ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.2018 й. 212-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 мартдаги

212-сон қарорига

1-ИЛОВА



Академик лицейларга умумий ўрта таълим

мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга

қабул  қилиш,  уларнинг  ўқишини  кўчириш

ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда ўқувчилар деб аталади) танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги тизимидаги академик лицейларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Академик лицейларга ўқувчиларни танлаб олиш иловадаги 1-схемага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда белгилаган тартиб асосида қуйидаги босқичларда:

ўқувчиларнинг психологик-педагогик жиҳатдан ривожланишига ташхис қўйиш (дастлабки танлов);

ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари (тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар) орқали амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан дастлабки танлов ҳар йили 10 июнга қадар умумий ўрта таълим мактабларидаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни академик лицейларга танлаб олиш мақсадида улар ўртасида психологик-педагогик ташхис қўйиш усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


5. Дастлабки танловдан ўтган ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилиш учун саралаш имтиҳонлари ташкил этилади.


6. Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш квотаси ҳар бир академик лицейнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида ҳар йили 15 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.


7. Ҳар бир академик лицейда ўқувчиларни қабул қилиш бўйича академик лицей директори раислигида Маслаҳат кенгаши ташкил этилади. Маслаҳат кенгашининг таркиби, унинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.



2-БОБ. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Дастлабки танловдан ўтган ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларнинг саралаш имтиҳонларига қатнашиш ҳақидаги аризалари Маслаҳат кенгаши томонидан ҳар йили 20 июндан 30 июнга қадар қабул қилинади.


9. Ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар Маслаҳат кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ариза (чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш белгиланган йўналишларда аризада қайси чет тилидан саралаш имтиҳони топшириш ҳамда саралаш имтиҳонни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;

3,5х4,5 см ўлчамдаги 6 та рангли фотосурат (фотосуратнинг орқа томонига ўқувчи ўқиган мактаб директори ўқувчининг шахсини тасдиқлаб имзо қўяди ва мактабнинг муҳри билан тасдиқлайди.

Танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Маслаҳат кенгаши ўқувчининг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.


10. Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.



3-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА САРАЛАШ

ИМТИҲОНЛАРИ


11. Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган режа асосида амалга оширилади.


12. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш муддатлари ва тегишли йўналишлар бўйича саралаш имтиҳонлари топшириладиган фанлар рўйхати ва фанлар бўйича саралаш имтиҳони шакли улар ўтказилишидан камида ўн кун олдин ўқувчиларга улар таълим олган мактаблар орқали хабар қилинади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади ва академик лицейнинг эълонлар тахтасига илиб қўйилади.


13. Саралаш имтиҳонлари шаклига кўра ижодий имтиҳонлар ёки тест синовлари тарзида ташкил этилади.

Ихтисосликнинг хусусиятидан келиб чиқиб айрим таълим йўналишларида 3 та умумтаълим фанидан кўп бўлмаган фанлардан ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Ижодий имтиҳонлар оғзаки, ёзма иш, иншо, баён, диктант шаклида бўлиши мумкин. Ижодий имтиҳонлар ҳар бир фан бўйича Маслаҳат кенгаши тавсиясига асосан олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланадиган ҳар бири камида 5 - 7 нафар аъзодан иборат Имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади.

Академик лицейнинг айрим таълим йўналишлари хусусиятларидан келиб чиқиб 3 та умумтаълим фанидан тест синовлари ўтказилади.


14. Саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тегишли олий таълим муассасаси ректори академик лицейларга кириш учун синовлар катта сиғимдаги биноларда ўтказилиши, тест жараёнининг энг кўп даражада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаб, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-оналари синовларни онлайн режимида кузатиб боришларига имконият яратилишини таъминлайдилар.


16. Саралаш имтиҳонларининг натижалари тест синовлари ёки ижодий имтиҳонлар ўтказилган куннинг эртасига тегишлилиги бўйича олий таълим муассасаси ёки академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.



4-БОБ. ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА

ОЛИМПИАДАЛАРИ, ТАНЛОВЛАР ВА МУСОБАҚАЛАР

ҒОЛИБЛАРИНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


17. Халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган фан олимпиадалари III босқичида 1 - 5-ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилар саралаш имтиҳонидан озод этилади ва академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.


18. Вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган танлов ва мусобақаларнинг республика босқичида 1 - 3-ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар тизимидаги академик лицейларга ўтказиладиган саралаш имтиҳонларидан озод қилинади ва тегишли академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.



5-БОБ. ЎҚУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРГА

ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


19. Академик лицейларга ўқишга қабул қилинган ўқувчилар рўйхати саралаш имтиҳонлари натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган қабул квотасига мувофиқ шакллантирилади.


20. Академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг 9-синфни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхасини тақдим этиш учун академик лицей томонидан ўқувчи таҳсил олган умумий ўрта таълим мактабларига сўров юборилади.


21. Академик лицейга ўқишга қабул қилинган ўқувчиларни академик лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисида академик лицей директорининг тегишли буйруғи ҳар йили 30 июлга қадар расмийлаштирилади ва буйруқ нусхаси уч кун муддатда тегишли олий таълим муассасаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этилади.



6-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ

ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ ВА ЎҚИШДАН

ЧЕТЛАТИШ ТАРТИБИ


22. Ўқувчилар ўқишини бир академик лицейдан бошқасига кўчириш бўйича аризалар ёзги таътил даврида 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади ҳамда 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


23. Ўқувчилар ўқишини бир таълим муассасаси доирасида таълимнинг турдош ва мос йўналишлари бўйича кўчириш академик лицей директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


24. Ўқувчилар ўқишини турдош ва мос йўналишлар бўйича бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.


25. Ўқувчилар ўқишини бир академик лицейдан бошқасига кўчиришда ўқувчи таълим олаётган академик лицейга ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар қуйидаги ҳужжатлар йиғма жилдини тақдим этади:

а) ўқувчининг ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларнинг ёзма аризаси, ўқувчи вояга етган бўлса, ўзининг аризаси;

б) таълим муассасасининг номи, таълим йўналиши, курс, гуруҳ кўрсатилган ҳолда рейтинг дафтарчасининг нусхаси;

в) ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ота-онаси (ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар)нинг доимий яшаш жойи кўрсатилган паспорти нусхаси, паспорт олган ўқувчининг паспорти нусхаси;


26. Ўқишни кўчириш тўғрисидаги ўқувчининг ҳужжатлар йиғма жилди бир ҳафта муддатда академик лицей директори томонидан олий таълим муассасасининг йўлланма хати асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 1 августга қадар ҳужжатлар йиғма жилди қабул қилинади ҳамда 15 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, натижалари ҳақида тегишли олий таълим муассасасига ёзма хабар берилади.


27. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган ёзма хабар асосида олий таълим муассасаси ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.


28. Ўқишни кўчиришга рухсат берилган ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори 3 кун муддатда ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.


29. Ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори ўқувчи илгари ўқиган академик лицей директорига ўқувчининг шахсий ҳужжатларини юбориш ҳақида сўровнома юборади. Сўровномани олган академик лицей директори ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради ва уч кун муддатда ўқувчининг шахсий ҳужжатларини ўқишга қабул қилган таълим муассасасига жўнатади.


30. Академик лицей ўқувчилари:

а) ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;

б) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки мамлакатга чиқиб кетганда;

в) суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;

г) ўқувчининг, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ташаббусларига кўра ўз аризасига мувофиқ;

д) ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда;

е) вафот этганлиги сабабли ўқишдан четлатилиши мумкин.


31. Ўқувчилар 30-банднинг "а", "б", "в", "г" ва "е" кичик бандлари бўйича ўқув йили давомида, "д" кичик бандига асосан эса академик лицей педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ ўқув семестри тамом бўлганидан сўнг 3-иловадаги схемага мувофиқ ўқишдан четлатилиши мумкин.

Ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар академик лицей директори томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига тақдим этилади.

32. Ўқувчиларни ўқишдан четлатишда ҳужжатларнинг ишончлилиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги учун масъулият академик лицей директорига юкланади.



7-БОБ. АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА ЎҚИШГА КИРИШИ

ДАРАЖАСИГА МУВОФИҚ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИ ВА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРИГА

НИСБАТАН ЧОРАЛАР КЎРИШ


33. Академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасасига ўқишга кириши кўрсаткичларига мувофиқ тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган тегишли олий таълим муассасаларининг ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари, масъул ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига нисбатан рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари иш берувчи томонидан қўлланилади. Бунда:


1) академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси 80 фоиздан ортиқ бўлганда тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар, академик лицейлар директорлари, ўқувчилари юқори натижа кўрсатган йўналишда дарс машғулотларини ташкил этган барча профессор-ўқитувчиларга кейинги ўқув йилининг 1 январидан бошлаб ўқув йили якунига қадар уларнинг иш ҳақига қўшимча равишда 50 фоиз миқдорида устама ҳақ олий таълим муассасаларининг оширилган тўлов-контракт тушумлари ҳисобига амалга оширилади;


2) академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш даражаси:

70 фоиздан 80 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида;

60 фоиздан 70 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида;

50 фоиздан 60 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида;

50 фоизгача бўлганда бир ойлик лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида бир марталик жарима қўлланилади.


34. 33-банднинг 2-кичик бандида белгиланган интизомий жарималар 2018/2019 ўқув йили якунидан бошлаб академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши даражасига мувофиқ тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари, ўқувчилари ўқишга кирмаган йўналишда дарс машғулотларини ташкил этган барча профессор-ўқитувчиларига (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно) нисбатан қўлланилади.


35. 2017/2018 ўқув йили якунида академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши даражаси 50 фоиздан паст бўлганда тегишли олий таълим муассасалари ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари, ўқувчилари ўқишга кирмаган йўналишда дарс машғулотларини ташкил этган барча профессор-ўқитувчиларига (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар бундан мустасно) нисбатан бир ойлик лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида бир марталик жарима қўлланилади.


36. Академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши даражасига мувофиқ интизомий жазо чораси қўлланилган раҳбар ходимларга кейинги ўқув йили давомида иш ҳақига устама белгилашга йўл қўйилмайди.


37. Интизомий жазо ўқувчиларнинг академик лицейга қабул қилинишидан то уни битириб кетгунга қадар бўлган даврдаги ўқиш жараёнининг савиясидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаларининг ректорлари, академик лицейлар билан ишлаш бўйича тегишли проректорлар ҳамда академик лицейларнинг директорлари ва профессор-ўқитувчиларининг иш фаолиятига алоҳида баҳо берилган ҳолда қўлланилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


38. Саралаш имтиҳони натижаларидан норози бўлган ўқувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган олий таълим муассасаларида Апелляция комиссияси ташкил этилади.


39. Ўқувчиларни академик лицейларга танлаб олиш жараёнларидан ёки олий таълим муассасасининг интизомий жазо қўлланилиши тўғрисидаги қароридан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари

ўқувчиларини танлаб олиш ва ўқишга қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар







































      

Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш мақсадида психологик-педагогик ташхис қўйиш усулларидан фойдаланган ҳолда дастлабки танловни амалга ошириш.

         











   

Халқ таълими

вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    



Ҳар йили

10 июнгача

1-босқич
































































    

Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш квотасини шакллантириш ва академик лицейларга етказиш.

      








V


    

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси

    



Ҳар йили

15 июнгача

2-босқич
































































     

Дастлабки танловдан ўтган ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар саралаш имтиҳонларига қатнашиш ҳақидаги аризаларини қабул қилиш.

       








V


      

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Академик лицеига ўқувчиларни кабул қилиш бўйича Маслаҳат кенгаши

    



Ҳар йили

20 июндан

30 июнгача

3-босқич






















































V



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

     


      

Ўқувчиларни академик лицейларга ўқишга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонларини ташкил этиш.

      


Ҳар йили

10 июлдан

25 июлгача

4-босқич





































V


    

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари ректорлари

  


    

Саралаш имтиҳонларининг натижаларини олий таълим муассасаси ёки академик лицейнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

   


Саралаш имтиҳонлари ўтказилган куннинг эртасига

5-босқич















































    

Ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг 9-синфни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжатларининг асл нусхасини тақдим этиш учун ўқувчи ўқиган мактабига суров юбориш.

     








V


    

Олий таълим муассасалари ректори, академик лицей директори

   



Ҳар йили

27 июлгача

6-босқич






















































V









    

Ўқувчиларни академик лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисида академик лицей директорининг тегишли буйруғини қабул қилиш.

       


Ҳар йили

30 июлгача

7-босқич

   

Академик лицей директори

    





















































   

Ўқувчиларни академик лицейга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни олий таълим муассасаси ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви органларига тақдим этиш.

    








V


   

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

      



Ҳар йили

3 августгача

8-босқич




























   





Низомга

2-ИЛОВА



Академик лицей ўқувчиларини ўқишини кўчириш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар







































      

Ўқишни кўчириш учун ўқувчи таълим олаётган академик лицейга ҳужжатлар йиғма жилдини тақдим этиш.

         











   

Ўқувчилар, уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар

    



Ҳар йили

20 июндан

20 июлгача

1-босқич
































































    

Ўқувчининг ҳужжатлар йиғма жилдини олий таълим муассасасининг йўлланма хати асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этиш.

      








V


    

Академик лицей директори

    



Ҳар йили

1 августгача

2-босқич
































































     

Аризаларни кўриб чиқиб, натижалари ҳақида тегишли олий таълим муассасасига ёзма хабар бериш.

       








V


      

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    



Ҳар йили

15 августгача

3-босқич






















































V



Ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори

     


      

Ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ чиқариш.

      


Ҳар йили

18 августгача

4-босқич





































V


    

Ўқувчини қабул қилувчи академик лицей директори

  


    

Ўқувчининг шахсий ҳужжатларини юбориш ҳақида ўқувчи таълим олган академик лицейга сўровнома юбориш.

   


Ҳар йили

18 августгача

5-босқич















































   

Ўқувчининг шахсий ҳужжатларини ўқишга қабул қилган академик лицейга етказиш.

    








V


   

Сўровномани олган академик лицей директори

      



Ҳар йили

20 августгача

6-босқич




























   





Низомга

3-ИЛОВА



Академик лицей ўқувчиларини ўқишдан четлатиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар







































      

1. Ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши, доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки мамлакатга чиқиб кетиши, суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилиши,

ўқувчининг, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини боқувчи шахсларнинг ташаббусларига кўра ўз аризасига мувофиқ, вафот этганлиги сабабли ўқишдан четлатиш.


2. Ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўкув режаси талаблари бажарилмаса

ўқишдан четлатиш.

         















































































   

Академик лицей педагогик кенгаши

    



1. Ўқув йили давомида


2. Ўқув семестри тамом бўлганидан сўнг

1-босқич








































































































































   

Ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этиш.

    








V


   

Академик лицей директори

      



Ўқишдан четлатиш тўғрисида буйруқ қабул қилингандан сўнг бир ҳафта муддатда

2-босқич




































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 март





















Время: 0.2070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск