Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2018 й. 507-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2018 й.

N 507



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини самарали шакллантириш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилгани;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори билан тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестациядан ўтказиш ва рухсатномалар бериш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштириш ҳисобидан тушадиган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаларидан бири ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг моддий базасини шакллантириш учун зарур маблағлар ва моддий воситаларни жамлаш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш тадбирларини, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни, жумладан, ушбу мақсадларда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар қопланишини кафолатлаш йўли билан молиялаштириш;

туманлар (шаҳарлар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари фаолиятини молиялаштириш;

ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, инвесторлар, ҳомийлар ва донорларнинг, шу жумладан чет эллик ҳомийлар ва донорлар маблағларини жалб қилиш;

спортчилар, тренерлар ва спорт соҳасининг бошқа мутахассислари иштирок этадиган спорт тадбирларини молиялаштириш;

спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини жаҳон стандартлари ҳамда халқаро спорт ташкилотлари талабларига жавоб берадиган профессионал спорт анжомлари ва ускуналари, шунингдек, спорт экипировкаси ва кийим-бош билан таъминлаш;

спорт таълим муассасалари ва ташкилотларини, бошқа таълим муассасаларини спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишларини ташкил этиш;

истеъдодли ёш спортчиларни, тренерлар ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;

қонунчиликда белгиланган тартибда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришда иштирок этиш;

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш, шунингдек, спорт объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассисларини хорижий давлатларга юборишни ҳамда тажриба алмашиш учун хориждан мутахассисларни жалб этишни ташкил этиш;

спорт таълим муассасалари ва ташкилотлари, бошқа таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Жамғарма маблағларини йўналтириш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, спорт кадрларини тайёрлашнинг ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш масалаларида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида мутахассисларнинг (тренерлар, олимлар, ўқитувчилар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассислар) хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фаолиятини ва унга юкланган вазифаларни амалга оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппаратининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга маблағларни мақсадли ажратиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 20 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва бериш учун аризани кўриб чиқиш, шунингдек, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва бериш учун тўловлар миқдорлари 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирига Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилансинки:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчи ташкилотларнинг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншоотлари паспортини бериш учун аризасини кўриб чиқиш, ушбу паспортни расмийлаштириш ва бериш 100 фоиз олдиндан тўлаш шарти билан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги қайта ташкил этилаётган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг барча мол-мулки, шу жумладан маблағлари тегишли равишда Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади;

Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жамғарманинг ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги юзасидан доимий мониторинг олиб боради.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуриладиган объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ушбу объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.

6. Жамғарма Кузатув кенгаши Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ҳамда ҳудудий бўлинмаларини малакали мутахассислар билан тўлдиришни, шунингдек, Жамғарма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳал этилишини таъминлансин.


7. Жамғарма Тошкент шаҳри, А. Қодирий кўчаси 2-уйда жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

507-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва спортни ривожлантириш жамғармаси

Кузатув кенгашининг

ТАРКИБИ

          

1. А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2. А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3. Д. Набиев

-

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири

4. У. Ахмаджонов

-

Миллий олимпия қўмитаси раиси

5. Б. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

6. А. Ҳайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

7. А. Тухтаев

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

8. С. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори, Кенгаш котиби

       

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда ҳудудий бўлинмаларнинг Кузатув кенгаши раислари ҳисобланади ва ҳудудий Кузатув кенгаши аъзолари таркибини тасдиқлайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

507-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия

ва спортни ривожлантириш жамғармаси

Ижро этувчи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

         










Жамғарма ижро этувчи директори
















































































Жамғарма ижро этувчи директорининг ўринбосари

1



Молиявий маблағларни шакллантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўлими

3



Жамғарма маблағларидан

мақсадли фойдаланилишини молиявий

назорат қилиш бўлими

3








































Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш, қурилиши ва фойдаланишини назорат қилиш бўлими

3












Кадрлар бўйича бош инспектор

1




Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш бўлими

2



















Бош юрисконсульт

1






















Бухгалтерия

2







































Спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўлими

3







































































































        

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 20 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони белгиланган меъёрлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

507-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт

вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни

ривожлантириш жамғармаси ҳудудий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

        












Директор


























































































Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш, қурилиши ва фойдаланишини назорат қилиш бўлими

2




Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича бош мутахассис

1



Спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш бўйича бош мутахассис

1

































































Бош юрисконсульт

1







































































Бухгалтерия

1























  

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 7 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони белгиланган меъёрлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

507-сон қарорига

5-ИЛОВА



Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт

иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва

бериш учун аризани кўриб чиқиш бўйича

ЙИҒИМ МИҚДОРИ

      

Хизмат номи

Базавий ҳисоблаш миқдорларида

йиғим миқдори

Аризани кўриб чиқиш

           

1

  

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда белгиланган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда йиғимнинг 11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, йиғимнинг 10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғимнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

507-сон қарорига

5а-ИЛОВА



Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари

паспортини расмийлаштириш ва бериш учун

ЙИҒИМЛАР МИҚДОРИ

   

Иншоот тоифаси

    

Базавий ҳисоблаш миқдорларида

йиғим миқдори

Олий

36

Биринчи

30

Иккинчи

15

Учинчи

12

Тўртинчи

6 (2*)

Бешинчи

12

   

*) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда республика олий таълим муассасаларининг спорт иншоотлари учун.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 июлдаги

507-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 88-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда) илованинг 27-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 июндаги 110-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 208-модда) 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори) 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илованинг 21-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 53-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" (Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 8-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарори)" 2017 йил 16 майдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда) илованинг 7-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 29 июлдаги ПҚ-3162-сон қарори)" 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон 1002-модда) илованинг 1-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони)" 2018 йил 2 мартдаги 164-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 49-модда) 1-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль











































Время: 0.1938
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск