ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2018 й. 514-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2018 й.

N 514



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ДАВЛАТ

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИ

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини самарали ташкил этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) хизмат интизомининг юқори даражасини сақлаш, шунингдек, 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини тўлиқ ва самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан:

эгаллаб турган лавозимида иш стажи 5 йилдан ортиқ бўлган ДЙҲХХ ходим ва раҳбарлари 35 фоизининг ички ротацияси амалга оширилгани, шу жумладан улар ички ишлар органларининг бошқа хизматларига ўтказилгани ва бу борада 2018 йил охиригача ротация кўрсаткичларини 70 фоизгача етказиш чора-тадбирларини тизимли асосда амалга ошириш назарда тутилгани;

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида шахсий хавфсизлик бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларида шахсий хавфсизлик гуруҳлари ташкил этилиб, кадрлар билан тўлиқ таъминлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг юридик шахсни ташкил этмасдан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ДЙҲХХ ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи, шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари;

Жамғарма маблағларидан фақат ДЙҲХХ ходимларини ҳар ой пул билан мукофотлаш учун, шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун сарфланадиган материалларни харид қилиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаш, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Молия вазирлиги билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда ДЙҲХХ ходимларининг лавозимлари рўйхати, уларни рағбатлантиришнинг аниқ шартлари ва мезонларини белгилашни назарда тутсин;

ДЙҲХХ хизматига олинадиган номзодларнинг шахсий одоб-ахлоқ фазилатларига нисбатан қатъий талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 июлдаги

514-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларида:


а) 9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари

55*******


Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси

50


Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси

8


Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

8


Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари

8

  ";

         

б) қуйидаги мазмундаги ҳавола қўшилсин:

*******) Ушбу маблағларнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 августдаги 626-сон қарорида:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қуйидагилар учун ундириладиган жарималар суммасидан ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун 8 фоиздан 55 фоизгача;

махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун 8 фоиздан 50 фоизгача";


б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 июль










































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск