ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2004 й. 144-сон "Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2004 й.

N 144


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС

ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада бозор иқтисодиёти замонавий талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш, шунингдек менежмент, маркетинг, туризм ва сервис хизмати кўрсатиш соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд кооператив институтини Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) қуйидаги устувор йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш:

менежмент ва маркетинг масалалари бўйича ихтисослашган иқтисодиёт;

халқаро туризм, туризм менежменти, туризм бўйича операторлик хизматлари бизнеси;

хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш;

молия, банк ва суғурта хизматлари соҳасини ташкил этиш ва бошқариш;

б) институт фаолиятининг асосий устувор йўналишлари бўйича амалий аҳамиятга эга бўлган амалий илмий, қидирув ишларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базасини шакллантириш;

в) илмий ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда:

олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторининг "Хизмат кўрсатиш соҳаси 810000" бўлимини қайта кўриб чиқсинлар ҳамда унга белгиланган тартибда, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари иқтисодиёти ва уни ташкил этиш бўйича замонавий кадрлар тайёрлаш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини тасдиқласинлар;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти уставини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, тегишли соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда 2004/2005-ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари учун Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига қабул квоталари бўйича белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

2004/2005-ўқув йили бошлангунгача Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан биргаликда республика давлат таълим стандартларига қатъий риоя қилган ҳолда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2008/2009-ўқув йилидан бошлаб "Туризм" ва "Сервис" йўналишлари мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрлашни ташкил этсин, шу давр мобайнида тегишли моддий-техник базани ва профессор-ўқитувчилар салоҳиятини шакллантирсин;

2004/2005-ўқув йилидан бошлаб "Озиқ-овқат технологияси" (5541100) таълим йўналиши бўйича талабалар қабул қилишни Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтига ўтказсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти учун 2004 йилга тасдиқланган бюджет маблағларига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти билан биргаликда, мавжуд профессор-ўқитувчилар, илмий кадрлар салоҳияти ва илмий-тадқиқот базасидан келиб чиққан ҳолда Самарқанд иқти содиёт ва сервис институтида тегишли асосий соҳа мутахассисликларига доир диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгаш очиш юзасидан таклифларни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Олий иқтисодиёт таълим муассасаларининг ихтисослашган кафедралар мудирларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (Р.С. Азимов) 2004 йил апрель ойида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти раҳбар ходимларини ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказсин.


8. "Эл-юрт умиди" жамғармаси Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор-ўқитувчиларини мақсадли тажриба орттириш орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 146-модда.




































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск