ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2018 й. 509-сон "Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлартўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2018 й.

N 509




АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҚЎРҒОНТЕПА

ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ БАНДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРТЎҒРИСИДА


Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани аҳолисининг бандлигини таъминлаш, аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини янада ошириш, фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшларни ишга жойлаштириш, уларнинг турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа объектларига ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш комплекс ўрганиб чиқилгани;

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражаларида ҳал этилиши талаб этиладиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган "йўл хариталари" ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2018 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Андижон вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борада лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмларига эришиш ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Андижон вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи банклар билан келишган ҳолда лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Қўрғонтепа тумани секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, банд бўлмаган шахсларни касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда тасдиқласин.


6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси аҳолини, айниқса ёшларни тадбиркорлик фаолиятини юритиш асосларига ўқитишга, ушбу соҳада билимлар ва кўникмалар даражасини оширишга йўналтирилган "Тадбиркорлик дарси" телекўрсатувлар туркумини ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябргача бўлган муддатда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш, бир вақтнинг ўзида уларни Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ахборот тизимида ҳисобга қўйиш ишларини тугалласин;

2018 йил 1 октябргача туман ҳокимининг тегишли қарорлари чиқарилишини ва белгиланган тартибда мулкий ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

Қўрғонтепа тумани ҳудудида яшовчи аҳолини узоқ вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий равишда яшайдиган шахсларда фуқаролик ва Ўзбекистон Республикаси паспортлари мавжудлиги юзасидан рўйхатдан ўтказсин;

рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича фуқароликни аниқлашга ёхуд белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилишига кўмаклашсин.


9. Андижон вилояти ҳокимлиги, тегишли секторларнинг раҳбарлари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари"нинг сўзсиз бажарилиши юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 6 июлдаги

509-сон қарорига

ИЛОВА



2018 йилда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида

кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат,

хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини

ривожлантириш лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа

ташаб-

бускори

Лойиҳанинг

номи

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати


Лойиҳа-

нинг умумий қий-

мати,

млн сўм

шундан:

Хизмат кўрсатувчи

банк

Ишга тушириш муддати

Янги иш ўрин-

лари

Ўлчов бирлиги

Натура қийма-

тида

млн сум

ўз

маб-

лағи

банк кре-

дити

хорижий

инвес-

тициялар

(минг АҚШ доллари)

Жами - 72 та лойиҳа



177 229

883 925

279 413

417 402

23 100



3 159

1.

Саноат лойиҳалари (жами - 29 та лойиҳа )



168 321

848 374

272 007

389 257

23 100



2 671

2.

Хизмат кўрсатиш лойиҳалари (жами - 24 та лойиҳа)



4 082

20 920

4 620

16 300




250

3.

Қишлоқ хўжалиги лойиҳалари (жами - 19 та лойиҳа)



4 826

14 631

2 786

11 845




238

I. САНОАТ ЛОЙИҲАЛАРИ


Енгил саноат - 12 та лойиҳа

   



122 356

589 650

211 280

378 370




2 064

1.

"Капитал белла" МЧЖ

Экспортга йўналтирилган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш (аёллар кийими)

минг дона

225

1260

910

110

800


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

55

2.

"Моҳларой файз" МЧЖ

Ёш болалар ва эркаклар учун пайпоқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг жуфт

1000

2500

1 200

600

600


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

15

3.

"Шифо Маҳлиё диагностика" МЧЖ

Трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш (аёллар кийими)

минг дона

260

1456

300

300



"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.12.2018 й.

20

4.

"KНANTEX GROUP" МЧЖ

Ипак, мато ва тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг.тн.

минг.

тн.млн.

дона

9,9810

101563

577 000

207 000

370 000


"Ўзмиллийбанк"

01.09.2019 й.

1 457

5.

"М.М.Ш текстил люкс" МЧЖ

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (футболка)

минг дона

850

4200

2 000

500

1 500


"Асака банк" АТБ

30.12.2018 й.

100

6.

"Анд пахта текс" МЧЖ

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (футболка ва майка)

минг дона

750

2400

2 600

600

2 000


"Асака банк" АТБ

30.12.2018 й.

160

7.

"Тикувчи чиройи" МЧЖ

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (футболка)

минг дона

160

720

400

100

300


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.08.2018 й.

20

8.

"Эл жиҳоз сервиз" МЧЖ

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (футболка ва майка)

минг дона

380

1200

300

50

250


"Ипотека банк" АТБ

30.09.2018 й.

35

9.

"Алқосимов Эркинжон Эргашевич" ХК

Ётоқ матолари, махсус кийимлар ва бошқа тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш

минг дона

120

252

200

200



"Ҳамкор банк" АТБ

30.09.2018 й.

100

10.

"Алимова Муҳайё" ХК

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (футболка ва майка)

минг дона

130

585

220

50

170


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.08.2018 й.

12

11.

"Тафаккур идрок камоли" ХК

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (футболка ва майка)

минг дона

160

720

500

150

350


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

15

12.

"Нumo Antares" ХК

Рангли ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тн.

720

5500

4 020

1 620

2 400


"Асака банк" АТБ

30.09.2018 й.

75


Озиқ-овқат саноати - 6 та лойиҳа




15 283

192 995

1 667

5 028

23 000



270

13.

"Ҳамкорликда юксалиш сари" МЧЖ

Қуруқ озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш

тн.

5000

11200

186 300



23 000

"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.12.2018 й.

150

14.

қ сув" фермер хўжалиги

Озиқ-овқат маҳсулотларини музлатишни ташкил этиш

тн.

2000

1460

4 858

1 100

3 758


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

80

15.

қ сув" фермер хўжалиги

Сутни қайта ишлар ва қадоқлашни кенгайтириш (сир)

тн.

140

2100

800

300

500


"Ҳамкор банк" АТБ

30.12.2018 й.

10

16.

"Қўрғонтепа иссиқ нон" МЧЖ

Парҳез нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тн.

75

85,7

400

100

300


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

10

17.

"Тафаккур идрок камоли" МЧЖ

Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тн.

110

352

377

102

275


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.08.2018 й.

10

18.

"Munosib voris" МЧЖ

Парҳез нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тн.

75

85,7

260

65

195


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

10


Қурилиш материаллари саноати -

8 та лойиҳа



26 632

61 679

58 410

2 459

100



197

19.

"Илғор йигирувчи" МЧЖ

Цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг.тн.

54

16200

55 000

55 000



"Ипотека банк" АТБ

30.08.2018 й.

105

20.

"Мax effect" МЧЖ

Темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (плита)

минг. куб м.

25,5

8160

4 144

2 200

1 944


"Ўзсаноаткурилиш банк" АТБ

30.10.2018 й.

40

21.

"Muqaddas diyor ko'rki" МЧЖ

Темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (плита)

минг. куб м.

8,2

1250

300

200

100


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.08.2018 й.

12

22.

"Исманова Минаввархон" ХК

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (фейсблок)

минг дона

75

90

95

30

65


"Микрокредит банк" АТБ

30.08.2018 й.

5

23.

"Келажак умид баракаси" МЧЖ

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (шлакаблок)

минг дона

80

250

200

100

100


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.08.2018 й.

8

24.

"Султонобод равон қурилиш" МЧЖ

Ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

800

170

150

50

100


"Ўзсаноаткурилиш банк" АТБ

30.10.2018 й.

7

25.

"Истиқлол қорасув жилоси" МЧЖ

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш (шлакаблок)

минг дона

220

400

170

20

150


"Халқ банки" АТБ

30.08.2018 й.

5

26.

"Монтерей саноат сервис" МЧЖ

Турли хил тунука маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг. кв.м.

10

112

1 620

810


100

"Асака банк" АТБ

30.12.2018 й.

15


Бошқа саноат турлари - 3 та лойиҳа



4 050

4 050

650

3 400




140

27.

"Қўрғон мусаффо осмони" МЧЖ

Тиббий қўлқоплар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

2000

3600

2 100

100

2 000


"Асака банк" АТБ

30.09.2018 й.

100

28.

"Эл жиҳоз сервиз" МЧЖ

Автомашина ўриндиқлари қисмлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

120

300

750

150

600


"Ипотека банк" АТБ

30.09.2018 й.

15

29.

"Саркор имкон камоли" МЧЖ

Металл бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш (шебень)


минг.куб.м.

1,2

150

1 200

400

800


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

25

Жами саноат йўналиши - 29 та лойиҳа




168 321

848 374

272 007

389 257

23 100



2 671

   

II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЛОЙИҲАЛАРИ


Савдо-сотиқ ва умумий овқатланиш хизматлари - 5 та лойиҳа



115

1 055

355

700




22

1.

"Жабборов Отабек" ХК

Қурилиш материаллари сотишни ташкил этиш



15

45

45



"Ўзсаноаткурилиш банк" АТБ

30.08.2018 й.

3

2.

"Шерзодбек" МЧЖ

Алкоголли ичимликлар ва мева-сабзавот маҳсулотлари сотишни кенгайтириш



15

150

50

100


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

4

3.

"Қўрғонтепалик чорвадор" МЧЖ

Қурилиш материаллари сотишни кенгайтириш



45

700

200

500


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

10

4.

"Султон омад алоқа" МЧЖ

Мева-сабзавот маҳсулотлари сотишни кенгайтириш



20

100

50

50


"Ўзсаноаткурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

2

5.

"Туробидинова Дилнозахон" ХК

Мева-сабзавот маҳсулотлари сотишни кенгайтириш



20

60

10

50


"Ўзсаноаткурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

3


Спорт ва соғликни сақлаш хизматлари - 3 та лойиҳа



1 297

4 310

760

3 550




53

6.

"Хожи Акбарали мед сервис" МЧЖ

Тиббий диагностика ва даволаш хизматларини кенгайтириш



120

1 200

200

1 000


"Микрокредит банк" АТБ

30.09.2018 й.

20

7.

"Соғлом авлод" ХК

Тиббий диагностика ва даволаш хизматларини кенгайтириш



1141,3

2 930

530

2 400


"Асака банк" АТБ

30.08.2018 й.

30

8.

ҳмедов Музаффар Юлчибоевич" ХК

Мини футбол учун стадион қуришни ташкил этиш



36

180

30

150


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

3


Таълим хизматлари - 11 та лойиҳа



2 123

9 500

3 050

6 450




123

9.

"Иминмирзо" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (50 ўрни)



250

750

250

500


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

10

10.

"Юлдашев Муҳаммаджон" ХК

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (40 ўрин)



130

200

50

150


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

6

11.

"Ободон ғунчаси" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (100 ўрин)



320

1 100

500

600


"Ҳамкор банк" АТБ

30.09.2018 й.

15

12.

"Шоҳсултон" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (75 ўрин)



250

700

200

500


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

12

13.

"Асал болажон" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (50 ўрин)



720

750

250

500


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

6

14.

"Ёш ниҳоллар" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (50 ўрин)



75,6

550

150

400


"Ҳамкор банк" АТБ

30.09.2018 й.

12

15.

"Вундеркинд 777" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (80 ўрин)



105,84

1 550

550

1 000


"Ҳамкор банк" АТБ

30.09.2018 й.

15

16.

"Шодиёна ва Дурдона" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (50 ўрин)



75,6

1 000

300

700


"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

12

17.

"Билимдон боложоним" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (50 ўрин)



70

1 300

400

900


"Ҳамкор банк" АТБ

30.09.2018 й.

13

18.

"Шамолбоғ" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (50 ўрин)



50

800

200

600


"Ҳамкор банк" АТБ

30.09.2018 й.

12

19.

"Ғунча ниҳол" НЎМ

Мактабгача таълим муассасини ташкил этиш (50 ўрин)



76

800

200

600


"Ҳамкор банк" АТБ

30.12.2018 й.

10


Бошқа хизмат кўрсатиш лойиҳалари - 5 та лойиҳа



547

6 055

455

5 600




52

20.

"Али Шамсат" МЧЖ

Аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш



420

5 100

100

5 000


"Асака банк" АТБ

30.08.2018 й.

30

21.

"Худаярова Соҳибахон Кадировна" ХК

Аёллар гўзаллик салонини ташкил этиш



65

110

10

100


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.09.2018 й.

8

22.

"Румет паррандачилик" ФХ

Миллий ҳаммом ташкил этиш



22

200

200



"Ҳамкор банк" АТБ

30.08.2018 й.

4

23.

"Шуҳтранссервис" МЧЖ

Автомобилларга техник хизматлар кўрсатишни ташкил этиш



18

425

125

300


"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.08.2018 й.

7

24.

"Истиқлол қорасув жилоси" оилавий корхонаси

Маиший хизматлар секторини ташкил этиш



22

220

20

200


"Халқ банки" АТБ

30.08.2018 й.

3

Жами хизмат кўрсатиш - 24 та лойиҳа



4 082

20 920

4 620

16 300




250

III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЛОЙИҲАЛАРИ


Музлатгичли камера ташкил этиш - 2 та лойиҳа



420

1 100

700

400




20

1.

"Одиллик жавоҳири" ФХ

Музлатгичли камера ташкил этиш

тн.

200

210

600

200

400


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

7

2.

"Рашидов Раҳимжон" ХК

Музлатгичли камера ташкил этиш

тн.

200

210

500

500



"Агробанк" АТБ

30.12.2018 й.

13


Чорвачиликни ташкил этиш - 7 та лойиҳа



1 891

3 215

595

2 620


"Агробанк" АТБ


78

3.

"Азизиддин Сардор чорваси" МЧЖ

Чорвачиликни кенгайтириш

бош

45

250

1 000

200

800


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

3

4.

"Баркамол чорва омади" ФХ

Чорвачиликни кенгайтириш

бош

70

580,4

1 000

200

800


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

17

5.

"Маликжон Борижон" ФХ

Чорвачиликни ташкил этиш

бош

70

580,4

520

40

480


"Агробанк" АТБ

30.12.2018 й.

16

6.

"Абдуллаева Маъмурахон" ХК

Чорвачиликни кенгайтириш

бош

20

165

235

65

170


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

13

7.

"Тошбоева Хафиза" ХК

Чорвачиликни кенгайтириш

бош

10

75

50

50



"Агробанк" АТБ

30.09.2018 й.

13

8.

"Ҳасанов Мақсуд" ХК

Чорвачиликни кенгайтириш

бош

10

75

200

30

170


"Агробанк" АТБ

30.09.2018 й.

13

9.

"Истиқлол қорасув жилоси" МЧЖ

Чорвачиликни ташкил этиш

бош

50

165

210

10

200


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

3


Паррандачиликни ташкил этиш - 2 та лойиҳа



800

900

200

700


"Агробанк" АТБ


23

10.

ООО "Шуҳратбек паррандаси"

Паррандачиликни кенгайтириш

минг бош

30

650

800

100

700


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

10

11.

ЧП "Холматов Шуҳрат"

Паррандачиликни кенгайтириш

минг бош

4

150

100

100



"Агробанк" АТБ

30.09.2018 й.

13


Интенсив боғ ва узумчиликни ташкил этиш - 5 та



1 333

8 261

616

7 645


"Агробанк" АТБ


71

12.

"Golden seed premium" агрофирмаси

Интенсив боғни кенгайтириш

гектар

15

550

6 544

200

6 344


"Агробанк" АТБ

30.09.2018 й.

15

13.

"Боғи фурқат плюс" ФХ

Интенсив боғни кенгайтириш

гектар

9

220

1 600

400

1 200


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

40

14.

"Мақсуджон ерлари" ФХ

Узумчиликни кенгайтириш

гектар

4,4

150

40

5

35


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

4

15.

"Валижон саховати" ФХ

Узумчиликни ташкил этиш

гектар

5

275

47

6

41


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

6

16.

"Субахон ерлари" ФХ

Узумчиликни ташкил этиш

гектар

2,5

137,5

30

5

25


"Агробанк" АТБ

30.08.2018 й.

6


Бошқалар - 3 та лойиҳа



383

1 155

675

480




46

17.

"Мурувват камалаги чорвачилик" ФХ

Иссиқхона ташкил этиш (гидропоника)

гектар

0,3

87,5

425

25

400


"Халқ банки" АТБ

30.08.2018 й.

4

18.

"Замон сари" ФХ

Чорвачилик учун озуқа уруғларини кенгайтириш

гектар

12

75

130

50

80


"Микрокредит банк" АТБ

30.08.2018 й.

22

19.

"Боғи фурқат" ФХ

Сабзавот уруғлари етиштиришни кенгайтириш

гектар

0,5

220

600

600



"Қишлоққурилиш банк" АТБ

30.10.2018 й.

20

Жами қишлоқ ҳўжалиги - 19 та лойиҳа

   



4 826

14 631

2 786

11 845




238

   

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 июль


















































Время: 0.0481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск