ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2018 й. 503-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2018 й.

N 503



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат

бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш,

шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги

ПФ-5409-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

503-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 12-банди олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 46-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-илова 11-бандининг учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарори)" 2008 йил 7 майдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил 5-сон, 17-модда) 12-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида:


а) 2-банднинг ўн учинчи хатбоши, 50-банд, 51-банднинг учинчи хатбоши, 56-банднинг "е" кичик банди, 88-банднинг олтинчи хатбоши, 101-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 57-банднинг биринчи хатбошидаги "рухсатномада" сўзи "маршрутда" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 91-банднинг биринчи хатбошидаги "ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг олдинда ва орқада иккита патруль автомобили" сўзлари "ташувчининг ҳаракат хавфсизлиги хизмати автомобиллари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 июль














































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск