Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2017 й. 987-сон "Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объекталаридан фойдаланиш cоҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2017 й.

N 987



ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН

ЎТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-бет) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 декабрдаги

987-сон қарорига

ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик

дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат

бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


10-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

""Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирмайдиган (яланғоч қизилмиядан ташқари) ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёки кўрсатилган эркин иқтисодий зона қатнашчилари билан ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлари билан шартномалар мавжуд бўлганда  белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтириш";

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги "экстракт" сўзидан кейин "ва тайёр фармацевтика маҳсулотлари" сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "экстракт" сўзидан кейин "ва тайёр фармацевтика маҳсулотлари" сўзлари қўшилсин;



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 декабрь




















































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск