Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2004 й. 143-сон "Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2004 й.

N 143




ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ

600 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Буюк Ватандошимиз, ўз даврида диёримизда тинчлик ва аҳилликни қарор топтиришга, муқаддас ислом дини, ислом фалсафаси ривожига катта ҳисса қўшган ва бой маънавий мерос қолдирган улуғ мутафаккир Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Амир Темур жамғармаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда:

Хожа Аҳрор Валий асарларининг қўлёзмалари манбаларини кенг, холисона талқин ва ёндашувлар асосида ўрганиш, алломанинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги замонавий тадқиқотларни тўплаш ва нашр этиш;

Самарқанд шаҳрида "Хожа Аҳрор Валийнинг Марказий Осиё тарихи ва маънавиятида тутган ўрни" мавзуида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.


4. "Ўзбеккино" миллий агентлигига алломанинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихий-ҳужжатли фильмни суратга олиш топширилсин.


5. Маданият ишлари вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хожа Аҳрор Валийнинг Самарқанд туманидаги меъморий мажмуасини таъмирлаш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишларини амалга оширсин.


6. "Ўзбектуризм" компаниясига Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Республика "Маънавият ва маърифат" маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда Хожа Аҳрор Валий номи билан боғлиқ қадамжоларга юртдошларимизнинг зиёратларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.


7. Матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси З. Ҳусниддинов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 25 мартдаги

143-сон қарорига

ИЛОВА



Хожа Аҳрор Валий таваллудининг 600 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1.

Азизхўжаев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


2.

Ҳусниддинов З.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, келишув асосида


3.

Холмуродов Р.

-

Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


4.

Шодиев Б.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, масъул котиб


5.

Абдуллаев А.

-

Тошкент ислом университети проректори


6.

Баҳромов А.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


7.

Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


8.

Миноваров Ш.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси


9.

Муҳаммадиев О.

-

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси раиси


10.

Мурод Муҳаммад Дўст

-

"Ўзбеккино" миллий агентлиги бош директори


11.

Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


12.

Шоғуломов Р.

-

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


13.

Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" компанияси раиси


14.

Эрназаров Э.

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


15.

Валихўжаев Б.

-

ЎзФА академиги


16.

Абдухалимов Б.

-

ЎзФА Шарқшунослик институти директори вазифасини бажарувчи


17.

Бойқобилов Б.

-

Ўзбекистон халқ шоири


































Время: 0.1681
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск