ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2018 й. 540-сон "Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ огранлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2018 й.

N 540



НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАР ВА ФҲДЁ ОГРАНЛАРИ

ХИЗМАТЛАРИ УЧУН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШДА ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАРНИ

ЖОРИЙ ЭТИШНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат божлари, герб йиғими ҳамда нотариуслар ва ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар учун тўловларни амалга оширишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва адлия органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш ҳамда тижорат банклари махсус кассалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банкининг:

нотариал хизматлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив ахборот-коммуникация воситаларидан, жумладан, банкомат, терминал, инфокиоска ва мобил иловаларни жорий қилиш ҳамда улардан кенг фойдаланиш;

нотариуслар ва ФҲДЁ органлари ундирадиган ҳамда тижорат банкларининг нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассалари, ўрнатилган банкомат, терминал ва инфокиоскалари орқали тушаётган давлат божи тўловлари қонун хужжатларига мувофиқ тақсимлангунига қадар улар суммасининг бир фоизи миқдорида тижорат банклари мукофот олиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлар биносида махсус кассалар ва тўлов пунктлари очилганлиги учун тижорат банклари ва тўлов пунктлари агентлик тармоқлари ижара тўлови, коммунал ва эксплуатацион хизматлар тўловларидан озод қилинсин, коммунал ва эксплуатацион хизматлар харажатлари кейинчалик адлия органлари ва маҳаллий давлат хокимияти органлари маблағлари ҳисобига қоплансин.


3. Тижорат банкларига:

нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассалар иш режимини тегишли равишда нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари иш режими билан мувофиқлаштириш, шунингдек, уларни банк пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлаш;

нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари бинолари ва хоналарида очилган махсус кассаларнинг юқори тезликдаги жаҳон Интернет тармоғига уланишини таъминлаш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 603-модда















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск