ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2018 й. 499-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.07.2018 й.

N 499



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

499-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда):


а) 4-банддан:

учинчи - олтинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши тегишли равишда учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидан "Ушбу банднинг учинчи хатбошига мувофиқ тижорат" сўзлари "Тижорат" сўзи билан алмаштирилсин.


б) 1-иловада:


1-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


12-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Айрим банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотишда балансни ташкил этиш учун зарур бўлган сотиб олиш тўловлари ва бошқа мажбуриятлар миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 31 мартдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 14-сон, 159-модда) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик

тижорат банки кенгашининг

ТАРКИБИ

    

1. Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Кенгаш раиси

2. Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

3. Мирзаев М.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

4. Шарипов Н.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

5. Вафаев Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори

6. Зарипов Б.К.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

7. Лавозим бўйича

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи директори

8. Ахмедов И.С.

-

"Қишлоққурилишлойиҳа" бош лойиҳа-қидирув институти бош директори

9. Салиев Ш.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси

10. Хайдаров С.О.

-

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

11. Холхўжаев С.М.

-

"Ўзагросуғурта" АЖ бошқаруви раиси

     

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар Банк кенгаши таркибига киритилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 17 мартдаги 74-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 12-сон, 132-модда):


а) 3-банддаги "Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институтига" сўзлари "Марказий банкига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Кредит ахбороти миллий институтининг" сўзлари "Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини рағбатлантиришга ва банклар томонидан корхоналарни янги инвесторларга сотишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 27 мартдаги 71-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 29-модда) муқаддимасидан "ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойишига" сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 октябрдаги 819-сон қарорининг 5-бандидан "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари -" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 ноябрдаги 926-сон қарорининг 4-бандидан "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари -" сўзлари чиқариб ташлансин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 июлдаги

499-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тўлов балансининг даромад қисми тўлиқ ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 6 октябрдаги 424-сон қарорининг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида молиявий секторни институционал ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича кузатув кенгашининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 28 февралдаги 101-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясини тузиш тўғрисида" 61-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 14 апрелдаги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 36-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида" 2005 йил 31 декабрдаги 288-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 52-сон, 392-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 1-модда) иловасининг 2-банд ўнинчи хатбошиси, 5 ва 6-бандлари.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 522-модда) илованинг 2-бандидаги "а" кичик банди ва "б" кичик бандининг бешинчи - еттинчи хатбошилари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-иловасининг 16-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 4 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда) иловасининг 2-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 4-сон, 64-модда) 1-иловасининг 38 ва 40-бандлари.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2015 йил 2 мартдаги 40-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда) иловасининг 3-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 132-модда) иловасининг 1-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-иловасининг 28 ва 30-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск