ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 й. 547-сон "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.07.2018 й.

N 547



ТУСИ ЎЗГАРТИРИЛГАН

(ҚОРАЙТИРИЛГАН) ОЙНАЛИ

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Транспорт воситалари ҳайдовчилари, шу жумладан республика ҳудудига ташриф буюрадиган туристлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 августдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

а) M1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 30 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги - 30 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича, шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси юқорида белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмаган даражада ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган; эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади;

б) автотранспорт воситалари орқа ойнасининг тусини, M1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг, шунингдек, автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади;

б-1) ойналар тусини ўзгартиришга рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автоматик тарзда сақлаб қолинади;

в) М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган ушбу тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:

орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн тўрт баравари миқдорини ташкил этади;

г) М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган ушбу тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида белгиланади;

д) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш учун тушадиган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

40 фоизи - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;

20 фоизи - Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар рухсатномалар бланкларини ва тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатноманинг мавжудлигини тасдиқловчи махсус эмблема (голограмма)ларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ва автомобиль паркини ривожлантиришга, рақамли технологияларни жорий этишга, шунингдек, ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади;

е) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан ДЙҲХХ ходимларининг (ишчи ва хизматчилар) қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилади;

ж) хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


Изоҳ. 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловлар ставкаси энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ойналарнинг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш учун тушадиган маблағларни тақсимлаш ҳамда улардан "Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКнинг ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) билан боғлиқ харажатларини қоплашга, шунингдек, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларини ижтимоий рағбатлантириш учун фойдаланиш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича давлат стандартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда:

хизмат енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бепул амалга ошириладиган давлат органлари рўйхатини тасдиқласин;

енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ойналарининг туси рухсатномасиз ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 июлдаги

547-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда) билан тасдиқланган "Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида"ги умумий техник регламент 74-бандининг биринчи хатбошига "шунингдек, ички ишлар органлари рухсатномаси асосида ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига" сўзлари қўшилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 604-модда











































Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск