ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Кинематография /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2018 й. ПҚ-3880-сон "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2018 й.

N ПҚ-3880



МИЛЛИЙ КИНОИНДУСТРИЯНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Маҳаллий кино саноати миллий маданият ва санъатни ривожлантиришга, ёшларни садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, кекса авлодга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишга бебаҳо ҳисса қўшмоқда. Кино инсон билимини орттиришда муҳим роль ўйнайди, унинг бой мазмуни эса аҳолининг билимдонлик даражасига бевосита таъсир қилади.

Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳақиқий ҳолати миллий кино саноатининг жадал ривожланишига, жаҳон кино бозорида рақобатбардошликни оширишга, уни хорижда тарғиб қилишга тўсқинлик қиладиган бир қатор ҳал этилмаган муаммолар мавжудлигидан далолат бермоқда. Хусусан:

биринчидан, ишлаб чиқилаётган кино маҳсулотларининг мафкуравий-бадиий даражасининг пастлиги, сценарийнавислик, режиссёрлик ва актёрлик ишларининг лозим даражада сифатли эмаслиги, ёшлар учун маънавий намуна бўлиб хизмат қиладиган бадиий образларнинг кўпинча мавжуд эмаслиги ёш авлодни жасорат ва қатъиятлилик руҳида тарбиялаш, ёт "оммавий маданият"га қарши курашиш каби миллий кинематографиянинг асосий мақсадларини амалга ошириш имконини бермаяпти;

иккинчидан, кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмасини бериш юзасидан шаклланган амалиёт қўлланилаётган тартиб-таомилларнинг очиқлиги ва шаффофлигини, бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминламаяпти, шунингдек, кинематография соҳасида соғлом рақобат муҳити ривожланишига тўсқинлик қилмоқда;

учинчидан, кино саноати соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясининг, ишлаб чиқилаётган кино маҳсулотларининг ўзини қоплай олиши ва даромад келтиришига қаратилган замонавий маркетинг тадқиқотлари ва аниқ мақсадли кино ишлаб чиқариш дастурларининг мавжуд эмаслиги миллий кинематографиянинг юқори зарар билан ишлашига сабаб бўлди;

тўртинчидан, кинопрокат ва республика бўйлаб кино маҳсулотларини етказиб бериш самарасиз тизимларининг мавжудлиги, ишлаб чиқарилган кино маҳсулотларининг етарли даражада тарғиб қилинмаслиги сабабли аҳолининг суст хабардорлиги кинопрокатчилар даромадларига, кинокомпанияларнинг ижодий ва ишлаб чиқариш ходимларини моддий рағбатлантиришга салбий таъсир кўрсатди, шунингдек, кинотеатрлар тармоғи фаолиятининг тугатилишига олиб келди;

бешинчидан, давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотларига ажратиладиган маблағларнинг етарли эмаслиги, кино ишлаб чиқарувчиларни солиққа тортиш тизимининг самарасизлиги ва юқори солиқ юки кино саноати соҳасининг даромадлилигини чекламоқда ва кинематографиянинг умумжаҳон ривожланиш тенденцияларига мувофиқ илғор инновацион ва рақамли технологияларни жорий этишни рағбатлантирмаяпти;

олтинчидан, кино соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, ихтисослаштирилган, шу жумладан хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш, кино санъати вакилларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари ташкил этилмаган;

еттинчидан, муаллифлик ҳуқуқи объектларини, шу жумладан кино маҳсулотларининг ноқонуний тарқатилишини аниқлаш ва олдини олиш, улар билан рухсатсиз фойдаланишдан ишончли ҳимоя қилиш, ўғринча кўчириб олишга қарши курашишнинг аниқ механизмлари мавжуд эмаслиги кино маҳсулотларининг асл нусхаларини юқори даражада ноқонуний айланишига ва мамлакатнинг кинокомпаниялари ҳамда кинотеатрларига сезиларли зарар етказилишига олиб келмоқда;

саккизинчидан, маҳаллий сара киноленталарни жаҳонга машҳур халқаро кинофестивалларга тақдим этиш, шу жумладан уларда иштирок этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмаяпти, маданий ўзаро алмашинув даражасининг пастлиги эса миллий кинематографияни хорижда фаол тарғиб қилинишига ва унинг жаҳон кино майдонига қўшилишига имкон бермаяпти.

Мамлакатда кино саноатини янада ривожлантириш, кинокомпанияларни танлаб олишнинг шаффофлигини таъминлаш, кинематография соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида:


1. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзбеккино" МА деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда "Ўзбекфильм" АЖ акциядорларининг:

"Ўзбекфильм" акциядорлик жамиятини жамият таркибидан чиқиб кетадиган акциядорлар билан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширган ҳолда "Ўзбекфильм" давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этиш;

"Ҳужжатли фильмлар киностудияси" давлат унитар корхонасини мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ва давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим соҳаларда эришилган ютуқларни тасвирга олиш ва уларни кейинчалик архивлаштириш бўйича вазифаларни юклаган ҳолда "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" давлат унитар корхонаси сифатида қайта номлаш;

"Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси" давлат муассасасини унинг балансида бўлган мол-мулк ва бошқа моддий-техник қимматликларни (кўчмас мулкни бепул фойдаланишга) топшириш орқали нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда янги ташкил этилаётган нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин, унинг устав органларини шакллантиришда зарурий амалий ёрдам кўрсатсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан давлат буюртмаси асосида суратга олинадиган кино маҳсулотларнинг йиллик тематик режаси юзага келаётган вазият, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг мазмунли кинофильмларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади;

ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларни давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларнинг йиллик ҳажмига нисбатан фоизда жанрлар бўйича квоталаш тизими жорий этилади;

2019 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, мамлакатдаги барча кинотеатрларда намойиш этиладиган маҳаллий бадиий фильмлар намойиши ҳажмларини - суткада иккитадан кам бўлмаган шу каби тўлиқ метражли фильмлар билан, 2021 йил 1 январдан эса ойлик экран вақтининг 25 фоизидан кам бўлмаган, байрам кунлари 40 фоиздан кам бўлмаган миқдорда квоталаш тизими жорий этилади;

давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларнинг смета харажатларида кўрсатилган маблағнинг 10 фоизи фақатгина уларнинг рекламаси ва телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компаниясига, шунингдек, ташқи рекламасини жойлаштириш учун фойдаланилади;

давлат буюртмаси бўйича кино маҳсулотларини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда реклама қилиш, миллий телерадиокомпания телеканалларида намойиш қилишда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг шахсий кони маҳсулотлари учун муаллифлик ва мулкий ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда, имтиёзли шартларда амалга оширилади;

кинокомпанияларнинг, мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат буюртмаси бўйича кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги иштироки фақат Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан қонун ҳужжатларига асосан ташкил этиладиган танлов асосида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши таркиби продюсерлар, адиблар, тарихчилар, кинооператорлар, режиссёрлар, кинопрокатчилар, кинотанқидчилар, психологлар, кинематография соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари ва бошқа мутахассислардан шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши таркибига, Кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорларга бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган шахсларнинг киришига ва уларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан давлат буюртмаси бўйича кино маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичи якунида тайёр маҳсулотнинг режиссёрлик сценарийсига, харажатлар сметаси параметрларига, суратга олиш жараёнининг техник ва технологик талабларига мослиги ҳамда кино маҳсулот яратиш тўғрисидаги шартномада ўрнатилган бошқа талабларга риоя этилиши юзасидан баҳолаш амалга оширилади, сўнгра ушбу кино маҳсулот (унинг қисмлари) қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун конкурс ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан конкурсда қатнашадиган кинокомпаниялар учун талабларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарори билан ташкил этилган Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссиясининг:

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли битирувчиларини ҳамда институтда "Ижро этувчи продюсер" ва "Кинорежиссура ва кинодраматургия" йўналишлари бўйича дастлабки саралашдан ўтган бакалавр даражасига эга миллий кинематография соҳасининг мутахассисларини С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти (кейинги ўринларда - БКДИ) қошидаги "Кино ва телевидение"нинг олий курсларига ўқишга юбориш;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бакалавриатининг ихтисослашган йўналишлари иқтидорли битирувчилари учун БКДИ ассистентура-стажировкасида "Ижро этувчи продюсер", "Драматургия" ва "Аудиовизуал санъат режиссураси" мутахассисликлари бўйича ўқишларни ташкил этиш;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида кинематография соҳасининг малакали кадрларини тайёрлаш бўйича БКДИ филиалини (қўшма факультетини) очиш, ўқитувчилик фаолиятига БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида аввал тайёргарликдан ўтган мутахассисларни, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. "Ўзбеккино" МА Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 декабрга қадар бўлган муддатда БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти битирувчилари ҳамда республика мутахассислари ўқишини ташкил этиш, шунингдек, Тошкент шаҳрида институт филиалини (қўшма факультетини) очиш бўйича БКДИ раҳбарияти билан музокаралар ўтказсин.

Белгилансинки:

БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида ўқишга юбориладиган шахслар сони "Ўзбеккино" МА томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тегишли соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

БКДИ юқори курсларида ва ассистентура-стажировкасида ўқиш билан боғлиқ харажатлар Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан марказга ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади;

БКДИ олий курсларида ва ассистентура-стажировкасида ўқиш учун саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан шартномалар тузилади. Шартномаларда номзодларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шу жумладан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ҳамда БКДИнинг Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган филиалида (қўшма факультетида) камида уч йил муддатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбурияти белгилаб қўйилади.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида киноиндустрияни янада такомиллаштириш "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

"Учта шаҳар", "101" ва "Қаҳрамонлар" лойиҳаларини амалга ошириш "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Учта шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш доирасида комплекс ташкилий-техник ва ҳуқуқий масалаларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида ҳал этилиши учун:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов - "Халқ дипломатияси шаҳри" мажмуи қисми юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов - "Этношаҳар" мажмуи қисми юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарувининг раиси А.С. Султонов - "Киношаҳар" мажмуи қисми юзасидан шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили энг яхши маҳаллий кино маҳсулотларини Канн, Берлин, Венеция, Роттердам, Пусан, Москва ва бошқа машҳур халқаро кинофестивалларда, шунингдек, жаҳоннинг йирик нуфузли кинобозорларида намойиш этилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларда маҳаллий кино маҳсулотларини намойиш этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағларини ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларини ажратсин.

8. Белгилансинки:

2018 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги марказий аппаратининг ходимларига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ойлик жамғармасининг 100 фоизи миқдорида;

2021 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузуридаги "Ўзбекистон миллий кинофонди" давлат муассасасининг ходимларига уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ойлик жамғармасининг 50 фоизи миқдорида шахсий устамалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

9. 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга:

кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг прокати билан шуғулланувчи ташкилотлар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан, бундан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратмалар мустасно, шунингдек, ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш ва кино намойиш этиш ускуналари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари);

"Ўзбеккино" МА ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича "Ўзбекфильм", "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси", "Республика кинофонди", "Республика кинопрокат маркази", "Мультипликацион фильмлар студияси" давлат унитар корхоналарини қайта қуриш ва жиҳозлаш доирасида олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш ҳамда кино намойиш этиш ускуналари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор талаблари, шунингдек, киноиндустрия соҳасидаги бошқа устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига:

а) 2018 йил 1 августга қадар кинематография соҳасида талаб юқори бўлган кадрларни (кинодраматург, кинорежиссёр, кинопродюсер ва бошқалар) тайёрловчи янги факультет очишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;

б) 2018 йил 1 ноябрга қадар:

"Кинематография тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий кинокомпаниялар томонидан бадиий фильмларни кинога, видеога тушуришдаги тартиб-таомиллар ва талабларни янада соддалаштиришга доир таклифларни киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарорининг 4-бандида кўрсатилган ягона кинопрокат электрон тармоғини ишлаб чиқиш, кинотеатрларни оптик толали алоқа линияси орқали кинопрокат тармоғига босқичма-босқич улаш, кинотеатрларда электрон киночипталарнинг тезкор ҳисобини юритиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича ишларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 1а-уй манзилига жойлаштирилсин.

13. "Ўзбеккино" МА Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 июлдаги

ПҚ-3880-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида киноиндустрияни

янада такомиллаштириш

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

шакли


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Қабул қилинган қарорнинг талабларини инобатга олиб, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи "Ўзбеккино" миллий агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгаш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш:

Бадиий кенгаш таркибини холислик, объективлик, очиқлик тамойилларини ҳисобга олган ҳолда шакллантириш тартиби;

Бадиий кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар ва функциялар доирасини аниқ белгилаш;

Бадиий кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбурияти, аъзоларининг жавобгарлиги.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил

1 октябрга

қадар


"Ўзбеккино"МА (Ф. Зокиров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгаш таркибини қабул қилинган қарор талабларини инобатга олган ҳолда шакллантириш.


Буйруқ

2018 йил

10 октябрга

қадар


"Ўзбеккино"МА (Ф. Зокиров), Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов)


3.

Давлат буюртмаси асосида киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш, унда шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

ҳар йили ўтказиладиган танловларнинг аниқ муддатлари;

талабгорларнинг аризаларига қўйиладиган талаблар, уларни дастлабки кўриб чиқиш тартиби;

танловда кинокомпанияларнинг иштирок этиши бўйича аниқ талаблар;

танлов натижалари устидан шикоят қилиш тартиби;

танловнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини ҳамда унинг натижаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш масалалари;

қабул қилинган қарорнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда бошқа масалалар.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил

1 октябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), ЛБМА (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар


4.

Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларнинг кино-, видеосъёмкасини амалга оширишнинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), ДХХ (Ж. Игамов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


5.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилаётган киномаҳсулотлар таннархини ҳисоблаш тартиби;

давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотлар тайёрлашнинг ишлаб чиқариш-иқтисодий меъёрларини;

давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотлар тайёрлашни молиялаштиришнинг намунавий сметалари.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


6.

Қуйидагиларни:

киномаҳсулотлар, кинотеатрлар ва кинозалларни, шунингдек кино актёрларни категорияларга ажратиш;

киномаҳсулотларни ёш бўйича (0+, 3+, 6+, 12+, 16+, 18+) таснифлаш механизмларини жорий этиш.


Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар

2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино"МА (Ф. Зокиров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


7.

Халқаро фестивалларда тақдим қилиш учун энг яхши миллий кинони аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий норматив-

ҳуқуқий ҳужжат


2018 йил

1 декабрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


8.

Оригинал киномаҳсулотлардан ноқонуний фойдаланиш ҳамда контрафакт киномаҳсулотларни тарқатишга қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ҳаракатлар режаси

2018 йил

15 сентябрга

қадар


ИМА (А. Файзуллаев), Бош прокуратура ҳузуридаги департамент (А. Мавлонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), "Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

Ҳуқуқ эгалари ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтирган ҳолда, давлат ва нодавлат телеканаллар эфирида қонуний асосда хорижий ва миллий киномаҳсулотларни намойиш қилиш механизмларини татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар

2018 йил

31 декабрга қадар


ИМА (А. Файзуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), МТРК (А. Хаджаев), "Ўзбеккино"МА (Ф. Зокиров), Бош прокуратура (С. Саидкаримов), вазирлик ва идоралар


II. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК, ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ

ВА КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

10.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ташқарисида киномаҳсулотларни ҳамкорликда ишлаб чиқариш (coproduction) масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил

1 декабрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Ўзбекистон Кинемотографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), вазирликлар ва идоралар


11.

Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида киномаҳсулотларни ишлаб чиқаришда хорижий кинокомпанияларга ташкилий, ишлаб чиқариш-техник кўмаклашиш ҳамда миллий кинолокацияни хорижий давлатларда илгари суриш учун масъул бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги миллий кинокомиссияни ташкил қилиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

15 сентябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


12.

Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида киномаҳсулотларни ишлаб чиқаришда хорижий кинокомпанияларга ташкилий, ишлаб чиқариш-техник кўмаклашиш учун қулай инфратузилмани яратиш ҳамда миллий кинолокацияни хорижий давлатларда илгари суриш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров), ТИВ (А. Комилов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев), Миллий кинокомиссия, манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ҳамда хорижий давлатларга олиб чиқиб кетилган кинофильмлар (уларнинг нусхалари) ва бошқа архив аудиовизуал материалларни республикага қайтариш масаласини идоралараро даражада ишлаб чиқиш.


Музокаралар ўтказиш ва архив материалларни республикага қайтариш


2018-2020

йиллар.


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), ТИВ (А. Комилов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Манфаатдорвазирлик ва идоралар


14.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси, Франция Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси ва бошқа давлатларнинг етакчи кинокомпанияларида киноиндустрия соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашниташкил қилиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2018-2019

йиллар.


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), ТИВ (А. Комилов), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев)


15.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази самарали фаолиятини таъминлаш, уни зарур воситалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, малакали ходимлар билан тўлдириш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 январга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров)

III. ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН КИНОМАҲСУЛОТЛАРНИНГ

ТУРИНИ КЕНГАЙТИРИШ, КИНОМАҲСУЛОТЛАРНИНГ

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА

ЧОРАЛАР КЎРИШ

16.

Давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотларнинг тасдиқланган ҳажмларини ишлаб чиқариш учун ажратилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида давлат ва жамият қурилишининг энг муҳим йўналишларида эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишлари борасида хроникал фильмлар ишлаб чиқиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


ҳар йили

"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


17.

Давлат ва жамият қурилишининг энг муҳим йўналишларида эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини тасвирга олиш вазифаси зиммасига юклатилганини инобатга олган ҳолда, "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" давлат унитар корхонаси фаолиятининг қўшимча молиялаштириш манбаларини аниқлаш.


Молиялаштириш манбаларини қайта кўриб чиқиш

2018 йил

31 декабрга

қадар


Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), "Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров)


18.

Телесериал форматида миллий киномаҳсулотларни тизимли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2018 йил

31 декабрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), МТРК (А. Хаджаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


19.

Қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ, миллий телеэфирда узатилаётган хорижий теле-, радио-, киномаҳсулотларни давлат тилига дубляж қилиш стандартларини қайта кўриб чиқиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), МТРК (А. Хаджаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


20.

Интернет тармоғи орқали кинотанқидчилар ҳамда томошабинлар баҳоси асосида(шу жумладан жанрлар бўйича) киномаҳсулотларнинг расмий рейтингини аниқлаш механизмини жорий қилиш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

31 декабрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


21.

Интернет тармоғи, телевидение ва радиода киномаҳсулотларни реклама қилиш, шунингдек, ташқи рекламани жойлаштиришни янада соддалаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар

2018 йил

15 декабрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), МТРК (А. Хаджаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев), "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси (И. Латипов)


22.

Республика ичида киномаҳсулотлар дистрибуцияси соҳасида фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар


2018 йил

15 декабрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


23.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузурида миллий ва хорижий киноиндустрия ривожининг долзарб масалалари, киномаҳсулотларни ишлаб чиқариш, прокати ва намойиши, кинематография соҳасида рақамли ва инновацион технологияларини жорий қилиш бўйича ахборот-тушунтириш материалларни ёритувчи "Кино санъати" журналини таъсис этиш. Уни чоп этиш бўйича сарф-харажатларни шахсий даромадлар билан таъминланмаган қисми бўйича ташқи рекламани жойлаштириш орқали ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни телевидение, радио, Интернет тармоғида реклама қилиш ва пиар-кампаниясини уюштириш учун киномаҳсулотлар ишлаб чиқиш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

1 сентябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


IV. РАҒБАТЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

24.

Илғор хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, дебют бадиий фильмларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотномани киритиш.


Таклифларни ўз ичига олган таҳлилий маълумотнома


2018 йил

15 октябрга

қадар


"Ўзбеккино" НА (Ф. Зокиров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


25.

Ажратилган бюджет маблағлари ҳажмига мос равишда сифатли кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида продюсерлар, сценарий муаллифлари, режиссёрлар, бошқа ишлаб чиқариш-ижодий ва техник ходимларга гонорар тўлаш механизмларини такомиллаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2018 йил

15 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Ўзбекистон Кинематографияни ривожлантириш маркази (О. Абдушукуров), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев)


26.

Давлат буюртмаси асосидаги миллий кино маҳсулотларини намойиш этаётган кино театрларни давлат томонидан янада қўллаб-қувватланиши бўйича таклифлар тайёрлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлар


2018 йил

15 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


V. "ЎЗБЕККИНО" МА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

27.

2018 йилда тажриба-синов лойиҳаси сифатида сарф-харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирган ҳолда, Андижон ва Навоий вилоятининг олис ва чекка ҳудудларида миллий кино маҳсулотлари намойишини ташкил қилиш мақсадида иккита "Киноклуб" ихтисослашган автотранспорт воситаларини харид қилиш ва уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар


2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), "Ўзавтосаноат" АЖ (Ш. Умурзоқов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Миллийбанк (А. Мирсоатов)


Эришилган натижалари асосида бошқа минтақаларнинг олис ва чекка ҳудудларида миллий кино маҳсулотлари намойишини ташкил қилиш мақсадида "Киноклуб" ихтисослашган автотранспорт воситаларини харид қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори


2019 йил

1 февралга

қадар


28.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари кредитлари ва грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан сифатли кино маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун "Ўзбекфильм" АЖни замонавий кино анжомлар, кино ишлаб чиқаришнинг технологик тизимлари ва мультимедиа маҳсулотлари, махсус автотранспорт воситалари билан таъминлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши


2018 йил

15 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


29.

Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан "Қорақалпоқфильм" давлат унитар корхонаси биносини реконструкция қилишни таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил

1 мартга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши(К. Сариев)


30.

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан "Республика кинопрокат маркази" давлат унитар корхонаси биносини таъмирлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши


2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев)


31.

Тошкент вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан "Дўрмон" ижодиёт уйи" давлат унитар корхонаси биносини капитал таъмирлаш ҳамда зарур воситалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши

2018 йил

1 ноябрга

қадар


"Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги (Ш. Содиқов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Тошкент вилояти ҳокимияти (Ғ. Ибрагимов)


             

Изоҳ. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳалари ва предметига қараб ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 июлдаги

ПҚ-3880-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Учта шаҳар", "101" ва "Қаҳрамонлар"

лойиҳаларини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар

номланиши


Ижро

муддатлари


Суммаси


Молиялаштириш

манбалари


Ижрочилар


Изоҳлар


I. "УЧТА ШАҲАР" ЛОЙИҲАСИ

1.

"Учта шаҳар" лойиҳаси ижроси учун масъул "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ ташкил қилиш ва унинг самарали фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш.


2018 йил

1 августга

қадар


-

-

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмурадов, А. Султанов), "Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)


"Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Жамиятнинг таъсис этувчилари "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Intellect Enterprise" МЧЖ (Ўзбекистон).

"Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ ва у ташкил қиладиган компанияларга "Учта шаҳар" лойиҳаси доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа преференциялар берилади (имтиёзлар ва преференцияларнинг аниқ рўйхати алоҳида қарор билан белгиланади).


2.

Тегишли инфратузилмага эга бўлган "Халқ дипломатияси шаҳри", "Этношаҳар", "Киношаҳар" объектларини қуриш жойини аниқлаш.


2018 йил

10 августга

қадар


-

-

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмурадов, А. Султанов), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев), Давергеодезкадастр (А. Абдуллаев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А. Абдувалиев),

"Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), "Ўзтрансгаз" АЖ (Ш. Турсунов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ғ. Ибрагимов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров), "Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ


Объектларни жойлаштириш манзили этиб Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятининг пойтахтга энг яқин ҳудудлари белгиланади.

Бунда "Учта шаҳар" лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида мазкур ҳудуд (жой) тегишли инфратузилмага (муҳандислик-коммуникация тармоқлари, энергия, газ, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари) эга бўлиши керак.

"Учта шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасикамида 100 гектарни ташкил қилади ва узоқ муддатга камида 49 йилга имтиёзли фойдаланишга, кейинчалик узайтириш имконияти билан берилади.


3.

"Учта шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ер участкаларининг олиб қўйилишисабабли жисмоний ва юридик шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан компенсация тўлаш.


2018 йил

1 ноябрга

қадар


-

Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмурадов, А. Султанов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ғ. Ибрагимов), Бош прокуратура (С. Саидкаримов)


Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкалари олиб қўйилганлиги учун баҳолаш ташкилотлари хулосалари асосида компенсацияларни ўз вақтида тўлаш. Ер участкалари олиб қўйилган шахсларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари бузилишига йўл қуймаслик.


4.

"Учта шаҳар" лойиҳасининг ЛТИА/ЛТИҲни ишлаб чиқиш учун техник топшириқни тасдиқлаш.

"Учта шаҳар" лойиҳасининг ЛТИА/ЛТИҲ асосида ТИА/ТИҲ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

1 сентябрга

қадар


-


Вазирлар Маҳкамаси (С. Холмурадов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ, ЛБМА ҳузуридаги лойиҳаларни ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази


Ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги "Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3550-сон қарори талабларига жавоб бериши лозим.


5.

"Учта шаҳар" лойиҳаси ер участкасидан узоқ муддатга вақтинчалик фойдаланиш учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш


2018 йил

25 августга

қадар


-

-

Давергеодезкадастр (А. Абдуллаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Ортиқхўжаев) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ғ. Ибрагимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


"Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ номига ҳуқуқ ўрнатувчилик ҳужжатларини олиш.


6.

"Учта шаҳар" лойиҳаси доирасида буюртмачи, бош лойиҳа ташкилоти ва бош пудрат ташкилотини белгилаш.


2018 йил

1 сентябрга

қадар


-

-

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмурадов, А. Султанов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ


"Учта шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш доирасида буюртмачи, лойиҳа ташкилоти ва бош пудрат ташкилотини аниқлаш мақсадида танлов (тендер) ўтказиш.


7.

Биринчи босқич доирасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва режалаштирилган объектларни ишга тушириш.


2019 йил

1 сентябрга

қадар


18 775 000,00 АҚШ долл.*

"WНITECO Нarvest Investments" (Кипр) компанияси ва нвесторлар гуруҳининг ("R.I.D, GmbН" (Германия),

"ASTE Melwert Investments Private Equity Fund" (АҚШ, Украина), "Этномир" (Россия), "Royal Orbit Нolding Group LLC" (БАА), "Sinefekt Post Produksiyon Нizmetleri A.S." (Туркия) инвестициялари**

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмурадов, А. Султанов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ


Биринчи босқич доирасида қуйидаги объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш режалаштирилган:

а) "Халқ дипломатияси шаҳри":

6 та маданият марказлари:

ландшафт-дизайнерлик ишларини ўтказган ҳолда Президентлар хиёбони;

Буюк Ипак йўли кўчаси;

сунъий тоғ ва кетма-кет шаршараларга эга Шоирлар боғи;

Ёшларнинг ватанпарварлик руҳини кўтариш, Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун, тўсиқлар оша югуриш ва дор йўлига эга боғдан иборат "Ватанпарвар" боғи, музей-спорт ватанпарварлик мажмуаси;

Очиқ осмон остидаги музей;

яшил, чиройли аллея ва фавворадан иборат "севишганлар" боғи;

1 кафе ва 1 ресторан;

б) "Этношаҳар":

Амир Темур саройи ҳамда сарой атрофида аллея, фаввора ва боғ;

6 та этносарой;

1 кафе ва 1 ресторан;

эсдалик совғалар дўконлари;

эски кўчалар комплекси;

минора;

"Халқ дипломатияси шаҳри" ва "Этношаҳар" мажмуаларини боғловчи асосий шаҳар дарвозалари;

в) "Киношаҳар":

камида 1200 кв.м. майдонга эга кинотасвирга олиш учун павильонлар;

киномаҳалла (10 та вилла, 20 та таунхауслар, 50 та квартирага мўлжалланган кўп қаватли уй);

бизнес-марказ;

омбор бинолари;

ишлаб чиқариш цехлари;

боғ зонаси.


8.

Иккинчи босқич доирасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва режалаштирилган объектларни ишга тушириш.


2020 йил

1 сентябрга

қадар


82 347 000,00 АҚШ долл.*

"WНITECO Нarvest Investments" (Кипр) компанияси ва инвесторлар гуруҳининг ("R.I.D. GmbН" (Германия), "ASTE Melwert Investments Private Equity Fund" (АҚШ, Украина), "Этномир" (Россия), "Royal Orbit Нolding Group LLC" (БАА), "Sinefekt Post Produksiyon Нizmetleri A.S." (Туркия) инвестициялари


Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмурадов, А. Султанов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ


Иккинчи босқич доирасида қуйидаги объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш режалаштирилган:

а) "Халқ дипломатияси шаҳри":

9 маданият маркази;

3 минг кишига мўлжалланган очиқ концерт зали;

5 минг кишига мўлжалланган амфитеатр;

кўргазмалар мажмуаси;

5 кафе ва 3 ресторан;

меҳмонхона;

кинематография маркази;

4 та музейдан ташкил топган музей майдони;

б) "Этношаҳар":

13 та этносарой;

2 та меҳмонхона (уч юлдузли ва тўрт юлдузли);

10 та кафе ва ресторан;

20 та эсдалик совғалар дўконлари;

"Лаби Ҳовуз" эски кўчалар комплекси;

Мирзо Улуғбек обсерваторияси;

2 карвонсарой (этно-меҳмонхоналар);

қалъа девори;

5 та ўтов;

3 та шаҳарга кириш дарвозалари;

2 та минора;

в) "Киношаҳар":

1 та тўрт юлдузли меҳмонхона;

4 та кинопавильон;

бизнес-марказнинг 2 та блоки;

киномаҳалла (20 та вилла, 200 та таунхаус, 75 хонадонли кўп квартирали уй);

1 омборхона биноси;

3 та ишлаб чиқариш цехи;

киноакадемия (киноиндустрия соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассаси);

супермаркет;

ходимлар учун ётоқхона;

футбол, баскетбол, волейбол майдонлари, теннис кортлари, бошқа спорт объектлари, хусусий мактабгача таълим муассасаси;

хусусий мактаб;

хусусий тиббиёт маркази;

маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш маркази;

ишчи, махсус ва ўйин транспортлари учун гаражлар;

боғ зонаси.


9.

Учинчи босқич доирасида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва режалаштирилган объектларни ишга тушириш.


2021 йил

1 сентябрга

қадар


42 437 000,00 АҚШ долл.*

"WНITECO Нarvest Investments" (Кипр) компанияси ва инвесторлар гуруҳининг ("R.I.D. GmbН" (Германия), "ASTE Melwert Investments Private Equity Fund" (АҚШ, Украина), "Этномир" (Россия), "Royal Orbit Нolding Group LLC" (БАА), "Sinefekt Post Produksiyon Нizmetleri A.S." (Туркия) инвестициялари


Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмурадов, А. Султанов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ


Учинчи босқич доирасида қуйидаги объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ишга тушириш режалаштирилган:

а) "Халқ дипломатияси шаҳри":

1 та кафе ва 1 та ресторан;

1 та меҳмонхона;

футбол, волейбол ва баскетбол майдонлари ва теннис кортлари, бошқа спорт иншоотлар;

б) "Этношаҳар":

2 та меҳмонхона;

2 та кафе ва 5 та ресторан;

карвонсарой;

в) "Киношаҳар":

киномаҳалла (18 та таунхаус, 77 хонадонли кўп квартирали уй);

1 та ишлаб чиқариш цехи;

1 та кичик-ипподром;

1 та коворкинг-марказ.


10.

"Учта шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш.


2018 йил

1 сентябрга

қадар


-

-

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов, С. Холмуродов, А. Султанов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ, "Ўзбеккино" МА (Ф. Зокиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров)


Қарор лойиҳасида "Учта шаҳар" лойиҳасини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар назарда тутилиши лозим.


II. "101" ЛОЙИҲАСИ

11.

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашган ўзбекистонликлар номини абадийлаштириш, ёшларни оталар ва боболарнинг қаҳрамонлиги мисолида тарбиялаш мақсадида "101" романи асосида "101" тўлиқ метражли бадиий фильм сценарийсини тайёрлаш.


2018 йил

август



2019 йил

январь


7 000 000,00 АҚШ долл.***

"Ўзбеккино" МА, ҳомийлик маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ


"101" тўлиқ метражли бадиий фильмини ишлаб чиқариш учун сценарий тайёрлаш ва тасдиқлаш.


12.

Ўзбекистон ва Голландиялик кино ходимлари иштирокида "101" тўлиқ метражли бадиий фильмни суратга олиш.

(pre- production - тайёргарликдан олдинги давр)


2019 йил

февраль-май

Суратга олиш жараёнига тайёгарлик кўриш


13.

Ўзбекистон ва Голландиялик кино ходимлари иштирокида "101" тўлиқ метражли бадиий фильмни суратга олиш.

(production - фильм съёмкаси)


2019 йил

июнь-

сентябрь


Кинони суратга олиш ишлари ва тайёр кино материални олиш.

Кинони суратга олиш Ўзбекистон, Россия, Германия ва Нидерландияда амалга оширилади.


14.

Ўзбекистон ва Голландиялик кино ходимлари иштирокида "101" тўлиқ метражли бадиий фильмни суратга олиш.

(монтаж-тонировка ишлари - post-production)


2020 йил

октябрь-

январь


Тайёр бўлган тўлиқ метражли бадиий фильмни топшириш.


15.

Ўзбекистонлик 101-қаҳрамонга ҳайкал ўрнатиш.


2020 йил

апрель ойи


Маданият вазирлиги, ҳомийлик маблағлари


Амерсфорт шаҳрида (Нидерландия) ҳайкал ўрнатилиши 1942 йил 9 апрель куни Ўзбекистонлик 101-қаҳрамонни отиш санасига бағишланади.


III. "ҚАҲРАМОНЛАР"ЛОЙИҲАСИ

16.

"Қаҳрамонлар" романи асосида "Қаҳрамонлар" тўлиқ метражли бадиий фильм сценарийсини тайёрлаш.


2018 йил

август-

2019  йил

март


10 000 000,00 АҚШ долл.***

"Ўзбеккино" МА, ҳомийлик маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов), "Uzbekistan Film Нolding" МЧЖ


"Қаҳрамонлар" тўлиқ метражли бадиий фильмни ишлаб чиқариш учун сценарийни тайёрлаш ва тасдиқлаш.


17.

"Қаҳрамонлар" тўлиқ метражли бадиий фильмини суратга олиш.

(pre- production - тайёргарликдан олдинги давр)


Кинони суратга олиш жараёнига тайёргарлик кўриш.


18.

"Қаҳрамонлар" тўлиқ метражли бадиий фильмини суратга олиш.

(production- фильм съёмкаси)


2019 йил

апрель-

июнь


Кинони суратгаолиш ишлари ва тайёр киноматериални олиш.

Кинони суратга олиш Ўзбекистон, Россия, Хитойда амалга оширилади. Хитой бозорида кино намойишлар муваффақиятли бўлиши ўтиши учун Хитой киносанъати юлдузлари таклиф қилинади.


19.

"Қаҳрамонлар" тўлиқ метражли бадиий фильмини суратга олиш.

(монтаж-тонировка ишлари - post-production)


2019 йил

июль-

сентябрь


"Қаҳрамонлар" тайёр бўлган тўлиқ метражли бадиий фильмни топшириш.


20.

Иккита қаҳрамонга (майор Максумов ҳамда Вэй Ли) ҳайкал ўрнатиш.


2020 йил

май


Маданият вазирлиги, ҳомийлик маблағлари


Ҳайкал ўрнатилиши иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланади.


Жами:


160 559 000,00 АҚШ долл.


           

Изоҳ:


*) "Учта шаҳар" лойиҳаси доирасида босқичлар ва ишларни амалга ошириш давомида инвестициялар суммаси ўсиш томонга ўзгариши мумкин;


**) хорижий инвесторлар гуруҳининг таркиби ўзгариши ёки тўлдирилиши мумкин;


***) дастлабки сумма кўрсатилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 июль


"Халқ сўзи", 2018 йил 25 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 623-модда























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск