ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Давлат чегараси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2018 й. 504-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2018 й.

N 504



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ЧЕГАРА РЕЖИМИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва чегара режимини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара муаммоларини ҳал этиш, ноқонуний миграцияга, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга қарши курашиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда:

мамлакат маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, темир йўл станциялари, аэропортлар ва ҳудудида чегара зонаси белгиланадиган бошқа объектлар рўйхатини;

жойларнинг физик-географик шароитлари ва рельефига қараб, уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғидан чегара минтақасининг чегарасини белгиласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий комиссиялар ишларининг якунлари бўйича 2019 йил 15 январгача бўлган муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг жами узунлигида чегара минтақаси ва чегара зонасининг чизмасини тушунтириш хати билан биргаликда акс эттириш ишларининг бажарилишини таъминласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун материаллар тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг жами узунлигидаги чегара минтақаси доирасида беғараз асосда доимий фойдаланиш учун ерлар ажратсин.


4. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида амалга оширилади.


5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 25 октябрдаги қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 6 июндаги қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль











































Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск