ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2018 й. 206-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 мартдаги

206-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда

вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон

Республикасифуқароларига ёрдам кўрсатиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини (кейинги ўринларда махсус тадбирлар деб аталади) амалга ошириш тартибини, шунингдек, ушбу жараёнга жалб этилган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши хорижий давлатлар ҳудудида бошқа ҳолатларда жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига татбиқ этилмайди.


3. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари махсус тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги халқаро шартномаларига, шунингдек, мазкур Низом талабларига амал қиладилар.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


фавқулодда вазият - одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига зарар етишига ҳамда ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;


фавқулодда вазиятларда жабрланувчи - фавқулодда вазият содир бўлиши оқибатида шикастланган ёки моддий зарар кўрган шахс;


фавқулодда вазият ҳудуди - фавқулодда вазият манбаларининг пайдо бўлиши ёки унинг оқибатлари бошқа жойлардан тарқалиши натижасида фавқулодда вазият юзага келган ҳудуд ёки акватория.



2-БОБ. МАХСУС ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


5. Махсус тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга оширишга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармонига асосан ташкил этилган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий комиссияларга юкланади.

Алоҳида ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан махсус Ҳукумат комиссияси шакллантирилиши мумкин.


6. Махсус тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади), Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, фавқулодда вазиятнинг хусусиятига кўра бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул вакилларидан иборат махсус гуруҳ ташкил этилади.

Махсус тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида - ФВВга;

хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланади.


7. Хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирлари ушбу Низомга илова қилинган схемадаги тартибда амалга оширилади.

Фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларни эвакуация қилиш, фуқароларнинг хорижий давлатларда бўлиши шароитларини (меҳнат фаолияти, ўқиш ва бошқаларни) ҳамда уларнинг хоҳишини ҳисобга олиб белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. МАХСУС ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШДА ДАВЛАТ

ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қуйидагилар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг махсус тадбирларни ўтказишдаги асосий вазифалари ҳисобланади:

жабрланганларга ёрдам кўрсатишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;

хорижий давлатларнинг давлат органлари билан ўз фаолияти йўналиши бўйича ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш, тезкор маълумотлар билан алмашиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушганда, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига тезкор маълумот алмашинувини амалга ошириш;

фавқулодда вазиятлар (хавфи) юзага келган хорижий давлатларга жўнаб кетиш мақсадида, бириктирилган куч ва воситаларнинг йиғилиш жойига тезкор келишини таъминлаш;

фавқулодда вазият ҳудудида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

жабрланган фуқароларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикасига эвакуация қилиш (ташиш) бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

ҳалок бўлганларни оила аъзоларининг яшаш жойларига етказиш, уларни дафн этишда ёрдам бериш, оила аъзоларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жабрланганларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, шунингдек, тиббий реабилитация масалаларини ҳал этиш;

жабрланганларга, уларнинг ҳамда ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига тушунтириш ишларини ва психологик ёрдам кўрсатишни, шунингдек жамоат тартибини сақлашни таъминлаш.


9. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар махсус тадбирларни ўтказиш бўйича асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


1) ФВВ:

хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазият оқибатида жабрланган (вафот этган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга тезда хабар ва маълумот беради;

фавқулодда вазият хусусияти ва даражаси, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотларни йиғади, умумлаштиради, таҳлил қилади ва тезкор маълумот алмашади;

махсус гуруҳ таркиби, куч ва воситаларни фавқулодда вазият ҳудудига етказиш (тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳаво йўллари, темир йўллари ва автомобиль транспортларини жалб қилиш)ҳамда эвакуация тадбирларини амалга ошириш тартиби бўйича таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига келишиш учун тақдим қилади;

учиш (жўнаб кетиш) учун буюртма беради, ҳаво кемасининг (темир йўл/автомобиль транспортининг) парвоз этиш (ҳаракатланиш) йўналишига аниқлик киритади ва келишади, парвознинг (ҳаракатланишнинг) вақти ва давомийлигини аниқлайди;

махсус гуруҳни жўнаб кетиш жойига ўз вақтида йиғиш ва етказишни ҳамда зарур мол-мулкларни (дорилар, қуруқ овқатлар, иссиқ кийим ва бошқаларни) олиб кетиш учун тайёрлашни ташкил қилади;

хорижий давлатларнинг қутқарув бўлинмалари билан ҳамкорликда, заруратга кўра, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, шунингдек, жабрланган фуқароларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикасига эвакуация қилиш тадбирларини амалга оширади;

ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш жойларига етказишда иштирок этади;


2) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларини хорижий давлатда содир бўлган фавқулодда вазият ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ушбу ҳудуддаги вазиятнинг ривожи тўғрисида хабардор қилади;

хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;

фавқулодда вазият содир бўлган хорижий давлатларнинг давлат органлари билан биргаликда жабрланганларга тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хавфсиз жойларга эвакуация қилишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб келишларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштиради;

Консуллик уставига, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларга мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга оширади;


3) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг жалб этиладиган тузилмаларини фавқулодда вазият тўғрисида хабардор қилади, шунингдек,тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

ФВВнинг талабномасига асосан, махсус гуруҳ куч ва воситаларини (махсус техника ва мулкларини) юбориладиган мамлакатга етказиш ва қайтариб олиб келиш, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш учун ҳаво транспортини тайёрлайди ва ажратилишини таъминлайди;

ФВВга ҳаво транспортининг жўнаб кетиш санаси, жойи, тайёргарлик муддати, вақти, шунингдек, ҳаракатланиш йўналиши тўғрисида олдиндан маълумот беради;

зарур ҳолатларда, ФВВнинг талабномасига асосан, ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш манзилларига етказиб беришни таъминлайди;


4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

идоравий мансуб бўлинмаларини содир бўлган воқеа тўғрисида хабардор қилади ва маълумотлар тўплашни амалга оширади;

хорижий давлатларнинг тергов органларига зарур тезкор-қидирув ва тергов тадбирларини ўтказишда кўмаклашади;

фавқулодда вазиятнинг юзага келиши ҳолатини аниқлаш, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларини республика ҳудудида қидириш бўйича зарур тезкор-тергов тадбирларини олиб боради;

зарур ҳолатларда махсус гуруҳ аъзолари учун четга чиқиш ҳужжатларининг дарҳол расмийлаштирилишини таъминлайди;

жамоат тартибини сақлаш ҳамда жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни белгиланган жойларга етказиб боришда транспорт воситаларини кузатиб боришни ташкиллаштиради ва таъминлайди;


5) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

тегишли тиббиёт хизматлари ва муассасаларини фавқулодда вазият содир бўлганлиги тўғрисида огоҳлантиришни амалга оширади;

жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хорижий ҳамкасбларига консультатив кўмаклашиш учун малакали мутахассислар гуруҳини тайёрлайди;

хорижий давлатларнинг тегишли тиббиёт муассасалари билан биргаликда, ҳодиса содир бўлган жойда жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишда иштирок этади;

жабрланганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш тадбирларининг тиббий таъминотини амалга оширади;

ташиш мумкин бўлмаган жабрланганларга чет элда тиббий ёрдам тадбирларини амалга оширишда хорижий давлатнинг тегишли тиббиёт муассасаларига кўмаклашади;

ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг рўйхатини юритади;

жабрланганларга малакали ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, уларнинг тиббий реабилитациясини таъминлайди;


6) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

махсус тадбирларни ўтказиш даврида махсус гуруҳни узлуксиз алоқа (мобил алоқа, маълумотларни узатиш) билан таъминлаш ишларини ташкил этади ва амалга оширади;

махсус тадбирларни ўтказаётган махсус гуруҳни умумий фойдаланишдаги телекоммуникация воситалари ва идоравий телекоммуникация тармоқлари билан устувор тартибда таъминлайди;

ФВВнинг талабномасига асосан эвакуация тадбирларини ўтказиш даврида "Ўзбектелеком" АК телекоммуникация тармоқлари орқали "Тезкор алоқа"ни ташкил этиш ва фаолиятини таъминлашда кўмаклашади;


7) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида, хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирларини, мутахассисларни хорижий давлатга воқеа жойига етиб боришини ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини молиялаштиради;


8) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

идоравий мансуб бўлинмаларини содир бўлган воқеа тўғрисида хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида фавқулодда вазият содир бўлган хорижий давлатнинг божхона органлари билан ушбу давлатга махсус гуруҳни жўнатишда (қайтиб келишида), шунингдек, жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилишда тегишли божхона назорати тадбирларини соддалаштирилган тартибда ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилади;


9) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати:

идоравий мансуб тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

четга чиқувчилар чегара назоратидан ўз вақтида ўтказилишини, шунингдек, жабрланган фуқаролар етиб келганда (олиб келинганда)тегишли чегара назорати тадбирларининг соддалаштирилган тартибда амалга оширилишини таъминлайди;


10) "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

идоравий мансуб тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

ФВВнинг талабномасига асосан, махсус гуруҳ куч ва воситаларини (махсус техника ва мулкларини) юбориладиган мамлакатга етказиш ва қайтариб олиб келиш, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш учун ҳаво транспортини тайёрлайди ва ажратилишини таъминлайди;

ФВВга ҳаво транспортининг жўнаб кетиш санаси, жойи, тайёргарлик муддати, вақти, шунингдек, ҳаракатланиш йўналиши тўғрисида олдиндан маълумот беради;

зарур ҳолатларда, ФВВнинг талабномасига асосан, ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш манзилларига етказиб беришни таъминлайди;


11) "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти:

идоравий мансуб тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

ФВВнинг талабномасига асосан, махсус гуруҳ куч ва воситаларини (махсус техника ва мулкларини) юбориладиган мамлакатга етказиш ва қайтариб олиб келиш, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш учун темир йўл транспортини тайёрлайди ва ажратилишини таъминлайди;

зарур ҳолатларда, ФВВнинг талабномасига асосан, ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш манзилларига, шунингдек, жабрланганларни доимий яшаш жойларига етказишни таъминлайди;


12) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

идоравий мансу тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

ФВВнинг талабномасига асосан, жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни ҳамда уларнинг кузатувчиларини тегишли манзилларга етказишни устувор равишда белгиланган тартибда таъминлайди;


13) "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси:

ФВВ талабномасига асосан, фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга кетаётган мутахассислар, шунингдек, жабрланган шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи навбатдаги моддий бойликлар билан таъминлашни ташкил этади ва таъминлайди;


14) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган жойдан уларнинг оилалари истиқомат қилаётган жойларгача етказиш учун етарли миқдорда транспорт воситалари жалб этилишини таъминлайдилар;

ўзини ўзи бошқариш органларини жалб этган ҳолда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ёрдам берадилар;

нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этган ҳолда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда ижтимоий ёрдам кўрсатадилар;

ФВВ ва юқори давлат органларини амалга оширилган ишлар тўғрисида хабардор қиладилар;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари ва улар содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари доимий равишда олиб борилишини ташкил этадилар;


15) Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:

махсус тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкиллаштирадилар;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда телевидение, радиоканаллари ва интернет орқали аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда бажариладиган ишлар тўғрисида тушунтиришлар олиб борилишини таъминлайдилар.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган

фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон

Республикаси фуқароларига ёрдамкўрсатиш ҳамда уларни

ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари




I-босқич


ФВВ, ТИВ, ИИВ



1. Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, интернет, ижтимоий тармоқлар), жисмоний ва юридик шахслар мурожаати, чет мамлакатларнинг вазирликлари ва идоралари орқали хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида фавқулодда вазият (кейинга ўринларда ФВ деб аталади) содир бўлганлиги тўғрисида маълумот олиш.



ҳар куни














2. ФВ тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритиш. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги консуллик хизматлари, хорижий давлатларнинг ФВларни бартараф этишга масъул ихтисослашган идоралари билан ахборот алмашиш.


20 дақиқа














3. Махсус хабарномани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига етказиш.


20 дақиқа













ФВВ, ТИВ, ИИВ, ССВ



4. Махсус гуруҳ таркибини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишиш.


1 соат













ФВВ



5. Махсус гуруҳ аъзоларига куч ва воситаларни йиғиш жой ва вақтини етказиш.


20 дақиқа













Мудофаа вазирлиги,

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ



6. Транспорт воситаларини (ҳаво йўли, темир йўлни) фавқулодда вазият ҳудудига учиш (жўнаш) учун тайёрлаш.


2 соат

давомида













Махсус гуруҳ



7. Махсус гуруҳ куч ва воситаларини тайёрлаш ва йиғиш жойига етказиш. ФВ ҳудудига учиш (жўнаш).


3 соат

давомида













II-босқич


ТИВ



8. Тегишли чет мамлакатга келган махсус гуруҳни хорижий давлат ҳукумати ва/ёки ФВларни бартараф этишга масъул ихтисослашган идоралар вакиллари билан учрашувини ташкил этиш.


етиб келгандан

сўнг 1 соат

давомида













Махсус гуруҳ



9. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда:

қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни;

жабрланганларга шошилинч, ихтисослаштирилган тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишни;

тезкор-қидирув ва тергов тадбирларида иштирок этишни;

жабрланганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилишга тайёргарлик кўришни;

фавқулодда вазиятларнинг сабаблари ва шароитлари тўғрисида ахборотнома тайёрлашни ташкил этиш ва амалга ошириш.


2 кундан ортиқ бўлмаган

муддатда*













Махсус гуруҳ раҳбари,

ТИВ, Ахборот технологиялари

вазирлиги



10. Бажарилган тадбирлар тўғрисида маълумот бериш.


ҳар 2 соатда,

якуни бўйича -

бир сутка ичида













Божхона қўмитаси,

ДХХ ДЧҲҚҚ



11. Хорижий давлатнинг божхона ва чегара идоралари билан ҳамкорликда чегара ўтказиш масканларида тегишли назорат тадбирларини соддалаштирилган тартибда амалга ошириш.


қисқа

муддатда













Махсус гуруҳ



12. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш.


йўналишга

мувофиқ













III-босқич


Махсус гуруҳ



13. Махсус гуруҳнинг Ўзбекистон Республикасига қайтиши (ҳаво йўллари ва темир йўллар орқали). Жабрланганларни  тиббиёт муассасаларига, ҳалок бўлганларни - оила аъзолари истиқомат қилаётган ҳудудларга етказиш ишларини ташкил этиш.


1 соат*













ССВ



14. Жабрланганларни қабул қилиш, уларни тиббиёт муассасаларига олиб бориш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш.


қисқа

муддатда













Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари



15. Ҳалок бўлганларни қабул қилиш, уларни оила аъзолари истиқомат қилаётган ҳудудларга етказиш ва дафн маросимларини ўтказишда ёрдам кўрсатиш.


бир сутка

давомида













ИИВ



16. Ҳалок бўлганларни белгиланган ҳудудларга етказишда транспорт воситаларини кузатиб бориш ва дафн маросимлари билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлашни таъминлаш.


бир сутка

давомида













Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ҳокимликлари



17. Жабрланганларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий реабилитацияси масалаларини ҳал этиш.


бир сутка

давомида












18. Жабрланган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш.


бир сутка

давомида


      

*) ФВнинг миқёси ва хусусияти, шунингдек тадбирларни ташкил этиш шароитларига кўра бажариш муддатлари узайтирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 225-модда










































Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск