Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 19.07.2018 й. 554-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июлдаги

554-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролар йиғини

ҳузуридаги "Ота-оналар университети"

жамоатчилик тузилмаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом фуқаролар йиғини ҳузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмасининг (кейинги ўринларда Университет деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Университет ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.


3. Университет ўз фаолиятини амалга оширишда давлат органлари, шу жумладан фуқаролар йиғини ҳудудидаги таълим ва тиббиёт муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари, ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларива уларнинг ёрдамчилари ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тегишли комиссиялар билан ҳамкорлик қилади.

4. Университет ушбу Намунавий низомга мувофиқ оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади.



2-БОБ. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Университетнинг мақсади - оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишдан иборат.


6. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;

фарзанд тарбиясига етарли эътибор бермаётган ота-оналар билан ишлаш, фуқаролар йиғинидаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш;

фарзанд тарбияси жараёнида ота-оналарга ёрдам кўрсатиш, оилада соғлом маънавий муҳитни таъминлашга кўмаклашиш.

Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. УНИВЕРСИТЕТНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Университет қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

оилалар ва муайян шахсларга ёрдам бериш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва иш жараёнида унга ўзгартириш киритиш;

Университет томонидан ташкил этиладиган машғулотлар режасини тузиш, заруратга кўра уни такомиллаштириш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида тадбир ва машғулотларга давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакилларини, малакали мутахассисларни ва бошқа шахсларни жалб қилиш;

Университет машғулотларини фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилган жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровнома материалларидан, "Оила" маркази томонидан ўтказилган тадқиқот ишлари натижаларидан, статистик маълумотлардан, газета ва журналларда ёритилган мақолалардан, намунали оилаларнинг тажрибаларидан ва шу каби йўналишларда ҳаётий мисоллардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш.

Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Университетнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

оилалар ва маҳаллалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилиши, шу жумладан фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишга кўмаклашиш;

ота-оналар билан ишлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар бўйича фуқаролар йиғини ҳаётида фаол иштирок этиш;

Университет машғулотлари ва тарғибот тадбирларини самарали ҳамда мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш;

ушбу Намунавий низомда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган, ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг ота-оналари билан тизимли ишларни ташкил этиш.

Университет қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.



4-БОБ. УНИВЕРСИТЕТ ТАРКИБИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


9. Университет таркиби фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 10-15 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилади.

Университет раҳбари, унинг ўринбосари ва аъзолари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан уч йил муддатга сайланади.

Университет раҳбари, унинг ўринбосари номзодига ва аъзоликка номзодга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берганида у сайланган ҳисобланади.


10. Университет аъзолари ҳуқуқшунос, шифокор, педагог, психолог ва бошқа мутахассислар ҳамда Университетга юкланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунадиган, обрў-эътиборли, катта ҳаётий тажрибага ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган, жамиятда ўзининг намунали хулқи билан обрў-эътибор қозонган фаол фуқаролар орасидан сайланади.

Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари амалга оширади.

11. Университет ўз олдида турган асосий вазифаларни ҳар ойда камида бир марта чақириладиган йиғилишларда кўриб чиқади. Университет йиғилиши йиғилишда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади. Университет аъзоларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган қарор қабул қилинган ҳисобланади.

Университетнинг йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

Университетнинг чораклик, ярим йиллик, йиллик иш режалари, шу жумладан Университет машғулотларининг йўналишлари бўйича режасини ишлаб чиқиш ва уларни тасдиқлаш учун фуқаролар йиғини кенгашига киритиш билан боғлиқ масалалар;

Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалалар;

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалалар.


12. Университет раҳбари:

Университетнинг йиғилишларида раислик қилади;

фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширади;

Университетнинг жорий ишларини ташкил қилади;

Университет аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Университет аъзоларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли ва оила билан ишлаш этика қоидаларини бузилмаслигини эътиборга олган ҳолда, бажарилишини таъминлайди;

Университет иш режалари ижроси юзасидан Университет аъзоларининг амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши), йиғин кенгаши мажлисларида Университет номидан вакил бўлади;

Университет номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди;

фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) билан келишишни талаб қиладиган бошқа масалаларни кўриб чиқади.

Университет фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ҳисобот беради.

Университет раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Университет раҳбари ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари ушбу Намунавий низомда белгиланган Университетнинг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб, Университет раҳбари томонидан белгиланади.


14. Университет раҳбари узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда Университет раҳбари ўринбосари унинг вазифасини бажаради.



5-БОБ. УНИВЕРСИТЕТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


15. Университет аъзолари томонидан фуқаролар йиғини ҳудудидаги оилани бошқаришда ҳар хил муаммоларга дуч келаётган ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларнинг шакллантирилган рўйхати ўрганилади ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.


16. Фуқаролар йиғини ҳудудидаги ота-оналар, ёшлар ва бошқа шахсларга оилаларда соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва фарзанд тарбиясига оид масалаларда вужудга келган қийин вазиятлардан чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишда амалий ёрдам кўрсатиш тадбирлари Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.


17. Рўйхатдаги оила ёки шахс билан индивидуал ёки гуруҳларда иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин.


18. Чора-тадбирлар ўз ичига оиладаги вазиятни ва вужудга келган муаммоларни баҳолаш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, педагогик, психологик ва тиббий билимларини оширишга қаратилади. Шунингдек, тадбирлар тегишли йўналишлар бўйича ўқув машғулотлари ва тарғибот ишларидан ҳам иборат бўлиши мумкин.


19. Ушбу низом иловасида келтирилган намунавий шаклга мувофиқ оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида:

оила ёки шахс тўғрисидаги маълумотлар (мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, оила таркиби, вояга етмаган шахслар сони ва бошқа маълумотлар);

қийин вазият вужудга келганлик сабаби (муаммо);

муаммо ечимини топиш бўйича қилинадиган ишлар (ишлар номи ва муддати кўрсатилган ҳолда);

муаммо ечимига нималар тўсқинлик қилиши, тўсиқларни бартараф этиш чоралари (бошқа идора ва ташкилотларни жалб қилиш эҳтиёжи мавжудлиги) кўрсатилади.


20. Университет томонидан режалаштириладиган тадбирлар ва машғулотлар унда иштирок этувчиларнинг ёши, жинси, маълумотини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Гуруҳларда ўтказиладиган тадбирлар ва университет машғулотларининг жойи, вақти ва ташкил этиш тартиби унинг иштирокчиларининг бўш вақтини ҳисобга олган ҳолда Университет йиғилиши томонидан белгиланади.

Ўтказиладиган тадбирлар ва Университет машғулотлари унинг иштирокчиларига қулай бўлган тилда олиб борилади.


21. Гуруҳларда ўтказиладиган Университет машғулотлари қуйидаги йўналишларда олиб борилиши мумкин:

оила ҳуқуқи;

оила маънавияти;

оила бошқаруви;

оила иқтисодиёти;

оила психологияси;

оиланинг тиббий маданияти;

оилада соғлом турмуш тарзи.


22. Университет машғулотларининг мавзулари ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан ва мавжуд муаммолардан, шу жумладан аҳоли билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган масалалардан келиб чиқиб белгиланади.


23. Оила ёки шахс билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган ишлар якуни бўйича Университет иштирокчилари ўртасида сўровномалар ўтказилади, оила ёки шахс қийин вазиятдан олиб чиқилганлиги тўғрисидаги хулоса шакллантирилади ва ушбу хулоса асосида қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсни рўйхатдан чиқариш амалга оширилади.


24. Ой, чорак, ярим йиллик ва йил якуни бўйича натижалар таҳлил этилади ва қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахсларнинг рўйхатдан чиқарилган сони университет фаолиятининг самарадорлигини аниқловчи омил сифатида белгиланади.


25. Университет томонидан қийин вазиятдан олиб чиқилган оила ёки шахслар ўртасида ўтказиладиган намунавий сўровноманинг шакли Университет раҳбари томонидан тасдиқланади.


26. Университетнинг тарғибот тадбирлари унинг аъзолари томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида Университетнинг мақсад ва вазифалари юзасидан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориш ва республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш орқали амалга оширилади.


27. Университет фаолиятини туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари мувофиқлаштиради. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар, Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, ҳудуддаги "Оила" маркази, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар Университет фаолиятини самарали ташкил этишга методик ва амалий жиҳатдан кўмаклашадилар.

28. Университетни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, Университет аъзоларини моддий рағбатлантириш юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан ташкил топган фуқаролар йиғини маблағлари ҳисобидан фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.



6-БОБ. УНИВЕРСИТЕТ АЪЗОЛАРИНИНГ

ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН

ИЛГАРИ ТЎХТАТИШ


29. Университет раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа аъзоларининг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари тўхтатилади:

ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;

вафот этганда;

қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.


30. Университет раҳбари, унинг ўринбосари ёки бошқа аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тўхтатилган тақдирда, бир ой муддатда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Намунавий низомга

ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Университет раҳбари ___________


20___ йил "____" _________

1.

Мурожаат қилган шахс/оила ҳақида қисқача маълумот:

   

2.

Мурожаат мақсади, муаммо:




3.

Мурожаат қилган шахс/оила билан индивидуал иш олиб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси

  

Т/р

Тадбир номи

  

Муддат

Жалб қилинадиган

ташкилот/мутахассис


Кутилаётган натижа

1.

Вазиятни баҳолаш

1 кун

Университет аъзоси

Муаммоларни аниқлаш

2.

1-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (ўғлига)

5 кун

Мактаб психологи билан индивидуал суҳбат

Психологик ҳолати ва ахлоқини

яхшилаш

3.

Қизиқишига кўра ўғлини тўгаракка жалб қилиш

3 кун

Мактаб маъмурияти

Боланинг бўш вақтини тўғри тақсимлаш

4.

2-муаммо ечими бўйича қилинадиган ишлар (онасига)

3 кун

Бандлик маркази мутахассиси

билан индивидуал суҳбат

Ишга жойлаштириш масаласини

ҳал қилиш

5.

Оила иқтисодиёти бўйича ўқув машғулоти (онасига)

2 ҳафта

(жадвал асосида)


Гуруҳларда машғулотлар

Оила иқтисодиётига оид билим ва

кўникмаларга эга бўлади

....




....




Масъул шахс




   


ЭРИШИЛГАН НАТИЖА:

ХУЛОСА:


  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 июль











































Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск