Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 й. 139-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2004 й.

N 139



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш, минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, кон муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, конларни прогноз қилиш ва аниқлаш бўйича ишларни ташкил этиш, фойдали қазилмалар ресурсларини (углеводородлар бундан мустасно) геологик-иқтисодий баҳолаш, ер ости бойликлари участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш имкониятини асослаш;

ўз ваколатлари доирасида давлат ер ости бойликлари фондини ва давлат тош геологик материаллари фондини, шунингдек алоҳида қўриқланадиган геологик объектларни давлат томонидан бошқариш;

Ўзбекистон ҳудудини геологик ўрганиш билан боғлиқ ишларни (углеводородлар бўйича ишлар бундан мустасно) мувофиқлаштириш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек айримларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 25 мартдаги

139-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган,

шунингдек ўзгартиришлар киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1991 йил 10 майдаги 125-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 5-сон, 15-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат геология қўмитасининг нефть ва газни геологик-қидирув ҳамда излаш ишларини амалга оширувчи корхоналарини "Ўзбек нефтгаз" миллий корпорацияси таркибига ўтказиш тўғрисида" 1995 йил 3 январдаги 2-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 9 декабрдаги 435-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 34-модда).



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат текшируви ва назорати ўрнатиш тўғрисидаги низомда:

3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ва унинг ҳудудий бўлимлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ер қаърини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат назорати (давлат геология назорати бўлими) бўлими бошлиғи" сўзлари "Давлат геология назорати бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошидаги "бўлим" сўзи "бошқарма" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг "V. Ёқилғи-энергетика комплекси бўлимида" 52-банднинг 6-сатрида "41" рақами "45" рақами билан, "564,5" рақами "560,5" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 143-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 3-сон, 34-модда.

























































Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск