Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикасининг 23.07.2018 й. ЎРҚ-486-сон "Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 26.06.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.06.2018 й. мақулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.07.2018 й

N ЎРҚ-486



БАЪЗИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 26 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги 513-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 9, 340-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 32-модданинг биринчи қисмидаги "олимпия захираси коллежлари" деган сўзлар "ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 34-модданинг учинчи қисмидаги "мактабдан ташқари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 35-модданинг:

биринчи қисмидаги "мактабдан ташқари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "таълим" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "мактабдан ташқари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида" деган сўзлар "таълим муассасаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги 625-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-375-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 9, 246-модда) 16-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Биржа битими тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида унинг сўровига кўра тақдим этилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 4, 218-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 10-модданинг иккинчи қисмидаги "ҳамда Мажбурий ижро бюроси" деган сўзлар "Мажбурий ижро бюроси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) қуйидаги мазмундаги 18-2-модда билан тўлдирилсин:


"18-2-модда. Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи

ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан

назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг

ҳудудий бўлинмалари


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ташкил этилади. Инспекцияга мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Инспекциянинг туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошли

...
Время: 0.0727
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск