрганилиб, ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этади.


36. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ушбу ҳисоботларни ўрганиб, умумлаштириб, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига кейинги ойнинг 10-санасига қадар тақдим этади.


37. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ушбу ҳисоботларни ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳар ойнинг 15-санасига қадар умумлаштириб, ўрганиб, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ҳамда манфаатдор ташкилотларга тақдим этади.


38. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тақдим этилган ҳисоботлардан ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик динамикасидан келиб чиқиб, мамлакатда осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга доир таклифларни ҳудудий ички ишлар органларига ижросини таъминлаш учун юборади.



10-БОБ. ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ

БИЛАН ИШЛАШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ


39. Жамоатчилик тузилмасининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан мувофиқлаштириб борилади.


40. Тегишли ҳудудда жойлашган давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, фуқаролар осойишталигини таъминлашда ва жамоат тартибини сақлашда Жамоатчилик тузилмасига ёрдам беришлари лозим.


41. Профилактика инспектори фуқаролар йиғини раиси билан биргаликда:

Жамоатчилик тузилмасига юкланган вазифаларни бажаришга қаратилган аниқ кўрсатмаларни, ўзаро алоқа ҳамда ҳамкорлик қилиш йўлларини белгилайди;

Жамоатчилик тузилмасининг амалга ошираётган ишларини ва берилган вазифаларни бажариш жараёнидаги хатти-ҳаракатларини мунтазам назорат қилиб боради;

Жамоатчилик тузилмаси томонидан тақдим этилган ҳуқуқбузарлик фактлари ва ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларни текширади.


42. Жамоатчилик тузилмаси фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, унинг фаолиятини такомиллаштириш ва уни рағбатлантириш ҳақидаги масалалар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари томонидан ҳар йили камида бир марта муҳокама этиб борилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Жамоатчилик тузилмаси ёрдамидан фақат ушбу Низомда белгиланган вазифалар доирасида профилактика инспектори, фуқаролар йиғини раиси, Жамоатчилик тузилмаси раҳбари билан келишилган ҳолда фойдаланиши мумкин.

Жамоатчилик тузилмасини ушбу Низомда кўрсатилмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.


44. Фуқаролар йиғинларида Низомнинг 6-иловасига мувофиқ тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида барпо этиладиган "Жамоатчилик назорати маскани" фаолиятини Жамоатчилик тузилмаси раҳбари ташкиллаштиради.


45. Жамоатчилик тузилмасига қонунга хилоф топшириқларни бериш, таркибида жиноят аломатлари бўлган ёки жиноятга алоқадор маълумотларни ҳамда бевосита ички ишлар органлари ваколати доирасига кирувчи ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишни топшириш, уларни давлат ва хизмат сирига эга бўлган ҳужжатлар билан таништириш тақиқланади.


46. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.







Низомга

1-ИЛОВА



Фуқаролар йиғини "Маҳалла посбони"

жамоатчилик тузилмаси аъзолигига фуқароларни

қабул қилиш ва аъзоликдан чиқаришни қайд этиш

ДАФТАРИ


Бошланди:

Тамомланди:

   

Дафтарнинг ички томони

 

Т/р

Тузилма аъзолигига қабул қилинган шахснинг Ф.И.О.

Аъзоликка қабул қилинган сана

Фуқаролар йиғини

кенгаши қарори сони

Аъзоликдан

чиқарилган сана

Аъзоликдан чиқариш

сабаби
























































        





Низомга

2-ИЛОВА



"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари

томонидан ______ йил _________ ойида амалга оширилган ишлар

тўғрисидаги ҳисобот шакли

      

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Жами

Раҳбар томонидан аниқлангани

Аъзолари томонидан

аниқлагани

1.

Жами тузилма аъзолари сони




2.

Фуқаролар йиғинида содир этилган жиноятлар сони:




2.1.

посбонлар ёрдамида аниқланган




2.2.

посбонлар ёрдамида фош этилган




3.

Фуқаролар йиғинида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони:




3.1.

посбон хабари асосида аниқланган




3.1.1.

паспорт тизими қоидаларини бузиш




3.1.2.

санитария-гигиена қоидаларини бузиш




3.1.3.

майда безорилик




3.1.4.

бошқа ҳуқуқбузарликлар




4.

Аниқланган вояга етмаганларнинг дарсларга қатнашмаётганлари сони:




4.1.

шундан тунги вақтларда




5.

Аниқланган шубҳали шахслар сони:




5.1.

шундан бевосита навбатчиликда




5.2.

шундан ҳамкорликдаги тадбирда




6.

Ҳудудда паспорт тизими қоидаларига риоя қилиниши борасида ўрганилган хонадонлар:




6.1.

шундан узоқ муддатга кетганлар аниқланди




6.2.

шундан қайтиб келганлар аниқланди




7.

Профилактик ҳисобда турувчи шахслар яшовчи хонадонлар ўрганилганлиги сони:




7.1.

профилактик ҳисобда турган шахснинг иш билан банд бўлмаганлари сони




7.2.

яшаш жойидан узоқ муддатга бошқа давлатларга чиқиб кетганлари сони




7.3.

Оила-турмуш доирасидаги низоларни келтириб чиқариш ҳолатлари сони




8.

Ўрганиб чиқилган соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахслар хонадонлари сони:




8.1.

ҳисобда турган шахснинг иш билан банд бўлмаганлари сони




8.2.

яшаш жойидан узоқ муддатга бошқа давлатларга чиқиб кетганлари сони




8.3.

Оила-турмуш доирасидаги низоларни келтириб чиқариш ҳолатлари сони




8.4.

Тажовузкор руҳий касалларнинг даволаниш вақти ўтиб кетган ҳолатлар сони




9.

Ўрганиш давомида ҳуқуқбузарликларга шароит яратувчи ҳолатлар аниқланиб, таклиф киритилди




9.1.

шундан бартараф этилди




         






Тузилма раҳбари

(имзо)

Ф.И.О

     





Низомга

3-ИЛОВА



______ йил _________ ойида _______________ туманида

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари

томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот шакли

      

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Жами

Маҳаллалар бўйича

1.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари сони




2.

Улардаги посбонлар сони (раҳбари билан бирга) шундан:





18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар





30 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар




2.1.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари





18 ёшдан 30 ёшгача





30 ёшдан 60 ёшгача




2.1.1.

Лавозимда 3 йилдан ортиқ ишлаётганлар




2.1.2.

Олий маълумотлилар




2.1.3.

Бўш ўринлар




3.

Посбонларнинг хабарлари ёрдамида аниқланган жами ҳуқуқбузарликлар сони




3.1.

паспорт қоидаларини бузиш




3.2.

майда безорилик




3.3.

жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш




3.4.

ободонлаштириш қоидасини бузиш




3.5.

экинларни пайҳон қилиш




3.6.

жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш




3.7.

бошқа ҳуқуқбузарликлар




4.

Посбонлар хабарлари ёрдамида очилган жиноятлар, улардан:




4.1.

қотиллик




4.2.

қасддан баданга шикаст етказиш




4.3.

босқинчилик




4.4.

талончилик




4.5.

ўғрилик




4.6.

безорилик




4.7.

қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш




4.8.

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш




4.9.

гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар




4.10.

бошқа жиноятлар




5.

Рағбатлантирилган посбонлар сони:




5.1.

пул мукофоти билан




5.2.

қимматбаҳо совғалар билан




5.3.

Давлат мукофотига тавсия этилганлар




5.4

Давлат мукофоти билан тақдирланганлар




6.

ИИОга хизматга кириш учун йўлланма берилганлар




6.1.

шулардан хизматга қабул қилинганлар




7.

Салбий сабабларга кўра тузилмадан чиқарилган посбонлар сони:




7.1.

жиноят содир этганлиги учун




7.2.

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун




7.3.

салбий ҳолатларга йўл қўйганлиги учун




8.

Умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган маҳаллалар сони





9.

ИИОда нафақага чиқиб ҳозирда маҳалла раиси бўлиб ишлаётганлар сони




10.

Жиноят содир этган фуқаролар йиғини раислари сони




          





Туман (шаҳар) ИИБ бошлиғининг

Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари,

       

унвони

имзо

Ф.И.О

     





Низомга

4-ИЛОВА



______ йил _________ ойида _______________ вилоятида

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари

томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот шакли

       

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Жами

Туманлар бўйича

1.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси сони




2.

Улардаги посбонлар сони (раҳбари билан бирга) шундан:





18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар





30 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар




2.1.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари:





18 ёшдан 30 ёшгача





30 ёшдан 40 ёшгача




2.1.1.

Лавозимда 3 йилдан ортиқ ишлаётган




2.1.2.

Олий маълумотли




2.1.3.

Бўш ўринлар




3.

Посбонларнинг хабарлари ёрдамида аниқланган жами ҳуқуқбузарликлар сони:




3.1.

паспорт қоидаларини бузиш




3.2.

майда безорилик




3.3.

жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш




3.4.

ободонлаштириш қоидасини бузиш




3.5.

экинларни пайҳон қилиш




3.6.

жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш




3.7.

бошқа ҳуқуқбузарликлар




4.

Посбонлар хабарлари ёрдамида очилган жиноятлар, улардан:




4.1.

қотиллик




4.2.

қасддан баданга шикаст етказиш




4.3.

босқинчилик




4.4.

талончилик




4.5.

ўғрилик




4.6.

безорилик




4.7.

қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш




4.8.

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш




4.9.

гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар




4.10.

бошқа жиноятлар




5.

Рағбатлантирилган посбонлар сони:




5.1

пул мукофоти билан




5.2

қимматбаҳо совғалар билан




5.3

Давлат мукофотига тавсия этилганлар сони




5.4.

Давлат мукофоти билан тақдирланганлар сони




6.

ИИОга хизматга кириш учун йўлланма берилганлари




6.1.

шулардан хизматга қабул қилинганлар




7.

Салбий сабабларга кўра тузилмадан чиқарилган посбонлар сони:




7.1.

жиноят содир этганлиги учун




7.2.

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун




7.3.

салбий ҳолатларга йўл қўйганлиги учун




8.

Умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган маҳаллалар сони




9.

ИИОда нафақага чиқиб ҳозирда маҳалла раиси бўлиб ишлаётганлар сони




10.

Жиноят содир этган фуқаролар йиғини раислари сони




          





ҚР ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятларИИБ ҲПБ бошлиқлари,

   

унвони

имзо

Ф.И.О

    





Низомга

5-ИЛОВА



______ йил _________ ойида _______________ республика бўйича

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва аъзолари

томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисобот шакли

                  

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Жами

Ҳудудлар бўйича

1.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси сони




2.

Улардаги посбонлар сони (раҳбари билан бирга) шундан:





18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар





30 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар




2.1.

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари





18 ёшдан 30 ёшгача






30 ёшдан 40 ёшгача




2.1.1.

Лавозимда 3 йилдан ортиқ ишлаётганлар




2.1.2.

Олий маълумотли




2.1.3.

Бўш ўринлар




3.

Посбонларнинг хабарлари ёрдамида аниқланган жами ҳуқуқбузарликлар сони:




3.1.

паспорт қоидаларини бузиш




3.2.

майда безорилик




3.3.

жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш




3.4.

ободонлаштириш қоидасини бузиш




3.5.

экинларни пайҳон қилиш




3.6.

жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш




3.7.

бошқа ҳуқуқбузарликлар




4.

Посбонлар хабарлари ёрдамида очилган жиноятлар, улардан:




4.1.

қотиллик




4.2.

қасддан баданга шикаст етказиш




4.3.

босқинчилик




4.4.

талончилик




4.5.

ўғрилик




4.6.

безорилик




4.7.

қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш




4.8.

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш




4.9.

гиёҳванд моддалари билан боғлиқ жиноятлар




4.10.

бошқа жиноятлар




5.

Рағбатлантирилган посбонлар сони:




5.1

пул мукофоти билан




5.2

қимматбаҳо совғалар билан




5.3

Давлат мукофотига тавсия этилганлар сони




5.4.

Давлат мукофоти билан тақдирланганлар сони




6.

ИИОга хизматга кириш учун йўлланма берилганлар:





6.1.

шулардан хизматга қабул қилинганлар




7.

Салбий сабабларга кўра тузилмадан чиқарилган посбонлар сони:




7.1.

жиноят содир этганлиги учун




7.2.

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун





7.3.

салбий ҳолатларга йўл қўйганлиги учун




8.

Умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган маҳаллалар сони




9.

ИИОда нафақага чиқиб ҳозирда маҳалла раиси бўлиб ишлаётганлар сони




10.

Жиноят содир этган фуқаролар йиғини раислари сони





      






Ўзбекистон Республикаси ИИВ

ҲПББ бошлиғи,

унвони

имзо

Ф.И.О

    





Низомга

6-ИЛОВА



Жамоатчилик назорати маскани

фаолиятини ташкил этиш

ТАРТИБИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб фуқаролар йиғинларининг Жамоатчилик назорати маскани (кейинги ўринларда Маскан деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Маскан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида фуқароларнинг фаоллигини ошириш, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида барча фуқаролар йиғинларида ташкил этилади.


3. Маскан ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва ушбу Тартибга мувофиқ олиб боради.



2-БОБ. МАСКАН ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Масканлар криминоген вазият, аҳоли зичлиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бошқа шарт-шароитлари инобатга олиниб, ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари билан келишилган ҳолда шаҳар ва туман ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади ҳамда тугатилади.


5. Масканлар маҳаллаларнинг жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун қулай бўлган ҳудудларида Тартибнинг иловасига мувофиқ шаклда 2,5х2,5 м ҳажмли майдонда бир қаватли бинода ташкил этилади.


6. Маскан биносининг олд томонига узунлиги 120 сантиметр, бўйи 30 сантиметр ҳажмли "Жамоатчилик назорати маскани" ёзувли пешлавҳа ўрнатилади.


7. Маскан биноси навбатчиликка жалб қилинган камида икки нафар "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси аъзолари учун қулай, куз-қиш мавсумида бинони иситиш ёки совутиш тизими ҳамда алоқа воситаси ва видеокузатув мосламалари билан таъминланади.


8. Масканларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бюджет ва қонун билан тақиқланмаган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


9. Масканда ички ишлар органининг навбатчилик қисми, ёнғин хавфсизлиги ҳамда тез тиббий ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар, туман (шаҳар) ҳокимлиги, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, фуқаролар йиғини ва унинг раиси ҳамда ҳудуддаги ички ишлар органи таянч пункти профилактика инспекторларининг телефон рақамлари бўлиши шарт.


10. Масканларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар томонидан тартиб рақам берилади.


11. Масканда қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

навбатчиликни қабул қилиш ва топшириш китоби;

фуқароларни қайд қилиш китоби;

транспорт воситаларини қайд қилиш китоби.


12. Фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари маскандаги ҳужжатлар юритилишини таъминлайди.


13. Фуқаролар йиғиннинг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари фуқаролар йиғини раиси билан келишган ҳолда Масканга навбатчиликка тушувчи жамоатчилик тузилмаси аъзолари ва фуқаролар рўйхатини шакллантиради.


14. Масканлар фаолияти фуқаролар йиғини раиси ва ушбу ҳудуддаги ички ишлар органи таянч пункти профилактика инспектори томонидан назорат қилиб борилади.


15. Масканлар туман (шаҳар) ҳокимлари ва ички ишлар органлари бошлиқлари билан келишилган ҳолда ҳудуднинг хусусиятларини инобатга олиб ташкил этилади ва тугатилади.



3-БОБ. МАСКАНДА НАВБАТЧИЛИКНИ ЎТАЁТГАН

ШАХСЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


16. Масканда навбатчиликни ўтаётган фуқаролар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

белгиланган жадвалда кўрсатилган вақтларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ҳудудга кечки соат 20.00 дан эрталабки соат 06.00 га қадар кириб-чиқаётган шахслар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш;

транспорт воситасидаги шахслар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш;

навбатчиликдан сўнг амалга оширган ишлари юзасидан фуқаролар йиғини раиси ёки фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбарига ахборот бериш;

шубҳали кўринган шахслар ва ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари ва бошқа махсус хизматларга (газ ва электр энергияси таъминоти ва ҳ.к.) хабар бериш;

ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлган ҳолатлар бўйича зудлик билан ички ишлар органлари навбатчилик қисмларига ва ҳудуддаги ички ишлар органи таянч пункти профилактика инспекторига хабар бериш.

Масканда навбатчиликни ўтаётган фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.


17. Масканда навбатчиликни ўтаётган фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳудудга кечки соат 20.00 дан эрталабки соат 06.00 га қадар кириб чиқаётган шахслар ва транспорт воситаларини тўхтатиш, ташрифнинг мақсадини сўраш;

транспорт воситасидаги шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиш, улар тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ушлаб, у ҳақда зудлик билан ички ишлар органлари навбатчилик қисмларига ва ҳудуддаги ички ишлар органи таянч пункти профилактика инспекторига хабар бериш.

Масканда навбатчиликни ўтаётган фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. МАСКАНДА НАВБАТЧИЛИКНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


18. Масканда навбатчилик 5 соатдан, камида икки нафар шахслар томонидан олиб борилади.


19. Навбатчилик жадвали фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланади.


20. Масканда навбатчилик кечки соат 20.00 дан эрталаб соат 06.00 га қадар давом этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Мазкур Тартиб талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 июль


















































Время: 0.0227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск