ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 06.07.2018 й. 48-сон "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 17.07.2018 й. 2903-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2018 й.

N 2903-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

06.07.2018 й.

N 48


БУЙРУҒИ



"Ўзагросервис" акциядорлик жамияти

корхоналари томонидан кўрсатилган механизация

хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори)"ги ва 2018 йил 28 февралдаги 149-сон "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 37-сон "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти корхоналари томонидан кўрсатилган механизация хизматлари ҳақини тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2903, 2017 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 752-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти, "Агробанк" акциядорлик тижорат банки ва "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  Б. Юсупов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 613-модда





























Время: 0.1352
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск