ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2017 й. 667-сон "Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2017 й.

N 667




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ ИНСТИТУТИ

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтида (кейинги ўринларда Институт деб аталади) 5А640103 - "Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича магистратура босқичи (кейинги ўринларда магистратура босқичи деб аталади) очилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

магистратура босқичига республикадаги тегишли олий таълим муассасаларининг 5640100 - "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" йўналиши бўйича бакалавриат босқичини тамомлаган олий маълумотли мутахассислар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходимлари қабул қилинади;

магистратура босқичига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

магистратура босқичида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олувчи тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача ойлик иш ҳақи уларнинг ўқиш муддати даврида сақланади;

доимий иш жойига эга бўлмаганлар сафидан магистратурага қабул қилинган тингловчилар олий таълим муассасалари талабалари учун белгиланган стипендия миқдорларига мувофиқ стипендия билан таъминланади;

магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорлари тегишли йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари магистратурасидаги тўлов-контракт асосида ўқитишнинг миқдорларига тенглаштирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

2017 йилнинг 25 августига қадар тажрибали профессор-ўқитувчилар таркибидан магистратурага қабул қилишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссия тузсин;

2017 йилнинг 31 августига қадар магистратура бўйича давлат таълим стандартлари асосида магистрларни тайёрлаш ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтининг магистратура босқичига 2017/2018 ўқув йили учун қабул квотаси жами 25 та ўрин, шундан 8 та ўрин давлат гранти ва 17 та ўрин тўлов-контракт асосида белгилансин.


5. 2017/2018 ўқув йилида магистратура босқичи учун истисно тариқасида:

ҳужжатлар 1 - 10 сентябрь кунлари қабул қилинсин;

кириш синовлари (махсус тест) 15 сентябрь куни ўтказилсин;

ўқув йили 2 октябрдан бошлансин.

2018/2019 ўқув йилида ва кейинги йилларда магистратура босқичига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 898-модда
































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск