Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2004 й. 140-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 25 мартдаги

140-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат даромадига ўтказиладиган

мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки

йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ҳисобга олиш, баҳолаш ва сотиш, шунингдек мол-мулк истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб тан олинганда уни йўқ қилиб ташлаш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом давлат даромадига ўтказиладиган:

жиноий ишлар бўйича суд қарорлари асосида - мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорлари асосида - мол-мулкнинг ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари асосида - белгиланган тартибда эгасиз деб эътироф этилган мол-мулкка;

фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари асосида - мол-мулкнинг давлатга етказилган зарарни қоплашга йўналтириладиган қисмига;

ишни тўхтатишда тергов органларининг қарорлари асосида - мол-мулкнинг жиноят буюмлари ва қуроллари, шунингдек ашёвий далилларга оид қисмига;

божхона органлари қарорлари асосида - экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилаётган қисмига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинаётган, унинг ҳудуди орқали ташилаётган (халқаро транзитдан ташқари), акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;

солиқ органлари қарорлари асосида - акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари қарорлари асосида - акциз маркаси билан маркаланмаган сақланаётган, сотилаётган, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга татбиқ этилади.


II. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН МОЛ-МУЛКНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мол-мулкни (кейинги ўринларда мол-мулк деб юритилади) олиб қўйиш ваколатли орган мансабдор шахси томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.


4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) тузилган вақти ва жойи;

б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;

г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;

д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;

е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;

ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;

з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);

и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.


5. Мол-мулк олиб қўйилгандан кейин ваколатли орган мансабдор шахси томонидан бир сутка муддатда мол-мулкни:

сақлаш учун масъул шахсни белгилаган ҳолда ваколатли органнинг бинолари, майдонлари, омборларида;

талаб қилинадиган омборларга, асбоб-ускуналар ва мол-мулкни масъулият остида сақлаш нормаларига мувофиқ шароитларга эга бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг бинолари, майдонлари, омборларида сақлаш учун жойлаштириш масаласи ҳал қилинади.

Миллий ёки хорижий валютадаги олиб қўйилган нақд пул маблағлари (ашёвий далиллар сифатида эътироф этилган пул маблағлари бундан истисно) уни олиб қўйган органнинг миллий ёки хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун уч кун муддатда банкка топширилиши керак. Бунда кўрсатиб ўтилган талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларидан пул маблағлари фақат суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказиш учун, шунингдек мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган ҳолларда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни эгаларига қайтариш учун ҳисобдан чиқарилади.

Мол-мулкни сақлаш учун масъул бўлган шахслар (ташкилотлар) уни сақлаш шартларига риоя этишга ва тегишли шарт-шароитларни таъминлашга мажбурдирлар ҳамда мол-мулкнинг бузилиши, шикастланиши, ўзлаштирилиши, камомади, яширилиши ва йўқ қилиниши учун тўлиқ моддий жавоб берадилар ва бошқача жавобгарликка тортиладилар.

Сақлаш учун қабул қилиш-топшириш ваколатли орган масъул мансабдор шахсининг ҳамда мол-мулкни сақлашга қабул қилган шахснинг имзолари билан тасдиқланган уч нусхадаги мол-мулк рўйхати билан расмийлаштирилади.

Мол-мулк сақлашга топширилгунгача унинг сақланиши учун масъулият мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси зиммасига юкланади.


6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди.

Эксперт ваколатли органнинг мансабдор шахси ва мол-мулкнинг эгаси иштирокида, у бўлмаган тақдирда эса - холис гувоҳлар иштирокида белгиланган тартибда синов учун бўлак ва намуналар олади.

Экспертизадан ўтказиш ва мол-мулкни баҳолаш, агар бу унинг ваколатига кирган тақдирда, битта ташкилотга (ташкилотнинг мутахассисига) юкланиши мумкин.


7. Экспертиза мол-мулкнинг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бунга ваколати бўлган ташкилотлар (стандартлаштириш органи ёки унинг томонидан аккредитация қилинган ташкилотлар, лабораториялар, санитария-эпидемиология органлари, ихтисослаштирилган эксперт ташкилотлар ва бошқа муассасалар) томонидан ўтказилади. Экспертиза натижалари тўғрисида ваколатли ташкилот уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса - бир сутка мобайнида мол-мулкни олиб қўйган органга ёзма хулоса тақдим этади.

Уч кун муддатда экспертиза ўтказиш мумкин бўлмаган, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарларнинг айрим турлари, тез бузиладиган товарлардан ташқари:

этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво, тамаки маҳсулотлари, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, шунингдек озиқ-овқат товарлари ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

мол-мулкнинг бошқа турлари бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда экспертизадан ўтказилади.


8. Мол-мулкни олиб қўйган орган (мансабдор шахс) баҳолаш учун мутахассис тайинлайди. Солиқ, божхона органлари ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни баҳолашда молия органларининг вакиллари мажбурий тартибда иштирок этадилар.

Ваколатли органнинг тегишли мансабдор шахси томонидан уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса - бир сутка мобайнида мутахассис сифатида зарур билимларга эга бўлган шахс (савдо, баҳолаш, аудиторлик ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари) жалб этилади.

Мол-мулкни баҳолаш мутахассис томонидан талаб конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари ва ички бозор таклифи асосида баҳолаш кунида амалда бўлган нархлар бўйича ўтказилади.

Мазкур Низомнинг 23-26, 29-бандларида кўрсатилган мол-мулкни, шунингдек ўзига хос хоссаларга эга бўлган мол-мулкни баҳолашда кўрсатиб ўтилган мол-мулк берилаётган (сотилаётган) тегишли ташкилотларнинг вакиллари мутахассис сифатида жалб этилади.

Мутахассис ваколатли органнинг мансабдор шахси чақириғига кўра келиши, қўйилган масалаларга холисона хулоса бериши, улар томонидан бажарилаётган ишлар юзасидан тушунтириш бериши шарт.

Мутахассис уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса - бир кун мобайнида ёзма равишда хулоса беради.


9. Эксперт ва баҳолаш бўйича мутахассис ўзлари берган хулосанинг ишончлилиги ва холислиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ моддий ва бошқача тарзда жавоб берадилар.


10. Олиб қўйилган мол-мулкни ҳисобга олиш ва унинг судга бериладиган ҳаракати уни олиб қўйган орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.

Солиқ органлари давлат даромадига ўтказилиши керак бўлган, унга нисбатан олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган мол-мулк ҳисобини уни сотишдан пул маблағлари тушишигача ёки мол-мулк йўқ қилиб ташлангунгача юритадилар.

Экспертиза органлари истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги юзасидан хулоса берилган давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган мол-мулк (турлари бўйича) ҳажмлари ва қийматининг ҳисобини юритадилар.


11. Олиб қўйиш санасида энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйган орган мол-мулк олинган жойдаги ҳудудий прокурорга дарҳол махсус билдиришнома юбориши шарт.

Ҳар бир бундай ҳолат бўйича прокуратура органлари узил-кесил қарор қабул қилингунгача ва мол-мулк давлат даромадига ўтказилгунгача назорат юритадилар.

Энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараварига тенг ва ундан ортиқ қийматдаги мол-мулкни олиб қўйиш ва уни давлат даромадига ўтказишнинг ягона ҳисобини прокуратура органлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланган тартибда юритадилар.



III. МОЛ-МУЛКНИ ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА

ЎТКАЗИШ ЁКИ УНИ ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисидаги материаллар мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ва қайта ишлаш учун яроқлилиги ҳақида экспертнинг хулосаси ҳамда баҳолаш бўйича мутахассиснинг хулосаси билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш (яроқсиз бўлган тақдирда) тўғрисида қарор қабул қилган тегишли судга ёки органга (мансабдор шахсга) берилиши керак.


13. Этил спирти (озиқ-овқат спирти), алкоголли маҳсулотлар ва пиво, тамаки маҳсулотлари, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, шунингдек экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол (фойдаланиш) учун яроқсиз деб тан олинган озиқ-овқат товарлари мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак.


14. Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган суд ёки орган ўзи чиқарган тегишли қарор кучга киргандан сўнг кейинги кундан кечикмай ижро ҳужжатларини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлимларига юборади.

Мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги кучга кирган суд қарори асосида суд томонидан бериладиган ижро варақаси, шунингдек ваколатли органнинг мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш ёки мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги кучга кирган қарори нусхаси ижро ҳужжати ҳисобланади.

Ижро ҳужжатига олиб қўйиш тўғрисидаги протокол, мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқлилиги ёки яроқсизлиги тўғрисида эксперт хулосаси, мутахассиснинг мол-мулк баҳоланганлиги тўғрисидаги хулосаси нусхалари, сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси, шунингдек ижрони юритиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилинади.



IV. МОЛ-МУЛКНИ ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ БАЖАРИШ

ВА УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


15. Суд ижрочиси суднинг ёки уни берган бошқа ваколатли органнинг ижро ҳужжатини бажариш учун қабул қилиб олишга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ унга ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ижро иши қўзғашга мажбур.

Суд ижрочиси ўзида сақланаётган мол-мулк рўйхатини тузади, ушбу мол-мулк шу пайтдан бошлаб унинг ихтиёрига ўтади.

Мол-мулк рўйхати тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун жавобгар бўлган шахс томонидан имзоланади.


16. Суд ижрочиси ижро ҳужжати бажарилишигача мол-мулк сақланадиган жойни ўзгартиришга ҳақлидир. Бунда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади. Далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйган органнинг мансабдор шахси, мол-мулк сақланиши учун жавобгар бўлган шахс, мол-мулк сақланиши учун жавобгар этиб тайинланган шахс томонидан имзоланади.

Мол-мулкни сақлаш жойи ўзгарган тақдирда рўйхат тузиш билан бир вақтда фақат қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади, унда мол-мулкнинг рўйхати акс эттирилади.

Мол-мулкни сақлаш тузилган шартнома асосида кейинчалик сотиш учун савдо ташкилотига юкланиши ҳам мумкин.


17. Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш, кўчмас мулкдан ташқари, шартнома-воситачилик асосида ёхуд ким ошди савдоси шартларида амалга оширилади.

Кўчмас мулк қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан савдо ўтказиш йўли билан сотилади.


18. Мол-мулкни сотиш танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига мувофиқ белгиланадиган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Савдо ташкилотларини белгилашда уларнинг ихтисослашуви, жойлашган жойи ва истеъмолчи учун бориш осон бўлиши (вилоят ва туман (шаҳар) марказлари, бозорлар ва бошқалар), тегишли омборхона биноларининг мавжудлиги, аввалги фаолиятида белгиланган савдо фаолияти қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар ҳисобга олинади.

Мол-мулкни сотиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномалар ушбу савдо ташкилотлари билан Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бошқармалари томонидан тузилади.

Мол-мулкни сотиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда мазкур шартнома шартларига риоя этиш ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилишига йўл қўйилмаганлиги ҳам ҳисобга олинади.

19. Сотиладиган мол-мулк ижро ишини юритувчи суд ижрочилари томонидан товарга илова қилинадиган юкхати билан биргаликда савдо ташкилотларига берилади. Ижро ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун мол-мулк унинг миқдоридан, ҳажмидан ва тез сотилиши имкониятларидан келиб чиқиб бир вақтнинг ўзида сотиш учун бир нечта савдо ташкилотларига берилиши мумкин.

Шартнома шартларига риоя этилиши, шунингдек мол-мулк сотилиши тартибини назорат қилиш тегишли суд ижрочилари томонидан амалга оширилади. Шартнома шартлари ва мол-мулкни сотиш тартиби бузилган тақдирда тегишли суд ижрочиси мол-мулкни уни сотиш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартнома тузилган бошқа савдо ташкилотига беришга ҳақлидир.

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотаётган савдо ташкилоти томонидан савдо фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган қоидаларини бузиш ҳоллари аниқланганда назорат қилувчи органлар унга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради, шунингдек ушбу ҳолат тўғрисида суд ижрочисини ва тегишли ҳокимликни мажбурий тартибда хабардор қилади.


20. Савдо ташкилотлари ўзининг мол-мулкни қабул қилиб олиш ва сотиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун шартномада белгиланган, бироқ сотилган мол-мулк қийматининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган сотилган мол-мулк савдо чегирмасини ўз фойдасига ушлаб қоладилар.


21. Савдо ташкилоти томонидан қабул қилинган мол-мулкка талаб бўлмаса ва 30 кун мобайнида белгиланган нархда сотилмаса, савдо ташкилоти мол-мулкнинг баҳосини суд ижрочиси, молия ва солиқ органлари вакиллари ҳамда баҳолаш бўйича тайинланган мутахассис иштирокида унинг қийматининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда арзонлаштиради. Айни бир вақтда мол-мулк сотилганлиги учун савдо ташкилотига тегишли бўлган савдо чегирмаси суммаси қайта ҳисоб-китоб қилинади, арзонлаштириш тўғрисида махсус шакл бўйича далолатнома тузилади, унинг нусхаси молия, солиқ органларига ва ваколатли органларга берилади.


22. Сотиш учун савдо ташкилотларига бериладиган барча буюмлар рўйхатга олиш далолатномасида ёки қабул қилиш-топшириш далолатномасида назарда тутилган тартиб рақамлари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар бўйича) ва савдо ташкилотининг товар ёрлиқлари билан таъминланиши керак.

Буюмларни жузъий таъмирлаш, тозалаш, текислаш уларни сотиш учун қабул қилиб олган савдо ташкилотлари ҳисобига амалга оширилади.


23. Қимматбаҳо металлар - олтин, кумуш, платина ва ҳар қандай турдаги ва ҳолатдаги платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий), ишлов берилмаган ва қайта ишланган табиий қимматбаҳо тошлар (олмос, бриллиант, фируза, лаъл, ёқут, шунингдек табиий марварид) ва ярим қимматбаҳо тошлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва табиий марварид бўлган буюмлар (баҳолаш далолатномаси бўйича музейлар, кутубхоналар, архивлар, илмий муассасаларга текин бериладиган тарихий, илмий, бадиий қимматга эга бўлганларидан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига берилиши керак.


24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.


25. Чеклар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар (акциялардан ташқари), жамғарма омонатлари, пул-буюм лотереялари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади.

Акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фонд биржаси орқали сотилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда харажат операциялари тўхтатиб қўйилган банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади. Бунда банк ҳисоб рақамларидаги хорижий валютадаги пул маблағлари кўрсатиб ўтилган банк ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.

26. Почта маркалари, шу жумладан коллекция қилинадиган маркалар ҳақи олиниб почта алоқаси ташкилотларига берилади.


27. Китоблар, тарихий, илмий-бадиий қимматга ва бошқа маданий қимматга эга бўлган китоблардан ташқари, ҳақи олиниб китоб савдоси ташкилотларига берилади. Агар китоблар кўрсатилган тартибда сотилмаган тақдирда, улар чиқинди қоғозларни қабул қилиш учун белгиланган нархлар бўйича иккиламчи хом ашё ташкилотларига тўлов эвазига ўтказилади.


28. Қишлоқ хўжалиги машиналари, инветарь, маҳсулдор ва иш моллари, асалари оилалари, ем-хашак, минерал ўғитлар ва пестицидлар ҳақи олиниб қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фуқароларга берилади.


29. Захираларни шакллантириш учун зарур бўлган озиқ-овқат товарлари пулли асосда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига берилади ҳамда савдо ташкилотларининг ихтисослаштирилган омборхоналарида сақланади (ғамлаб қўйилади). Ушбу товарлар фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига кўра, товарларнинг сақланиш муддатларидан ва бозордаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда сотилади. (ЎзР ВМ 16.05.2008 й. 97-сон Қарори тахриридаги хат боши)

Жун, бўрдоқи моллар, паррандалар, қуёнлар, дон, каноп ва зиғир толаси ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақи олиниб уларни тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга берилади.

Тери, момиқ-мўйна ва қоракўл хом ашёси уларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотларга тўлов эвазига берилади.


30. Кўп йиллик дов-дарахтлар (боғ, полиз ўсимликлари) ҳокимликларга текин берилади.


31. Фойдаланиб бўлмайдиган қора ва рангли металлардан ясалган буюмлар, шунингдек металл парчалари ва ушбу металларнинг чиқиндилари тўлов эвазига қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини йиғиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга берилади.


32. Дастгоҳлар ва бошқа ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, шунингдек товарлар ва маҳсулотлар ҳамда шу кабиларни ишлаб чиқарувчи кичик заводлар, линияларни сотиш белгиланган тартибда ким ошди савдоларида амалга оширилади.


33. Дастлабки қайта ишланмасдан савдо тармоғи орқали сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар тегишли корхоналарга кейинчалик қайта ишлаш учун сотилади, мазкур Низомнинг 13-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.


34. Фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, шунингдек макулатура ва иккиламчи хом ашёнинг бошқа турлари иккиламчи хом ашёни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга сотилади, мазкур Низомнинг 13-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.


35. Йўқ қилиб ташлаш ҳақидаги ижро ҳужжати берилган мол-мулк суд ижрочиси томонидан мазкур Низомнинг VII бўлимида белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланади.


36. Мол-мулкнининг суд ижрочилари, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, солиқ, молия, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар органлари, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, экспертиза ва баҳолашни амалга оширган мутахассислар, шунингдек ушбу мол-мулкни сотувчи савдо ташкилотлари ходимлари томонидан сотиб олиниши тақиқланади.


37. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни ва уларни сотишдан олинадиган пул маблағларини ҳисобга олиш суд ижрочилари томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.



V. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛАДИГАН

МОЛ-МУЛКНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


38. Сақлаш муддати 72 соатгачани ташкил қиладиган тез бузиладиган товарлар, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарлар, уларнинг давлат даромадига ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинганидан қатъи назар, истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги бўйича эспертиза хулосаси ва уни баҳолаш вақтидан бошлаб бир сутка мобайнида олиб қўйган органнинг мансабдор шахси томонидан суд ижрочиси иштирокида савдо ташкилотларига сотиш учун берилади.

Бунда товарларни сотишдан тушган маблағлар товарни давлат даромадига ўтказиш ёхуд уни қайтариш тўғрисида ижро ҳужжати олингунга қадар суд ижрочиларининг тегишли бўлинмаларидаги депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Тез бузиладиган товарларнинг, шунингдек яроқлилик муддати бир ой мобайнида тугайдиган товарларнинг истеъмолга (фойдаланишга, қайта ишлашга) яроқлилиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси суд ижрочиси, санитария-эпидемиология станцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида, истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни мазкур Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди, бу ҳақда йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги далолатнома тузилади.


39. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва қурол-яроғларни олиб қўйиш, экспертизадан ўтказиш, сақлаш ва улар билан боғлиқ бошқа хатти-ҳаракатлар, шунингдек уларни ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида тасдиқланган тартибда амалга оширилади.



VI. АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИШ ВА

ҲИСОБГА ОЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


40. Автомототранспорт воситаларини олиб қўйишда ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан у мажбурий тартибда кўрикдан ўтказилади ҳамда олиб қўйиш тўғрисидаги протоколда унинг маълумотлари, ҳолати ва бутлиги акс эттирилади.


41. Олиб қўйилган автомототранспорт воситалари ваколатли органларнинг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг ҳамда уларни сақлашнинг тегишли шароитларини таъминловчи бошқа ташкилотларнинг махсус ажратилган жойларида (сақлаш жойлари, омборлар, жарима майдончаларида) сақланади.


42. Автомототранспорт воситасини олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисида протокол тузилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказувчи тегишли нотариал органларга ва ички ишлар органларига билдиришнома жўнатади.


43. Олиб қўйилган автомототранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларининг мутахассислари томонидан молия органи ҳамда автомобилларга техника хизмати кўрсатиш ихтисослашган корхоналари вакилларининг мажбурий тартибдаги иштирокида амалга оширилади.


44. Автомототранспорт воситасини давлат даромадига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин суд ижрочиси ушбу Низомда белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини қабул қилиш-топширишни амалга оширади.


45. Автотранспорт воситаларини сотиш белгиланган тартибда ким ошди савдолари орқали амалга оширилади.



VII. ИСТЕЪМОЛ, ФОЙДАЛАНИШ ЁКИ ҚАЙТА ИШЛАШ

УЧУН ЯРОҚСИЗ ДЕБ ТАН ОЛИНГАН МОЛ-МУЛКНИ

ЙЎҚ ҚИЛИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ



46. Суд ижрочиси тегишли ижро ҳужжати олинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ижро ишини қўзғайди ва ушбу Низомнинг 47-бандида кўрсатилган шахсларни яроқсиз деб тан олинган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш жойи ва санаси тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Бунда суд ижрочиси ушбу вақтдан бошлаб ўзининг тасарруфига ўтадиган сақлашда бўлган яроқсиз мол-мулк рўйхатини тузади.

Яроқсиз мол-мулк рўйхати тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади, далолатнома суд ижрочиси, мол-мулкни олиб қўйишни амалга оширган органнинг мансабдор шахси, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун масъул шахс томонидан имзоланади.


47. Яроқсиз деб тан олинган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ижро ишини қўзғаш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб 7 кундан кечикмай суд ижрочиси томонидан, қуйидагилардан:

мол-мулкни олиб қўйган ваколатли органинг мансабдор шахси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органининг вакили;

санитария-эпидемиология органининг вакили;

олиб қўйилган мол-мулкнинг сақланиши учун масъул шахс (ташкилот вакили);

камида икки нафар холис гувоҳдан иборат таркибда тузиладиган комиссиянинг мажбурий тартибдаги иштирокида амалга оширилади.


48. Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тартиботи санитария-эпидемиология хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан келишилган усулларда ва жойларда амалга оширилади.


49. Яроқсиз мол-мулкнинг йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича беш нусхада далолатнома тузилади.

Яроқсиз мол-мулк йўқ қилиб ташланган кундан бошлаб уч кундан кечикмай далолатноманинг бир нусхаси - судга ёки уларни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга, иккинчи нусхаси - мол-мулкни олиб қўйган органга, учинчи нусхаси - мол-мулкнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида хулоса берган эспертиза органига юборилади, тўртинчи нусхаси - мазкур товарларнинг сақланиши учун масъул шахсга (ташкилотга) берилади, бешинчи нусхаси эса ижро иши материалларига қўшиб қўйиш учун суд ижрочисида қолади.


50. Йўқ қилиб ташланган мол-мулкнинг ишлаб чиқаришда ёки иккиламчи қайта ишлашда фойдаланилиши мумкин бўлган чиқиндилари ва идишлари давлат даромадига ўтказилади ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки иккиламчи хом ашёни тўплаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи тегишли ташкилотларга шартнома асосида сотилади.


51. Йўқ қилиб ташланадиган мол-мулкни, чиқиндилар ва идишларни сотишдан тушган пул маблағларини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича суд ижрочилари томонидан юритилади.



VIII. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛГАН

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШДАН ТУШАДИГАН

ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


52. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари, савдо чегирмасини чиқариб ташлаган ҳолда, сотилишига қараб савдо ташкилоти томонидан суд ижрочиларининг тегишли бўлинмаларидаги махсус ҳисоб рақамига 3 кундан кечикмай, ижро ҳужжатининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда ўтказилади.

Мол-мулкни сотишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда савдо ташкилоти кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида давлат бюджети даромадига пеня тўлайди.


53. Мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларини ўтказиш учун суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари томонидан банкда махсус ҳисоб рақами очилади.

Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига шунингдек пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган ва давлат даромадига ўтказиладиган пул маблағлари ўтказилади. Бунда талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган хорижий валютадаги пул маблағлари пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари ҳисоб рақамига тушган пул маблағларининг:

80 фоизи - тегишли маҳаллий бюджетга;

10 фоизи - мол-мулкни давлат даромадига олиб қўйган органнинг махсус ҳисоб рақамига;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Ижро ишларини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига уч банк куни мобайнида ўтказилади.

Товарлар ёки бошқа бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилганлиги натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ёки бошқа бойликларни сотишдан суд ижрочилари тегишли бўлинмаларининг махсус ҳисобварағига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланади:

70 фоизи - тегишли маҳаллий бюджетга;

20 фоизи - бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;

10 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига.

54. Суд ижрочиларига:

маҳаллий бюджетлар ҳисоб рақамлари реквизитлари - тегишли молия органлари томонидан;

тегишли давлат органларининг махсус ҳисоб рақамлари реквизитлари - Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ушбу органлар билан биргаликда етказилади.

Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар бўйича ҳар ойда кейинги ойнинг 5-кунигача суд ижрочиларининг тегишли бўлинмалари, прокуратура, солиқ, божхона ва тергов органлари ўртасида солиштириш далолатномаси тузилади.


55. Сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш, транспорт харажатлари ва мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар тегишли равишда:

мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига - мол-мулкни суд ижрочиларига бергунгача;

Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Ижро ишларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига - мол-мулк суд ижрочиларига ўтказилгандан кейин қопланади.


56. Сақлаш, экспертиза ва баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, транспорт харажатлари ҳамда яроқсиз деб тан олинган мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобига, улар ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ тақсимлангунгача, ваколатли органлар томонидан суд ижрочиларига кўрсатиб ўтилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда қопланади.



IX. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛГАН

МОЛ-МУЛКНИ ҚАЙТАРИШ ВА

УНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


57. Мол-мулк ёки унинг қиймати:

мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги суд қарори ёки ваколатли орган қарори бекор қилинганда;

мол-мулкнинг бир қисмини банд қилиб қўйишни бекор қилиш (рўйхатдан чиқариш) тўғрисида суд қарори чиқарилганда;

мол-мулкни эгасиз деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори бекор қилинганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда қайтарилади.


58. Мол-мулк ҳали сотилмаган ёки қайта ишлашга топширилмаган бўлса уни қайтариш ваколатли орган ёки суд органи ижрочиси томонидан, мол-мулкни қайтариш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади, бу мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича ҳисобга олинади.

Аризага мазкур мулк давлат мулкига тушганлигига асос бўлган қарор тегишли давлат органи томонидан бекор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.


59. Агар мол-мулк сотилган ёки қайта ишлашга топширилган бўлса, мол-мулк қийматини қайтариш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағларидан, мол-мулк қийматини тўлаш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.

Мол-мулк қийматини тўлаш тўғрисидаги аризага мазкур мулк давлат мулкига ўтказилганлигига асос бўлган қарор тегишли давлат органи томонидан бекор қилинганини тасдиқловчи ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси илова қилинади.


60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.

Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.


61. Мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш, агар қайтариш тўғрисидаги ариза мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги қарорлар бекор қилинган кундан бошлаб уч йилдан кечикмай берилган бўлса, амалга оширилади.



X. ДАВЛАТ ДАРОМАДИГА ЎТКАЗИЛГАН

МОЛ-МУЛКНИ СОТИШДАН МАБЛАҒЛАР

ТУШИШИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ


62. Суд ижрочилари бўлинмалари тегишли солиқ органларига белгиланган шаклда, ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача мол-мулкни сотишдан пул маблағлари тушиши ва уларнинг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.

Ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


63. Солиқ органлари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунигача молия органларига белгиланган шаклда, ортиб борувчи якун билан, мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат бюджетига тушиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.


64. Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача санитария-эпидемиология хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, бошқа экспертиза органлари эса - "Ўзстандарт" агентлигига давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган, истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқлилигини ёки яроқсизлигини аниқлаш бўйича экспертиза хулосалари берилган мол-мулкнинг (турлари бўйича) ҳажмлари ва қиймати тўғрисида ахборот тақдим этадилар.



XI. УШБУ НИЗОМНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


65. Мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиш, шунингдек давлат органларига бепул берилган мол-мулкни ҳисобга олиш солиқ органлари томонидан амалга оширилади.


66. Мол-мулкни олиб қўйиш, давлат мулкига ўтказиш ёки уларни йўқ қилиб ташлаш (истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган тақдирда), баҳолаш (қайта баҳолаш) ҳамда сотиш ваколати берилган, олинган пул маблағларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилишини таъминловчи давлат бошқаруви, назорат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг қонунийлиги устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар прокурорлари амалга оширадилар.

Ушбу Низом талаблари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича прокуратура органлари жазонинг муқаррарлигини таъминлайдилар ҳамда қонунда назарда тутилган жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлик чораларини кўрадилар.


67. Ушбу Низомнинг бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берилади.


68. Ушбу Низомни қўллаш бўйича пайдо бўладиган низолар суд тартибида ҳал этилади.





Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш,

сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида

Низомга

1-ИЛОВА



Экспертиза қилинадиган, баҳоланадиган ва давлат даромадига

ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулк ҳаракатини ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Мол-мулкни олиб қўйиш

Мол-мулкни экс-пертизадан

ўтказиш ва баҳолаш

Сақлаш жойи

Матери-ални судга топши-риш

Суд қарори

Тушган маблағ

Олиб

қўйиш далолат-

номаси ва №

Мол-

мулкнинг номи

Ўлчов

бирлиги

Сони

Экспертиза хулосаси-

нинг

санаси

ва №

Баҳолаш далолат-

номаси санаси ва №

Баҳоси

Сум-

маси

Ҳужжат-

нинг санаси ва №

Ташки-

лотнинг номи

Санаси

Ҳужжат

Санаси ва №

Эгасига қайта-рилди

Давлат даромадига ўтказилди

Йўқ қилиб ташлашга берилди

Ҳаммаси

шу жумладан маҳаллий бюджетга

Сони

Суммаси

Эгасига топшириш-

қабул қилиш далолат-

номаси № ва санаси

Сони

Суммаси

Ижрочига топши-

риш-қабул

қилиш далолат-

номаси № ва санаси

Сони

Суммаси

Ижрочига топшириш-

қабул қилиш далолат-

номаси № ва санаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25




Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш,

сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида

Низомга

2-ИЛОВА


Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Ижро иши №, суд ижрочисининг Ф.И.О.

Ижро ҳужжатининг №,санаси, ижро далолатномаси тузилган сана

Ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган

Мол-мулкни олиб қўйган орган

Мол-мулкнинг номи, сони, суммаси

Олиб қўйилган мол-мулк суд ижро-чисига берил-ган сана

Сақлаш жойи ва унинг ўзгаргани тўғрисида белги

Олиб қўйилган мол-мулк сотиш учун берилган сана ва сотувчи ташкилот

Сотишга берилган мол-мулкнинг қайта баҳоланганлиги тўғрисида белги, мутахассиснинг Ф.И.О.

Сотиш суммаси ва унинг тушган санаси

Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш харажатларини қоплаш суммаси, йўқ қилиб ташлаш далолатномаси № ва санаси

Қолган суммани тақсимлаш

Алоҳида белгилар

бюджетга

мол-мулкни олиб қўйган органга

судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16




Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш,

сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида

Низомга

3-ИЛОВА


Мол-мулк истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун

яроқсиз деб тан олинганда уни йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги

_____-сон Далолатномаси


200__йил "___"__________


___________ туман (шаҳар)

Йўқ қилиш соат ____дақиқада ____ бошланди

Йўқ қилиш соат ____дақиқада ____ тугатилди


_______________________________________________________________________________

(мол-мулки йўқ қилинаётган юридик (жисмоний) шахснинг номи)


Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳамда 200__йил "___" ________ даги ___-сон ижро ҳужжати асосида 200__йил "___" __________даги ___-сон олиб қўйиш протоколига асосан олиб қўйилган қуйидаги мол-мулкни йўқ қилиб ташлашни амалга оширдик:

Т/р

Номи

Миқдори

Йўқ қилиб ташлаш усули ____________________________________________________


Йўқ қилиб ташланган жой ___________________________________________________

1.

Суд ижрочиси

____________

____________

2.

Мол-мулкни олиб қўйишни амалга оширувчи ваколатли органнинг мансабдор шахси

____________

____________

3.

Санитария-эпидемиология хизмати органи вакили

____________

____________

4.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш органи вакили

____________

____________

5.

Сақлаш учун жавобгар шахс (ташкилот вакили)

____________

____________

6.

Холис гувоҳлар:


____________

____________



____________

____________




Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш,

сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида

Низомга

4-ИЛОВА


Истеъмол, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб тан олинган ва

йўқ қилиб ташланадиган мол-мулкни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Т/р

Ижро иши №, суд ижрочисининг Ф.И.О.

Ижро ҳужжатининг №, санаси, ижро далолатномаси тузилган сана

Ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган

Мол-мулкни олиб қўйган орган

Мол-мулкнинг номи, сони, суммаси

Олиб қўйилган мол-мулк суд ижрочисига берилган сана

Сақлаш жойи ва унинг ўзгаргани тўғрисида белги

Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш далолат-номаси № ва санаси

Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш жойи ва усули

Чиқинди ва идишларни сотиш суммаси, унинг тушган санаси

Суммани тақсимлаш

Алоҳида белгилар

бюджетга

мол-мулкни олиб қўйган органга

суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 144-модда.



















Время: 0.1773
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск