ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2018 й. 510-сон "Фарғона вилояти Риштон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2018 й.

N 510




ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ РИШТОН

ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Минтақадаги мавжуд табиий ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, ҳунармандчиликни ва туризм тармоғини жадал ривожлантириш асосида Фарғона вилояти Риштон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлаш, аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини янада ошириш, фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа объектларига ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Фарғона вилоятининг Риштон туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш комплекс ўрганиб чиқилгани;

Фарғона вилоятининг Риштон туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражаларида ҳал этилиши талаб этиладиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган "йўл хариталари" ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2018 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борада лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмларига эришиш ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда лойиҳалар бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Фарғона вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи банклар билан келишган ҳолда лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Риштон тумани секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, банд бўлмаган шахсларни касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда тасдиқласин;

Риштон тумани ҳунармандлар уюшмаси кўмагида Фарғона саноат касб-ҳунар коллежида ҳунармандлар тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этсин ва Фарғона вилоятининг бошқа туманларида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратсин;

ушбу бандда кўрсатилган мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Фарғона вилоятининг Риштон туманида хомашё ва энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш механизми жорий этилишини, "Риштон керамикаси" бренди жадаллаштирилишини, туман туристик йўналишларга киритилишини, меҳмон туризми ташкил этилишини ва ҳар йилги "Риштон сеҳри" фестивали ўтказилишини, ҳунармандчилик ва керамика маҳсулотлари экспорти кенгайтирилишини, ҳунармандлар комплекси қурилишини назарда тутувчи Фарғона вилоятининг Риштон туманида ҳунармандчилик маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифни тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Республика ишчи гуруҳи ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг тажриба-экспериментал япон боғини ташкил этиш ва унда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг Япония технологиясини жорий этиш, шунингдек, "Риштон - Томиока"нинг ишлаб турган Маркази негизида ёшларни япон тилини ўрганишга ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда Фарғона вилояти ҳокимлигига ва "Риштон-Томиока" марказига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Риштон тумани билан Томиока шаҳри (Япония) ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилиши масаласини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин.


9. Фарғона вилояти ҳокимлиги, тегишли секторларнинг раҳбарлари Фарғона вилоятининг Риштон туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари"нинг сўзсиз бажарилиши юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 июлдаги

510-сон қарорига

ИЛОВА



2018 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманида

кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат,

хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини

ривожлантириш лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳаташаббускори

Лойиҳанинг номи

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати

Лойиҳа-

нинг умумий қиймати,

млн сўм

Шу жумладан

Хизмат кўрсатувчи банк

Ишга тушириш муддати

Янги иш ўрни

Ўлчов бирлиги

Натура қий-

матида

млн сўм

Ўз маблағи

Банк кредити

Жами - 96 лойиҳа



66 998

95 309

68 606

26 703



993

1.

Саноат соҳасида (жами - 29 лойиҳа )



38 563

33 700

28 600

5 100



373

2.

Хизмат кўрсатиш соҳасида (жами - 47 лойиҳа )



14 220

39 714

27 271

12 443



278

3.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида (жами - 20 лойиҳа)



14 215

21 895

12 735

9 160



342

I. САНОАТ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР

3.

Енгил саноатда - 3 та лойиҳа



30 846

12 300

12 000

300



63

1

"Бинафша биллур чинни буюмлари" оилавий корхонаси

Эркаклар ички кийимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

150

180

900

600

300

"Асака банк" АТБ

01.09.2018 й.

8

2.

"Рус-Ўзбектекс" МЧЖ ҚЎ

Замонавий технологиялар асосида ип газлама ишлаб чиқариш ва трикотаж мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва корхона фаолиятини модернизация қилиш

тонна

3205

23000

8 400

8 400


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2018 й.

30

3.

"Протекс тўқимачи" МЧЖ

Замонавий технологиялар асосида янги ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва корхона фаолиятини модернизация қилиш

тонна

1068

7666

3 000

3 000


"Ўзмиллийбанк"

01.09.2018 й.

25

10.

Қурилиш материаллари саноати - 10 та лойиҳа

   



4 000

10 500

7 500

3 000



166

4.

"Риштон бетон" МЧЖ

Қурилиш материаллари (фейсблок ва шлакоблок) ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

60

100

600

600


"Ҳамкорбанк" АТБ

01.08.2018 й.

25

5.

"Риштон сантехника қурилиш" оилавий корхонаси

Иситиш қозонларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

дона

300

300

600

400

200

"Микрокредит банк" АТБ

01.10.2018 й.

10

6.

"Шукрона Дизайн" хусусий корхонаси

Брусчатка ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

1000

1500

1 200

700

500

"Микрокредит банк" АТБ

01.12.2018 й.

20

7.

"Иброҳимжон Фаёзбек" МЧЖ

Ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

100

250

1 700

700

1 000

"Ўзмиллийбанк"

01.08.2018 й.

12

8.

"Зангори Водий мебель" оилавий корхонаси

Қўрилиш материаллари ишлаб чиқаришни (шлакаблок) ташкил этиш

минг дона

60

100

1 200

1 200


"Микрокредит банк" АТБ

01.08.2018 й.

8

9.

"Мирзаобод ғишт" МЧЖ

Ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

500,0

350

900

600

300

"Микрокредит банк" АТБ

01.08.2018 й.

15

10.

"Жаноб Набижон" оилавий корхонаси

Бўёқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг кг.

50

250

400

200

200

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

8

11.

"Олтиариқ асл ғиштлари" хусусий корхонаси

Ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

500,0

350

300

300


"Ўзмиллийбанк"

01.09.2018 й.

8

12.

"Қайрағоч ғиштлари" МЧЖ

Ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш

млн дона

1,0

400

3 000

2 500

500

"Ипотека банк" АТБ

01.08.2018 й.

40

13.

"Риштон пишиқ ғиштлари" МЧЖ

Ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

600,0

400

600

300

300

"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

20

2.

Мебель ва қоғоз саноати - 2 та лойиҳа



400

1 450

1 250

200



23

14.

"Gnomik Ice creams" оилавийкорхонаси

Экспортучунқадоқлашмаҳсулотлари (қути) ишлабчиқаришниташкилэтиш

минг дона

50

150

750

750


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

8

15.

"Зангори Водий мебель" оилавий корхонаси

Мактабгача таълим муассасалари учун мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш

млн сўм


250

700

500

200

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

15

3.

Озиқ-овқат саноати - 3 та лойиҳа



1 050

2 000

1 500

500



25

16.

"Asian Agro Expo" МЧЖ

Мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлаш орқали экспортга чиқаришни ташкил этиш

минг дона

2

700

900

400

500

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

10

17.

"Риштон Бош Пиллахонаси" МЧЖ

Замонавий гиламлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

млн сўм


250

1 000

1 000


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

12

18.

Якка тартибдаги тадбиркор Отабев Рустамжон

Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва кенгайтириш

млн сўм


100

100

100


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

11.

Кимё ва нефть-кимё саноати - 11 та лойиҳа




2 267

7 450

6 350

1 100



96

19.

"Саидаҳмад Сарвинозхон" оилавий корхонаси

Чинни маҳсулотлари ишлаб чиқаришни (пиёлалар, стакан ва бошқалар) ташкил этиш ва кенгайтириш

минг дона

250

200

1 500

1 500


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

8

20.

"Рошидон мастер керамик" хусусий корхонаси

Чинни маҳсулотлари ишлаб чиқаришни (эсдалик ва экспорт) ташкил этиш

минг дона

400

300

1 100

800

300

"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

6

21.

"Рошидон нафис" оилавий корхонаси

Сопол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

120

200

300

300


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

8

22.

Якка тартибдаги тадбиркор Каримбердиев Мухаммаджон

Чинни буюмлардан ўйинчоқлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

минг дона

360

137

750

750


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

3

23.

Якка тартибдаги тадбиркор Нишонов Бобир

Чинни ва сопол маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

100

250

600

300

300

"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

3

24.

"Зар кулол Риштон" хусусий корхонаси

Чинни маҳсулотларни ишлаб чиқариш (пиёлалар, стакан ва бошқа) ни ташкил этиш ва кенгайтириш

минг дона

600

200

700

700


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

15

25.

Якка тартибдаги тадбиркор Поччаева Гулноза

Сопол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

100

180

300

100

200

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

20

26.

Якка тартибдаги тадбиркор Камолдинов Шуҳратжон

Чинни маҳсулотларни ишлаб чиқариш (пиёлалар, стакан ва бошқа)ни ташкил этиш ва кенгайтириш

минг дона

500

200

700

700


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

8

27.

Якка тартибдаги тадбиркор Ҳакимова Муборакхон

Чинни маҳсулотларни ишлаб чиқариш (пиёлалар, стакан ва бошқа) ва кенгайтириш

минг дона

100

250

800

800


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

7

28.

"Муниса" хусусий корхонаси

Чинни маҳсулотларни ишлаб чиқариш (пиёлалар, стакан ва бошқа)ни ташкил этиш ва кенгайтириш

минг дона

125

150

500

200

300

"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

10

29.

"Риштон қурилиш монтаж таъмирлаш" хусусий корхонаси

Чинни маҳсулотларни ишлаб чиқариш (пиёлалар, стакан ва бошқа)ни ташкил этиш ва кенгайтириш

минг дона

170

200

200

200


"Агробанк" АТБ

01.11.2018 й.

8

Саноат соҳасида жами - 29 та лойиҳа



38 563

33 700

28 600

5 100



373

II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР

31.

Савдо ва умумий овқатланиш хизматилари - 31 та лойиҳа



3 687

11 150

9 261

1 889



80

1.

"Усмонова Саодат" хусусий корхонаси

Умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини кенгайтириш

млн сўм


16,5

50

6

44

"Халқ банки" АТБ

01.08.2018 й.

3

2.

"Яшил Япроқ" хусусий корхонаси

Бадиий касб-ҳунармандчилик чакана савдосини ташкил этиш

млн сўм


9,9

30

5

25

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018 й.

2

3.

"Дилдора плюс фарм" МЧЖ

Умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини кенгайтириш

млн сўм


19,8

60

10

50

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018 й.

2

4.

"Элибоев Суҳробжон" хусусий корхонаси

Маиший техника бўйича таъмирлаш хизматини ташкил этиш

млн сўм


99

300

150

150

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018 й.

2

5.

"Олиф" хусусий корхонаси

Бадиий касб-ҳунармандчилик чакана савдосини ташкил этиш

млн сўм


85,8

260

60

200

"Ўзмиллийбанк"

01.09.2018 й.

2

6.

"Жасур Автогаз" МЧЖ

Умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини кенгайтириш

млн сўм


313,5

950

950


"Ўзмиллийбанк"

01.09.2018 й.

2

7.

"Риштон Пандигон" КХ

Тўйхона ва ресторан хизматини ташкил этиш

млн сўм


49,5

150

50

100

"Халқ банки" АТБ

01.12.2018 й.

5

8.

"WELLNESS PНARM" ХК

Чакана савдо фаолиятини кенгайтириш

млн сўм


99

300

100

200

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

9.

"Эралиев Мамир" ХК

Савдо ва умумий овқатланиш хизматини ташкил этиш

млн сўм


198

600

100

500

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

10.

"UCНARIQ GAVНARI" ХК

Савдо хизматини ва маиший техникани таъмирлаш хизматини ташкил этиш

млн сўм


33

100

100


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

11.

"DADAJONOV JAMOLDIN RAVNAQI" ХК

Маиший техника бўйича таъмирлаш хизматни ташкил этиш

млн сўм


33

100

100


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

2

12.

"EMINENCE" МЧЖ

Озиқ-овқат ва чакана савдони ташкил этиш

млн сўм


33

100

50

50

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

13.

Якка тартибдаги тадбиркор Ҳасанов Ҳалимжон Тожалиевич

Савдо хизматини ташкил этиш

млн сўм


16,5

50

20

30

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

14.

Назирқулова Мухтасар ХК

Чакана савдо фаолиятини ташкил этиш

млн сўм


59,4

180

30

150

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

15.

Якка тартибдаги тадбиркор Аҳмедов Толқинжон Абдусаломович

Чакана савдо фаолиятини ташкил этиш

млн сўм


122,1

370

200

170

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

16.

Якка тартибдаги тадбиркор Ибрагимов Жамшидбек

Маиший техникани таъмирлаш бўйича хизматни ташкил этиш

млн сўм


198

600

600


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

17.

"Баҳодир Илҳом" ХК

Озиқ-овқат савдо фаолиятини ташкил этиш

млн сўм


29,7

90

70

20

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

18.

Якка тартибдаги тадбиркор Буважонов Ғанижон

Маиший техника бўйича таъмирлаш хизматини ташкил этиш

млн сўм


99

300

300


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

2

19.

Якка тартибдаги тадбиркор Ғаниев Содиқжон

Савдо фаолиятини кенгайтириш ва маиший техникани таъмирлаш

млн сўм


66

200

200


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

2

20.

Якка тартибдаги тадбиркор Тоштемиров Валижон

Маиший техника таъмирлаш хизматини ташкил этиш

млн сўм


66

200

200


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

2

21.

Якка тартибдаги тадбиркор Қўчқоров Тўлқинжон

Озиқ овқат маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини кенгайтириш


млн сўм


33

100

100


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

2

22.

Якка тартибдаги тадбиркор Тиллабоев Зафаржон

Озиқ овқат маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини кенгайтириш

млн сўм


49,5

150

150


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

23.

Якка тартибдаги тадбиркор Зиёров Мўминжон

Умумий овқатланиш хизматини ташкил этиш

млн сўм


43

130

130


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

24.

Якка тартибдаги тадбиркор Қурбонов Ҳалимжон

Озиқ овқат маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини кенгайтириш

млн сўм


35

100

100


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

25.

Якка тартибдаги тадбиркор Якубов Умиджон

Савдо фаолиятини кенгайтиришни ташкил этиш

млн сўм


16,5

50

50


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

26.

Якка тартибдаги тадбиркор Эгамберидиев Мирзарахмон

Савдо комплексини ташкил этиш

млн сўм


231

700

700


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

3

27.

"Баҳодир Аслидин" ХК

Чакана савдо фаолиятини кенгайтириш

млн сўм


495

1 500

1 500


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

28.

"Ўзбегим Барака Савдо" ОК

Савдо комплексини ташкил этиш


млн сўм


500

1 500

1 500


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

29.

Якка тартибдаги тадбиркор Рахмонқулова Ҳавасхон

Савдо комплексини ташкил этиш

млн сўм


132

400

200

200

"Агробанк" АТБ

01.10.2018 й.

3

30.

"Моҳидиёр" ОК

Чакана савдо ва маиший хизматларни ташкил этиш

млн сўм


495

1 500

1 500


"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

8

31.

"Саноатхон Адолатбону" хусусий корхонаси

Овқатланиш хизматини кенгайтириш

млн сўм


9,8

30

30


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

2

6.

Соғлиқни сақлаш хизматлари ва спорт - 6 та лойиҳа



3 247

7 450

6 600

850



86

32.

"Шифо Рошидон" МЧЖ

Тиббий хизматни ташкил этиш (диагностика)

млн сўм


322

700

400

300

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

6

33.

"Водийнефтгазавтотранс" МЧЖ

Болалар интернат уйини ташкил этиш

млн сўм


2350

5 500

5 500


"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

20

34.

"Мадина" ХК

Хусусий клиникани ташкил этиш

млн сўм


140

300

300


"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

40

35.

"Шифо Рошидон" МЧЖ

Хусусий амбулатория клиникасини ташкил этиш

млн сўм


90

200

50

150

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

5

36.

"Замон Мед Сервис" ХК

Тиббий хизматни ташкил этиш (диагностика)

млн сўм


230

500

300

200

"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

10

37.

"Саломатлик маркази" хусусий корхонаси

Хусусий амбулатория клиникасини ташкил этиш

млн сўм


115

250

50

200

"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

5

4.

Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва транспорт хизматини ташкил этиш соҳаси - 4 та лойиҳа



2 316

7 614

7 410

204



28

38.

"Водийнефтгазавтотранс" МЧЖ

Нефттранспорт хизматини ташкил этиш

млн сўм


2100

7 000

7 000


"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

20

39.

Якка тартибдаги тадбиркор Расулов Олимжон Мўминович

Транспорт хизматини ташкил этиш (ИСУЗУюк машинасини сотиб олиш)


млн сўм


60

194

150

44

"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

3

40.

"Риштон авто инвест" хусусий корхонаси

Транспорт хизматини ташкил этиш (ИСУЗУюк машинасини сотиб олиш)


млн сўм


120

300

140

160

"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

2

41.

Якка тартибдаги тадбиркор Раҳимов Хуршидбек

Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни ташкил этиш

млн сўм


36

120

120


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

3

6.

Бошқа хизматлар - 6 та лойиҳа



4 970

13 500

4 000

9 500



84

42.

Якка тартибдаги тадбиркор Қосимов Қодиржон

Ўқув марказини ташкил этиш (олий таълим муассасаларига кириш учун тайёрлаш )

млн сўм


600

1 500

1 500


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

3

43.

"Рошидон спорт" оилавий корхонаси

Сунъий қопламали болалар стадионини ташкил этиш

млн сўм


140

300

300


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

8

44.

"Ихтиёр СМИК" фермер хўжалиги

Кийимларни кимёвий тозалаш хизматини ташкил этиш

млн сўм


200

500

200

300

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

5

45.

"Риштон Деҳқон бозори" МЧЖ

Фермерлар бозорининг 2-босқичини реконструкция қилиш

млн сўм


1680

4 200


4 200

"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

18

46.

"Мирзаназар" МЧЖ

АГНКС ташкил этиш

млн сўм


400

1 000

1 000


"Халқ банки" АТБ

01.09.2018 й.

15

47.

"Орипжонов Исломжон Файзи" МЧЖ

Замонавий меҳмонхона хизматини ташкил этиш

млн сўм


1950

6 000

1 000

5 000

"Ўзмиллийбанк"

01.12.2018 й.

35

Хизмат кўрсатиш соҳаси жами - 47 та лойиҳа



14 220

39 714

27 271

12 443



278

III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР

11.

Совутгичли сиғимлар соҳаси - 11 та лойиҳа



5 270

5 445

4 185

1 260



58

1.

"Туҳфа бегим" фермер хўжалиги

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

100

200

245

185

60

"Ўзмиллийбанк"

01.08.2018 й.

3

2.

"Мадумар олмалари" фермер хўжалиги

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

50

200

200

100

100

"Ўзмиллийбанк"

01.09.2018 й.

5

3.

"Эрматов Отабек" хорижий корхонаси

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

200

350

300

300


"Агробанк" АТБ

01.11.2018 й.

5

4.

"Миришкор оқ ер умиди" фермер хўжалиги

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

200

400

400

200

200

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

5

5.

"Фарғона севинч нонлари" оилавий корхонаси

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

200

200

500

500


"Агробанк" АТБ

01.10.2018 й.

4

6.

"Мадамин Махсим" фермер хўжалиги

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

200

400

400

400


"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

6

7.

"Вазира Ситора" оилавий корхонаси

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

500

800

700

700


"Агробанк" АТБ

01.11.2018 й.

6

8.

"YULDUZLI TUNLAR" МЧЖ

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

1000

1600

1 500

1 000

500

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

10

9.

"Мадад кучи" фермер хўжалиги

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

300

120

400

400


"Агробанк" АТБ

01.09.2018 й.

4

10.

"Турон водий мевалари" МЧЖ

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

200

400

500

200

300

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

5

11.

"Мухтор ота оиласи" ХК

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

300

600

300

200

100

"Агробанк" АТБ

01.10.2018 й.

5

4.

Чорвачиликни ривожлантириш соҳаси - 4 та лойиҳа



545

3 300

3 300




28

12.

"Мадад кучи" фермер хўжалиги

Чорвачилик хўжалигини ташкил этиш (йирик шохли мол)

тонна

7,2

100

800

800


"Агробанк" АТБ

01.10.2018 й.

10

13.

"Ихтиёр СМИК" фермер хўжалиги

Чорвачилик хўжалигини ташкил этиш (йирик шохли мол)

тонна

7

95

1 300

1 300


"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

7

14.

"Рошидон туялари" фермер хўжалиги

Туячилик хўжалигини ташкил этиш

тонна

4

150

800

800


"Агробанк" АТБ

01.12.2018 й.

6

15.

"Рошидон наслли моллари" фермер хўжалиги

Чорвачилик фермер хўжалигини кенгайтириш (йирик шохли мол)

бош

50

200

400

400


"Агробанк" АТБ

01.10.2018 й.

5

3.

Паррандачикликни ривожлантириш соҳаси - 3 та лойиҳа



4 900

9 900

2 000

7 900



230

16.

"Риштон Бройлер" МЧЖ

Паррандачиликни ташкил этиш (тухум ва гўшт маҳсулотлари)

минг бош

288

4000

8 200

1 000

7 200

"Агробанк" АТБ

01.10.2018 й.

200

17.

"Абу Али Ибн Сино" оилавий корхонаси

Паррандачиликни ташкил этиш (тухум ва гўшт маҳсулотлари)

минг бош

10

400

700

400

300

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

22

18.

"Страус фарм" ҚК

Паррандачиликни ривожлантириш ва сонини кўпайтириш орқали гўшт ва тухум етиштиришни кенгайтириш.


дона

200

500

1 000

600

400

"Агробанк" АТБ

01.08.2018 й.

8

2.

Янги иссиқхона қуриш йўналиши - 2 та лойиҳа



3 500

3 250

3 250




26

19.

"Матхоликов Шамсиддин" фермер хўжалиги

Иссиқхонани ташкил этиш

тонна

150

1 500

2 650

2 650


"Агробанк" АТБ

01.10.2018 й.

16

20.

"Миришкор оқ ер умиди" фермер хўжалиги

Иссиқхонани ташкил этиш

тонна

200

2 000

600

600


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2018 й.

10

Қишлоқ хўжалиги соҳасида - 20 та лойиҳа

   



14 215

21 895

12 735

9 160



342


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 июль
















































Время: 0.2115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск